cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ: #KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

نمایش بیشتر
Advertising posts
1 525مشترکین
-524 ساعت
-197 روز
-12330 روز
آرشیو پست ها
📚 Talaba va o‘quvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi “Kitobxon yoshlar ligasi” onlayn tanlovining 3-mavsumini e’lon qiladi!
Tanlov g‘oliblari quyidagicha taqdirlanadi:
🔹1-o‘rin (1 nafar) – Acer noutbuk; 🔹2-o‘rin (2 nafar) – Smart televizor; 🔹3-o‘rin (3 nafar) – RedMi planshet; 🔹4-o‘rin (4 nafar) – Samsung smartfon; 🔹5-o‘rin (10 nafar) – RedMi smartfon; 🔹“Eng faol targ‘ibotchi” nominatsiyasi g‘oliblari (10 nafar) – RedMi smartfon. Tanlovda ishtirok etish👇 https://t.me/kitobtanlovbot?start=1669874173
نمایش همه...
Аллоҳим! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўз раҳматингга ол! Динингга қилган хизматларини ва барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ қил, ажру савобларини кўпайтириб бер! У киши ёққан нурафшон машъалани то қиёматга қадар сўндирма! У кишининг издошлари ичидан ишларини давом эттирадиганларни чиқар, уларни ҳам Ўзинг қўлла! Ҳаммаларимизга мусибатимизда сабру салвон ато эт ва хайри халаф бер! Расулингнинг меросхўри бўлган бир олим банданг билан бу дунёда бирга бўлиш бахтини насиб этдинг, охиратда ҳам жаннатингда бизни бирга қил! Сўнгги дуоимиз –Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин! #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
15😢 4👍 2
#Талабалик_даврлари Ýрта Осиё ва Қозоғистон диний бошқармаси қаромоғидаги Имом Бухорий номидаги олий диний мадрасанинг битирувчи талабалари Тошкент - 1975 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
6
Таваллуд санаси: 21.07.1371/15.04.1952. Таваллуд ери: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Асака тумани, Ниёзботир қишлоғи. Миллати: ўзбек. Дини: Ислом. Ақидавий мазҳаби: Аҳли сунна ва жамоа, мотуридия. Фиқҳий мазҳаби: ҳанафия. Тасаввуфий мазҳаби: нақшбандия. Шиори: «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат хурофотларни йўқотиш». Мутахассислиги: даъват, тафсир, ҳадис, усул, фиқҳ, ақида, тасаввуф, араб тили. Истиқомат қилган юртлари: Ўзбекистон Республикаси (Андижон вилояти, Асака тумани, Ниёзботир қишлоғи; Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғи, Булоқбоши тумани; Бухоро; Тошкент), Ливия жамоҳирияси, Туркия, Саудия Арабистони. Иш-вазифалари: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, мудир ноиби ва мудири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати. Вафоти: 05.05.1436/10.03.2015, Тошкент. Дафнгоҳи: Тошкент, Кўкча, Шайх Зайнуддин қабристони. 📌Яқинларингизга хам улашинг каналга уланиш учунш линкни устига босинг T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
10👏 2
Узтоз Шайх МухаммадСодиқ МухаммадЮсуф Хазратларини эслаб #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
7👍 1🔥 1
Каналимиз аъзолари Жума айёмингиз муборак бўлсин! #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
6👍 4🥰 3🔥 1
ИЙД АЛ ФИТР МУБОРАК! #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 5 2🥰 2
Алхамдулиллаҳ_ийман канали аъзолари ИЙД АЛ ФИТР МУБОРАК! @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
8👍 2🥰 1👏 1
​​​ИЙД-РАМАЗОН ТАБРИГИ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ийди Рамазон байрами барчамизга муборак бўлсин! Бу кунларга етиб кела олмаган аҳли иймон қардошларимиз, яқинларимизни Аллоҳ ўзи раҳмат айласин! Дуолар мустажоб кунларда Аллоҳ қалбларимиздаги эзгу мақсадларимизни ўзи рўёбга чиқарсин, ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин! Миллатимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳиммат ва шижоат берсин! Аллоҳ, - илм талабида юрганларга фойдали илм; - бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар; - беморларга шифо; - қарздорларга кушойиш; - ғарибларга нусрат; - мазлумларга нажот; - мусофирларга омонлик; - сафардагиларга ғаниматлар; - уммати Муҳаммадияга бирлик, иттифоқ; - олимларимизга ҳайбат ва тақво; - омиларимиз учун олимларга итоат; - фарзандларимизга илм, одоб; - аёлларимизга ҳаё ва иффат; - ота-оналаримизга узун ва саодатли умр; - вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин! Роббим ниятларимизда ихлос, дуоларимизни мустажоб айлаб, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин! Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн! Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли Дўстларга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAFDnP3-xaaBzx79S5g
نمایش همه...
👍 5🥰 4 3👏 1
​​​​​​​​​#НАСИҲАТ АЁЛЛАР албатта ўқинг...🍃🌹 🎀... Азиза, муниса муслима опам ~ синглим.! Оила бекаси хам сиз... хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамастан югуриб елиб хизмат қилувчи муъмина хам СИЗ.🍃 Биламан сизга ушбу рамазон ойида оилада янада масъулият юкланди.. 🎀... Тонг сахар барчадан аввал уйғониб, сахарлик дастурхонини тайёрлайсиз.. Толиқишингизга қарамастан ифторликка хар хил тансиқ таомлар хозирлайсиз.. 🎀... Мўъмина муслимам.!!.. Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир.. Аллоҳим Ёлғиз Ўзи билгувчи Зотдир ~ сизни қилган хизматларингиз эвазига нима мукофотлар хозирлаганини.. Факат сиздан илтимос.!..🦋 Аллох тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг.. Рамазон ойида аввалгиданда сабрли, аввалгиданда оқила бўлинг.! 🎀... Сиз айтмасангиз хам қалбингизни дардли сўзларини биламан.. 🎀... Хожангиз (эр) рамазонда ишдан чарчаб келиб аламини сизга сочишини биламан.. 🎀... Таомингиз ёки қайнок чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола) ифторлик дастурхонига кечикса қайнота ёки кайнонангиздан қовоқ уюшлар ёки аламли гаплар бўлишини хам биламан.. 🎀... Хонадон сохиблари гохида очликдан нафс сўзига берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа қилишларини хам биламан.. 🎀... Қайнона ёки овсинингиз қўшниларга сизни мехнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт тамоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан.. 🎀... Ўзимни муъмина, мехрибон муслимам.! Сиз САБРЛИ🦋 бўлинг.. Сиз қандек буюк, сабрли сахобий оналар қизларисиз.. Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..🦋☝️ 🎀... Сиз ундек холларда ўзингизни қўлга олинг.. Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг.. 🎀... Сиз табассум қилинг. Табассум☺️ муслимани энг кучли қуролидир.. Хожангизга хам, хонадон сохибу,сохибаларига хам фақат табассум улашинг.. 🎀... Қалбингиз оғриган вақт Аллохга хамдлар ва истиғфор айтинг.. ШУКРЛИ БЎЛИНГ.. Сиз ўтирган хонадон қанча муслимани орзуси эканини унутманг.. 🎀... САБРни уруғидан гохида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади.... уни юта билинг.. Ўшандагина ўша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (хосил) беради.. Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл.. САБРЛИ АЁЛДИР... ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..🌸🍃 🎀... Азиза муслимам.! Аллоҳ доимо сиз биландур, сабаби:.. АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР 📨Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИН ША АЛЛОҲ Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
🥰 11👍 5 3🔥 3👏 2🫡 2😱 1
Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз... Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз... Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз... — Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! (Қадр сураси, 3-оят) Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар». Муслим ривояти АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! https://t.me/joinchat/AAAAAFDnP3-xaaBzx79S5g
نمایش همه...
👍 5🥰 5 1👏 1🤔 1
#Тарқатинг ❗️Рўза тутишга қийналаман деганлар учун тавсия! Рамазон ойининг бошида 10 кун, ўртасида 10 кун, охирида 10 кун тутинг, қийналмайсиз, рўза тутиш анча осон бўлади. Дўстларга ҳам улашинг! @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
😁 19👍 4🥰 2 1🥱 1
💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼🍃🌺🍀 🍃🌺🍂 🌿🍂 Меҳрибон ва Раҳимли 🌸 Аллоҳ номи ила бошлайман❤️ 🌹 🍃🌺 #TABRIKNOMA 🌺🍃 Барча оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар ,Пайғамбаримиз Муҳаммад ( ﷺ )нинг оиласи, саҳобалари ва қиёмат кунига қадар уларни севган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.😊 Азиз диндошим ва қадрли дўстим. Жамол ва Жалол соҳиби Аллоҳдан ислом умматига инъом қилинган буюк неъмат бўлмиш, ойлар султони бўлган Рамазон ойингиз муборак❗️ Рамазон ойи сиз ва оила азоларингиз қолаверса. Бутун уммат учун барча яхшиликларга фотиҳа. Бутун ёмонликлар учун хотима бўлсин. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида буюк футуҳотлар насб эцин. Аллоҳ ибодатларимизни қабул қилсин зиллатга барҳам бериб иззат эшикларини очсин. Сизга, оила азоларингизга ва энг яқин дўстларингизга доимий ибодатдаги узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик хотиржамлик, дастурхонингизга файзу барка, бахтли-саодатли ҳаёт, садоқатга тўла муҳаббат ва қалбизда бор лекин тилимизга келмай қолган энг гўзал эзгу тилакларни Аллоҳдан сўраб қоламиз...🤲 Юксак ҳурмат ва эхтиром билан❗️ Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 КАНАЛИ ИЖОДКОРЛАРИ.😊 Бизнинг каналимизга яна қўшилмай қолган яқин инсонларингизни таклиф қиласиз деган умиттамиз 😇 Ҳуш кайфият доимий хамроҳингиз бўлсин. ☺️ Биз билан боғланиш истагингиз бўлса : @Iymoni_mufassal га мурожат қилишингиз мумкин ⁉️ 🌹 Ассалому Алейкум 🌿 Ва Раҳматуллоҳи 🌾🍂 Ва Баракотуҳ. 🍃🌺🍂 💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼🍃🌸🍃🌺 Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 9🥰 2
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ АНДИЖОН ВАҚТИ БИЛАН РАМАЗОН ТАҚВИМИ. (Мелодий 2024 йил, Ҳижрий 1445 йил) Яқинларга юбориб қўйинг, расмни ўзингиз учун скачат қилиб олинг. Кириб келаётган Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 5 1🥰 1
2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 1 1👏 1
🫵Сизга бир гап айтайми? Рамазон ойи олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан? 😊 Қизиқ бўлса... Каъбани 👇 устига босиб кўринг! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 👇👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
🥰 10 3👍 2🤩 2🤗 2
#Рамазон_муборак Сизга ҳам сабр - тоқат тилайман! Кириб келаётган «РАМАЗОН» муборак! @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
🥰 11 4👍 3🙏 1
Рамазон ойи учун асосий таркиб эълон қилинди! Эртадан катта мусобақа бошланади. Сиз ҳам бу таркибдан ўрин олинг. Дўстларингизга ҳам улашинг, улар ҳам асосий таркибдан ўрин олишсин👇👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
3👍 2🥰 2👏 1
РАМАЗОННИНГ БОШҚА ОЙЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА? 🔸Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган; 🔸Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади; 🔸Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади; 🔸Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар; 🔸Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор; 🔸Рамазон ойи сабр ойи; 🔸Дуолар мустажоб бўладиган ой; 🔸Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади; 🔸Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади; 🔸Рўза туфайли инсон руҳияти покланади; 🔸Рўза туфайли инсон тани покланади; 🔸Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади; 🔸Рўзадорда риё бўлмайди; 🔸Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”; Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”; 🔸Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди; 🔸Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди; 🔸Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади; 🔸Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади; 🔸Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади; 🔸Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади; 🔸Бу ой мағфират ойидир; 🔸Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир; 🔸Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир; 🔸Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир; 🔸Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой; 🔸Бу ой – саховат ойи; 🔸Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади; 🔸Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой; 🔸Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой; 🔸Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади; 🔸Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади; 🔸Закот берувчи кишининг моли покланади; 🔸Закот берувчининг молига барака киради; 🔸Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади; 🔸Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади; 🔸Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди; 🔸Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
🥰 7👍 6 2😍 2
Рахмат бўлар экан бизни каналда ҳам бу нарса пуллик эмас лекин сизлар томондан бизга рағбат ва мативация бўлади барчага рахмат!
نمایش همه...
👏 11👍 8🥰 3🔥 2👌 1👀 1🫡 1
Бизнинг каналда ҳам қачонлардур шунақа 2, 3 қатор реаксиялар бўлиб қолар а ?! #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 28 8🔥 6👏 5😁 5 2😱 2👌 2🕊 2💯 2🤷‍♂ 1
🌸 - Рамазон - 12 ой ичида энг кўп фазилатларни ўзида жамлаган энг катта неъмат ойидир 🌺 - Бундай фазилатли ойга етишиш иккинчи неъматдир. 🌼 - Бу ойда ибодат қилишга муваффақ бўлиш эса учинчи неъматдир. 🎊 Рамазонга  1 кун қолди! 🤗 ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ •🍃🌹💖АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!💖🌹🍃• •🌸•🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸•🌸• °🌹° Аллоҳнинг саломи °🌹° Пайғамбар ﷺнинг °🌹° дуолари °🌹° Қуръоннинг нури °🌹° Куннинг баракаси сиз °🌹° билан бўлсин! °🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир. °🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир. °🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор. °🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор. °🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 7 3🥰 2👏 1😍 1
🌸 - Рамазон - 12 ой ичида энг кўп фазилатларни ўзида жамлаган энг катта неъмат ойидир 🌺 - Бундай фазилатли ойга етишиш иккинчи неъматдир. 🌼 - Бу ойда ибодат қилишга муваффақ бўлиш эса учинчи неъматдир. 🎊 Рамазонга  1 кун қолди! 🤗 ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ •🍃🌹💖АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!💖🌹🍃• •🌸•🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸•🌸• °🌹° Аллоҳнинг саломи °🌹° Пайғамбар ﷺнинг °🌹° дуолари °🌹° Қуръоннинг нури °🌹° Куннинг баракаси сиз °🌹° билан бўлсин! °🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир. °🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир. °🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор. °🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор. °🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
#савол_жавоб #долзарб #УЛАШИНГ Қишда қорбобо ясаш Ассалому алайкум! Азиз узтозлар. Қишда билсангиз бир ҳолат бор, кўп ёшлар ҳаттоки бази бир катталар ҳам қордан қорбобо (қорбола)лар ясашади. Саволим шу иш жоизми? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳам ҳайкал ясаш кабидир. أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳайкалларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизга жон киритинг!» дейилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
8👍 3😢 3🙏 1😭 1
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: "Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз? Шайх деди: "Мен ўғлимга: “Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!” дедим... Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 22👏 2 1🤗 1
Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Ҳазратлари | Шаъбон ойида қандай рўза тутилади Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 5
🌙ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгина рўзасини тутмас эдилар. Балки ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади». Тўртовлари ривоят қилишган. Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
5👍 1
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 Ассалому Алайкум ва Рахматуллоҳу ва Баракатуҳ ! Хайрли тонг! Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида: الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар. Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз. Имом Бухорий ривоятлари. ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 1
🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин! 🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти). Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇 @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 6🥰 5 2
#Табрик Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 @Alhamdulillah_Iyman канали жамоаси 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” билан юртимиз чегараларида ва турли манзилларда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларимиз, чегарачиларимиз ва фидоий ўғлонларимизни самимий табриклайди. Олиб бораётган машаққатли ва шарафли хизматлари учун уларга Аллоҳ таолодан битмас ажрлар, мукофотлар ва яхшиликлар тилайди. Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 10 2
Ражаб ойида неча кун рўза тутиш керак? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 3
Ражаб ойи ҳам кириб келди. Ражаб ойида ўқиладиган дуо Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар». Байҳақий ривоят қилган. Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 8
#Хайрли_тонг Ражаб ойининг илк тонги муборак бўлсин! "Аллоҳим Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига саломат етказгин" Соғ-саломат уйғотган ва шу кунларга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲🤲🤲 Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг. @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👏 6👍 3
O’zgalar qalbini qo’yib tur, O’z qalbingdan xabaring bormi?.. #Имрон @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
👍 5🔥 1💯 1
🌧️♥️ Барчамизга жумани шу ерда ўқиш насиб қилсин оилавий @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
🥰 10👍 1
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдвайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким "Каҳф" сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар. @Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
2
​​​​Жума кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга куп саловат айтинг👇📿 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 🌼Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌸 #Muslima http://T.me/Alhamdulillah_Iyman
نمایش همه...
2