cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ЖAННАТ КАЛИТИ

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
36 023
مشترکین
-8224 ساعت
-5147 روز
-7 32330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

​​#ибрат КАЪБА ЕРНИНГ МАРКАЗИ Узоқ даврлардан буён баъзи мусулмонлар орасида “Нима учун намоз чоғида Каъбага юзланиш керак ва нима сабабдан Олий Зот Маккани бошқа жойлардан афзал билиб улуғлаб, ”харам” - ёпиқ деб атаган?” деган савол сўраб келинган. Қуръондаги илмий маълумотлар бўйича машхур тадқиқотчи Залюла Нажаара бу борада Пайғамбарнинг соллоллоху алайхи васаллам қуйидаги хадисларига таянади: “Макка сувдаги кичик ер бўлаги эди ва бутун қуруқлик у ердан тарқалган”. Қохира университети жўғрофия бўйича профессори, мисрлик мутахассис доктор Хусайн Камолиддин мазкур фикрни ривожлантириб шуни аниқладики, сув устидаги вулқон харакатлари туфайли биринчи қуруқлик хозирги Каъба ўрнида пайдо бўлган. Кейинчалик ер ўша жойдан кенгая бошлаган. Бунгача эса сайёрамиз сув билан тўла қопланган. Бундан ташқари, узоқ муддатли ўлчовлар ва хисоблаб чиқишлардан сўнг Каъба, Макка қуруқликнинг қоқ ўртаси эканлиги аниқланди. Агар барча қитъалар бирлаштирилса, бунинг гувохи бўлишимиз мумкин. Мазкур илмий кашфиёт расмий тарзда 1977 йилнинг ноябр ойида эълон қилинган эди. Олимлар шуни хам аниқладиларки, айнан ўша ернинг ўзида (Араб ярим ороли жойлашган жойда) қадимда Хондвана номли умумий қитъа мавжуд бўлган, кейинчалик еттига бўлиниб кетган. Ушбу умумий қитъанинг пайдо бўлиши Палеозой даврига тўғри келади. Ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолиши Мезозойнинг биринчи даврига тўғри келади. Лекин тахминан 180 млн. йиллар бурун Мезозойнинг иккинчи ярмига келиб глобал тектоник харакатлар натижасида Хондвана материкаси қатор қитъаларга бўлина бошлади ва натижада биз бугун билган шаклга келди. Хусайн Камолиддин яна қўшимча қилиб ёзадики, Маккада, яна хам тўғрироғи Каъба жойлашган жойда Ернинг магнит маркази жойлашган. Олимнинг хулосасига кўра, Ернинг магнит қутблари алмашса хам Каъбадаги магнит марказ жойида қолар экан. Буни олим Ернинг турли нуқталаридан Каъбага нисбатан йўналишларни ўлчаганидан кейин аниқлади. Ушбу йўналишларнинг хар томондан Маккадаги Каъба томон олиб борувчи магнит чизиқлари билан мувофиқ келаётганлигини топган. Шунга қўшимча қилиб, доктор Камолиддин Ернинг хақиқий магнит меридиани Гринвич бўйлаб эмас, балки Макка бўйлаб ўтишини хам аниқлаган. Гринвич меридиани магнит қутблари алмашуви чоғида ўзгариб кетади, Каъба бўйлаб меридиан эса Ернинг магнит ўқи сифатида жойида қолиб, айнан Каъба бўйлаб ўтади. Ажойиби шундаки, бугунги фан инсон танасида хам шу каби магнит меридианлари мавжудлигини, улар Ернинг магнит чизиқлари билан мос келиши ёки уларни кесиб ўтиши, шу туфайли бу жараён инсон организмига ё фойдали, ё зарарли таъсир бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди. Буларнинг барчаси намоз ёки бошқа холатларда Каъбага юзланишга илохий амрнинг сабаблари хам бўлиши мумкин. Маълумки, Пайғамбар соллоллоху алайхи васаллам хар қандай холатда Каъбага юзланишга, сухбат қуришда у томонга қараб туриш ёки ухлаш ва хоказоларга одатланган эдилар. Олимларда яна шундай гипотеза хам борки, тавоф вақтида Каъба атрофида соат йўналишига тескари холатда зиёратчиларнинг айланиб юриши ўша зиёратчининг фалак айланишига мувофиқ келишини ифодалайди. Электрондан тортиб то галактикагача коинотда хамма нарса шундай харакатланади. Пайғамбар соллоллоху алайхи васалламнинг “Хажи мақбулнинг гунохлари тўкилади ва у худди онадан янги туғилгандек бўлади” маъносидаги хадисларидан келиб чиққан холда, олимлар бир фикрни илгари суришганки, Ер ўқини айланиб ўтиш пайтида зиёратчидаги манфий маълумотлар, гунохлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Доктор Камолиддин бу мавзуда бошқа хадисларни хам кўриб чиққан. “Каъбанинг устида Байтул Маъмур жойлашган. Унинг устида эса Арш ва етти осмон қарор топган хамда Каъба остида еттита ер тўшалган”. Унинг фикрича, мазкур еттита ер бу - Ернинг етти қобиғи, етти осмон эса сайёрамизнинг етти коинот доирасидир. Албатта, юқоридаги сўнгги фикрлар олимларнинг соф илмларига асосланган гипотезалари. Лекин Исломнинг узоқ тарихи шуни кўрсатадики, Аллохнинг барча амрларида катта маъно ва хикматлар яширинган.
نمایش همه...

👍 7
ДОРИ ВА ШИФО – Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман. – Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман. – Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман. – Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман. – Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман. – Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман. – Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман. – Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман. – Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман. – Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман. – Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман. – Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман. – Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман. – Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман. – Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.
نمایش همه...
👍 5
УМАР ИБН ХАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ДУО. ▪▪▪ Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди: - “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади. Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади. Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан. Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”. Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича: - “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар. @Hikoyalar
نمایش همه...
👍 8 1
Ayollarni yuksaklarga ko'targan Oyatlar. «Аҳзоб» сураси (32-36-оятлар) | Муҳаммадлоиқ қори
نمایش همه...
🥰 3
Кўз нурингизни синаб кўринг. Расмдаги яшил айлана ичида нечи рақами тасвирланган?👇 Кўпла топа олмаган савол🤔🤔
نمایش همه...
👍 2
9⃣5⃣
2⃣2⃣
5⃣5⃣
Тўғри жавоб ✅
Ибрат бекати ҒИРРОМ ҚУДАЛАР. Кеча тўйга ташриф буюрган бир мискин укамиз савол бериб қолдилар. - Мухаммад Икром ака эҳсонлар давом этаяптими? - Алхамдулиллах Аллоҳ қодир қилганича хақдорларимизни дуолари ижобат бўлиб турибди, бирор хизмат бормиди? Меҳмонимиз бошини хам қилиб бир озгина сукунатга чўкдилар. Ҳа, диёнатлик инсонлар бирданига дардларини айтишга ийманишганидан шунда ҳолат бўлишлиги табиий ҳолат, Айниқса эркак киши йўқсилликни баён қилишлиги жуда ҳам оғир. - айтаверинг, йўқчилик айб эмас, имкон даражасида ёрдам қиламиз. Биродаримиз ердан кўзларини узмаган ҳолда гап бошладилар - шу десангиз, божамизни вафот этганларига ўн йилча бўлиб қолди, ўша пайтда қайнсинглимни қўлларида 8 ёш қизлари , 6 ёш ва 1 яшар ўғиллари етим қолишди, 1.5 йил бўлди қизларини кўпчилик бўлиб ёрдам қилиб турмушга чиқардик. - бўлди, тушундим, менга ўша хонадонни телефон рақамини беринг, эртага зиёратга ўтамиз. Меҳмон бирдан сергак тортдиларда бошларини кўтариб менга юзландилар. Во ажобоо, бояги махзун кўзлар худдики олтин топиб олган инсоннинг кўзларидай қувончли порлар эди. - ростданми ака? ҳазиллашмаяпсизми? - иншааллоҳ , Аллоҳ саломат қилса албатта ўтамиз. *** БУГУН. . Бугун пешиндан кейин кечаги биродар смс орқали юборган телефон рақамига қўнғироқ қилиб манзилни аниқладим ва фейсбукдош дўстимиз Ilyos Abdujabbarov билан хонадон ҳолатини ўрганиш учун бордик. Жуссаси кичиккина болача кўзларида қувонч билан кутиб олди, хонадон соҳибалари билан танишиб муаммолар ҳақида сўрадик. Биринчи бўлиб молиявий ҳолат? - давлатдан 450 минг сўм ҳар ойга ёрдам пули олиб турамиз, бошқа даромадимиз йўқ. Қариндошлар ёрдамлари билан қизимни турмушга чиқариб олдим, - яхши, опажон майлими ошхонангизни кўрсак?( ошхонадаги ҳолат хонадонни қандай яшаётганлигини айтиб берувчи манбаъ бўлади) Бизни кутиб олган болача шошиб бизни ертўлага бошлади - юринг амаки, ошхонамиз бу ерда, она бизга пишириқлар пишириб бераётган печимиз бор эди, опам фарзанд кўриб тўй қилишувди ўшаларга бериб юбордилар, кейин ўзлари росса йиғлаб уйимиздаги гиламни ҳам опамникига бериб юбордилар. Ошхона деб аталган подвалда икки комфорлик эски газ плита ( уни ҳам комфоркасидаги кришкаси йўқ) ва икки дона кичик балон юмалаб ётарди.. Ташқарига чиқиб опага юзланиб, холодильнигингиз борми, бу газ плита ёнадими деб савол бердим. Бечора аёл кўзларини ерга қаратганича - қизимни келин қилиб олишгунча, ҳеч нарсангиз керакмас, ўғлимиз билан бахтли бўлишса бўлди дейишганди, ҳаммаси ёлғон экан. - қисқаси уйимдаги печни, озроқ тутилган гиламни ва рўзғорга яроқли анжомларни чистка қилдириб неварамни тўйига совға сифатида олиб бориб бердим, ўзимиз бир иложини қилармиз, қудамизни жағлари ёпилса бўлди дедикда. Аёлнинг кўзларидан алам ёшлари тинмай тўкиларди. - бўлди сингил, давомини айтишингизни хожати йўқ. Аллоҳ меҳрибон зот. Иншааллоҳ дуоларингиз Роббимнинг эътиборида бўлади. Илёсхон дўстимиз ҳолатни кўриб, эшитиб хайрону лол эдилар ва менга қараб - Ака мени дўконимни ёнидаги дўконда яхши музлаткич бор анчагина чегирма билан оламиз. Биз шомдан кейин келишликни ваъда қилиб ортга қайтдик. Музлатгич олдик, ( чегирма анчагина бўлди) Газ плита ва катта газ балонни заправкаси билан олинди. Музлатгични ичини ҳам бўш қолдирмасликни ихтиёр қилиб озиқ овқатлар ҳам харид қилдик. Сузимни охирида битта нарсани хитоб қилиб айтмоқчиман. ЭЙ ҚУДАЛАР!!! ЕТИМИ БОР ХОНАДОНДАН КЕЛИН ОЛГАН ЁКИ ОЛАДИГАН БЎЛСАНГИЗ БИТТА НАРСАНИ БИЛИБ ОЛИНГЛАР. ЕТИМНИНГ ХОНАДОНИДАН ТАМАЪГИРЛИК ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ МОЛИНИ ЕЙИШ ХАРОМ. АГАР ХАРОМ ЕБ ГУНОҲКОР БЎЛИШНИ ХОХЛАМАСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ЎХШАГАН ХОНАДОННИ ҚИЗИНИ КЕЛИН ҚИЛИНГ. ҒИРРОМЛИК ҚИЛМАНГ... Мухаммад Икром.
نمایش همه...
👍 17😢 4 1
Qizlarjonlaru 🙋‍♀ Sizlar uchun eng kerakli kanalni tavsiya qilaman❤️ MASHXUR_AYOLLAR - Har qanday materiallarizga mos fasonlar topishingiz mumkin. Uyga kiyishga, O'qishga, Vecherniy, Kelinlarga, To'ybop, Yubka_Kofta har xil Fason obrazlar kunda tashlab boriladi😍❣ Obuna bo‘ling:💓👇 https://telegram.me/joinchat/y5orJwTO7CplZDUy
نمایش همه...
👍 4
👗ФАСОНЛАР💕
🪡ТИКУВЧИЛИК✂️
❤️‍🔥ЛИБОСЛАР🌸
💋МАКИЯЖЛАР💄
🌸ЁЗГИ ДАХШАТ ФАСОНЛАР 2024👗
🌸 Сизга тегишли бўлган нарсалар у сизни нарсаларингиз... 👍
نمایش همه...
👍 3 2
🌸 Ҳеч кимни чойига қошиқ бўлманг...
نمایش همه...
👍 8 2
🌸 Тилнинг гўзаллиги сукут билан... 🥺 Меҳрли қалблар манзили⤵️ ✅Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ 💝 𝐌𝐀𝐍𝐎𝐋𝐈 𝐔𝐌𝐑  – Маъноли - Ва  Ибратли Канал ✅
نمایش همه...
👍 6 2