Muhammad Siddiq Jome Masjidi
رفتن به کانال در Telegram
@Diniysavollarbot 📌Savol va takliflar uchun Muhammad Siddiq jome masjidi imom-xatibi Anasxon domla ☎️+998902782314 Imom-noibi Elyorbek domla ☎️+998932310333
نمایش بیشتر480
مشترکین
-124 ساعت
-27 روز
-530 روز
آرشیو پست ها
❓Биласизми?
📖 Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфи учун 10 та савоб берилади. Энг қисқа сура бўлган "Кавсар" сурасида 42 та ҳарф бор. Уни ўқиш учун бор-йўғи 10 сония вақт кетади, аммо номаи аъмолингизга 420 та савоб ёзилади. Кундалик "лимитимиз" нималарга кетмоқда?
👉 Фурсатни ғанимат билинг.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/siddiq_com
Қарз олмоқчи бўлсанг, бегонага, маслаҳат олмоқчи бўлсанг, дўстларинг ёнига, ҳеч нарса керак бўлмаса, қондошларинг олдига бор.
https://t.me/siddiq_com
Жума кунининг суннатлари:
1. Ғусл қилиш
2. Покланиш
3. Ҳушбўйланиш
4. Пок ва энг чиройли кийимларни кийиш
5. Мисвок ишлатиш
6. Каҳф сурасини ўқиш ёки тафаккур, тадаббур қилиб тинглаш, маъноларини ўқиш
7. Ихлос билан кўп дуо қилиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш.
https://t.me/siddiq_com
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух
Энг яқин инсоним кириб келган “Жума айёми” муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айлаб,
Киёмат кунида Жаннат билан мукофатласин!!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
☀️ Хайрли тонг! 🌸
Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини о очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин.
Кун ҳикмати:
«Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади».
Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик!
✨ Кунингиз файзли ва баракали ўтсин!
👉 Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/siddiq_com
"Қасос олувчидан эмас, кечириб юборувчидан қўрқиш керак. Чунки унинг қасосини Аллоҳ олиб беради".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/siddiq_com
Отанинг фарзандига энг яхши
ҳадяси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади: “Ҳеч бир ота ўзининг фарзандига яхши тарбия бериш ва одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қилолмайди”.
🌙 1447-йил муборак.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган)
Муҳаррам – бу муқаддас ой, шунингдек, янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш шарафига белгиланган қамарий ой. Бу тўрт «ҳаром ойлардан» биридир. Муҳаррам ойининг муқаддаслиги ҳақида Қуръон ва Суннатда айтилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмон бу ойни Аллоҳ таолого ибодатда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Йилнинг ушбу биринчи ойини қандай ўтказсак, бутун йил шундай ўтади ин шаа Аллоҳ.
Имом Ғаззолий ўзининг «Иҳё» китобида ёзишича, Муҳаррам ойини ибодатда ўтказсак, унинг фароғати йилнинг бошқа ҳамма ойларига ҳам етади.
Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиш учун энг яхши ой Муҳаррамдир».
Табароний томонидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: «Муҳаррам ойининг бир кунида рўза тутган инсонга 30 кунлик рўзанинг савоби берилади».
Муҳаррам ойида муқаддас Ашуро куни ҳам бор. Муҳаррам – Аллоҳга ибодат ва итоат, гуноҳларнинг кечирилиши ва савобларнинг кўп марта орттирилиши ойидир.
https://t.me/siddiq_com
🌙 1447-йил муборак.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган)
Муҳаррам – бу муқаддас ой, шунингдек, янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш шарафига белгиланган қамарий ой. Бу тўрт «ҳаром ойлардан» биридир. Муҳаррам ойининг муқаддаслиги ҳақида Қуръон ва Суннатда айтилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмон бу ойни Аллоҳ таолого ибодатда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Йилнинг ушбу биринчи ойини қандай ўтказсак, бутун йил шундай ўтади ин шаа Аллоҳ.
Имом Ғаззолий ўзининг «Иҳё» китобида ёзишича, Муҳаррам ойини ибодатда ўтказсак, унинг фароғати йилнинг бошқа ҳамма ойларига ҳам етади.
Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиш учун энг яхши ой Муҳаррамдир».
Табароний томонидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: «Муҳаррам ойининг бир кунида рўза тутган инсонга 30 кунлик рўзанинг савоби берилади».
Муҳаррам ойида муқаддас Ашуро куни ҳам бор. Муҳаррам – Аллоҳга ибодат ва итоат, гуноҳларнинг кечирилиши ва савобларнинг кўп марта орттирилиши ойидир.
https://t.me/siddiq_com
Йигит отасидан сўради: “Уйланишим учун муносиб аёлни қандай топаман?” Ота жавоб берди: “Муносиб аёл топиш мавзусини унутиб тургинда, бор диққат-эътиборингни муносиб эр бўлишга қаратгин”.
https://t.me/siddiq_com
Ғийбат ўзи нима?
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг мажлисида биров Имом Абу Ҳанифани ғийбат қилди. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Эй одам, сен нима учун имомнинг айбларини баён қиляпсан? У киши қирқ беш йил давомида бир таҳорат билан беш вақт намозни адо қилган”, деди.
Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/siddiq_com
#Ҳадис
Субҳаналлоҳ – хатоларни кетказувчи калима.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади”, - дедилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти
https://t.me/siddiq_com
#quron
📜Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мусҳафга назарни давомли қилинглар", деди.
Ибн Абу Шайбанинг "Мусаннаф"идан.
▫️Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Қалб(ёддан)дан қироат қилишдан кўра Мусҳафдан қироат қилиш афзал. Чунки мусҳафга қараш матлуб ибодатдир. Бу ўринда қироат ва қараш жам бўлади”, дедилар.
“Ат тибяни лиадаби ҳамалатил Қуръан” асаридан.
https://t.me/siddiq_com
Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар
Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир.
Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.
Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг...
Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар.
“Насиҳатлар гулдастаси”
https://t.me/siddiq_com
Қуйидаги кимсалар билан асло бирга юрма!
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий айтади:
Отам менга шундай насиҳат қилди:
– Қуйидаги беш тоифа кимса билан суҳбатдош бўлма, бирга юрма, йўлдош бўлма.
– Фидоингиз бўлайин, отажон, улар кимлар?
– Фосиқ кимса билан бирга юрма, у сени бир луқма ёки ундан-да камроққа сотиб юборади.
– Эй отажон, ундан-да камроқ деганингиз нимаси?
– Фосиқ бир луқма илинжида сени сотади-ю, лекин унга ҳам етиша олмайди.
– Эй отажон, иккинчиси ким?
– Бахил кимса билан бирга юрма. Бахил энг муҳтож пайтингда молини сендан қизғанади.
– Эй отажон, учинчиси ким?
– Ёлғончи кимса билан бирга юрма. Ёлғончи сенга узоқни яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатувчи саробга ўхшайди.
– Эй отажон, тўртинчиси ким?
– Нодон билан бирга юрма. Чунки нодон сенга фойда бераман деб зиён етказади.
– Эй отажон, бешинчиси ким?
– Силаи раҳмни узувчи кимса билан бирга юрма. Мен Аллоҳнинг китобида уч жойда унинг лаънатланганини кўрдим!
https://t.me/siddiq_com
Тақдир — бу биз режалаштирмаган, аммо Аллоҳ ёзган энг чиройли йўлдир
https://t.me/siddiq_com
Қадрдоним, полапон етилмай туриб, тухум синса, у нобуд бўлади. Буғдойни эрта ўрсак, ундан нон чиқмайди. Оловда маромида қайнамаган овқат бемаза бўлади.
Ҳар ишнинг ўз вақти-соати бор, шошилаверманг.
https://t.me/siddiq_com
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌱 Хайрли тонг!🌷
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни офиятда, қалбингизни хотиржамликда, ризқингизни эса баракада қилсин. Бошлаган ишларингиз хайрли ва давомли бўлсин.
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман».
✅Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/siddiq_com
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Кимда улардан биттаси бўлса, уни тарк қилмагунча, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон сўзлайди; аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди; хусуматлашилса, бузуқлик қилади», дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
https://t.me/siddiq_com
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
