Mr Freeman
رفتن به کانال در Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
نمایش بیشتر2 555
مشترکین
-224 ساعت
-97 روز
+2230 روز
آرشیو پست ها
2 555
Интернетдаги диванний экспертлар Балогун билан бўлган машмаша ва Трампнинг аралашуви америкаликларга босим ўтказгани, бельгияликларга эса кўпроқ мативасса берганини таъкидлашяпти.
Яна бир иддаога кўра, Трамп нимага аралашса, ўшанинг пухи чиқади. Қўшиламан шунисига.
@zambarakning_oqi
2 555
Отамни ўлигини текшириб, унда ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатини аниқламаган суд тиббиёт экспертизаси ҳақида ҳам худди шу гапни айтган эди прокурорлар. Ҳааа, деб қўйганман ўшанда)
2 555
Бу ЖЧ қачон тугаркан ўзи. Бирорта ўйинини томоша қилганим йўқ, фақат айримларини обзорини кўрганимни ҳисобга олмаганда. Қўйилаётган вақти сабаб умуман қизиқолмадим шу мусобақага.
Европа ТОП 5 чемпионати тезроқ бошлансайди. Шунча зўр ишлар бўпкетти – Ираола Ливерпулда, Мареска Ситида, Де Зерби Тоттенҳэмда, Алонсо Челсида. Милан ҳам булардан қолишгани йўқ – Аморимни тайинлаб, аллақачон трансферлар бўйича клуб рекордини уриб ташлади. Ҳали ёзда жамоа тубдан ўзгариб кетаркан. Аморим ўйин услуби сабаб ўтган мавсум МЮга мухлислик қилиб юрувдим АПЛда, шу одам ўзимизи Миланга келиши етти тушимгаям кирмаганди)
Умуман олганда, ёзги трансферлар жуда қизиқарли бўлиши кутиляпти: Баркола, Алварес, Леао, Нико Уилямслар ўзларига янги клуб топишлари керак, бу ерда Реал Мадридни томи кетиб қоляпти – Олисени 200 млндан ортиқ сумма эвазига сотволиши мумкин, у келса, Вини кетармиш… Жуда қизиқ ишлар бўляпти.
ЖЧ эса ошга тушган пашшага ўхшаб халақит бериб турибди фақат😒
2 555
Миллатнинг буюклиги унинг дабдабали томошалар ва баланд бинолари билан эмас, балки энг оддий фуқаросининг қадри ва ҳуқуқлари қанчалик ҳимоялангани билан ўлчанади.
Маҳатма ГАНДИ
2 555
Repost from КОРАКУЗОЛОГИЯ
Eldor diktator
Eldor diktator
Eldor diktator
Asanov — zulimning sodiq posboni,
Stalin yo‘lining buyuk sultoni!
Kim Chen In, Mao Szedun — uning daho,
Eldorga tanqid ko‘p, tinglamas aslo!
Diktatorlar ruhi unga madadkor,
Bizning buyuk rahbar — sarkarda Eldor!
Eldor Asanov diktaturasiga yo'q deymiz!
Soʻz va musiqa muallifi Asanov tomonidan qatlga hukm qilingan jadid Ali Qahhor.
2 555
Эртага Файзуллаевни тўйи бўляпти Гулистонда. Агар Ўзбекистон гуруҳдан чиқа олганда Аббос тўйига улгурмасди келишга.
Буларни ўзлари ишонмаган гуруҳдан чиқишларига:) Мана ҳақиқий профессионалча ёндашув. Биздан хафа бўлади яна булар.
2 555
Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев Франция — Парагвай ўйинини бошқаради. Бу унинг бошқарувидаги учинчи ўйини.
2 555
U17 терма жамоамиз сафида Осиё чемпиони бўлиб, ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда ўйнаган Сайфиддин Содиқов ва Садриддин Ҳасанов Португалиянинг “Брага” футбол клубига ўтишди. Брага бу мавсумда Европа лигаси яримфиналига чиққан эди.
2 555
Заковат: иккита президенти (ва иккита бош вазири) бор бўлган тарихдаги илк давлат номини топинг)
2 555
Ҳиндистонда Олий суд раиси сиёсатдан норози ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини “интернетда ўтириб олиб, дуч келганга ҳужум қиладиган сувараклар” деб атаганидан кейин ёшлар бирлашиб, “Сувараклар халқ партияси” деган ҳаракатга асос солишади. У тез орада оммалашиб кетади ва Instagram'даги саҳифасида 20 миллиондан ортиқ обуначи йиғади. Қизиғи, бу мамлакатдаги ҳукмрон BJP партияси (8,9 миллион) ва мухолифатдаги Ҳиндистон миллий конгресси партияси (13,4 миллион) обуначиларидан ҳам кўпроқ ҳисобланади.
Яхшиям, биз Ҳиндистонда яшамаймиз)
2 555
Португалияга 5-0 ҳисобида ютқазгани учун терма жамоани тинмасдан сўкаётган “диван экспертларига” Япониядан 1-8 ҳисобида ютқазилган ўйинимизни эслатвориш керакмикин)
