fa
Feedback
MEHROB HIMMATI

MEHROB HIMMATI

رفتن به کانال در Telegram

Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди ! INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz

نمایش بیشتر
2 094
مشترکین
-124 ساعت
-207 روز
-5430 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+1
در 0 کانال‌ها
ژوئن '26
+32
در 3 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+108
در 6 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+49
در 5 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+66
در 13 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+97
در 7 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+59
در 8 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+209
در 8 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+111
در 7 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+102
در 7 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+97
در 8 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+93
در 8 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+92
در 6 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+89
در 6 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+80
در 8 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+88
در 10 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+170
در 22 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+116
در 12 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+168
در 9 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+113
در 14 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+108
در 6 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+101
در 16 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+237
در 19 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+91
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+55
در 4 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+115
در 4 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+71
در 5 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+329
در 27 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+247
در 9 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+119
در 8 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+141
در 2 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+160
در 3 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+79
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+140
در 4 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+84
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+65
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+27
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+111
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+102
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+121
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+125
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+433
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+100
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+92
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+137
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+119
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+66
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+234
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+242
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+289
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+202
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+301
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+160
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+312
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+573
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '21
+245
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '21
+939
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '21
+1 191
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
01 ژوئیه+1
پست‌های کانال
Ниятни яхшилайлик! Яхё ибн Яхё айтади: Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида ўтирган эдим. Бир киши келиб хотинидан шикоят қилди. – Мен хотинимнинг наздида ҳамма нарсадан паст ва арзимас тураман, – деди. Суфён ибн Уяйна бошини қуйи солиб бир муддат жим қолди. Сўнг сўради: – Эҳтимол, сен унинг олдида иззат-эътибор қозонмоқчи бўлгандирсан? – Эй Абу Муҳаммад, шундай! – Ким иззат талаб қилса, хорлик билан балоланади. Ким динга интилса, Аллоҳ унга дин билан бирга азизликни ҳам, мол-давлатни ҳам беради, – деди Суфён ва қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берди: Биз тўрт ака-ука эдик: Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен. Муҳаммад энг каттамиз, Имрон эса кичигимиз эди. Муҳаммад уйланишни истаганида насл-насабли оилани қидирди ва ўзидан юқори турадиган оила қизига уйланиб, хорлик балосига гирифтор бўлди. Имрон эса бойликка учиб, ўзидан бой қизга уйланди ва фақирлик балосига учради. Унинг қўлидаги бор нарсани олдилар-у, эвазига ҳеч нима бермадилар. Икковининг иши шундай якун топганида бизникига Муаммар ибн Рошид келиб қолди. Мен унга бўлган воқеани сўзлаб бердим ва маслаҳат сўрадим. Муаммар менга Яҳё ибн Жаъда ва Оишаларнинг ҳадисларини эслатди. Яҳёнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл тўрт нарса – дини, насаби, мол-давлати ва жамоли учун никоҳланади. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур!» Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Аёлларнинг энг баракотлиси таъминоти енгил бўлганидир». Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига амал қилдим, суннатга мувофиқ қайлиқ танладим. Аллоҳ таоло менга дин билан бирга азизлик ва мол-давлатни ҳам берди. “Солиҳлар суҳбати” китобидан. @mehrob_himmati

2
#дурдона_суннатлар КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан либос кийиш неъмати билан афзал қилди ва Қуръони Каримда шундай марҳамат қилди: «Эй Одам болалари, Батаҳқиқ, Биз сизга авратларингизни беркитадиган либос ва зийнат кийимларини нозил қилдик» (Аъроф сураси, 26-оят). Динимизда кийинишнинг ўзига хос гўзал одоблари бор: • Либосни ўнг томондан кийиш: Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийим кийишда, соч тарашда, таҳорат қилишда ва умуман, барча ишда ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар». • Оқ рангли кийим кийиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кийимларингиздан оқини кийинг, чунки у кийимларингизнинг энг яхшисидир. Ва ўликларингизни ҳам у билан кафанланг». • Кийимда исрофга йўл қўймаслик: Аллоҳ таоло айтади: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сураси, 67-оят). • Эркаклар учун ипак ва олтинни тарк қилиш: Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Аллоҳнинг Набийи соллаллоҳу алайҳи васаллам ипакни олиб ўнг қўлларига, олтинни олиб чап қўлларига қўйдилар. Сўнг: "Албатта, бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир", дедилар». • Кийимнинг узунлигида манманликка йўл қўймаслик: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, Аллоҳ унга (қиёмат куни) раҳмат назари билан боқмайди», – деганлар. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизга ташқи ва ички гўзалликни, либос одобларига мукаммал амал қилишни насиб айласин! @mehrob_uz
173
3
✨ ЭНГ ФОЙДАЛИ ШЕРИКЛИК Ҳеч бир тадбиркор зарар кўриши аниқ бўлган бизнесга сармоя киритмайди. Агар шеригингиз дунёдаги энг бо
✨ ЭНГ ФОЙДАЛИ ШЕРИКЛИК Ҳеч бир тадбиркор зарар кўриши аниқ бўлган бизнесга сармоя киритмайди. Агар шеригингиз дунёдаги энг бой ва қудратли Зот бўлса-чи? 🤝 Илоҳий шериклик: Сиз муҳтожга берганингизда, аслида Аллоҳ билан савдо қилаётган бўласиз. 🚫 Зарар хавфи ноль: Бу савдода ҳеч қачон инқироз (банкротлик) бўлмайди. 🎁 Яширин фойда: Кўзингизга пул камайгандек туюлса-да, орқа фонда балолар даф бўлаётган бўлади. 🔄 Абадий айланма: Сиз ердагиларга берасиз, Сизга эса кўкдагилар томонидан ризқ оқиб келаверади. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
382
4
Сабр ва сукут: Фарқи нимада?   Кўпинча биз сукут сақлаган инсонни сабрли деб ўйлаймиз. Аммо уларнинг орасида катта фарқ бор:   • Сукут – тилнинг жим туришидир. У чорасизликдан, аламдан ёки қўрқувдан туғилиши мумкин. У ички оғриқни даволамайди, фақат ичга ютади. • Сабр – қалбнинг тинчланишидир. У Раббига бўлган ишончдан ва тақдирга розиликдан туғилади. Унда исён эмас, умид ва дуо бўлади. • Сукут – ташқаридан тинч, аммо ич-ичидан ёнишдир. • Сабр – ҳам ташқи, ҳам ички дунё билан Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлишдир.   Ҳар қандай жим туриш сабр эмас. Аллоҳ биздан шунчаки тиш тишлаб сукут сақлашни эмас, балки Ўзига суяниб гўзал сабр қилишни сўраган.   “Бас, чиройли сабр қил” (Маориж сураси, 5-оят).   Аламли сукутларимиз гўзал сабрга айлансин. @mehrob_uz
351
5
Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб б
Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти). ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
605
6
Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирг
Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
670
7
«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг. "Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир». Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий @mehrob_himmati
713
8
#ҳикмат Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дунё худди сояга ўхшайди: агар сен уни қувсанг, у сендан қочади. Агар сен ундан юз
#ҳикмат Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дунё худди сояга ўхшайди: агар сен уни қувсанг, у сендан қочади. Агар сен ундан юз ўгириб (охиратга) қараб юрсанг, у сенинг ортингдан эргашишга мажбур бўлади». ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
509
9
📹 МОЛУ МУЛКИМ МЕНИ САҚЛАБ ҚОЛА ОЛМАДИ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Mehrob Himmati» хайрия фонди асосчиси ✅Яқинларинг
📹 МОЛУ МУЛКИМ МЕНИ САҚЛАБ ҚОЛА ОЛМАДИ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Mehrob Himmati» хайрия фонди асосчиси ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
619
10
❓Биласизми? Гарвард университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, бошқаларга ёрдам берадиган, хайр-эҳсон қиладиган инсонларнинг қон босими меъёрда бўлади ва улар бахил одамларга қараганда узоқроқ умр кўришади. Бу Исломдаги: "Садақа радди бало (балоларни қайтаради) ва умрни узайтиради", деган ҳақиқатнинг илмий исботидир. Чўнтакдаги маблағ фақат берганда кўпаяди ва асрайди. 👉 Садақа қилишни унутманг. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_himmati
793
11
❓Биласизми? Гарвард университети олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, бошқаларга ёрдам берадиган, хайр-эҳсон қиладиган инсонларнинг қон босими меъёрда бўлади ва улар бахил одамларга қараганда узоқроқ умр кўришади. Бу Исломдаги: "Садақа радди бало (балоларни қайтаради) ва умрни узайтиради", деган ҳақиқатнинг илмий исботидир. Чўнтакдаги маблағ фақат берганда кўпаяди ва асрайди. 👉 Садақа қилишни унутманг. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_himmati
1
12
Биз уни ўғирлаб олдик... Молик ибн Динорнинг уйига бир ўғри кирди, бироқ ўғирлашга арзигулик нарса тополмади. Молик унга: “Дунё матоҳларидан бирор вақо тополмадинг, охират неъматларидан бирор нарсага хоҳишинг борми?” деб хитоб қилди. Ўғри: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шунда Молик: “Ундай бўлса, таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқи”, деди. Ўғри Моликнинг айтганини қилиб таҳорат олди, икки ракат намоз ўқиди ва унинг ёнида бироз ўтирди. Сўнгра икковлон биргаликда масжидга йўл олдилар. Моликдан бу одам кимлиги ҳақида сўрашганда, у ўзининг машҳур гапини айтди: “Бизни ўғирлашга келган эди, биз уни ўғирлаб олдик!”. ©️Равзатус Сафо @mehrob_himmati
756
13
ҲАВАС ВА ҲАСАД ҚИЛСА БЎЛАДИГАН КИШИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки нарсагагина ҳасад қилиш мумкин: Аллоҳ таоло мол-мулк бериб, уни ҳаққа (яхшиликка) ишлатишга бошлиқ қилган кишига ҳамда Аллоҳ таоло ҳикмат бериб, ўша ҳикмат билан ҳукм қиладиган, уни ўргатадиган кишига», деганлар (Муттафақун алайҳ). Одамлар садақа қилувчига ҳасад қилишади, ҳар бир ақлли одам унинг мартабасига етиш, унинг даражасига эришишни истайди. Ҳамма унга ўхшашга рағбат қилади, унингдек бўлишга ҳаракат қилади. Чунки садақа қилиш мақтовга сазовор ишдир, унда жуда кўп яхшиликлар бор. "Энг шарафли уммат" китобидан. @mehrob_himmati
797
14
💼 Энг яхши сармоя Дунё банкларига қўйилган пул инфляцияга учраши мумкин, аммо охират банкига (садақага) тикилган сармоя 700
💼 Энг яхши сармоя Дунё банкларига қўйилган пул инфляцияга учраши мумкин, аммо охират банкига (садақага) тикилган сармоя 700 баробаргача кўпаяди. Бу сармоя ҳеч қачон куймайди, камаймайди ва инқирозга учрамайди. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666 Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
748
15
Улуғ гуноҳларни кечира оладиган киши ҳақиқий ҳалимдир. Изоҳ. Демак том маънода ҳалим бўлиш ўзига нисбатан қилинган энг катта айбни ҳам кечира олиш билан белгиланади. Бу инсон учун жуда оғир шарт. Инсон баъзан энг катта айб нарида турсин, энг кичкина айбни ҳам унута олмай қийналади. Айниқса, ўзига нисбатан қилинган бу хато яқинларидан содир бўлса. Кутилмаган зарба, гарчи кучсиз бўлса ҳам бир муддат гангиратиб қўйишга етарли. Шунинг учун ҳам ҳалимлик сифати билан номланиб бўлмайди, балки у қозонилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалим эдилар. Чунки у зот Парвардигорининг: «(Эй Муҳаммад алайхиссалом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг раҳмат – марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли Меҳрибондир» (Зумар, 53) оятини зиммаларига олиб, умматга етказдилар. Шеър: Инсонларга қилгил яхшилик, Забт эт қалблар, аяма жонни. Не замондан бери ҳамиша Яхшилик қул қилур инсонни. Ёмонликнинг нақд қаршисида Кечиришинг қад ростлаб турсин. Сендан умид этган кишига Ёрдамчи бўл, у ўсиб-унсин. Ҳақиқий ҳур саналур, инон, Инсонларга ёрдамчи инсон. Изоҳ. Яхшилик яхшиликларга сабаб бўлади. Яхшилик яхшилик қилувчига куч ва виқор бағишлайди. Бу куч, бу виқор билан қанча ёмонлар яхшига айланади, қанча ёрдамга муҳтожларнинг қадди ростланади. Акси бўлса, бундай қалб гина-кудуратга, кек-хусуматга макон бўлади, майда-чуйда эҳтиросларга ўралашиб қолади. Шайтонга қўл бўлиб, ўч ва ғазаб етовида қолган бу кимсани энди озод инсон дейиш мумкинми?! 📚“Унвонул баён”дан. ✅Каналга аъзо бўлинг: @mehrob_uz
713
16
Аллоҳ таоло барча ишда мулойимликни яхши кўради. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади, Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Бир гуруҳ яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди ва “Ассому алайкум” (сизга ўлим бўлсин) дейишди. Мен буни тушуниб қолдим ва “Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин” дедим. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ўзингни бос, эй Оиша. Албатта, Аллоҳ барча ишда мулойимликни яхши кўради” дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, улар айтган гапни сиз эшитмадингиз” дедим. У зот: “Мен уларга “Ваалайкум” дедим” дедилар”. Бухорий ривояти. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ Рафиқ (Мулойим)дир. У зот мулойимликни яхши кўради ва унга қўполликка бермайдиган нарсани беради”. Абу Довуд ривояти. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла мулойимликни яхши кўради ва мулойимликдан рози бўлади. У зот қўполликка қилмайдиган ёрдамини мулойимликка қилади”. Табароний ривояти. @mehrob_himmati
745
17
🤲 ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ РАББАНА ДУОЛАРИ Қуръони Каримда келган «Роббана» (Эй Роббимиз) деб бошланувчи ушбу гўзал дуоларни ёдлаб,+2
🤲 ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ РАББАНА ДУОЛАРИ   Қуръони Каримда келган «Роббана» (Эй Роббимиз) деб бошланувчи ушбу гўзал дуоларни ёдлаб, кундалик ҳаётимизда, намозларимиздан кейин ўқиб юришни одат қилайлик. Аллоҳ таоло барчамизнинг дуоларимизни ижобат айласин!   1. Бақара сураси, 127-оят • Арабчаси: رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ • Ўқилиши: Роббанаа тақоббал миннаа иннака антас-самииъул-ъалиим. • Таржимаси: Роббимиз, биздан қабул қилгин, албетта Сен Ўзинг эшитувчи ва билувчисан. 2. Бақара сураси, 286-оят • Арабчаси: رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا • Ўқилиши: Роббанаа лаа ту’аахизнаа ин насиинаа ав ахто’наа. • Таржимаси: Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жазолама. 3. Бақара сураси, 286-оят • Арабчаси: رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ • Ўқилиши: Роббанаа ва лаа туҳаммилнаа маа лаа тооқота ланаа биҳ. • Таржимаси: Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юклама. 4. Оли Имрон сураси, 8-оят • Арабчаси: رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا • Ўқилиши: Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа. • Таржимаси: Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан кейин қалбларимизни буриб қўйма. 5. Оли Имрон сураси, 147-оят • Арабчаси: رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا • Ўқилиши: Роббанағфир ланаа зунуубанаа ва исроофанаа фии амринаа. • Таржимаси: Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги ҳаддан ошишларимизни кечиргин. 6. Оли Имрон сураси, 193-оят • Арабчаси: رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا • Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъаннаа саййи’аатинаа. • Таржимаси: Роббимиз, бас, гуноҳларимизни кечир ва ёмонликларимизни ўчиргин. 7. Аъроф сураси, 126-оят • Арабчаси: رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ • Ўқилиши: Роббанаа африғ ъалайнаа соброн ва таваффанаа муслимиин. • Таржимаси: Роббимиз, устимиздан сабр ёғдиргин ва бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттир. 8. Юнус сураси, 85-оят • Арабчаси: رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِّلْقَوْمِ الظَّالِمِينَ • Ўқилиши: Роббанаа лаа тажъалнаа фитнатал-лилқовмиз-зоолимиин. • Таржимаси: Роббимиз, бизни золим қавмларга синаладиган (хўрланадиган) қилиб қўйма. 9. Иброҳим сураси, 41-оят • Арабчаси: رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ • Ўқилиши: Роббанағфир лии ва ливаалидаййа ва лилмуъминиин. • Таржимаси: Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират қилиб кечиргин.   ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
669
18
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБЛАРИ БЎЛГАН Одам алайҳиссалом – деҳқон; Шис алайҳиссалом – тўқувчи; Идрис алайҳиссалом – тикувчи; Нуҳ алайҳиссалом – дурадгор; Ҳуд алайҳиссалом – тижоратчи; Солиҳ алайҳиссалом – чўпон; Иброҳим алайҳиссалом – қурувчи; Лут алайҳиссалом – муаррих ва денгизчи; Исмоил алайҳиссалом – овчи ва таржимон; Юсуф алайҳиссалом – соат ишлаб чиққан илк инсон ва маҳсулотларни тизимли ғамловчи; Мусо алайҳиссалом – чўпон; Довуд алайҳиссалом – темирчи; Сулаймон алайҳиссалом – ҳукмдор ва мисга илк ишлов берган киши; Зулкифл алайҳиссалом – новвой; Илёс алайҳиссалом – тўқувчи; Юнус алайҳиссалом – балиқчи; Узайр алайҳиссалом – боғбон; Исо алайҳиссалом – овчи бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам –ёшликларида чўпон, улғайганларида тижорат билан шуғулланганлар. @mehrob_himmati
1 065
19
12.06.2026 Juma HALOL MEHNAT – FAROVONLIK KALITI.mp3
545
20
#жума_маруза 📹 ҲАЛОЛ МЕҲНАТ – ФАРОВОНЛИК КАЛИТИ "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинл
#жума_маруза 📹 ҲАЛОЛ МЕҲНАТ – ФАРОВОНЛИК КАЛИТИ "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
611