cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 025
مشترکین
-624 ساعت
-197 روز
-8930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Шайх Шинқитий ўғлига деди: “Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, Чунки сенга: “Ўқи ва кўтарилиб боравер” дейилади. “Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг билан одобинг билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпайди, ортади”. https://t.me/mavlonolutfulloh
نمایش همه...
🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

03:34
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO  📝 MOʻMINNING HURMATI KABADAN HAM ULUGʻROQ 🎙 HUSNIDDIN TAJIBAYEV, Namangan shahar "Bahouddin Naqshbandiy"  jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#AUDEO #QURON 📝 QUR'ONI KARIM TILOVATIDA AMAL QILINISHI KERAK BOʻLGAN 5 TAVSIYA 🎙 OBIDXON IKRAMOV Namangan viloyat bosh imom-xatibining birinchi oʻrinbosari 🌐Saytdan tinglash Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия #Мавзу: Оила бузилишини олдини олиш Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Хаётий кузатишлар никохдарнинг бекор бўлишига асосан куйидагилар сабаб бўлаётганини аниқлади: 1) келин-куёвларнинг турмушига ота-оналарнинг ўринсиз аралашуви; 2) янги оиладаги шароит билан хисоблашмаслик; 3) умр йўлдошини маълум «максад»ни кўзлаб, яъни бўлажак қайнота-қайнонанинг мансаби, обруси, бойлигига кизикиб, кизнинг хусну-жамолига ёки йигитнинг мутахассислигига ва хоказоларга учиб танлаш; 4) оилада «тенглик қонуни»нинг бузилиши; 5) эр-хотин характерларининг келишмай қолиши; 6) ота-онанинг тарбияда йўл кўйган хатолари; 7) хотиннинг уй-рўзгор тута билмаслиги; 8) эр-хотиндан бирининг ичиши; 9) эр-хотиндан бирининг бевафолиги; 10) узок муддат фарзандсизлик. Ажралишнинг кўнгилсиз оқитбатлари олдини олиш учун эр-хотин оилани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга харакат килишлари зарур. Чуст туман "Балиқчи" жоме масжиди имом хатиби Масалиев Абдумуталиб 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
نمایش همه...
Огоҳ бўл! Фарзандни уришдан сақлан. Уни биринчи бор урганингда боланинг сенга бўлган ишончи йўқолади. Иккинчи бор урганингда унинг болалиги кетади, йўқ бўлади. Учинчи бор урганингда боланинг ижтимоий алоқалари, ён атрофи билан мулоқоти камаяди. Тўртинчи бор урганингда бўлса, унинг шахсиятини зўравонлик ва шафқатсизлик эгаллай бошлайди, яъни, “бети қотади”. Энди, давомий тарзда уриш ва калтаклашга келсак, бу ҳолатда боланинг сенга бўлган муҳаббати ва эҳтиромини йўқотасан. Хато ва камчиликлари кўп бўлишига қарамай, калтаклаш оқибатида оиланинг сенга бўлган ҳурмати, муҳаббати йўқолишининг оқибатлари унданда кўпроқдир. https://t.me/mavlonolutfulloh
نمایش همه...
🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар... Саҳар тонгдан дуо қилинг ... Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг...  Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин... Калимангиз чин дилдан айтинг Расулуллоҳ бўлсин мададкор... Иймонингиз мукаммал бўлсин... Кунларингиз ўтсин бахтиёр... Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,       "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" -демак сиз кимгадир кераксиз... Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг👇https://t.me/mavlonolutfulloh
نمایش همه...
🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Яҳё ибн Абу Касир дедилар: “Дўстларнинг энг яхшиси, биродарига қараб: “Кел, ўлмасимиздан аввал (охиратимизга захира учун) рўза тутайлик”, дейдиганидир. Дўстларнинг энг ёмони бўлса, биродарига қараб: “Кел, ўлмасимиздан аввал (маишат, айш-ишрат қилиб) еб, ичиб олайлик”, дейдиганидир. “Ҳилятул авлиё” китобидан. https://t.me/mavlonolutfulloh
نمایش همه...
🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Валлоҳи, Қуръонни тадаббур қилмасдан фақат ҳарфлари махражини риоя қилиб, унинг чегарасини зое қилувчилардан бўлиб қолманглар. Токи бирон киши: “Қуръонни тўлиқ ўқидию, унинг хулқи ва амалида Қуръон кўринмади” демасин. https://t.me/mavlonolutfulloh
نمایش همه...
🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ #қарз ❓1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال “Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”. Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим. “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади: إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها “Қарзлар ўз мислича адо этилади”. Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКРИ КЕЛГАН МАСЖИДЛАР. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Зухриддин Турдиматов, Учқўрғон туман “Нурмухаммадбува” жоме масжиди имом ҳатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
نمایش همه...