cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

📜XADISLAR📜

ASSALOMU ALEYKUM VA ROHMATULLOHI VA BAROKATUH KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ BU KANALDAN INSHAALLOH SIZ: HIDOYATGA BOSHLOVCHI: MARUZALAR VIDEOLAR IBRATLI QISSALAR TA'SIRLI POSTLARNI TOPISHINGIZ MUMKIN

نمایش بیشتر
أوزبكستان98 742زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
79
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​СУБҲАНАЛЛОҲ! Тезкор бургут — йирик йиртқич қуш бўлиб, панжалари пўлатдан ясалган сих мисоли қаттиқ, ўткир, қисувчи ҳамда қаттиқ жароҳат етказувчи қурол ҳисобланади. Танасининг узунлиги 106 см, қанотларини ёйганда, у учидан бу учигача узунлиги 2 метр бўлиб, гоҳида бундан ҳам ошади. Бўри ва ундан каттароқ ҳайвонларни овлай олади. Тирноқлари айиқнинг тирноғидан узунроқ бўлиб, ўлжасини тиронқнинг ўзида ўлдириши мумкин. Ушбу бургут чангали билан инсоннинг билаги ёки болдирини синдириши, суякни тешиши мумкин. Шунингдек, у ўта сабрли жонзот бўлиб, ўлжасини 23 соат давомида пойлаб, дарахт тепасидан жимгина кузатиб ўтириши мумкин. Агар кўзингизни шу бургутнинг кўзига алмаштирилса, сиз 50 қаватли бино томидан туриб, ердаги чумолини кўришингиз мумкин. Бургут бир см ёки ундан кичикроқ жонзотни 200 метр баландликдан ва 4 км узоқликдан кўра олади. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ↘️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ!!!⤵️👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg
نمایش همه...

Do'stlarga yuborish ➥
Do'stlarga yuborish ➥
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?! Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади. АЁЛЛАРИ: Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди: 01) Хадича; 02) Савда; 03) Оиша; 04) Ҳафса ; 05) Ҳузайма қизи Зайнаб; 06) Умму Салама; 07) Жаҳш қизи Зайнаб; 08) Умму Ҳабиба; 09) Жувайрия; 10) София; 11) Мория; 12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир. 🌱 ФАРЗАНДЛАРИ: Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди. 1) Қосим; 2) Зайнаб розияллоҳу анҳо; 3) Руқайя розияллоҳу анҳо; 4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо; 5) Фотима розияллоҳу анҳо; 6) Абдуллоҳ; 7) Иброҳийм. Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар. Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин. Амийн. ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
نمایش همه...
ﷺСизни соғиндик РОСУЛУЛЛОХ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Отам фидо булсин сизга я НАБИЙ, Онам фидо булсин сизга я ШАФИЙ Қиёмат кун денг бизларни Умматий РОСУЛУЛЛОХ (Саллоллоху алайхи ва саллам) сизни жуда соғиндик. 04.02.2020 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR

Do'stlarga yuborish ➥
Xabarni 10 soat ichida 10 kishiga yuborib baxtli bo'lmoqchi, savob olmoqchi bo'lgan odamning miyasi Ummu AbdulHamid ©toyyibaah Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
نمایش همه...
Do'stlarga yuborish ➥
Уйдаги кўрпа-тўшаклар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар. (Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти). Баъзилар ҳадиснинг зоҳирини олиб, уйдаги кўрпа-тўшакларнинг миқдори учтадан ортмаслиги керак дейишган экан. Баъзилар эса ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар 3 та бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши краклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Дунё зийнатларига берилиб, манманлик қилиб, мол-дунёси билан фахрланиб ҳожатидан ортиқ кўрпа-тўшаклар сақлаш қаттиқ қораланган. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқдир. Нозимжон Ҳошимжон ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
نمایش همه...
Do'stlarga yuborish ➥
Ким кўп НАФЛ РЎЗА ва ТУНГИ НАМОЗни ўқимасдан ўтказиб юборса, нафсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ" айтишга машғул қилсин ! СЕН ~ умринг давомида барча тоат ва ибодатни амалга оширсангда, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга битта САЛОВОТ айтсанг, ана шу битта салавотинг умринг давомида қилган барча ибодатларингдан ОҒИР* келади... (Чунки ҳадисда: "Ким менга битта салавот айтса, АЛЛОҲ ўша кишига ўнта салавот айтади", дейилган. Аллоҳни сенга айтган -> БИТТА САЛАВОТИ барча ибодатингдан АФЗАЛдир.) Сен қурбинг етганича ибодат қилгансан... Аллоҳ эса ~ рубубиятига мувофиқ салавот айтган! Битта салавот айтганда <<ШУНЧАЛИК>> бўлса ЎНТА САЛАВОТ айтса нима бўлар экан?! ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
نمایش همه...
Do'stlarga yuborish ➥
Do'stlarga yuborish ➥
ҲАҚИҚИЙ БАХТ - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Исо алайҳиссалом бир дарахтнинг соясида ДУО этиб ўтирган одамни кўриб, унга яқинлашдилар. Қарасаларки, одамнинг икки кўзи кўр, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган... лекин юзида "АЖИБ БИР БАХТ" ёлқинланар, қўлларини дуога очган кўйи, ҳаяжондан титраб дуо этар эди: --- "Эй не~не бадавлатларга бермаган неъматини менга бериб, сийлаган Раббим! Сенга дунёдаги барча дарахтларнинг япроқлари қадар ШУКРлар бўлсин! Исо алайҳиссалом бу одамнинг ёнига чўккалаб, сўрадилар: ---Эй биродар, кўряпманки юриш бахтидан маҳрумсан, кўзларинг кўрмайди. Шунга қарамай, не-не бадавлатларга берилмаган неъматнинг ўзингга берилганидан сўзлаяпсан, шукрона келтиряпсан. У қайси неъматдир, менга сўзлармисан?! Одам овоз келган томонга ўгирилди: ---Биродар, Аллоҳим менга шундай ҚАЛБ бермишки, бу қалб орқали Уни танидим... Шундай бир тил бермишки, бу тил билан Унга шукрлар айтаман. Ҳолбуки, дунёнинг энг қийматли бойликлари берилган неча~неча кишилар бор – қалбларида Аллоҳни танимоқ севинчи, тилларида ШУКР* этмоқ бахти йўқдир.! Аммо, ўзингиз кўриб турганингиздек, кўр кўзли, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган бир қулига Раббим шундай бир с...вги эҳсон этмиш ва бу неъматнинг ~ ФАРҚИГА БОРИШ ТАФАККУРИНИ* насиб айламиш. Кеча-кундуз бунинг шукрини адо этиш билан машғулман, бу менинг бурчимдир... Бу сўзлардан Исо алайҳиссаломнинг муборак қалблари тўлқинланди, кўзлари ЁШга тўлди. У одамнинг бошини қучоқларига олиб, кўзларидан ўпдилар ва «Оч кўзларингни, эй севикли қул», дея буюрдилар. Одам кўзларини очиб, умрида биринчи бор ёруғ дунёни кўрди. Ҳаяжондан титраб, қаршисидаги Исо алайҳиссаломнинг қўлларига ёпишди ва: --- Сиз ўликларни тирилтиргувчи, хасталарга шифолар бахш этгувчи, мўъжизалар соҳиби Исо алайҳиссаломмисиз?! – дея сўради. Тасдиқ жавобини олгач, йиғлаб, Раббига яна шукрлар айта бошлади. Исо алайҳиссалом унинг елкаларини силаган эдилар, баданидаги йирингли яралар ғойиб бўлди. Қўлларидан тутиб, «Тур ўрнингдан» деган эдилар, шол оёқлар жонланди. Одам хурсандчиликдан бир он ўзини йўқотиб қўйди. Кейин ўзига келиб, дедики: ---Эй Аллоҳнинг набийси! Сиздаги бу мўъжизаларнинг ҳам Яратганнинг Ўзи бермишдир. Мени сизга йўлиқтирган ва шифо берган ҳам Удир. Шундай экан, изн беринг, мен шукр этмоққа кеч қолмайин. Ўзига қанча шукр қилсам ҳам камдир... Одам юзини тупроққа қўйиб: -Раббим! Сени таниган бир қалбнинг, шукр этгувчи тилнинг шукрини муносиб адо этишдан ожиз ҳолимда, менга кўргувчи кўз ва юргувчи оёқлар, сиҳҳатли бадан ҳам ЛУТФ этдинг... Бу беназир неъматлар шукрини қандай адо этишни билмайман, ўзинг ёрдам бер, ё Раббим! – дея йиғлай бошлади. Бу орада атрофда тўпланган халойиқ Исо алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизаларини ўз кўзлари билан кўрган ва у зотнинг қўлларини ўпмоқ учун бир-бирларини итариб, ғала-ғовур кўтарар эдилар. Аллоҳнинг набийси қўлларини юқори кўтариб, халойиқни тинчлантирдилар ва: -Менинг эмас, мана бу саждадаги одамнинг қўлларини ўпинглар. Уни саждага бош қўйдирган ва тилини <<ШУКРГА ТЎЛДИРГАН>> неъматларга биз туғилганимиздан бери СОҲИБмиз ! Аммо ҳеч биримиз у туйган бахтни туёлмадик! ~ дедилар, йиғладилар... ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
نمایش همه...
ﷺСизни соғиндик РОСУЛУЛЛОХ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Отам фидо булсин сизга я НАБИЙ, Онам фидо булсин сизга я ШАФИЙ Қиёмат кун денг бизларни Умматий РОСУЛУЛЛОХ (Саллоллоху алайхи ва саллам) сизни жуда соғиндик. 04.02.2020 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR

Do'stlarga yuborish ➥
Келинг, битта тажриба ўтказамиз. Айтайлик, 15 ёки 20 йил олдин атрофингизда бўлган оила аъзоларингиз, қўшнилар, дўстлар, танишлар ҳамкасблар, хуллас сиз таниган инсонлардан бир руйхат тузинг. Руйхатга ўзингизниям қўшинг. Сўнг, улардан ҳозирда вафот этганларини аста секин руйхатдан ўчиришни бошланг. Одамлар камайиб боряпти, тўғрими? Эътибор қаратинг, бу камайиш қандайдир қонуният (масалан, ёш) асосида бўляптими ёки пала партишми? Пала партиш, тўғрими? Қўрқинчли эмасми? Тасаввур қилинг, бир катта қафас, унинг ичида сиз тузган руйхатдаги инсонлар ва исталган пайтда келиб, қафасдан бир кишини олиб кетадиган дев... Айтингчи, девнинг ҳар ташрифида унинг ўлжаси мен бўлишим мумкин, деган фикрда дағ дағ титрармидингиз? Асл ҳолат билан ўша тасаввурдаги қафаснинг фарқи йўқ, назаримда. Айни дамда, ўша дев ташриф буюрган ҳолатдаги каби ўлимга яқин эмасмисиз?
نمایش همه...
Do'stlarga yuborish ➥
Do'stlarga yuborish ➥
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.