Ибратли Хикоялар
رفتن به کانال در Telegram
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . .
نمایش بیشتر2 396
مشترکین
-224 ساعت
-337 روز
-9530 روز
آرشیو پست ها
2 395
🌿 САДАҚА — ДАРДЛАРГА ШИФО 🌿
Баъзи дардлар борки, дори билан кетмайди…
Баъзи оғирликлар борки, сабабини ҳам тушунолмайсан…
Шунда унутманг:
Садақа — Аллоҳнинг сирли шифоларидан биридир.
📖 Аллоҳ таоло айтади:
“Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсаларни нозил қиламиз.”
🤲 Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Беморларингизни садақа билан даволанглар.”
💭 Салафи солихинлар айтган:
— Садақа балони қайтарур
— Садақа тушмаган мусибатни ҳам даф қилур
— Садақа — кўринмас қалқондир
✨ Бир таом беринг…
✨ Бир муҳтожни қувонтиринг…
✨ Бир етим бошини силаб қўйинг…
Балки шу амалингиз сабаб:
— дардинг енгиллар
— ғаминг тарқалар
— дуоларинг қабул бўлар…
🌙 Энг муҳими — ихлос билан қилинг.
Чунки кичик садақа ҳам, агар қалб тоза бўлса, улкан мўъжизага айланади…
🤍 Бугун бир садақа қилинг…
Балолар сизга етмасдан қайтсин…
#Садақа #Шифо #Ихлос #Таваккул
©Asaka_Ziyo
👉 @IBRATLY
2 395
Эй нафсим, қаршингда тиз чўксам мангу,
Ҳеч-да тўхтатмадинг ҳавас-ўйларни.
Рамазон ойида тузалмадинг-ку,
Қандоқ кучи етсин бошқа ойларни?!
©Xayrulla_hamidov
👉 @IBRATLY
2 395
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!
Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!
👉 @IBRATLY 🌱
2 395
"Муҳаммад Алайҳиссалом ҳимоясидаги Абу Толиб"
Абу Толиб ёнига-
Кириб келди ўн киши.
Юзларида алами,
Кир қалбида ташвиши.
Қилганига амаки,
Ўз жиянин ҳимоя.
Ҳимояга мушриклар,
Қўймоқчийди ниҳоя.
"-Тингла эй Абу Толиб-
Бизда бор бир жавоҳир.
Макка ёшлари ичра-
У шеър ёзишга моҳир.
Умора ибн Валид,
Кучли, аҳлоқли ўсмир.
Уни ишлат, фойдалан,
Бошқа не керак ахир?
Унинг ўрнига бизлар, Муҳаммадни олайлик. Сўнг жонига қасд айлаб, Тез ўлдира қолдирайлик."Қабул қилиб бўлмовчи- Бу таклифни туйган он, Абу Толиб сасланди, Кўзларига тўлиб қон.
"-Аввал ўғилларингиз, Менга беринг ўлдирай, Кейин жияним сизга, Орзуингиз бўлдирай!"Мушриклар бир қараса, Иш олмоқда жиддий тус, Бошқа чора топмасдан, Шивирладилар маъюс: "-Бизнинг болаларимиз, Бутга тош отмаяпди, Унинг қилганинг қилиб- Янги дин топмаяпти." Абу Толиб нафратла, Баланд сасда бу сафар, Бор ғазабин сочдилар, Мушрикларга ўн нафар. "Аминманки жияним, Энг тозадир наслида. Ҳаммангнинг фарзандингдан, Қадри баланд аслида. Ўғиллларингиз менга- Бериб боқтирмоқчисиз. Жиянимни ўлдириб- Қалбим ёқтирмоқчисиз. Бундай разил таклифдан, Қай амаки оғринмас? Туя ҳам боласидан- Бошқасини соғинмас. Энди яхшилаб тингланг, Айтар сўзларим маним, Менинг ҳам душманимдир, Муҳаммадга ким ғаним." Эртасига борди у, Жиянининг уйига. Ҳимоядан ўзгаси, Келмас эди ўйига. Муҳаммадни олиб у, Ҳарам томонга кетди. Ҳошим ўғилларида, Унга ҳамроҳлик этди. Кўкси бирла мустаҳкам- Қалқон олди ярата. Айтди Каъба ёнида- Мушрикларга қарата: "-Сизлар укамнинг ўғлин, Ўлдирмоқчи эмишсиз. Биз кетайлик Маккадан, Ё у кетсин демишсиз. Ортимдаги йигитлар, Битта ишорам кутар. Муҳаммадга тегсангиз, Шулар ёқангиз тутар. Жиянимнинг сочидан, Битта тола тушган чоғ. Билингларки қўлимдан, Биттангиз чиқмайсиз соғ!" Бу гапдан эсанкираб, Мушриклар терлаб кетди. Муҳаммадга шеър айтиб, Бари уни мадҳ этди. Тилёғлама мушриклар, Ҳушомадга ўтишди. Абу Жаҳл бирла сўнг, Харамни тарк этишди. Кофирлар мудом мағлуб, Аллоҳ дини ғолибдир. Бадбахт эрур ким солиҳ- Қардошидан нолибдир. "-Инсон ўз жиянини- Қандоқ қилсин ҳимоя?" Бу саволга энг гўзал- Жавоб Абу Толибдир! 19:58-12.03.2026 Абдураҳмон Мешаян @IBRATLY
2 395
Кўзга кўринмаган исроф.
Қамалнинг қаҳратон қишида Ленинградликларга бир кун учун 125 гр нон бўлаги берилар, айримлар уни қўлига олган заҳоти еб қўйиб кейин оч қолиб ўлиб кетар эди.
Бувимиз бизнинг овқатланишимизни қаттиқ назоратга олган эди. У барчамизнинг нон бўлакларини жавонга қулфлаб беркитиб қўяр ва куннинг аниқ соатларида ноннинг ушоқларини бериб турар эди.
Мен эса қорним очлигидан жавоннинг олдига турволиб соатнинг дақиқалари тезроқ юришини ўтиниб сўрар эдим. Бувимизнинг шу тартиб-интизоми бизни очликдан қутқарган эди.
Орадан йиллар ўтса ҳам ўша кунларнинг изтиробли онлари ҳамон кўз ўнгимда, исрофгарчиликка тоқат қила олмайман. Мабодо набирамнинг ликопчасида қолиб кетган овқатни кўрсам: «Ликопчангга ортиқча овқат солмагин, агар тўймасанг яна соласан», дейман.
Набирамнинг бўлса жаҳли чиқади - арзимаган нарсага ҳам бувим аралашаверадими, дегандек қовоқларини уйиб олади.
Чунки набирам ликопчасида ортиб қолган биргина ушоқ инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини шунчаки англамайди...
Алиса Фрейндлих.
@IBRATLY
2 395
- Ўғлим, бор ён қўшнимиздан бироз туз олиб чиқ.
- Бувижон, уйимизда туз етарлику, қўшнидан олиб нима қиламиз?
- Ҳозир уларни аҳволлари бироз оғир, эшигимизни тез-тез таққиллатиб, нарса сўраб туришибди. Биз ҳам орада сўраб қўяйлик, чиқишга хижолат бўлишмасин.
©IkromSharif
@IBRATLY
2 395
Ризқни ўйламаган жойдан берувчи Зот…
Қалбинг сиқилганда шунчаки эсла:
Сенинг ризқинг осмон билан ер орасида йўқолиб кетмайди.
У сенга ёзилган — сенга етиб келади.
Ризқни берувчи инсон эмас.
Сабаблар эмас.
Мансаб эмас.
Ризқни берувчи — сенинг Роббинг.
Шунинг учун хавотирни камайтир,
таваккални кучайтир,
тақвони маҳкам ушла.
Чунки У — кутмаган жойингдан берувчи,
камни кўп қилувчи,
муҳтожни бой қилувчи Зотдир.
@IBRATLY
2 395
Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу
Холат эди йиғлаб дегулик,
Уч кун рўза тутди бир киши.
Лек ифторга бирор егулик,
Тополмади қамашиб тиши-
Чидайверди оларман дея,
Бир кун келиб жаннатларда файз.
Бу холатдан хабардор бўлиб-
Хотинига Собит ибн Қайс-
Деди:"Бугун уйимизга бил,
Улуғ меҳмон келгайдир, бироқ-
Меҳмонга сездирмай бир иш қил,
Ўчир меҳмон тўйгунча чироқ.
Меҳмон тўйиб олмагунича,
Бир луқма ҳам таом емаймиз.
Ўзи бир ё икки кишилик,
Озуқамиз бордир демаймиз.
Собит ибн Қайснинг уйига,
Меҳмон келди еб-ичди тўйди.
Ўзи бирла хотинин номин,
Тарихларга мухрлаб қўйди.
Эртан набий қошига борди,
Набий деди: Меҳмон кишингдан-
Хабардорман Аллоҳ Таоло,
Ажабланди қилган ишингдан.
Шундан кейин Хашр сурасин,
Тўққизинчи ояти тушди.
Сасланаркан Набий Собитнинг-
Қалби шодликларга қовушди.
"Ўзларида эҳтиёж қолиб,
Ким бошқасин қилса ихтиёр.
Аниқ бўлди топмоғи нажот,
Жаннат ичра бўлиб бахтиёр".
00:43-21.02.2026
Абдураҳмон Мешаян
@IBRATLY
