cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

AHMADXON DOMLA KOSONIY

Ахмадҳон домланинг расмий каналига хуш келибсиз! Бизнинг бошқа тармоқлардаги саҳифаларимиз instagram.com/Ahmadxon_domla https://www.youtube.com/c/NuriyaTV https://www.facebook.com/AhmadxonSohibov Админ: @Muminof_7 Hamkorlik uchun @kosoniy_reklama

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 957
مشترکین
+424 ساعت
+1237 روز
+27430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Сўкиниш асаб толаларини издан чиқаради. Россиялик нейрофизиолог олимлар сўкиниш асабларни издан чиқариб, кўплаб касалликларга йўл очади, деган ахборот тарқатишди. Марказий асаб тизими сўкинишни агрессия деб қабул қилиб, танани стресс ҳолатига ўтказар экан. Бундай ҳолатда инсон ҳатто танасида бўлаётган оғриқларни ҳам сезмай қолиши мумкин. Доимий стресс юрак-қон томир, асаб каби тизимларни қийнайди ва инсулт, инфаркт, қандли диабет, гипертония каби касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради. Ҳа, шунақа, соғлом бўлишни истасангиз ҳеч ҳам сўкинманг, асабларни асрашни ўрганинг. @KOSONSOYLIK_UZ
نمایش همه...
👍 5 1
03:59
Video unavailableShow in Telegram
Солих дуст фойдаси мошоаллох Солих дуст насиб этгин Роббим @AhmadxonKosoniy
نمایش همه...
👍 2 1
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллохим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин! Азизларим, дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг.... Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор... Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин! Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин! Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!
نمایش همه...
👍 2 1
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃 Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲 ☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @AhmadxonKosoniy
نمایش همه...
👍 3😭 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳажга_оид_саволлар
Жума куни қилинган ҳажни савоби бошқа кунларда қилинган ҳаждан улуғроқми?
© Устоз Рустамжон домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇 ✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
نمایش همه...
👍 4
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳажга_оид_саволлар
Ҳаж сафарига чиққан киши йўл давомида ёки Маккаи Мукаррамада вафот этса қандай кафанланади?
© Устоз Рустамжон домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇 ✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
نمایش همه...
👍 4
06:20
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳажга_оид_саволлар
Ҳаж фатволарига оид 5та саволга жавоблар. (1-қисм)
© Устоз Рустамжон домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇 https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
نمایش همه...
👍 4 1
00:32
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳажга_оид_саволлар
Ҳажга бораётган инсон аввал Маккаи Мукаррамага боргани яхшими ёки Мадинаи Мунваррагами?
© Устоз Рустамжон домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ▫️Телеграм каналимизга уланиш учун ҳавола👇 ✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
نمایش همه...
👍 3
00:51
Video unavailableShow in Telegram
👍 5😢 2
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар. Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди. Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар. Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар. Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар». Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”. @AhmadxonKosoniy
نمایش همه...
👍 21😍 1