cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Alisher Рўзиохунов

Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири. Постлар шахсий. 🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov

نمایش بیشتر
أوزبكستان19 367زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
2 336
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Нега яхши мактабга бўлган талабдан тўғри хулоса қилинмайди? Бугун бир тумандаги мактабда 1-синф учун қабул қилинган ўқувчилар сони ва очилган синфлар ҳарфини эшитиб (алифбо ҳам етмай қолибди номлашга) хайрон қолдим. Афтидан бу жиддий сигнални на вазирлик, на маҳаллий ҳокимият таҳлил қилади. Собиқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бундай ҳолатга ўзгача курашди. Масалан, ота-оналар фарзандларини аввало яшаб турган ҳудудидаги мактабга йўллаши лозим. Мактаб ҳам аввало ўз ҳудуди яқинидаги оила фарзандларини қабул қилиши керак. Лекин амалда (рус тилли синфларга қабулда айниқса) бунақа тартиб иш бермай, таниш-билиш ё порани ишга солиб ота-оналар фарзандларини номдор мактабларга жойлашмоқда. Оқибатда ўша мактаблар энига кенгайса ҳам, сиғимидан ошиқча бола ўқитяпти. Бу ерда кўпроқ бола қабул қилиш мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар жамоаси, уларни бошқарувчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими қандай манфаат бериши бошқа масала. Хуллас, ечим битта бўлиши керак — нима бўлишидан қатъий назар, мактаб ўз ҳудудига яқин яшайдиган оилалар фарзандларини қабул қилишга устунлик бериши керак. Бунинг иқтисодий асоси ҳам бор. Негаки, ўша ҳудудда яшаган оилалар тўлаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўша мактаб биноси ва мактабга элтадиган йўлларга сарфланяпти. Президент ҳам солиқларни маҳалла даражасида тақсимот этиш таклифини билдираётган пайтда, мактаб маъмурияти узоқдан келган оила фарзандини қабул қилиши бошқаларга нисбатан адолатсизлик.
نمایش همه...
👍 22👎 4👏 4🔥 2
Хўш, энерго тарифлар оширилди. Бу реал ҳаётда қандай ўзгаришларга олиб келди? Масалан, метан қуйиш шохобчаларида нарх, навбат қалай? Ўтган бир ҳафтада ниманинг нархи оширилгани сиз учун сезилди?
نمایش همه...
Сергелидаги портлаган омбор кимга тегишли деган саволга Кун.уз ўз материалида қисман жавоб берибди. Аммо интернет маконида мавжуд маълумотларга таяниб, бу омбор эгаларидан бири сифатида Кун.уз мақоласида кўрсатилган бир фирмага кўпроқ тўхталишни лозим топдим. Бу — Бениф компанияси. 2011 йилда ДУЭТ карта (онлайн терминал) ишлаб чиқариш ва республикани янги турдаги пластик карталар билан таъминлаш айнан Бениф зиммасида бўлган. Фергана.ру сайтидаги бир мақолада эса Бениф компанияси собиқ МХХ раҳбариятига яқин кишилар томонидан бошқарилиши ҳақида ёзилган ва бу мақолага раддия ҳам чиқарган. Бошқа мақолада эса Бениф раҳбарларидан бири — Бахтиёр Иргашев собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов синглисининг турмуш ўртоғи экани ёзилган. Ўша мақолада ёзилишича, Бениф компанияси ўтган эпохада Афғонистонга нефть-газ экспорт қилишда экслюзив ҳуқуққа эга бўлган. Хуллас, тергов якунига етиб, натижаси бўйича батафсил маълумот берилиши тарафдориман ва шунгача турли версияни илгари сурмоқчи
نمایش همه...
🔥 13👍 6👏 4
Ҳокимиятлар бўлиниши ҳақида Азалдан ҳокимият тизими учга бўлинган ва бу ўзаро тийиб туриш тамойили асосида самарали бошқарувни ташкил этишдаги ҳозирча идеал форма. Ҳокимият уч бўғини: (1) Қонун чиқарувчи, (2) Ижро этувчи ва (3) Суд. Ҳукумат даражасида бироз бу шаклланган ва ишлаб турибди. Аммо қуйи ҳокимиятларда вилоят ва туман ҳокимлари (ўша иккинчи ижро ҳокимияти раҳбарлари) бир вақтнинг ўзида биринчи ҳокимият, яъни қонун чиқарувчи ҳокимиятга (ҳудудий депутатлар кенгашига раислик орқали) бошчилик қилади. Бу қўпол хатолик ўзаро тийиб туриш тамойилини амалда бузиб, вилоят ва туман ҳокимларига катта ваколат беради. Бундан ташқари, вилоят ҳокимларининг барчаси Сенатда ҳам сенатор бўлиб сайланган. Таклиф этилаётган ҳужжат лойиҳасига кўра, эндиликда ҳар бир ҳудуддан 4 нафардан сенатор сайланаши таклиф этилмоқда (Президент 9 нафар сенаторни ўз танловига кўра рўйхатга киритади). Умид қиламанки, бунда ҳудудлардан сайланадиган ҳоким-сенаторлар фаолиятига чек қўйилади. Акс ҳолда бу Сенат ҳукумат корчалонлари билан тўлган фермер, нафақада собиқ амалдорлар, нуфузли олим ва бирор тадбиркорнинг йиғилиши бўлиб қолади.
نمایش همه...
👍 5
Телеграмдаги қизиқ хабарчи: аноним савол ёки хабар йўлланг. Эълон қиламиз (таҳрир билан) ёки жавоб берамиз. t.me/anonimnye_voprosy_bot?start=25023753
نمایش همه...
Чустдаги болалар масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатма хатида таъкидланишича, мавжуд вазият "Антиструмин" (йод) дориси истеъмоли туфайли юзага келган, дея гумонланмоқда. Шунингдек, дори истеъмолини вақтинча тўхтатиб туриш талаби ижрога қаратилган. Ўзи бу дорини нега тарқатиляпти? Президентнинг тегишли қарори билан (5198) 3-15 ёшгача бўлган болаларга йод препаратини бепул тарқатиш ташаббуси қўллаб-қувватланган. Шунга биноан, 2023 йилда республика бюджетидан 15,3 миллиард сўм ажратилган. Куни кеча Мактабгача таълим ва мактаб вазирлиги ҳафтанинг чоршанба кунини болаларга йодь тарқатиш куни сифатида эълон қилганди. Албатта, хайрли ишлар ва мақсадлар тўғри бўлган. Менимча, муаммо шундаки, 15,3 миллиард сўм дардида бўлган "тадбиркор" ва "масъуллар" хайрли мақсадни ҳам йўққа чиқарди. Ҳуқуқ-тартибот органлари бунинг тагига етиши ва жавобгарларга жазо муққарар экани эслатиш керак. Президент ҳам бу ҳолатда қайғуда эканини билдирганига қараганда, қўл остидаги масъуллардан кимдир панд берган ва албатта жазоланиши керак.
نمایش همه...
👍 24
Photo unavailableShow in Telegram
Монополиянинг олдида танлов ҳам битта бўлади! Карл, ҳеч бўлмаса "менда бошқа Шева бор" деган вариант қўй...
نمایش همه...
😁 42💩 24🔥 3🤔 1
Нон нархи кескин кўтариляпти. Мутасаддилар эса 20 кунларда ҳаммаси жойига тушади, деб муносабат билдирган. Ўзбекистон томони ун нархи ошишига Қозоғистон ички бозорида нархлар кўтарилганини сабаб қилиб келтирмоқда. Ҳақиқатан, Қозоғистон ички бозорида нарх ошган ва бу ғалла ўрими бошланаётгани билан изоҳланади. Яъни ўримга қадар омборларда қолган буғдой сотувда камайган. Бундан россиялик трейдерлар ҳам фойдаланиб, вақтинчалик имкониятлар дарчасида нархларни оширди. Аммо Чикаго биржа бозорида келгуси йил учун ғалла шартномасининг нархи анча пасайиб кетган. Агар биржада кутилмаган ўзгариш бўлмаса, 2024 йил ўрталарида глобал ун нархи тарихий минимумларда сотилади. Россия-Украина дунёда етакчи ғалла етиштирувчи давлатлар бўлиб, уларнинг ҳарбий ҳолатда экани буғдой ҳосилига салбий таъсир қилиши, глобал тақчиллик келтириб чиқариши башорат қилиганди. Аммо ўтган икки йилда бундай бўлмади. Шунга қарамай, Қозоғистонда ўрим бошланиб, ҳосил кутилгандай бўлмаса, нархлар ортига қайтмайди. Ҳаммаси Қозоғистон, Австралия ва Хитой, Ҳиндистондаги ҳолатга боғлиқ.
نمایش همه...
👍 10🔥 5
Ҳурматли ўртоқлар, шу кунгача Ташаббусли бюджет лойиҳаларини кузатиб келган бўлсам, бунисига бефарқ бўла олмадим. Аҳоли қиш ғамини еб, ушбу лойиҳани илгари сурган. Имкон топсангиз, овоз беринг. Бир дақиқа ҳам вақтингиз кетмайди. https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/31/bc1d2e45-6216-40fe-9fc0-1698fb7d2442
نمایش همه...
Таълим соҳаси эксперти К.Жалилов ёзган мақола. Ҳамма гап ёзилган ва қўшимчага ҳожат йўқ. https://telegra.ph/Yana-darsliklar-masalasida-09-07
نمایش همه...
👍 8
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.