Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
کانال Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari (@xtv_uz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 103 134 مشترک است و جایگاه 1 380 را در دسته آموزش و رتبه 573 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 103 134 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 31 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 105 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 3 320 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 7.54% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 5.19% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 7 555 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 5 196 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 7 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @talimads”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 01 اوت, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته آموزش تبدیل کردهاند.
❗️Ҳукумат қарори (411-сон, 29.07.2026 й.) билан “Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔘 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга: ➖ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида, тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама тўлаб борилади. 🏛 Низомга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади. 💸 Малака имтиҳонида иштирок этиши учун талабгордан рўйхатдан ўтишда, ариза берилган кундаги БҲМнинг1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади. 📖 Малака имтиҳони натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра: ▫️ 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даражали; ▫️ 65 – 69,9 балл олган талабгорга А даражали; ▫️ 60 – 64,9 балл олган талабгорга B+ даражали; ▫️ 55 – 59,9 балл олган талабгорга B даражали; ▫️ 50 – 54,9 балл олган талабгорга C+ даражали; ▫️ 46 – 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади. ✅ Талабгорнинг бошланғич синфлардаги тегишли фанлар мазмуни доирасидаги билим даражаси, ўқитиш методикаси ва педагогик маҳорати тест синовлари орқали баҳоланади. 🔎 Талабгор сертификат олиш мақсадида малака имтиҳонида қатнашиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза бериб, рўйхатдан ўтади. 📩 Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга 1 иш куни ичида QR-кодли сертификатнинг электрон шакли ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юборилади. 📄 Талабгор малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. 📚 Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш тартиби жорий этилиши белгиланди. 👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❗️Бу ҳақида "Ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимлашда ўзгартиришлар киритилганлигига доир ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан" ММТВ расмий изоҳ берди:➡️ 2025 йилнинг 28 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли қўшма қарори билан “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 3271-1-сонли рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган. ➡️ Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан асосий мақсад, ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлаш талабларини соддалаштириш ва жараённи янада шаффоф ҳамда адолатли ташкил этишдан иборат. ➡️ Аниқроқ айтганда, шу вақтга қадар амалда бўлган дарс тақсимоти устуворлик мезонлари 19 тадан 10 тага қисқартирилди. Бу ўзгаришлар кўп сонли ўқитувчиларнинг таклифлари асосида амалга оширилди. ➡️ Хусусан, барча ўқитувчилар учун бирдек имконият яратиш мақсадида “ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар” ёки “Халқаро ва асосий фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган ўқитувчилар” каби мезонлар чиқариб ташланди. Сабаби бундай имкониятлардан ҳар бир педагог фойдалана олмайди. ➡️ Шу боис, янги тартиб бўйича дарс соатларини тақсимот қилишда асосий эътибор натижа кўрсатган рақабатдош ҳамда фанни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатларга ва замонавий компетенцияларга эга ўқитувчининг касбий салоҳияти ва натижасига қаратилган. ➡️ Натижада дарс соатларини тақсимлашда ўз устида ишлайдиган, юқори касбий маҳоратга эга бўлган ва сифатли таълим бера оладиган ўқитувчиларга биринчи навбатда дарс соатлари бериш имконияти яратилади. Бу орқали тажрибали ўқитувчилар томонидан сифатли таълим берилиши таъминланади, шунингдек, ўқувчиларнинг билим натижаларини яхшилаш ҳамда мактабларда таълим сифати ошишига хизмат қилади. ➡️ Янги ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этиладиган мазкур тартиб мактабларда дарс соатлари тақсимотида педагогнинг касбий салоҳиятини муносиб баҳолаш, натижага асосланган кадрлар тайёрлаш сиёсати йўлга қўйишда муҳим жиҳатдир. 👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
