cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 428
مشترکین
+324 ساعت
+27 روز
+1630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

12 соат ичида иккала картага 400 минг сум тушган. Бирор соатдан бери пул тушмаяпти экан. Дўстим одамлар берадиганини бериб бўлди менимча деб ўйлаб тушкунликка тушиб қолибди. Яна 1000$ керак. Кимдир учун бу пул катта пул, бир йиллик маоши, яна кимдир эса бу пулни бир кунда сарфлаб юборади. Хуллас тушкунликка тушган бемор боланинг отаси Телеграмдаги барча танишларига ёзиб ёрдам сўрабди. Ўзи бир пайтлар ўқишга тайёрлаган йигит унга бир неча йил Германияда ишлаб келганини у ердаги банкда 20 минг евро пули борлигини, лекин уни Ўзбекистонга тушириб ололмаётганини айтибди. Хуллас шу пулни бемор болакайнинг даволаниши учун касалхона ҳисоб рақамига ташлаб бермоқчи бўлибди. Фақат...мошина олмоқчилиги, пул етмаётгани, шу 20 минг еврони ҳаммасини касалхонага бергани эвазига дўстим унга 3000$ бериши кераклигини айтган. Қолган пулни тополмай зиқ бўлиб турган ота дарров бунга рози бўлган. Натижада улар йигит пулни касалхона ҳисобига ўтказиб квитанция ташлаб берганидан кейин дўстим унга сўраган пулини беришга келишишган. Бир соатдан кейин йигит квитанция ташлаб бериб, пул уч иш кунида касалхона ҳисобига тушишини айтган. Хурсанд бўлган дўстим уни уйига чақириб сўраган пулини бериб юборган. Кейин менга хурсанд бўлиб ёзди. Мен ҳам аввалига роса қувондим. Кейин квитанциядаги ўтказма рақамларидан шубҳаландим. Германиядаги танишлар билан боғланиб ойдинлик киритдимки бу чек сохта экан. Дарҳол тегишли идораларга хабар қилдик. "Аввал мен билан маслаҳат қилмабсиз да, бекор пулни берворибсиз " деб койидиму лекин шундоқ ҳам куйиб кетган юрагига қизиган мойни сепмай деб ортиқча гапирмадим. Барчамизда хавотир ва қўрқув ичимизда "илоҳим топилсин" деган илинж. Дўстимга ўша ноинсоф топилади, топамиз, ушлаймиз деб қанчалик таскин бермайин мазаси қочиб бир икки ҳушидан ҳам кетибди. Аллоҳ бор, Аллоҳ буюк, ўзи раҳм қилгувчи. Ҳалиги жипириқ фирибгар Россияга чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди. Олдидаги 3000$ пул тегишли тартибда жабрланувчига қайтарилди. 22 ёшли йигит экан, эсиз...Яна олий маълумотли, илгари судланмаган, бировни туширмаган. Шунинг учун ҳам дўстим унга ишонган. Маълум бўлишича онлайн қимор ўйнаб пул ютқазиб қарзга кириб қолган экан. Шу сабаб шу ишни қилибди. Германия ҳам бормаган, у ерда пули ҳам йўқ. Эсиз ёшлик, эсиз билим, эсиз ундаги имкониятлар... Аллоҳ инсоф берсин. Дўстим ёш йигит увол кетмасин, шуниям касофати касал боламга урмасин деб ариза ёзмади ва йигитни қутқариб қолди. Албатта, бундай аҳмоқликни бошқа қилмаслик шарти билан. Бу 12 соат ичида рўй берган воқеалар эди. Нимаям дердик Аллоҳ инсоф берсин. Ота бечора шошиляпти, шунга сал қолди алданиб қолишига. Аллоҳ асради. Сабр қиламиз, шунчаси бўлганига буниси ҳам бўлиб қолар. Постни улашинг, дуо қилинг, имкониятга қараб ёрдам қилинг, Иншааллоҳ Аллоҳ ўзи нажот беради. Ёрдам учун карта: Узкарт: 8600061084814382 ҲУМО: 9860606730625526
نمایش همه...
"Субъектив"нинг янги сони жуда зўр чиқибди. Фақат кўрсатув давомида 3 марта кўнгилсиз титр кетди: "Бу масалада диний олимдан изоҳ олинганди. Аммо уни кўрсатувда чиқариш учун Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган экспертиза хатига жавоб берилмади. Масаланинг диний томонини тақиқланмаган манбалардан ўзинглар кўриб олинглар". Ана шунақа: оғзимиздан чиқадиган гапга ҳам бу Дин ишлари бўйича қўмита хўжайин – фикр ва сўз полицияси. Жуда яқин келажакда бу қўмита тарих чиқиндихонасига улоқтирилишига қатъий ишонаман. Аммо унгача Конституцияга зид тарзда қанча фикримизни бўғади, қанча одамларнинг қамалишига фатво беради... Умид берадиган нарса: архивлар ёнмайди – бу қўмита йўқ бўлиб кетгач, унда ишлаганларнинг номлари "Ўзбекистоннинг энг янги тарихи" дарслигида "ҳурмат" билан тилга олинади. Ҳазилми, бутун мамлакат фуқароларининг тилини боғлаб туриш?! Майли, мавзу бу ҳақда эмас. "Субъектив"ни кўринглар: https://youtu.be/FLCjzXLGwKM?feature=shared
نمایش همه...
Genetika: DNK, abort, qarindoshlar nikohi haqiqatlari

SUYEKTIVning bu galgi soni ko‘pchilikning xayolidan o‘tadigan turli savollarning javoblariga bag‘ishlanadi. Bugungi ko‘rsatuvni hamma ko‘rishi kerak. Chunki unda o‘zimiz va o‘zingiz haqingizda gaplashamiz. O‘zbek matbuotida hali e’lon qilinmagan tarixiy ma’lumotlar, o‘zbekistonliklarining deyarli 40 mingyillik DNK tahlillari, ozolmayotgan, semirolmayotganlar genetikasidan tortib o‘g‘il bolalarning qizlardan ko‘payib ketayotgani va buning oqibatlarini o‘rganib chiqamiz. Axborot hamkori: Kun.uz internet nashri ▪️ Reklama 👉 +99890 044-66-81 ▪️ Aloqa 👉

https://t.me/Subyektivuzbot

Sifatli kontent yaratishga hissa qo‘shing: ▪️ VISA, MasterCard, СБЕРБАНК, Webmoney, QIWI 👉

https://www.donationalerts.com/r/suby...

Jamoa: ▪️ Sardorbek Usmoniy: / serdar_osmanli ▪️ Muhammadjon G‘aniyev: / mukhammad.man ▪️ Otaxon Yusupov: / john_yusupov23 ▪️ Ibrohim Samadov: / ibrohimjohn Telegram kanalimiz:

https://t.me/subyektivuz

Facebook sahifamiz: / subyektivuz Instagram sahifamiz: / subyektivuz TikTok sahifamiz: / subyektivuz

«Манипулятив диктаторлар демократиялашувни имкони борича кечиктиришга ҳаракат қиладилар. Бу йўлда, улар зиёли қатламни «ўз жамоаси»га қўшиб оладилар ёки уларни цензура қиладилар. Аммо иқтисодий ривожланиш бу қатлам вакиллари сонини ва салоҳиятини ошириши ортидан, уларни «зарарсизлантириш» том маънода қимматлаша бошлайди...»
«Манипулятив диктаторлар» китобидан @Hamid_Sodiq
نمایش همه...
Замонамиз диктаторлари қандай бўлади? "XXI аср диктаторлари XX аср диктаторларидан ўз сифатлари билан фарқ қилади. XX аср диктаторлари ўзининг диктатор эканидан фахрланган. Лекин 1980−1990 йиллар якунида жиддий ўзгариш юз берди. Одамлар нацистлик ва большевиклик ғояларига асосланган диктатура ишламаслигини, улар учун фойда келтирмаётганини кўрди. Бугунги кунда ҳудди 1990, 2000, 2010 йиллардаги каби бутун дунёдаги одамлар "биз диктатурада яшашни истамаймиз", деяпти. Бунга диктаторлар қандай жавоб беради? Улар "Биз диктатор эмасмиз, биз демократмиз, биз мустақил ОАВ, мухолиф партиялар мавжуд бўлишига қўйиб берамиз, биз хорижий инвестицияларни жалб қиламиз, биз халқ душманлари ҳақида эмас, иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва инфляцияга қарши курашиш ҳақида гапирамиз", дейди". Нималарнидир эслатмаяптими? Суҳбат ўтган йилги, аммо ўқиш керак: https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/25/spin-dictators/
نمایش همه...
Билимли инсонлар синфининг кенгайиши манипулятив диктаторларнинг ҳокимиятини сақлаб қолишини қийинлаштиради — Сергей Гуриев

Россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев ўзининг «Манипулятив диктаторлар» китоби ҳақида ўзбекистонлик ҳамкасби Беҳзод Ҳошимовга интервью берди. Суҳбатда, жумладан, янги замон диктаторларининг саҳнага чиқиши, аввалги диктаторлардан фарқи ҳамда улар Ғарбга, Ғарб уларга интилишининг сабаблари кўриб чиқилди.

Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ جُلُوسٌ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْمَسْجِدِ، دَخَلَ رَجُلٌ عَلَى جَمَلٍ، فَأَنَاخَهُ فِي الْمَسْجِدِ ثُمَّ عَقَلَهُ، ثُمَّ قَالَ لَهُمْ: أَيُّكُمْ مُحَمَّدٌ؟ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُتَّكِئٌ بَيْنَ ظَهْرَانَيْهِمْ، فَقُلْنَا: هَذَا الرَّجُلُ الْأَبْيَضُ الْمُتَّكِئُ. فَقَالَ لَهُ الرَّجُلُ: يَا ابْنَ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ؟ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قَدْ أَجَبْتُكَ. فَقَالَ الرَّجُلُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنِّي سَائِلُكَ فَمُشَدِّدٌ عَلَيْكَ فِي الْمَسْأَلَةِ، فَلَا تَجِدْ عَلَيَّ فِي نَفْسِكَ. فَقَالَ: سَلْ عَمَّا بَدَا لَكَ فَقَالَ: أَسْأَلُكَ بِرَبِّكَ وَرَبِّ مَنْ قَبْلَكَ، آللَّهُ أَرْسَلَكَ إِلَى النَّاسِ كُلِّهِمْ؟ فَقَالَ: اللَّهُمَّ نَعَمْ. قَالَ: أَنْشُدُكَ بِاللَّهِ، آللَّهُ أَمَرَكَ أَنْ نُصَلِّيَ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسَ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ؟ قَالَ: اللَّهُمَّ نَعَمْ. قَالَ: أَنْشُدُكَ بِاللَّهِ، آللَّهُ أَمَرَكَ أَنْ نَصُومَ هَذَا الشَّهْرَ مِنَ السَّنَةِ؟ قَالَ: اللَّهُمَّ نَعَمْ. قَالَ: أَنْشُدُكَ بِاللَّهِ، آللَّهُ أَمَرَكَ أَنْ تَأْخُذَ هَذِهِ الصَّدَقَةَ مِنْ أَغْنِيَائِنَا فَتَقْسِمَهَا عَلَى فُقَرَائِنَا؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اللَّهُمَّ نَعَمْ. فَقَالَ الرَّجُلُ: آمَنْتُ بِمَا جِئْتَ بِهِ، وَأَنَا رَسُولٌ مَنْ وَرَائِي مِنْ قَوْمِي، وَأَنَا ضِمَامُ بْنُ ثَعْلَبَةَ أَخُو بَنِي سَعْدِ بْنِ بَكْرٍ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан масжидда ўтирган эдик, шу пайт туянинг устида бир киши кириб келди. Туясини масжидга чўктириб, сўнг уни боғлади. Кейин: “Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?” – деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ичида суяниб ўтирган эдилар. Биз: “Суяниб ўтирган мана бу оқ юзли киши”, дедик. Ҳалиги одам у зотга хитобан: “Ибн Абдулмутталиб?” – деди. “Сен эшитяпман”, дедилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Мен сени саволга тутаман ва қаттиқ сўрайман, мендан аччиқланмайсан”, деди. “Кўнглингга келганини сўра”, дедилар. У деди: “Сенинг Роббинг ва сендан олдингиларнинг Роббига қасамёд қилиб сендан сўрайман, барча инсонларга сени Аллоҳ пайғамбар қилиб юбордими?” У зот: “Ҳа, (бунга) Аллоҳ гувоҳ”, дедилар. “Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, бир кеча-кундузда беш марта намоз ўқишимизни Аллоҳ сенга буюрдими?” – деди. “Ҳа, (бунга) Аллоҳ гувоҳ”, дедилар. “Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, йилнинг бу ойида рўза тутишимизни сенга Аллоҳ буюрдими?” – деди. “Ҳа, (бунга) Аллоҳ гувоҳ”, дедилар. “Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, мана бу садақани бойларимиздан олиб, камбағалларимизга тарқатишга (закот беришга) сени Аллоҳ буюрдими?” – деди. “Ҳа, (бунга) Аллоҳ гувоҳ”, дедилар. Шунда ҳалиги одам: “Сен олиб келган нарса(дин)га иймон келтирдим. Мен ортимдаги қавмимнинг элчисиман, мен Саъд ибн Бакр қабиласидан Зимом ибн Саълабаман” деди”. Бухорий (63). (1) Аллоҳ таоло бандаларига амр этган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни уни баён қилиб бериш учун элчи қилиб юборган Ислом шудир. (2) __________________________ (1) Шунингдек, бу маънодаги ҳадисни Насоий (4/24) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Доримий (1/165) Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган. (2) Бу ҳадисларни келтиришдан мақсад Ислом – унга киришни истаган кишилар учун жуда осон-қулай эканини, бунинг учун икки шаҳодат калимасини тили билан айтиб, қалби билан иқрор бўлиши ва қолган беш рукнга амал қилиш кифоя эканини баён этишдир. Аммо кўпдан-кўп фаръий нарсалар, хусусан, мазҳабда бўлиш ё мазҳаб тутмаслик Исломга кириш учун шарт эмас. Ислом умматидан бир тоифаси бу ишларни ўрганишга ўз вақтларини ажратиши, улар борасида фиқҳ-илмга эга бўлиши ва одамларга уларнинг ишларида кўндаланг бўладиган масалаларда фатво бериб туришлари кифоя қилади. Китобнинг "Иймон ва Ислом ҳақиқати баёни" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
نمایش همه...
00:54
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раиси Нуриддин Холиқназаровнинг муфтий бўлганидан кейин – 2022 йил май ойида аёлларнинг ниқоб тақишини инкор қилгани; ҳамда муфтий бўлишидан бир неча йил аввал – Андижон вилояти бош имом-хатиби бўлган даврида ниқобни ёқлаб айтган гаплари. Мансаб кўпчиликни ўзгартиради. Архивлар эса ёнмайди: кеча нима деганингни эслатиб, юзингга солиб тураверади...
نمایش همه...
13.91 MB
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раиси Нуриддин Холиқназаровнинг муфтий бўлганидан кейин – 2022 йил май ойида аёлларнинг ниқоб тақишини инкор қилгани; ҳамда муфтий бўлишидан бир неча йил аввал – Андижон вилояти бош имом-хатиби бўлган даврида ниқобни ёқлаб айтган гаплари. Мансаб кўпчиликни ўзгартиради. Архивлар эса ёнмайди: кеча нима деганингни эслатиб, юзингга солиб тураверади...
نمایش همه...
4.02 MB
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Билингки, Ислом аҳлидан жуда кўплари, жоҳиллари уёқда турсин, олимлари ҳам, “Мусулмон киши албатта, тўрт имомга – Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад – уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин – нисбат бериладиган мазҳаблардан бирини маҳкам ушлаши лозим”, деб айтадилар. Бу хато фикр ва Исломни билмасликдир. “Саҳиҳайн”да ривоят қилинган машҳур ва саҳиҳ Жибрилнинг ҳадисида шундай келади: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ:كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَارِزًا يَوْمًا لِلنَّاسِ، فَأَتَاهُ جِبْرِيلُ فَقَالَ: مَا الْإِيمَانُ؟ قَالَ: الْإِيمَانُ أَنْ تُؤْمِنَ باللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَبِلِقَائِهِ، وَرُسُلِهِ وَتُؤْمِنَ بِالْبَعْثِ. قَالَ: مَا الْإِسْلَامُ؟ قَالَ: الْإِسْلَامُ: أَنْ تَعْبُدَ اللهَ، وَلَا تُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمَ الصَّلَاةَ، وَتُؤَدِّيَ الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ. قَالَ: مَا الْإِحْسَانُ؟ قَالَ: أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ، فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни одамлар ичида ўтирган эдилар, ҳузурларига Жибрил келиб: “Иймон нима?” – деб сўради. “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг китобларига, Унга йўлиқишга, Унинг пайғамбарларига ва қайта тирилишга иймон келтиришинг”, дедилар. “Ислом нима?” – деб сўради. “Ислом – Аллоҳга ибодат қилишинг ва Унга ширк келтирмаслигинг, намозни барпо қилишинг, фарз қилинган закотни адо этишинг ва Рамазон рўзасини тутишинг” дедилар. “Эҳсон нима?” – деб сўради. “Аллоҳга гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг, агар сен Уни кўрмасанг (бу даражага чиқиб ибодат қила олмасанг ҳам), У сени кўриб турибди”, дедилар...”. Бухорий (50), Муслим (9/6). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْت رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ يَقُولُ: بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ. “Саҳиҳайн”да келган, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ислом беш (асос) устига қурилган: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир”, деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”. Бухорий (8), Муслим (16/22). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَنَّ أَعْرَابِيًّا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ، قَالَ: تَعْبُدُ اللهَ لَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّيَ الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ. قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا، فَلَمَّا وَلَّى، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир аъробий (чўлда яшайдиган киши) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Росулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўладиган бир ишга йўлланг”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга Унга ҳеч нарсани шерик қилмай ибодат қиласан, фарз бўлган намозни ўқийсан, фарз бўлган закотни ўтайсан, Рамазон рўзасини тутасан”, дедилар. Ҳалиги одам: “Жоним қўлида бўлган Зотга (Аллоҳга) қасамки, бунга бирон нарсани орттирмайман”, деди. У ортига ўгирилиб кетгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни Жаннат аҳлидан бўлган кишини кўриш хурсанд қилса, шу одамга қарасин”, дедилар”. Бухорий (1397), Муслим (14/16). Ушбу ҳадисни шарҳлаган олимларнинг айтишича, унда ҳаж зикр қилинмади. Чунки ҳали ҳаж фарз қилинмаган эди. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
نمایش همه...
ШОШИЛНЧ ИЛТИМОС!!! Бир соат аввал касалхонада ухлаб ётган аёлимнинг қўлидан маҳкам ушлаб ўтирдим. Ичимда ихлос сурасини такрорладим. Шу лаҳзада телефоним жиринглаб қолди. Ўзбекистон рақами. Яшил тугмани босдим. - Алло, дўстим яхшимисиз? Бу ҳалиги бемор дўстимнинг овози эди. - Ия, жўра? Аҳволингиз яхшими? соғлиғингиз тикланяптими? - Мен яхшиман...фақат... - Тинчликми? Овозингиз титраяпти? - Йўқ...Айтганча сизларда соат неччи? Кеч эмасми? Безовта қилмадимми? - Йўқ. Энди кечки саккиз бўляпти. Нима гап, жигар? - Шу десангиз кечаси ўғилча билан Youtubeда мультфильм кўрётудик. Дада, сийиб келай деб чиқиб кетди. Анча қолиб кетганига онасини турғазиб орқасидан юбордим. Бир маҳал аёлим ранги оқариб беҳуш ётган ўғлимизни кўтариб келди. Ўзим ҳам оғриқларимни унутиб ўғлимни ўрнимга ётқиздим. Бурни қонаб кетган, рангида ранг йўқ эди. Даволаётган шифокорига олиб бордик. Дориларини шу ой кеч олгани учун, яхши таъсир қилмабди. Туркияга бориб ўша даволаган шифокорга учрашинглар. Қайта тест қилсин. Кейин ПEТ даган аппарати бор, шунгаям тушириб диагноз қўйишади. Лекин кечиктирмасдан олиб боринглар, яна илик кўчириш билан даволатиш керакка ўхшайди деди. Дўстим, сизниям дардим билан безовта қилиб ташладим. Ўзизники камдек мен ҳам... - Қўйинг бу гапларни. Мен сиз учун ҳеч нарса қилолганим йўқ, фақат қўлимдан келгани сиз учун ёрдам сўраб ёзиш. Ҳаммаси Аллоҳ ва савоҳатли бандаларининг кўмаги билан бўляпти. - Албатта. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Хуллас Туркияга бориш ҳаражатларига пул зарур. Қўлимизда сиз йиғиб берган 3 миллионга яқин пул бор. Билетлар, меҳмонхона ва бошқа ҳаражатлар учун яна 5-6 миллион сўм керак. Туркияга 100$ гаям учса бўлар, лекин қайтиш ва бир икки кун учун ҳам пул етмайдида. Мен йўлга ярамайман. Аёлим билан синглим олиб боради, мен қизларимга қараб тураман Дўстим йиғлаб юборди. - Уят қилманг, жўра. Алам қилиб кетяпти. Мени йўқ жойдан машина туртиб кетмаганида ҳозир бундай бўлмасди. Менгаям 15 миллиондан зиёд пул кетиб қолди. Ўзимнинг ўрнимга боламни давлатсам бўлмасмиди... - Бўлди қилинг. Эркак кишига кўз ёши ярашмайди. Иншааллоҳ бу синовдан ҳам ўтиб оласиз. Аллоҳ ўзи нажот беради. - Илоҳим айтганиз келсин. Дўстим, Аллоҳ сақласин мабодо ўғлимни касали қайталанса, эски ҳовлини сотишгаям тайёрман. Лекин бунга вақт керак. То олиб бориб диагноз қўйдирганча ҳаракатимни қиламан. Сиздан илтимосим, яна мен учун ёрдам сўраб беринг. Шу сафар ҳам иложини қилайлик. Сендан бошқа дардим йўқми деб ўйласангиз ҳам ёрдам қилинг, илтимос. Бизнинг режаларимиз Аллоҳнинг иродаси олдида ҳеч нарса эмас экан. Менам энди сўрамайман яхши бўлади деб ўтиргандим... - Яхши - ...дедим. - Раҳмат. Айтганча Муниса яхшими? - Аллоҳга шукр анча яхши - Аллоҳ шифо берсин. - Сизларга ҳам... Суҳбатимиз тугади. Буни Имкон борича оққа кўчирдим. Азизлар, балки мени бундай постларимдан чарчагандирсиз. Лекин доим айтадиган гапим, ҳозир қўлимдан келадигани шу ёзиш. Бировга кафил бўлиш фақат Аллоҳга хос, Ҳасбуналлаҳи ва ниймал вакийл. Биз бандалар гувоҳлик беришимиз мумкин. Ва мен бир муҳтожга гувоҳлик бериб шуни ёзяпман. ИМКОНИНГИЗ БЎЛСА ЁРДАМ ҚИЛИНГ. ЯХШИ ИНСОНЛАР ГУРУҲЛАРИГА УЛАШИНГ, БАЛКИ ЯНА КEРАКЛИ МАБЛАҒ ЙИҒИЛИБ ҚОЛАР. ТУШГАН ПУЛЛАРНИНГ ТИЙИНМА ТИЙИН ҲИСОБИНИ БEРИБ БОРАМАН. Ёрдам учун карта: UZCARD 8600061084814382 HUMO 9860606730625526
نمایش همه...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Иймон ва Ислом ҳақиқати баёни Аллоҳ таоло қалбимга солган қуйидаги сўзларни (Япониядаги биродарлардан келган хатга) жавоб тариқасида таҳрир этдим, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил-алиййил-азийм (куч ва қувват фақат олий ва буюк бўлган Аллоҳникидир – бу масалани ёритиб беришда Ундан куч-қувват сўрайман). Аллоҳнинг Ўзидан тавфиқ сўрайман, У Зот тўғриликка муваффақ этувчидир. Билингки, Ислом аҳлидан жуда кўплари, жоҳиллари уёқда турсин, олимлари (1) ҳам, “Мусулмон киши албатта, тўрт имомга – Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад – уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин – нисбат бериладиган мазҳаблардан бирини маҳкам ушлаши лозим”, деб айтадилар. Бу хато фикр ва Исломни билмасликдир. __________________________ (1) Мусанниф (китоб муаллифи) роҳимаҳуллоҳ илм (олимлик) сифатини муқаллидларга ҳам ишлатиши бироз баҳсталаб масаладир. Чунки илм – далил орқали ҳосил бўлувчи билимдир. Аммо, далилсиз бўлса, уни “тақлид” дейилади. Ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ “Нунийя”сида айтганидек: “Илм ҳидоятни далили билан билишдир, у билан тақлид баробар эмасдир”. Имом Муҳаммад ибн Идрис Аш-Шофеий роҳимаҳуллоҳ “Ар-рисола”да (39-бет) айтади: “Ҳеч ким ҳеч қачон бирон нарса тўғрисида илмсиз равишда “бу ҳалол” ёки “бу ҳаром” деб айтишга ҳақли эмас. Илм эса Китоб, ёки суннат, ёки ижмоъ, ёки қиёсдаги хабардир”. Аллома Фуллоний роҳимаҳуллоҳ “Ийқозу ҳумум улил-абсор”да (25-бет) айтади: “Мен айтаманки, ушбу ҳадислар ва асарлар илм деган ном фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келган далиллардир. Шунингдек, ижмоъда келган ёки насс (бир маънодан бошқасига далолат қилмайдиган сўз) топилмаганда (қиёсни ҳам шариат асосларидан деб) раъй қилувчилар наздида асл-асосларга қиёс қилинган нарсаларга ҳам бу ном ишлатилади. Аммо илм тақлид ва таассуб аҳли айтганидек эмас! Улар илмни фақат мазҳабий китобларда битилган раъйларга – улар пайғамбар ҳадисларида келган нассларга қарши келган ҳолда ҳам – чеклаб қўйдилар”. Демак, илмнинг фазли зикр этилган оят ва ҳадисларга кўра, ҳақиқий олим – ўз куч-ҳаракатини ҳидоят далилларидан ҳукмларни чиқариб олиш учун сарфлайдиган мужтаҳиддир. Аммо муқаллид олим эмасдир. Асрлар мобайнида аҳли илмлар иттифоқ қилиб келган фикр шудир. Аллома Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ “Ал-Мувофақот”ида (4/293) айтганидек: “Муқаллид олим эмасдир”. Шунингдек, Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ ҳам айтади: “Муқаллидни олим деб аталмайди”. Бу гапни ундан Абул Ҳасан Ас-Синдий Ал-Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ “Сунан Ибн Можа”га ёзган “Ҳошия”сида (1/70) нақл қилган. Имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ “Иршодул-фуҳул”да (267-бет) айтади: “Зеро, тақлид жаҳолатдир, илм эмасдир”. Ҳанафийларнинг китобларида жоҳилни қозилик мансабига қўйиш жоиз эмаслиги айтилган. Ибн Ҳумом роҳимаҳуллоҳ “Фатҳул-қодийр”да (5/456) жоҳилдан мурод муқаллид эканини айтади. Шунингдек, Иброҳим ибн Ал-Вазир роҳимаҳуллоҳ “Ар-равзул-босим”да (1/36) айтади: “Шак-шубҳа йўқки, муқаллид муфтийни олим деб аталмайди”. Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Фақат жоҳил (илмсиз) ё мутаассиб одамгина тақлид қилади”. Бу гапни ундан Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ “Расмул-муфтий”да (1/32) ва Ибн Ҳажар Асқалоний “Лисанул-мийзан”да унинг таржимаи ҳолини баён қила туриб, нақл қилган. Ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ “Жомиъ баянил-илми ва фазлиҳи”да (2/119) бунга ижмоъ борлигини нақл қилган: “Олимлар аниқ бўлмаган ва ишонч ҳосил қилинмаган нарса илм эмаслигига ижмоъ қилганлар... тақлиднинг фосидлиги ҳақида дунё олимлари ўртасида хилоф йўқдир”. Ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ “Иъламул-муваққиийн”да (1/7) бу фикрга қўшилган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.