cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

NHRC | НЦПЧ

National Center for Human Rights

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
956
مشترکین
-224 ساعت
+17 روز
+1930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Шунингдек, ёшлар кўчма “Шеърият театри”ни ташкил этиб, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти асарларининг таржималарини халқаро оммага етказиш ташаббуслари илгари сурилди. Топ-100 таликка кирган университетларга кириш тартиблари, грант ютиш сирлари, бу олийгоҳларда ўқиш учун қандай стратегия тузиш бўйича ёшларимизни ўргатиш мақсадида оромгоҳлар ташкил этиш ва онлайн-платформа яратиш ва бошқа таклифлар ҳам билдирилди. Президентимиз мулоқот чоғида билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, амалиётга жорий этиш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнг давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди. Сўзга чиққан йигит-қизлар бир қатор таклиф ва ташаббусларини илгари сурди. Жумладан, мустақил Ўзбекистон темир йўллари ташкил топганининг 30 йиллигига темир йўл соҳасида халқаро форум ташкил қилиш, Марказий Осиё ва Туркий давлатлар ёшлари билан экологик масалаларни доимий муҳокама қилиш мақсадида Халқаро кенгаш тузиш таклиф қилинди. Юртимизда органик маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш, “Иқтидорли ёш кадрлар” электрон платформасини ишга тушириш, “Келажак касблари лойиҳаси” доирасида тил ўрганиш тартибини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилди. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Академик Акмал Саидов рақамли қонунчилик бўйича Санкт-Петербург халқаро анжуманида сўзга чиқди 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида XII Петербург халқаро юридик форуми доирасида ўтказилган халқаро анжуман “Рақамли кодекс: истиқбол ва эҳтимолий хатарлар” мавзусига бағишланди. Тадбир Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти томонидан ташкил этилди. ➡️ Батафсил | Batafsil 📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди. Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди. Бу орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш мумкин. Ёз ойларида “қурилиш отрядлари”ни ташкил этиб, 100 минг ёшларни ойлик берадиган ишларга жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди. Тадбиркорларнинг ёшларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш борасидаги ташаббуслари бундан буён ҳам қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж, техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг бу харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади. Ўқувчиларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди. Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди. “Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди. Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади. Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади. Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди. Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади. Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади. Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Мамлакатимизда қийин аҳволга тушган, алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар ҳам бор. Шу боис, йил бошида ҳокимлар, вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарларига шароити оғир ёшлар бириктирилгани ўз самарасини бераяпти. Масалан, қийинчиликка дуч келган 420 минг ёшлар муаммоси ҳал этилди, 65 мингини бандлиги таъминланди. Тарбияси оғир 20 минг ёшлар жиноят йўлидан қайтди, хулқ-атвори яхшиланган 11 минг ёшлар муддатидан олдин пробация ҳисобидан чиқарилди. Алоҳида эътиборга муҳтож 1 миллион ёшлар спорт билан шуғулланишни бошлади, 700 мингида санъатга қизиқиш пайдо бўлди. Facebook|Instagram|X
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ Бундан етти йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Биргина шу далилнинг ўзи ҳам кейинги даврда юртимизда ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётганини яққол тасдиқлайди. ➡️ Батафсил | Batafsil 📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.