Mr Freeman
رفتن به کانال در Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
نمایش بیشتر2 550
مشترکین
-224 ساعت
-97 روز
+2030 روز
آرشیو پست ها
2 546
Анчадан буён сериал тавсия қилмай қўйгандим. Бугун сизларга оилавий муносабатлар ҳақидаги «Отчаянные домохозяйки» (Desperate Housewives) сериалини тавсия қилмоқчиман.
Сериал идеал кўринган оилавий ҳаётнинг парда ортидаги ўйинлари, сирлари ва фожиалари ҳақида сўзлаб беради. Унинг ҳар бир мавсуми янги қонли интригаларга бой. “Отчаянные домохозяйки” бир вақтнинг ўзида комедия, драма ва детектив элементларини бирлаштирган фильм бўлиб, оддий хонадонлар ортида яширинган мудҳиш ҳодисаларни очиб беради.
Сериал 2004–2012 йилларда эфирга чиққан. Унинг саккиз йиллик тарихи давомида турли йўналишларда жами 100 дан ортиқ номинациялар ва 50 га яқин мукофотлари мавжуд. Айниқса, сценарий ва актёрлар маҳорати кинотанқидчилар томонидан юқори баҳоларга лойиқ кўрилган.
Desperate Housewives асосан аёллар аудиториясига мўлжалланган бўлса-да, эркакларга ҳам манзур тушиши аниқ. Мана мен тирик мисол. Фақат битта нюанси бор: ундаги биз эркаклар учун тушунарсиз бўлган аёллар мантиғига ўрганиб кетиш учун тахминан 1-2 мавсум вақт керак)
2 546
Менимча, қуръа биз учун омадсиз келди. Энг кучли гуруҳлардан биттасига тушдик, десак ҳам бўлади.
Португалияни ортиқча таништиришга ҳожат йўқ — юлдузлар таркиби бўйича бугунги Европа футболида Англия, Испания ва Франция қаторида энг кучли авлодга эга жамоа.
Колумбия Жанубий Америка қитъасида жуда ишончли ўйнаган, Аргентина ва Бразилияни енгган, ўтган йилги Копа Америкада финалгача етиб борган, ўшанда узоқ ўйинлик мағлубиятсиз серияни қайд этиб турганди. Жамоавий ўйини яхши шаклланган, мураббийи кучли мутахассис, таркибида Диас, Хамес, Дуран, Лукуми сингари номдор ўйинчилар бор.
Кейинги рақиб ҳали аниқ эмас. Янги Каледония, Ямайка ёки Конгодан биттаси тушиши кутиляпти. Буларнинг сўнггиси фаворит саналяпти, Конго Африка саралашида Камерун ва Нигерияни ортда қолдирганини инобатга олсак, бу рақиб ҳам анойилардан эмаслиги кўриниб турибди. Таркибида Сандерлэнд, Вест Ҳэм, Бернли, Бетис, Лилл футболчилари бор.
Жуда қийин гуруҳга тушганимизни тушуниб, унга мос равишда тайёргарлик олиб боришимиз керак. Сўнгги икки йилда бирорта топ жамоа билан ўйнаганимизни эслолмайман, Колумбия ва Португалиядек рақибларга тайёр бўлиш учун 2026 йилда яхши жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкиллаштириш зарур.
2 546
Самарқанд, Университет бульвари. 2025 йил, декабрь.
Самарқанднинг машҳур хиёбони ва унинг атрофи XIX аср охирларида барпо этилган. 1871 йилда Самарқанд губернатори Александр Константинович Абрамов ташаббуси билан шаҳарнинг эски ва янги қисмларини ажратиб турувчи, икки томонига кўплаб дарахтлар экиладиган кенг кўкаламзор йўлак барпо этилади. У ўша даврда “Абрамов бульвари” деб аталган.
Шаҳарнинг бу марказий маскани 128 метр кенгликка ва 1044 метр узунликка эга бўлган. У асосан шаҳар аҳолиси учун сайр ва ҳордиқ чиқариш жойи сифатида мўлжалланган.
Ушбу кўкаламзор майдон барпо этилгандан сўнг Самарқандда илк бор европача услубдаги бинолар пайдо бўла бошлади. Айнан мана шу булвар ҳудудидан бошланиб шаҳар ғарб томонга ривожланди ва бу ерда янги — тарихий Самарқанд шаклланди. Европача ва готик меъморлик услубидаги иншоотлар туфайли бу маскан тез орада шаҳарнинг энг кўркам жойларидан бирига айланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар хиёбоннинг расмий номи “Абрамов бульвари” бўлган.
Видео ва расмларни ўзим олганман.
2 546
Орадан бир ой ўтди. 4,5 млн ойлик просмотрлар 9 млнга айланди. ChatGPT ўтган сафар мени роса кўкларга кўтариб мақтаганди, бу сафар энди ақлдан озса керак)
2 546
Суғур куни
Иззат бугун жуда чарчади. Ўзи, анча кундан буён ҳовлида қилинадиган ишлари йиғилиб қолганди. У азалдан ҳовли ишларини фақат ўзи бажаришни ёқтирарди. Аксига олиб, бугун ҳаво ҳам тушунарсиз: эрталаб қуёш чарақлаб турган бўлса, кечга яқин ёмғир ёғишни бошлади. Қуёшда терлаб, ёмғирда ҳўл бўлиб, амаллаб ишларини бажарди-да, ичкарига кириб олди. У меҳнатнинг оғир лаҳзаларидан ҳорғин аҳволда ётоқхонасига кириб олиб, чўзилиб олди. Бир пас кўзларини юмди-да, бутун ёшлик дамларини эслай бошлади.
Иззат ёш ва навқирон йигит эди. Айни кучга тўлган даврлар. Журналистик факультетини тамомлади ва бир кичик нашриётга ишга кирди. У пайтлар журналистларга бўлган талаб жуда юқори бўлар, телевизор ва газеталарда тинмай “ошкоралик даври” ҳақида сўз борар эди. Президент олий минбардан ўз халқига буюк келажакни ваъда қиларди. “Биздаги юрт бойликлари 50 млн одамларни боқишга бемалол етади. Мен сизларга ваъда бераман — ҳали биз жуда зўр яшаб кетамиз!” дерди у. Телевизорларда депутатлар, газеталарда журналистлар халқ дардини кўтариб, ижобий ишларни амалга оширишарди. Ҳа, дарҳақиқат, Ўзбекистон мустақилликка эришган даврлар ўзгача эди. Фуқароларда умид учқунлари пайдо бўлган, келажакка бўлган ишонч, жўшқинлик ва меҳнаткашлик энг юқори чўққисига чиққан даврлар. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, шу юрт истиқболи учун тинмай меҳнат қиларди.
Орадан йиллар ўтди. Иззат фарзандли бўлди. Ҳаёт уни олдинга бошлади. Ёш, билимли ва креатив муҳаррир ўзининг юқори потенциали эвазига газетани янги даражага олиб чиқди. Ва албатта, бу ишларига муносиб равишда тақдирланди — бир пайтлар газетага ёш йигитча бўлиб ишга кирган Иззат энди бош муҳаррир.
Бироқ, бир кун ичида ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди… Тошкентда қандайдир теракт юз берди. Бир неча одамлар ҳалок бўлибди, президентга суиқасд эмиш. Президент журналистлар қаршисига чиқиб, бу теракт ижрочилари тез орада топилишига ваъда берди. Шундан сўнг ҳаммаси тескари қараб кетди. Иззатнинг яқинлари бир қисми қамалди, бошқалари мамлакатдан чиқиб кетди. Унинг ўзига ҳам чиқиб кетишни тавсия қилишди, лекин у ўзини айбсиз эканлигига иқрор бўлгани учун қолишга қарор қилди. Жуда кўпчилик қамалди ўша йили. Иззатга ҳам бу ишлар қаттиқ таъсир қилди — у ўз ишидан айрилди.
Орадан бир неча йиллар ўтди. Мамлакатда иккинчи “ошкоралик даври” тўлқини бошланиб кетди. Иззатни яна кўпчилик нашриётлар излашни бошлашди. Ҳаёт унга тақдим этган иккинчи имконият эди бу. Ишлар яна ўз ўрнига туша болаган эди, бироқ... Яна қанақангидир террор ҳужуми содир бўлди. Бу сафар Андижонда. Яна кўпчилик танишлар қамалди, кимлардир мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилди.
Иззат энди ҳою-хавасларга ишониб яшайдиган ёшда эмас. Унинг “Буюк келажак” ҳақидаги ваъдаларга ҳам ишончи сўнган. У ўз оиласини боқиши керак. Устига-устак энди юртда у каби иқтидорли журналистларга жой йўқ. Иззат чет элларда сарсон-саргардон бўлиб юришга мажбур бўлди. Бир Кореяга бориб ишлаб кўрди. Кейин гоҳ Россияда, гоҳ Туркияда кўриниш бера бошлади. У оғир меҳнат қилиб пул топарди. Бор пулини уйига юборарди.
Иззат хорижда умргузаронлик қилиб, бир қатъий қарорга келган эди: чет элни ҳеч қачон кўрмаган инсон ўз юртининг барча камчиликларига кўз юмиб яшар экан. Бу ерларда ўша кимлардир таъкидлаган буюк келажакни у ўз кўзлари билан кўрди. Бу ерда ҳамма тўқ ва фаровон яшарди. Осмони ҳам мусаффо, юрти ҳам тинч. Шу вақтда Иззат ўзини алдангандек ҳис қилди. Унинг бутун умри ёлғон эканлигини ўша он англади. У бутун ҳаёти давомида йиғиб тўлаган миллионлаб сўм солиқ тўловларини давлатга эмас, унга буюк ва бахтли келажакни ваъда қилган бир гуруҳ қаллобларга топширганини тушуниб етди.
Иззат кўзини очди. Бир пас мудраб олган экан, буни ўзи сезмабди ҳам. Ётоқхонасидан чиқиб, нариги хонага ўтди. Хонада унинг ўғли телевизорда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган мислсиз ислоҳотлар туфайли юзага келган ошкоралик ва шаффофлик ҳақидаги лавҳаларни томоша қилиб ўтирган экан. Бу шиорлардан руҳланиб кетган ёш журналист ўз компютерида янги мақола ёзиб ўтирарди...
(Ҳикоя нима билан тугаганини билиш учун яна бир бор ҳикоя сарлавҳасини ўқиш кифоя)
2 546
Рейтингда анча пастга тушиб кетдик. Яхшимас, ҳеч бўлмаса Бишкекни ортда қолдириш керак)
2 546
Инсон қадри улуғ бўлган янги Ўзбекистонда шунчаки дўконга бозорлик қилиш учун кириб туриб ҳам ҳалок бўлишинг мумкин. Ва бу учун ҳеч бир масъул айбни бўйнига олмайди.
Мамлакатнинг энергетика сиёсати 30 йилдан бери коллапс ҳолатида бўлиб турибди. Ҳатто мана шундай фожиалар ҳам (ўтган йили Фарғонадаги газ заправканинг портлаб кетиши, бу йилги Гулистон) бу сиёсий қарашларни ўзгартира олмаяпти.
