440
مشترکین
-124 ساعت
-107 روز
-2730 روز
آرشیو پست ها
440
АВВАЛЛАРИ...
Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...
T.me/AZON_UZZ
440
УНУТИШ
Ёдлаш ҳақида гап борар экан, бунинг муқобилида унутиш ҳам борлигига эътибор бериш лозим. Қуръони Каримни ёдлаш қанчалик улуғ неъмат бўлса, уни унутиш шунчалик катта мусибатдир. Унутиш араб тилида «нисён» дейилади. «Инсон» сўзи айнан мана шу «нисён» сўзидан олинган, деган қарашлар бор. Демак, унутиш табиий инсоний хусусиятдир. Ҳатто анбиёлар алайҳимуссаломдан ҳам унутиш содир бўлган.
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ҳақида шундай деган: «Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик» (Тоҳа сураси, 115-оят).
Унутиш шайтондандир: «У: «Буни қара, харсангга жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди. Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди» (Каҳф сураси, 63-оят).
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларига унутиб қилган хатолари туфайли итобга қолишдан паноҳ сўрашни таълим берган:
«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин!» (Бақара сураси, 286-оят).
Аслида унутиш хоссасининг неъмат саналадиган ўринлари ҳам бор. Масалан, кишининг хафаликларни, мусибат ва қийинчиликларни, шунингдек, ҳар лаҳза рўпара бўладиган беҳуда нарсаларни унутиши айни неъматдир. Унутиш хоссаси инсон соғлиғининг гаровидир. Унутиш билан мия дам олади, ўзини қайта тиклайди. Агар унутиш бўлмаса, мия фаолияти чарчайди. Шунингдек, маълумотни бироз унутиш унинг зеҳнида мустаҳкамроқ жой олишига ёрдам беради. Лекин фойдали нарсаларни, хусусан, ёдланган оятни унутиш катта мусибатдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни ёдлашга осон қилиб қўйганидек, унинг унутилишини ҳам осон қилиб қўйган. У қалбдан қочқоқ туя тушовдан қочганидан ҳам тез қочади. Токи уни ёд олган киши фақатгина ёд олиб қўйиш билан кифояланиб, уни ташлаб қўймасин, балки тинимсиз унга боғланиб турсин, уни ўқиб, ҳар калимаси учун ажрлар олиб юрсин, Аллоҳ таолодан узилиб қолмасин. Киши унутиб қўйишдан қўрқиб бўлса ҳам, мазкур яхшиликларга эга бўлиб қолади. Унутиш ҳам бир синов. Фақат Қуръонга боғланганларгина унинг аҳли бўла олади, бошқалар бу мақомдан маҳрум қилинади.
Вақт ўтиши, ёш улғайиши сабаб хотира пасайиб, унутиш кучаяди. Аммо бунинг олдини олиш мумкин.
Бу борадаги ягона йўл эса тинимсиз ёдлаш, такрорлашдир.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан.
T.me/AZON_UZZ
440
🌸 Ассалому алайкум, азизлар!
Янги тонг барчамизга хайрли ва баракали бўлсин! 🌿
Бугунги кун қалбингизга хотиржамлик, уйингизга файз, ишларингизга омад ва ҳаётингизга қувонч олиб келсин. Раббим ҳар бир эзгу ниятингизни рўёбга чиқарсин, юзингиздан табассум, қалбингиздан умид асло аримасин.
Барчангизга соғлик, бахт ва баракали ҳафта тилайман.
Хайрли тонг! ☀️🤲
@AZON_UZZ
440
Ассалому Алайкум
Тонгни қарши олганларга,
Аллохим деб, турганларга.
Саждаларга борганларга,
Ассалому Алайкум!!!
Фарз деб савоб ёғдирганга,
Расулуллохни суйдирганга,
Уммат бўлиб қувонганга
Ассалому Алайкум!!!
Ширин лутфин аямасдан,
Қалбидан жой берганларга.
Хар тонг➖ сени йўқлаб қўйган,
Инсонларга ассалом!!!
Отам ➖Онам борлигим деб,
Мусофирда бўлганларга.
Уйим, жойим, фарзандим деб,
Юрганларга ассалом!!!
Шу кунларга етганларга,
Дўстларни шод этганларга.
Дуо қилиб турганларга,
Ассалому Алайкум.!!!
@AZON_UZZ
440
Қуръонга муҳаббат
Солиҳлардан бирига: «Қуръондан кунига қанча (оят) ўқийлик?» дейишди. У зот: «Қанча бахт-саодат хоҳласанг, шунча», деди.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН
T.me/AZON_UZZ
440
Ибратли дунё бу.
1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин.
2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил.
3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин.
4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат)
5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама.
6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!..
Али розийаллоҳу анҳу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
@AZON_UZZ
440
АЛЛОҲ БИЗГА МЕҲРИБОНДИР...
Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
—————————————————
Банда гоҳида воқеанинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
@AZON_UZZ
440
🌼 Ассалому aлайкум aзизлар!
🍀 Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!
🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🌸 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.
🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🌸 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.
🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🌸 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.
💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🌸 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.
🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🌸 Умрингиз шу йулдек узун бўлсин.!
👉Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин.
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
@AZON_UZZ
440
Бир ҳаким зотдан "Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?" деб сўрашганда муборак зот шундай жавоб берибди:
• Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали!
• Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси!
• Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини!
• Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ
440
Уч нарса балони даф қилади:
1. Дуо:
قُلْ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ
«Айтинг, эй Пайғамбар: Агар дуоларингиз бўлмаса эди, Раббим сизларни бепарво ташлаб қўйган бўлар эди» (Фурқон, 77).
2. Неъматларга шукр қилиш:
لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ
«Қасамки, агар неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7).
З. Заифларга ёрдам бериш:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади».
Шайх Абдулазиз Торифий
@AZON_UZZ
440
ДАНГАСАЛИКнинг энг катта 100 та салбий ОҚИБАТИ
«Дангасадан Худо безор»;
«Дангасага иш буюрсанг, сенга ақл ўргатур»;
«Яхши билан юрсанг – етарсан муродга,
Ёмон билан юрсанг – қоларсан уятга».
1) Вақт зое кетади.
2) Орзулар амалга ошмай қолади.
3) Имкониятлар қўлдан кетади.
4) Қарздорликка сабаб бўлиши мумкин.
5) Камбағалликка олиб келиши мумкин.
6) Ишлар орқага сурилаверади.
7) Ризқ баракасини камайтиради.
8) Атрофдагилар ҳурматини камайтиради...
T.me/AZON_UZZ
440
Бахт — бу яшаш тарзидир.
Кўпчилик бахтни келажакда, маълум бир натижада деб ўйлайди.
Лекин ҳақиқатда бахт — бу ҳар кунги ҳолат, ҳар лаҳзада ҳис қилинадиган неъмат.
Уни кутиш эмас, уни ҳис қилиб яшаш керак.
Бахтни изламанг —
уни яратинг ва ҳар куни ҳис қилинг.
Бахтни кейинга қолдирманг…
У бугун ҳам бор — фақат уни кўра билиш керак.
Ҳар лаҳзани қадрланг,
чунки ҳақиқий бахт — шу онларда яшайди...
T.me/AZON_UZZ
440
Бухорий бобом
Эй, дўстим, Бухорий тарихини бил:
Милодий саккиз юз ўнинчи йил
Бухоро шаҳрида тавваллуд топди,
Исмидир Муҳаммад ибн Исмоил.
Муҳаммад чақалоқ бўлган маҳали,
Падарнинг меҳрига тўймасдан ҳали,
Етимлик бор экан пешонасида,
Меҳрибон отанинг етди ажали.
Гўдаклик чоғида мусибат етиб,
Қолди кўзларининг нурлари кетиб.
Онаси йиғларди кечаси билан,
Худога ёлвориб, дардини айтиб.
Фарзанди ҳолидан кўп ёна-ёна,
Тунлари Аллоҳга қиларди нола.
Кўз ёшлари қуриб, чарчаб, йиқилиб,
Жойнамоз устида ухларди она.
Тушида дедилар ҳазрат Иброҳим:
"Аллоҳдир меҳрибон, Раҳмон ва Раҳим!
Эй, она, фарзандинг кўзи очилди,
Дуойинг ижобат қилди Аллоҳим!
Уйғонди руҳида чақнаб бир яшин,
Ўпиб фарзандининг кўз ила қошин,
Бағрига босганча титради қалби,
Худога шукр, деб тўкди кўз ёшин.
Муҳаммад ёшликдан илм излади,
Ота изин босмоқ бахтин кўзлади.
Отаси ривоят қилган ҳадисни
Жамоат ичинда ёддан сўзлади.
Ўн-ўн бир ёшида танилиб қолди,
Етмиш минг ҳадисни ёд билиб олди.
Бу гўдак боланинг мўьжиза илми
Олимлар қалбига ғулғула солди.
Бойкандий дедилар: ,,Келса шу бола,
Бир ташвиш кўнглимни эгаллаб олар,
Ҳадислар айтишдан тўхтаб қоламан,
Уялиб қолмай деб, айтсам гар чала...‘‘
Ўн олти ёшида бўлдилар олим,
Қалби илм билан тўлди лиммо-лим.
Онасин, акасин олиб, ҳаж учун
Маккага жўнади Муҳаммад ҳалим.
Ҳаждан сўнг онасин дуосин олиб,
Уларни Бухоро йўлига солиб,
Ўзлари қолдилар Макка шаҳрида
Устозлар илмига бўлмоқ-чун толиб.
Қирқ йил олисларда бўлиб мусофир,
Не машаққат келса, қилдилар сабр.
Сахиҳ ҳадисларни йиғиб бердилар
Мусулмон юртларни кезиб бирма-бир.
Мақсаддан қайтмади қочса ҳам тоби,
Халқ ичра тарқалди ўнлаб китоби.
"Саҳиҳу-л-Бухорий" – мусулмонларнинг
Қуръондан кейинги порлоқ офтоби.
Гоҳида қийналиб, қолса ҳамки оч,
Иссиқда, совуқда ночор, ноилож,
Аллоҳга ялиниб дуо қиларди:
"Ўзингдан ўзгага этмагин муҳтож".
Минг-минглаб ҳадисни биларми деб ёд
Имтиҳон қилдилар Самарқанд – Боғдод.
Бобомнинг мўьжиза илмини кўриб,
Йиғилган оломон бўлди жуда шод.
Шу сабаб номига қўшиб янги ном,
Олимлар дейишди: "Сиз бизга имом!"
Муҳаддис олимлар сардори бўлди,
Бухоро шаҳрида туғилган бобом.
Олис сафарлардан қайтди Ватанга,
Юртдошлар олимга кўрсатиб эъзоз,
Йўлларига меҳр этди поёндоз,
Илм қуёши нур сочди чаманга.
Сўнг яна Самарқанд сари юрдилар,
Уловин Хартангга қараб бурдилар,
Шогирди Жаброил ва қишлоқ аҳли
Шод бўлиб қутлашиб, суҳбат қурдилар.
Кўзимда ёш билан айтайин шуни,
Рамазон ойининг охирги туни,
Олимлар сардори бўлган бобомнинг
Бўлди дунёдаги энг сўнгги куни.
Эй дўстим, Бухорий тарихини бил:
Милодий саккиз юз етмишинчи йил,
Самарқанд ерида вафот қилдилар
Муҳаддис Муҳаммад ибн Исмоил.
T.me/AZON_UZZ
440
Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?
Олдинлари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.
Абу Мансур Мотуридийни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан у зотнинг мартабаларини намоён қилувчи кўплаб унвонлар берилган:
– Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи);
– Имомул мутакаллимийн (калом илми олимлари пешвоси);
– Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни даф қилувчи);
– Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);
– Носирус сунна ва қомиъул бидъа (суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);
– Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (аҳли сунна ақидалари асосчиси).
Абу Мансур Мотуридийнинг мазкур унвонлари ҳам асло муболаға эмас, балки у зот ҳақиқатан шу мартабага лойиқ зот бўлганлар.
Уламолар айтадиларки, Ҳужжатул ислом (Ислом дини ҳужжати) дейилганда фақат Имом Ғазолий тушунилганидек, Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) дейилганда ҳам фақат Имом Мотуридий тушунилади.
Абдулқодир Абдур Раҳим
T.me/AZON_UZZ
