cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

Ушбу каналда Ўзбекистон тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий суратлар, ноёб манбалар билан танишишингиз мумкин. Каналдан маълумот кўчириб олинганда унинг манбаси кўрсатилиши шарт!!! Реклама хизмати: @turanlnd

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 630
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-137 روز
+14830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
#Viktorina MuarrixKutubxonasi tomonidan bugun sovrinli oʻyin boʻlib oʻtadi. Kanalga savol joylanadi va birinchi boʻlib topgan inson kitob bilan taqdirlanadi. Savol tushish vaqti🕘 21:00 bugun. Sovgʻa: Beruniyning "Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar" kitobi. Savolga aniq va tezkorlik bilan javob bergan odam gʻolib deb topiladi. Tahrirlangan javoblar qabul qilinmaydi. Eslatma: Kitob sentabr oyida yuboriladi. Doʻstlaringizga ham yuborishni unutmang😉 @MuarrixKutubxonasi
نمایش همه...
👍 11👌 1
Шамсиддин Камолиддин, Темур Хўжаўғли (Kocaoglu) "Ўзбек давлатчилиги тарихидан: Сомонийлар сулоласи (IX-X асрлар) Янги нашр. Тошкент 2024, "Фан зиёси" нашриёти Ушбу қўлланмада IХ аср охирлари – Х асрда Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган Сомонийлар сулоласининг ҳокимиятга келиши, ҳуқуқий мақоми, бошқарув тизимидаги турклар, Сомонийларнинг авлодлари, Сомонийларнинг Ўзбекистон давлатчилиги тарихидаги ўрни каби масалалар ҳақида ҳақида сўз боради. Қўлланма араб, форс ва турк тилларидаги ўрта аср манбаларининг кам маълум бўлган маълумотларига, шунингдек, тарихий атамалар, жой номлари, тилшунослик, археология, антропология, нумизматика, эпиграфика ва этнографияга оид материаллардан фойдаланган ҳолда олдиндан маълум бўлган матнларни янги ўқиш ва изоҳлаш асосида ёзилган. 👉Каналга обуна бўлинг👈
نمایش همه...
O'zbek_davlatchiligi_tarixidan_Somoniylar_sulolasi_o'quv_qo'llanmasi.pdf11.95 MB
👍 11👏 1🌚 1
1810-йилда Бухородаги аҳвол "Тож ут таворих" асарида Амир Ҳайдар давридаги бир воқеа келтирилади: ҳижрий 1225-йилда (1810) Бухорода қаҳратон қиш бошланади, бир қулоч миқдорича келадиган муз уч ой мобайнида сақланиб қолди. Буғдой ва экинларни совуқ уриб, нарх юз тангага етди. Бир ҳафтада 80 тангага, кейинги 20 кунда 60 танга бўлди. Ёғ нархи бир ашрафийга етди. Бундан ташқари 1-апрелдан 16-майгача қаттиқ тўфон бўлди. Бир нечта қишлоқ қум остида қолди. Бозорлар бўш қолиб, дўконлар ёпилди. Ўғрилик авж олди. @uzbtarixkanal
نمایش همه...
🔥 11👍 7🤨 1
«ШОҲРУХ МИРЗОНИНГ ЖАНУБИЙ ҲИНДИСТОН ҲУКМДОРЛАРИ БИЛАН ОЛИБ БОРГАН ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИ» Мақолада Шоҳрух Мирзонинг жанубий Ҳиндистон давлатлари билан алоқалари таҳлил этилган. @uzbtarixkanal
نمایش همه...
shohrux_mirzoning_janubiy_hindiston_hukmdorlari_bilan_olib_borgan.pdf1.51 KB
👍 4💯 4🎉 2
"Амири Қассоб" номи ила танилган Амир Насруллоҳ шеър ёзганини билармидингиз? Тарихга назар ташласак, деярли барча Бухоро амирлари шеърга ёзганига амин бўламиз. Ҳатто Амир Насрулло ҳам бадиҳатан байтлар айтган. “Зафарномайи хусравий” ёзилишича, “туронликлар тўраси, жалолатнишон амирзода Саййид Мир Насруллоҳ Муҳаммад Баҳодир Султон кичик ёшидан халқ орасида зеҳни ўткирлиги ва таъб софлиги била қуёшдек равшан бўлиб, ҳар бир ишда хос ва омга мақбул бўлганди”. Мир Саййид Олимий ўзининг “Бухоро – Туркистон бешиги” китобида Амир Насруллонинг қуйидаги байтини келтиради: Мазлум ҳақини бермоқни вожиб бил, фарз айла, Ки ўзга сўзинг бўлса қиммат, кел, эваз айла. Зиё Садрнинг ёзишича, “Мавлавий Иноятуллоҳ Судур болалик пайти ва таҳсил олиши замонидан то кексалик ёшига етгунига қадар илм бобида ва хаттотлик санъати соҳасида донг таратиб ўтди. Зукко боланинг бундай истеъдоди борасидаги хабар замон султони ва Бухоро амири Амир Насруллоҳ Баҳодирхон қулоғига ети" синаб кўргач, ёшгина болакайнинг бундай теран ақлу –ҳуши, илм соҳасидаги билими ва шеърдонлигидан ҳайратга тушган. Инъомлар билан сийлаб, таътил кунлари шоҳлик йиғинига келишини тайинлаган”. Бинобарин, Амир Насруллоҳ саройида шоирлар иштирокида ана шундай шеърият йиғинлари ўтказилган. Шоир Ҳозиқ ҳам адабий базмларда қатнашган. Нақл қилинишича, шоир Ҳозиқ Амир Насруллонинг яқин шоирларидан бири бўлган: “Махдум Ҳозиқ амири Бухорога кечаю кундуз ҳамнишин эрдилар, зиёда густоҳ эканлар, амир фармойиш қилдиким, “бизни бу сафардин бо зафар келганимизга бир фард байт машқ қилиб, бир нимарса айтинг”, - дедилар. Дарҳол бу байтни ўқидиларким. Назми Ҳозиқ: Буриди бар қади худ аз маломат, Либоси то ба демони қиёмат. (Мазмуни: Ўз қаддингга лаънатлардан шундай бир либос тикиб кийдингки, у либос устингда қиёматгача қолади.) Бу байтни эшитиб, амирнинг жаҳли чиқади ва ҳеч нима демасдан ўрдасига йўл олади. Шу кечадаёқ шоир Шаҳрисабзга қочиб кетади. Аммо “Қассоб амир” деб ном олган Насруллохон қотил ёллаб, шоирнинг бошини танасидан жудо этгани тарихдан маълум. Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул амир Насруллоҳ даврида яшаган буюк аллома Аҳмад Дониш ҳаёти ва ижодига бағишланган эссесида бу амирнинг ёмон хислатлари сирасига унинг илму – ирфон ва илм аҳлига қўрқув, ҳадик ва шубҳа кўзи билан қараганини ҳам киритади: “Масалан, амир Насрулло ҳар бир ҳақгўй олим ва ижодкорни давлат, жамият учун ҳам хавфли, ҳам зарарли деб ҳисобларди. Унинг замонида илм ва ижод билан озгина ном чиқариш ёки тилга тушиш – офат ва мусибатга йўлиқиш билан баробар эди Шерхон Қораев "Ўзбек султонлари тазкираси" 👉Каналимизга обуна бўлинг👈
نمایش همه...
👍 13🔥 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
#шахсиятларни таниш Муҳаммад Арслонхон чорак асрдан кўпроқ вақт Қорахонийлар тахтини бошқарган. Равандий ва ал-Ҳусайнийларнинг қайд этишларича, Арслонхон бу муддат оралиғида доимий равишда номусулмонларга қарши курашиб, пойтахт Бухородан икки ойлик масофа узоқлигидаги кўчманчилар ўлкаларини ҳам фатҳ эта олган ва исломийлаштирган P.S. Ким эди у Арслонхон дейсизми? Бухородаги Минораи Калон бор-ку, ўшани қурдирган киши (шу жумладан, ҳозиргача сақланган Жарқўрғон минорасини ҳам) Каналга уланиш
نمایش همه...
🔥 19👍 12👏 3🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿Telegramda manfaat olish mumkin boʻlgan Siyosat , Tarix , Geografiya va boshqa turli sohalarga 30 dan ortiq kanallar jamlanmasini sizlarga taqdim etamiz. Siz ushbu "Ilmiy" jildimiz orqali koʻplab bilimlarga ega boʻlishingiz mumkin. Kanallarga a'zo boʻlish uchun ushbu yozuv ustiga bosing.
نمایش همه...
👍 3
🇺🇿 A'zo boʻlish
Қадимий Варахша шаҳри харобалари ва унинг тикланган кўриниши. Ҳозирги Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида @uzbtarixkanal
نمایش همه...
👍 27👏 4
ХОРАЗМ ДИЁРИГА МЎҒУЛ БОСҚИНИ Хоразм шаҳри Хоразм минтақасидаги шаҳарларнинг энг машҳурларидан эди. Хоразмшоҳнинг аҳли-оиласи шу шаҳарда истиқомат қилгани боис мусулмонларнинг катта жамоаси бу шаҳарга ерлашган эди. Шаҳарнинг қўрғони анча мустаҳкам эди. Ушбу шаҳар ҳозирда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Жайҳун, яъни Амударёнинг атрофидаги ҳудудларга тўғри келарди. Мусулмонларнинг жуда улкан иқтисодий, стратегик ва сиёсий қиймати мужассамлашган жойи эди. Чингизхон бундай аҳамиятга эга бўлган шаҳарга катта лашкарини жўнатди. Бу қўшин шаҳарни тўлиқ беш ой қамал қилди, Саллабий фикрига кўра, шаҳар 6 ой давомида Чингизхоннинг икки ўғли Жўжи ва Чиғатой бошчилигида қамал қилинади, бироқ уни ишғол қила олмай, Чингизхондан ёрдам сўрашга мажбур бўлишди. Чингизхон, ўғли Ўқтой бошчилигида катта армияни ёрдамга жўнатди. Ҳар томондан қилинган тинимсиз ҳужумлар оқибатида шаҳар девори дарз кетиб, мўғуллар шаҳарга киришга муваффақ бўлдилар. Шаҳарда мусулмонлар билан мўғуллар ўртасида шиддатли, даҳшатли жанг борди, иккала томондан ҳам саноқсиз қурбонлар берилди. Сўнгра мусулмонлар мағлубиятга учрай бошлади, жанг ғоят шиддатли кечганидан мусулмонлар қочиб, чуқурлар, омборлар ва уйларга беркина бошладилар. Мўғуллар Амударёга қурилган, шаҳарни сув босишидан тўсиб турган улкан тўғонни бузишга киришди. Тўғон бузилди ва улкан сув тошқини тўфон бўлиб шаҳарга оқди, шаҳар тамоман сув остида қолди, сув чуқурлар, омборлар ва уйларгача кириб борган, Хоразмда битта ҳам тирик жонзот қолмаган эди, жангда қатлдан омон қолганлар ё девор остида, ё сув остида қолдилар. Буюк шаҳар харобага айланди. Мўғуллар шаҳар тўлиқ сув остида қолиб, Жайҳун дарёсига қўшилиб кетгунича, у ердан қимирламай кузатиб туришди. Бу улкан шаҳарда ҳаётнинг бирор асари топилмайдиган ҳолатга келди. Ибнул Асир раҳимаҳуллоҳ айтадики: «Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмида юз берган ҳодиса ҳисобга олинмаса, қадимги ва ҳозирги замонда бунинг мислидек ҳодиса қулоқларга чалинмади» Хоразмни ишғол қилган мўғул қўшинининг саноғини 50 минг бўлган деб кўрсатган тарихчи Рашидуддин, Хоразмда ўлдирилганлар сони 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) атрофида бўлганини хабар беради. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан нусратдан кейинги мағлубиятдан паноҳ сўраймиз. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Бу «қонли ҳодиса» 618 йил рабиул-аввал/1221 йил майда содир бўлган эди. Мўғуллар буюк Хоразм давлатининг шимолий минтақасининг маркази Хоразм ва Хуросон ерларини забт этган, Ироқ ҳудудига яқин жойлашган Хоразм давлатининг ғарбий ноҳиясига келиб қолган эдилар, бироқ ҳали Хоразм давлатининг жануби омонда эди Абу Абдуллоҳ Шоший "Мўғул босқини ёхуд мусулмонларнинг қонли кечмиши" Бугун Мўғулистон президенти Хоразмга ташриф буюрибди. Шу сабаб бир мўғуллар истилосини эслаб ўтдим. Бу сафарги мўғулларнинг Хоразмга "юриши" хайрли бўлсин😁 https://telegra.ph/M%D1%9E%D2%93uliston-Prezidenti-Horazm-viloyatiga-zh%D1%9Enab-ketdi-06-25
نمایش همه...
Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди

👍 13
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.