440
مشترکین
-124 ساعت
-107 روز
-2730 روز
آرشیو پست ها
440
❄️❄️❄️
Айрилиқнинг сояси кўринди, бунчалар оғир экан, бунчалар зил-замбил... Айрилиқнинг энди кўринаётган соясини кўтаролмаётган қалбим, унинг ўзига қандай дош берсин, қандай чидасин..!
Сен юрагимга айланиб бўлгансан, юраксиз яшаб бўладими..?! Жисминг кетгани билан хаёлларинг руҳимда қолиб кетган. Қалбимда, руҳимда экансан буни айрилиқ деб бўладими..?! Кутяпман чунки кетаётиб ишқ эшикларин қиялатиб ёпиб кетгансан. Гар келмайдиган бўлсанг, сени унуттирадиган дуоларни, бор бўлса сени унуттирадиган сураларни ўргатиб кетки озгина енгиллик бўлсин юрак шўрликка. Ёки бўлмасам Роббим унга раҳминг келсин, ёрдам қил унга деб дуо қил зора Худойим ёрдам қилса биз ожиз гуноҳкорларга...
✍
@AZON_UZZ
440
АМАЛИНГ АЛЛОҲГА ЁҚСИН!
Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик,
Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин.
Гар шу ҳам бўлмаса унда илтимос,
Ғаразлар, нафратлар йўлидан қайтгин.
Бир жуфт ниҳол қурсанг ариқ бўйида,
Наф берар сояси кимгадир бир кун,
Қилинган савоблар ўзгага эмас,
Кун келиб асқотар бил, ўзинг учун.
Гўзал орзуинг бор, маккага бормоқ,
Мол-дунё йиғасан билмай ҳаловат,
Етгандай бўлмасми каъба тошига.
Бир ғариб кўнглини қилсанг зиёрат.
Бир ҳовуч тупроқдан яралган сурат,
Кун келиб осмондан боқса сояси,
Эртага макони бўларми жаннат,
Оч қолиб йиғласа ён ҳамсояси.
Ўйламоқ фурсати ғанимат ҳар он,
Атрофинг ҳасрати ёқмаса дилинг,
Тарози палласин босмас ҳеч қачон,
Топган шуҳратингу миллионлаб пулинг.
Юракни уйғотгин, кўнгил кўзлари,
Очилсин, дунёга бошқача боқсин,
Кимгадир ёқмасанг хавотир олма,
Амалинг энг аввал Худога ёқсин.
Нилуфар Тоҳир
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
@AZON_UZZ
440
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН✨🌙
🕊✨Гўзал оқшом хайрли бўлсин
қадрлигим...
💫Дунёда армонингиз бўлмасин...
⭐️Қалбингиздагилар кўз
олдингизда бўлишсин...
🌛Сиз энг меҳрли инсон бўлингки,
меҳрингиз тафти яқинлар ва
жигарларни тортиб турсин...
🌙✨Умр ғанимат, дийдор
ғанимат, меҳр олий туйғу,
Муҳаббат омонат...
🌙Тунингиз тинч ва осуда ўтсин!
Юбориб қўйинг..! 🌹
@AZON_UZZ
440
Имом Шофеий!
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Балавий ривоят қилади:
Мен ва Умар ибн Нубота бирга ўтириб, обид ва зоҳидлар ҳақида суҳбатлашиб ўтирардик. Шунда Умар менга:
“Мен Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеийдан кўра тақводор ва фасоҳатлироқ кишини кўрмаганман. Бир куни мен, у ва Ҳорис ибн Лабид Сафога чиқдик. Ҳорис солиҳ ал-Муррийнинг шогирди эди. У Қуръон ўқий бошлади, овози жуда гўзал эди. Қуйидаги оятни ўқиди: “Бу кун — гапира олмайдиган кундир. Ва уларга узр айтишга рухсат берилмайди”.
Шунда кўрдимки, Имом Шофеийнинг ранги ўзгарди, баданлари титради, қаттиқ таъсирланди ва ҳушидан кетди. Ҳушига келгач, шундай дер эди:
“Ёлғончилар мақомидан ва ғофиллар юз ўгиришидан Сендан паноҳ тилайман.
Эй Аллоҳ! Орифлар қалблари Сенга бўйсунди, ошиқларнинг бўйинлари Сенга эгилиб қолди.
Эй Роббим! Менга Ўз эҳсонингни ато эт, мени парданг билан ўраб қўй, ва менинг камчиликларимни Ўз карим юзинг билан афв эт”, деди. Сўнг у кетди, биз ҳам тарқалдик, деди.
Кейин мен Бағдодга келдим. У эса Ироқда эди. Бир куни дарё бўйида намоз учун таҳорат олаётганимда, бир киши ўтиб қолиб деди: "Эй йигит, таҳоратингни чиройли қил, Аллоҳ дунё ва охиратда сенга яхшилик берсин.”
Қарасам, бир киши, атрофида одамлар бор. Мен таҳоратимни тезлаштириб, унинг ортидан юрдим. У менга қараб деди:
“Бирор ҳожатинг борми?”
Дедим: “Ҳа, Аллоҳ сенга ўргатган нарсадан менга ҳам ўргат.”
У деди: "Билгин:
— Ким Аллоҳга ростгўй бўлса, нажот топади.
— Ким динидан хавф қилса, ҳалокатдан омон бўлади.
— Ким дунёдан зоҳид бўлса, эртага Аллоҳнинг савобини кўриб кўзлари қувонади.”
Сўнг деди: “Яна қўшайми?”
- “Ҳа”, дедим
У:
“Кимда уч сифат бўлса, имони комил бўлади:
— Яхшиликка буюриб, ўзи ҳам амал қилса;
— Ёмонликдан қайтариб, ўзи ҳам тийилса;
— Аллоҳнинг чегараларини сақласа” деди.
Сўнг яна деди: “Яна қўшайми?”
Мен: “Албатта” дедим.
У: - “Дунёда зоҳид бўл, охиратга рағбатли бўл. Барча ишларингда Аллоҳга ростгўй бўл — нажот топганлар билан бирга бўласан” деди.
Сўнг у кетди. Мен сўрадим: “Бу ким?”
Айтишди: “Бу — Имом Шофеий.”
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/AZON_UZZ
440
ҲИКОЯ
Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди. Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди. Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.
Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради. Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:
Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: яъни, «Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фахшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар.
"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.
T.me/AZON_UZZ
440
🍃Ассалому алайкум, азизларим, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!
🍃Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин!
🍃Бошлаган кунингиз ҳайрларга бой, файз-у барокатларга тўла бўлсин!
@AZON_UZZ
440
Яна бир тонг отди муборак бўлсин .
☀️☀️🌞🌞☘☘🌼🌼🌸🌸
Етмаган етган бор бундай тонгларга,
Бахт-у иқболларга, зиёга тўлсин.
Ҳар кимни етказсин гузал тонгларга,
Яна бир тонг отди муборак бўлсин.
Боғда булбул хониш чалади куйин.
Қуёш нурин сочар кўрсатиб буйин.
Зим-зиё қоронғу тунлардан кейин.
Яна бир тонг отди муборак бўлсин.
Олиб келсин юртга тинчлик омонлик.
Ҳеч қачон ҳеч кимдан кўрманг ёмонлик.
Сиздан йироқ бўлсин ранги сомонлик.
Гузал бир тонг отди муборак бўлсин.
Янги кун бу сизга янги орзулар.
Сиздан йироқ бўлсин ғам ва қайғулар.
Ҳамроҳ бўлсин фақат гузал туйғулар.
Азизлар тонг отди муборак бўлсин.
Чирой очиб борар юртим жамоли.
Юртда азиз мудом инсон камоли.
Бахтлар олиб келсин ҳар тонг шамоли.
Яна бир тонг отди муборак бўлсин.
✍ Собитжон Эштемиров
@AZON_UZZ
440
Бир куни тулки бўридан сўради:
— Эй бўри! Менга ҳаётда қандай яшашни ўргатгин, — деган эди, бўри:
— Боргинда, мана бу тепаликдан сакра, — деди.
— Ахир оёғим синади-ку.
— Ташвишланма! Ўзим сени ушлаб оламан, — деди.
Тулки бўри айтганига ишониб сакраган эди, бўри унга ёрдам бермади. Тулки:
— Нимага мени ушлаб олмадинг? — деган эди, шунда бўри:
— Мана шу ҳаёт ҳақидаги биринчи дарс бўлиб, ҳаммага ҳам ишонавермагин, — деб жавоб берди.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ
440
ФАРЗАНД ТОМОНИДАН ОТА-ОНАСИГА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЯХШИ АМАЛЛАР:
1. Уларга берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш;
2. Уларнинг кўрсатган иноятларига шукр қилиш;
3. Ота-онани жеркимаслик ва уларга "уфф" ҳам демаслик;
4. Уларга тавозуъ кўрсатиб, меҳрибонлик қилиш;
5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш;
6. Улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш;
7. Уларни исми билан атамаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик;
8. Олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом бериш;
9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш;
10. Уларга динлари ва дунёларига манфаат берадиган гапларни айтиш;
11. Динда улар билмайдиган нарсаларни ўргатиш;
12. Иккисининг барча вожиб ва мандуб амалларига итоат қилиш;
13. Иккиси тарк қилишга амр қилган нарсалардан ўзига зарар келтирадиганларини тарк қилиш;
14. Олдига кирганда фақат уларнинг изни билан ўлтириш;
15. Уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик;
16. Беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса ҳам, буни қабиҳ санамаслик;
17. Уларнинг муҳаббатини қозонган кишиларни ҳурмат қилиш;
18. Уларнинг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатиш;
19. Ҳатто, мушрик бўлса ҳам, уларнинг хизматида шай туриш ва розилигини олиш;
20. Уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш ва обрўсизланишларига йўл қўймаслик;
21. Уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китоблари асосида тайёрланди
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZZ
440
Ё Роббим, оламларнинг Султони бўлган Зот!
Бизнинг тилларимизни ёлғон гапиришдан, ғийбат қилишдан ва бирор бир инсоннинг қалбини оғритишдан Ўзинг асра. Юракларимизни эса ичимизни куйдирувчи ҳасаддан, кибрдан, риёдан ва сохталикдан бутунлай пок қил. Бизга ҳеч қандай дунё ташвиши бузолмайдиган гўзал хотиржамлик ва иймон ҳаловатини бергин. Бизни ҳамиша Ўзинг севган ва рози бўлган Тўғри йўлингда собитқадам қилгин.
Амийн🤲🤲🤲🤲🤲
@AZON_UZZ
440
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ юраги меҳрга, қалби иймонга лиммо лим тўла меҳрибонларим!!!
Янги кун, янги тонг муборак дилдошларим!
Аллоҳим ушбу сешанба тонгини барчаларимизга хайрли ва баракотли қилсин...
Бугунги кунингизда фаришталар эшикдан мўралаб, уйингизга бахтни олиб кирсин. Бахтга қўшилиб тинчлик, соғлик, бойлик, қувонч, давлат, муҳаббату садоқат келиб бир умрга уйингизда сиз билан қолсин.
Бугунги кунингиз файзли ва сермазмун ўтсин азизларим...
@AZON_UZZ
