fa
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

رفتن به کانال در Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

نمایش بیشتر
2 554
مشترکین
-224 ساعت
-97 روز
+2130 روز
آرشیو پست ها
photo content

Ўзбекистонлик кассир бошқа давлатга чиққанда)

Ўзбекистон ҳам Арманистон йўлидан бориб, ЕИ билан алоқаларини яхшиласа, иқтисодиёти қанчалик ўсиши мумкинлигини ўтган йиллари Самарқандда ўтказилган катта саммитлар даврида кўриб билди. Иқтисодиётимиз энг чўққига чиққан пайтлар эди ўшанда. Лекин “Катта оғани” хафа қилмаслик муҳим. Руслар, минг чирангани ёки миллионлаб мигрантларимизни ўзида қабул қилгани билан, ҳеч қачон биз учун ЕИ бера оладиган нарсалар ўрнини қопла олмайди. Буни ҳам биламиз. Лекин “Катта оғани” хафа қилмаслик муҳим. Сўнгги йилда, Лавров Самарқандга келиб кетганидан кейин, иқтисодиёт анча ўтириб қолди, жуда кўпчилик кредит ва қарзларга ботган, иши ва молиявий ҳолатида эса барқарорлик етишмаяпти. Йилдан йилга бунданам ёмонроқ бўлиши мумкинлигини тушуниб туришибди. Лекин “Катта оғани” хафа қилмаслик муҳим.

Мем

Тунги вайб. Баҳо берингларчи. Изоҳ ва лайк қўйганларни дуолайман🤲 Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/0NSBlGsdt4o?si=I094YEfBWTY_b794

+2
Ўзбекистонлик блогер. Итоги

Ўзбекистонлик блогер. Итоги

Ўзимизи афсоналаримиз Қозоғистонда концертларда расмий ижро билан чиқишибди. Ўзбекистондаям концерт беришармикин🤔 https://youtu.be/EgzHU4E0ho4?si=iJCjSkV_JwzVTztF

Тинчмисизлар, сиёсатда нима гаплар🥱 СИ даврида болалик орзуларимни амалга ошириб қўшиқчи бўволмасам бўлмайди энди) Ғолибжон Сирожовга шеър учун раҳмат. @freemanuz

Ёмон ўйинмас, агар бошидаги хаяжон туфайли йўл қўйилган позицион хатоларни ҳисобга олмаганда, анча дадил ҳаракат қилдик. Айниқса, гол ўтказиб юборилгандан кейин устунликни қўлга олиб, майдонда биринчи рақамли бўлиб ўйнаганимиз хурсанд қилди. Барса, Ливерпул, Сити, Интер каби клубларда асосий футболчилари бор жамоага қарши бундай ўйин кўрсатилаётгани мураббийлар томонидан жамоавий ўйин анча яхши йўлга қўйилганини кўрсатмоқда. Жамоани ўйинидаги плюслар: юқори агрессив прессинг билан рақибдан тўп олиб қўйишга ҳаракатлар бўляпти ва баъзида ўхшаяпти ҳам, тўп билан позицион ҳужумлар эса асосан қисқа ва бир тегинишдаги паслар орқали амалга оширилмоқда. Минуслар: икки латераллар майдонда кўринаётгани йўқ - умуман ҳужумга қўшилишмаяпти, ҳимояда ҳам анча пассив. Бундан ташқари, айрим футболчиларимиз (Ўрунов ва Ўрозов) қандайдир ўзларига ишонмай ҳаракат қилишмоқда ва бунинг ортидан кўп индивидуал хатоларга йўл қўйиляпти. Жамоа билан психологик томондан ҳам ишлаш керакка ўхшайди.

СИ даврида бизам яйраб олайлик) ​​Юр, сени олисга олиб кетаман, Баҳор чоғи ялинди шамол япроққа. Барг бу гапга ишонди, узилди шартта, "Ҳайр!" деди, ўстирган танти дарахтга. Шамол кўкка учирди баланд кўтариб, Қувонди бахтидан сармаст гул-япроқ. Куз келгач, шамол кетди юзини буриб, Бўлиб қолди ердаги кераксиз хазон.

Пашинян Путин ва унинг миллатчи ҳамтовоқларининг барча таҳдидларига пнх деворди ва йўлидан қайтмай яна сайловларда ғолиб бўлди. Гап йўқ шунга, охиригача борди. Бизникилардан фарқли равишда, Лавровнинг келиб биргина дўқ уриб кетиши ортидан Евроиттифоқ билан барча сиёсий ва иқтисодий учрашувларни тўхтатиб қўйгани йўқ, масалан. Марказий Осиё давлатлари доимгидек энг охирги нуқтагача русларга содиқликни намойиш этмоқда. Собиқ иттифоқ парчаланаётганда ҳам биринчи бўлиб Болтиқбўйи мамлакатлари ўзларини мустақил деб эълон қилган, кейин эса Украина. МО давлатлари ўшандаям энг охирги бўлиб бу ишни қилишган экан. Чўлпон таъбири билан айтганда, “биз одам бўлмаймиз”.

Мушукка озор етказган болачани отасига нисбатан маъмурий қиворишипти. Зўр иш бўпти шу!

Кичкина мушукча одам ҳимоясига муҳтож экан. Кимдир мушук боқиб олмоқчи бўлса, Қорақамиш томонларда кичкина мушукчалар бор. Гу
Кичкина мушукча одам ҳимоясига муҳтож экан. Кимдир мушук боқиб олмоқчи бўлса, Қорақамиш томонларда кичкина мушукчалар бор. Гувоҳнинг ёзишича, уларни шу маҳаллада кимдир қийнаган — думини кесган, кўзини ўйиб олган. Шу сабабли она мушук боласини қабул қилмаяпти, анча агрессив бўпқопти. Биттасини шу кеча кучуклар ғажиб ташлашибди, иккинчиси ҳали тирик. Мушукни яхши кўрадиганларга берилади. Сизни ўша ерда бир одам кутволади ва мушукчани топширади.

Тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ўша видео)

Мана шунақа ходимларни деб одамларда тизимга бўлган нафрат ошиб кетяпти. Ҳолат Тошкентда содир бўлгани айтилмоқда. ППХ ходимлари нега ўзларини зўравон мафиозилардек тутяпти? Бу ходимларга ҳар кун магнийдан ичириб туринглар, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишни бошлаган одамни кўриши билан жазавага тушади айримлари.

Самарқанд шаҳрида исталган одамдан сўраб кўринг, сизга Корея, Европа, Исроилга ишга юбора оладиган “фирмалар”нинг манзилларин
Самарқанд шаҳрида исталган одамдан сўраб кўринг, сизга Корея, Европа, Исроилга ишга юбора оладиган “фирмалар”нинг манзилларини беради. Ҳаммаси офислар очволиб, ошкора фаолият юритади. Шулар ҳам қамалиши учун аввал бирорта “танк” ишдан кетиши керакми?