cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Piskent TTB "Tibbiyot Hayoti" 🏥

Пискент тумани "Тиббиёт бирлашмаси" тизими фаолияти канали

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
260
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-27 روز
-1130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

01:16
Video unavailableShow in Telegram
#онлайн Айни дақиқаларда Жиззах вилоятида Ўзбекистон — Татаристон соғлиқни сақлаш кунлари якунига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида мазкур акция доирасида эришилган натижаларга бағишланган видеоролик намойиш этилди. Сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова сўзга чиқиб, меҳмонларни ушбу нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлади. — Халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади, — деди Э.Боситхонова. — Юртимизда ўтказилган Ўзбекистон — Татаристон соғлиқни сақлаш кунлари доирасида катта натижаларга эришилди. Мазкур акция икки мамлакат шифокорлари учун ҳам бирдек манфаатли бўлди. Энг муҳими, ушбу тадбир орқали юзлаб оғир беморлар дардига шифо топди. Ишончим комилки, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам жадал ривожланишда давом этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
نمایش همه...
No comment.mp48.67 MB
👍 2
01:51
Video unavailableShow in Telegram
13.80 MB
👍 2
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ #пискент Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ижтимоий тармоқда тарқалган таъмир маҳсулотлари нарх навоси юзасидан қўйидагиларни маълум қилади: Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги "Болалар шифохонаси"ни таъмирлаб, замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу таъмир ишлари бўйича "Ахмед Люкс Комфорт" қурилиш корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Режа асосида ҳозирги вақтда, маъмурият ҳамда қурилиш корхонаси томонидан қўшимча битимлар тузилиб, барча қурилиш моллари ва сантехника маҳсулотлари сифат даражасига жавоб бериши тўғрисида келишилганлигини маълум қиламиз. Ижтимоий каналда маълум қилинганидек, арзон нархларда маҳсулотларни харид қилиш мумкин, бироқ орадан бир неча муддат ўтгач маҳсулотлар сифатсиз бўлганлиги сабаб яроқсиз аҳволга тушиб қолмаслигига ҳеч ким КАФОЛАТ бермайди. Болалар бизнинг келажагимиз, улар учун стандартларга мувофиқ, таъмир ва сантехника маҳсулотлари талаб даражасида, сифатли бўлиши лозим. Амалга оширилаётган таъмир ишлари юқори турувчи органлар ҳамда Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз. Каналга обуна бўлинг 👇: @ttbpressa
نمایش همه...
🔥 2👏 1
01:51
Video unavailableShow in Telegram
13.80 MB
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ #пискент Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ижтимоий тармоқда тарқалган таъмир маҳсулотлари нарх навоси юзасидан қўйидагиларни маълум қилади: Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги "Болалар шифохонаси"ни таъмирлаб, замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу таъмир ишлари бўйича "Ахмед Люкс Комфорт" қурилиш корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Режа асосида ҳозирги вақтда, маъмурият ҳамда қурилиш корхонаси томонидан қўшимча битимлар тузилиб, барча қурилиш моллари ва сантехника маҳсулотлари сифат даражасига жавоб бериши тўғрисида келишилганлигини маълум қиламиз. Ижтимоий каналда маълум қилинганидек, арзон нархларда маҳсулотларни харид қилиш мумкин, бироқ орадан бир неча муддат ўтгач маҳсулотлар сифатсиз бўлганлиги сабаб яроқсиз аҳволга тушиб қолмаслигига ҳеч ким КАФОЛАТ бермайди. Болалар бизнинг келажагимиз, улар учун стандартларга мувофиқ, таъмир ва сантехника маҳсулотлари талаб даражасида, сифатли бўлиши лозим. Амалга оширилаётган таъмир ишлари юқори турувчи органлар ҳамда Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз. Каналга обуна бўлинг 👇: @ttbpressa
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️My.gov.uz портали орқали туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш имконияти яратилди. Бунда ариза юборилгандан сўнг бир иш кунида гувоҳнома тақдим этилади. Шунингдек, почта орқали уни етказиб бериш имконияти ҳам ишга туширилган. Хизматдан фойдаланиш 44 550 сўм, почта тўлови эса 25 000 сўм этиб белгиланган. 👇🏻👇🏻 https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
نمایش همه...
👍 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
1.85 MB
👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
#ТЕЗКОР ❗️HUMO картаси банкоматлари ўчирилади «Ҳумо» картадаги пулларни тезда "Узcард"га ўтказиб олинг Humo банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли айрим банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилади. Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
نمایش همه...
Қандай дорилар Лайелла синдромини келтириб чиқариши мумкин? 📊 Таҳлилларга кўра, ўтган асрнинг 40-йилларига қадар дунё бўйича дори-дармонлар билан даволаш асоратларидан бор-йўғи 0,5-1,5 фоиз беморлар азият чеккан. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 15-30 фоизни ташкил қилмоқда. 🩺 Хусусан, дори аллергияси оғир асоратлари, хусусан, Лайелла синдромини келтириб чиқариши билан хавфли. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди. ▶️ — Лайелла синдромига чалинган 25 фоиздан 75 фоизгача беморларнинг ҳаёти ўлим билан якун топади, — дейди мутахассис. — У организмнинг дорилар, масалан, антибиотик, сульфаниламид ва ностреоид яллиғланишга қарши воситаларга реакцияси сифатида намоён бўлади. 💉 Хасталик асосан оғир аллергик анамнезга эга кишиларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар фонида ривожланади. Яъни бундай беморлар юқорида қайд этилган препаратларни қабул қилгач, аҳволи оғирлашади. ♻️ Иммунитет организмни хасталикдан ҳимоя қилиш ўрнига ўз тўқималарини йўқ қилишга киришади. 📈 Бунга, 45 фоиз ҳолатда сульфаниламидлар, 40 фоиз ҳолатда антибиотиклар, 10 фоиз ҳолатда талваса (судороги)га қарши дорилар, 5-10 фоиз ҳолатда яллиғланишга қарши препаратлар, 1-3 фоиз ҳолатда силга қарши дорилар сабаб бўлади. 💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга. 🔎 Лайелла синдроми кўпинча бошқа аллергик касалликлар, масалан, экзема, атопик дерматит, бронхиал астма билан оғриган беморларда аниқланади. Хасталик чоғида пуфаклар ёрилгач, суюқлик таркибидаги эриган туз ва оқсиллар буғланади. Оқибатда тана сувсизланиб, қон қуюқлашади. 📌 Шу аснода қон айланиши бузилиб, юрак, ўпка ва буйраклар фаолияти ёмонлашади. Гипертензия, тахикардия, юрак ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Пешоб ҳосил бўлиши ва заҳарли моддаларнинг организмдан чиқарилиши тўхтайди. 🧪 Бундан ташқари, терининг тошмалардан жароҳатланган жойларига вирус ва бактериялар осон ўрнашиб, бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Кўзларнинг зарарланиши ҳисобига кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. 🔬 Лайелла синдромига аниқ ташхис қўйиш учун визуал текширув, қон ва аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади. 🏥 Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур. ‼️ Бугунги кунда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
نمایش همه...

👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ ТАЙИНЛОВ Азизов Абдулла Абдисаламович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. А. Азизов 2003 йилда Япониянинг Нагоя университети, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Шунингдек, Даниянинг Орхус университетида магистратура, Орхус техника коллежида IT-дастурчи мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 2006–2019 йилларда Даниядаги қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда, 2019–2020 йилларда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда 2020–2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган. А. Азизов тайинловга қадар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
نمایش همه...
👍 4
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.