440
مشترکین
-124 ساعت
-107 روز
-2730 روز
آرشیو پست ها
440
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, Азизлар!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
@AZON_UZZ
440
🏖️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
⭐️БУГУН 09-ИЮЛЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌺 🕊️🌺
☘️💐Мехрибонларим, Пайшанба, кунингиз мароқли ўтсин.!
🌺Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!
🌺Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!
@AZON_UZZ
440
❓1280-CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@AZON_UZZ
440
ТАВБА ВА ҲАДЯ
Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: "Бу масжиднинг номи "Тавба" бўлиб, эндиликда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега "Тавба" дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди:
"Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин", деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди.
Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Қейинги ҳовлида ҳечса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттисини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: "Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир..." Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди. Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқаси қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён- атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: Уйланганмисан? деди. Талаба йўқ, деб жавоб берди. Шайх: "Уйланишни ҳоҳлайсанми?" Талаба: "Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?" Шайх айтди: Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми? Талаба "Ха", деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди. Сенчи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан? Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига келди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликга кирган хонадон эдида. Аёл "Овқатланасизми?" деб сўради. Йигит "Ха" деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди.
Ажаб, кимдир кириб бақалажонни тишлаб кетибди! Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!
@AZON_UZZ
440
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ ХАТМИ ҚУРЪОН ШАЙДОЛАРИ БУ САФАРГИ ХАТМОНАМИЗ ДУОЛАРИ ИККИ ЮЗ САКСОН БЕШИНЧИСИ
БАРДАВОМЛИ БЎЛСИН.
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ва аълаа аалий саййидина Муҳаммад.
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Салтанатингни буюклигича,
Қудратинг улуғлигича,
Аршингни оғирлигича,
Яратган маҳлуқотларинг, мавжудотларинг ададича.
Икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
Роббим ўзингга беҳисоб шукр қиламиз Ўзингга банда, икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратганингга шукр.
Аллоҳим Ўзинг бизларга юборган Каломи шарифни қандай нозил қилган бўлсанг шундай гўзал ҳолатда ўқиб, уқиб ёд олиш,амал қилиш бахтини бизларга ҳам насиб қилгин.
АМИИЙН
Аллоҳим сен бизларни танланганлар ичида танлаган қилиб ўзингни каломингни ўқишни насиб қилибсан, Илохим барчамиз тирик Қуръон бўлмагунимизча жонимизни олмагин. Бизлар ота-оналаримизга, бизларни фарзандларимиз Қиёмат кунида бошларимизна НУРЛИ ТОЖ кийдириш насиб қилсин.
Аллоҳим қодир қилганингча Каломи шарифни ўқидик, ҳато ва нуқсонларини ўзинг кечириб тўғри ўқиганлар қаторида ўринларини тўлдириб, ҳатоларини кечириб, хосил бўлган савоби самараларидан ўтган барча Пайғамбарларга, Набиийларга, Сиддиқларга, Саҳобаи киромларга.
Дин йўлида ҳизмат қилган мўмин мусулмон ва муслималарга, устозалар, пири комилларга бахшида қилдик.
АМИИЙН
Хозирда бизларга таълим бераётган устозалар ва шунақа шароит яратиб берган устозаларга.
Ўргатаётганларини ажрини зиёдаси билан берсин.
Илм ҳалқасида жамлаган ва Қуръон ўқиганларни авлод аждодларига, умидвор мўмин мусулмон муслималарга.
Элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, хонадонларимизга ҳотиржамлик беғам-беташвишлик, файзу барака берсин.
АМИИЙН
Беморларга комил шифо, икки йўл орасидагиларга оқ йўл, фарзанд талабларга фарзанд, дунё талабга дунё, қарздорларга нажот ато этгин Роббим.
Бизни зурриётларимиздан мураттаб қори ва қориялар чиқсин, меҳрли оқибатли, бойу бадавлат бўлиб масжид мадрасалар, кўприк солувчи, йўл тузатувчи, мискинлар ҳолидан ҳабар олгувчи, закот бергувчилардан қилгин.
Илохим барчамизни Каъбатуллоҳда гўзал ибодатларни адо этиш бахтинидан насиб қилгин.
Ўтган ота ва оналаримизни Раҳматий ва Жаннатий бандаларингдан қилгин.
Ўзларимизга ҳар бир ҳарфидан хосил бўлган савобидан насибадор қилгин.
Юзларимиз нурли, сўзларимиз ҳузурли, Жаннатга ҳужжат, дўзаҳга парда бўлсин.
АМИИЙН
БУ САФАРГИ ХАТМИ ҚУРЪОН САВОБЛАРИДАН РАХИМАХОН ОПАЖОН РУҲИ ПОКЛАРИГА БАХШИДА ҚИЛАМИЗ.
ОПАЖОНМИЗНИ ОҲИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН.
АМИИЙН
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад адади ма фий илмииллаҳи, солатан даиматан би давамии мулкиллаҳ.
Амийн ажмаийн 🤲
@AZON_UZZ
440
ҲУРМАТЛИ КАНАЛИМИЗ КУЗАТУВЧИЛАРИ. ОРАМИЗДА ХАТМИ ҚУРЪОН ТАҚСИМОТЛАРИДА МУНТАЗАМ ҚАТНАШУВЧИ, ЧИРОЙЛИ ИЛМ ВА ГЎЗАЛ ТИЛОВАТ ҚИЛУВЧИ,ҲАММАГА ИЛМДА ВА ОИЛАДА ЎРНАК УСТОЗА БЎЛГАН,САҲОВАТЛИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ НОРИН ТУМАНИЛИК РАҲИМАХОН ОПАЖОНМИЗ БОҚИЙ ДУНЁГА РИҲЛАТ ҚИЛДИЛАР.
ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАҲИ РООБЖИУУН.
БУ ДУНЁДА ҚОЛДИРГАНЛАРИ ФАРЗАНДЛАРИ, ШОГИРДЛАРИ, ИБРАТЛИ ОИЛАСИ, МАҲАЛЛАДА НАМУНАЛИ ФАОЛИЯТЛАРИ.
ОПАЖОНИМИЗ УЧУН БУ ҲАФТА ЎҚИЛГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САВОБЛАРИДАН БАХШИДА ҚИЛАМИЗ.
ОПАЖОНИМИЗ ОИЛАСИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ, ЧИРОЙЛИ САБР ТИЛАЙМИЗ.
АЗОН КАНАЛИДАГИ БАРЧА АЪЗО ВА АДМИНЛИК ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ.
@AZON_UZZ
