The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندیمشخص نشده است
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ:  @Iymoni_Mufassal   #KαηαĻ  σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019 
نمایش توضیحات
3 500+2
~1 389
~8
39.65%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
733 685جایی
از 6 948 064
در کشور, یونان 
7جایی
از 16

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
#Ибрат. АЛБАТТА ЎҚИНГ....😢 Умар ибн Ал-Хаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди: - Эй мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди. Умар ибн ал-Хаттоб: - Нима учун оталарини ўлдирдинг? Йигит: - Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди. Умар ибн ал-Хаттоб деди: - Демак, сен жазога махкумсан. Йигит: - Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос хам йўқолади, укам хам хеч вақосиз қолади. Умар ибн ал-Хаттоб: - Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади? Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади. Умар ибн ал-Хаттоб: - Эй Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан? Абу Зарр: - Ҳа, эй мўминларнинг амири. Умар ибн ал-Хаттоб: - Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман. Абу Зарр деди: - Мен унга кафилман, эй мўминлар амири. Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ. Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар. Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, холдан тойгани билиниб турар эди. Йигит Умар ибн ал-Хаттоб, мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади. Йигит: - Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман. Умар ибн ал-Хаттоб хайрон бўлиб сўрадилар: - Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хам мумкин эдику?! Йигит: - Расулуллохнинг вафотларидан сўнг, "одамларда “ахд ва вафо” деган нарса қолмабди", деб айтишларидан чўчидим. Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар: - Нимага сен кафил бўлдинг? Абу Зарр: - "Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамларда “яхшилик” қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим. Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар. Умар ибн ал-Хаттоб: - Нимага? Нима учун? Йигитлар: - Одамлар "Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамлардан “афв” йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз. Мен ҳам одамларнинг орасида "яхшиликка даъват қилиш" йўқолиб кетди, деб айтмасликлари учун, сизларга хам илиндим. Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
ادامه مطلب ...
Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ: @Iymoni_Mufassal #KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019
324
6
#ибрат “МЕН АЛЛОХДАН СУРАДИМ,сиздан эмас" Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади: – Мактаб (мадраса)лардан бирида ички таомхона – дўконни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди. Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим. Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди. Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб: – Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! – дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул). – Аллоҳу акбар! – деди у. – Тасаввур қилинг, ўшалар сизда бўлиб қолса! – дедим яна. – Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! – деди. Мен яна: – Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? – дедим. У дарҳол: – Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, – деди. – Эҳ-ҳе, қаёқда! – дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. – Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин... У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб: – Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, – деди. – Мен манави етти қават осмонни кўтариб қўйган Зотдан сўрадим. Жавоби мени сукутга чўмдирди. Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим. Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига бордим. Онам мен борганда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу аёл билан гаплашар эдилар. – Нима гап, ойи? – дедим. – Фалончи эридан ажрашиб, тул қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин ундан ҳам яхши хабар – эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... – дедилар онам ўйланиб. Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди! Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим. Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти! Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди: – Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим. Лаа илааҳа иллаллоҳ. Қалбнинг Аллоҳга чин боғланиши нақадар ажойиб, нақадар шукуҳли. Шу билан бирга нақадар қийин. Қалбдан ўзгага бўлган боғланишни олиб ташлагандагина, сабабларга фақат сабаб назари билан қарагандагина хосил бўлади. Интернет сарҳадларидан
ادامه مطلب ...
Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ: @Iymoni_Mufassal #KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019
360
6
Каналимда каналини Реклама қилдирмоқчилар диққатига фақат бугун буни иложи бор Фақат исломий канал бўлса қўямиз нархини келишамиз
415
0
Muhumi kimliging emas, "borliging muhum" deb biladigan insonlarning borligi muhum!
446
6
#Қиш – мўминнинг баҳори (2-мақола). Ибодатнинг роҳати Қиш. Тунлар ҳамон қисқаришда давом этмоқда. Мўмин-мусулмонлар шу кунларга: яна қорларни, музларни кўрадиган кунларга етказганига шукр қилиб, зикрларини ва ибодатларини кўпайтирмоқда. Динимиз покликни талаб этгани боис кишиларимиз намозга бораётганда ёки бошқа иш билан юрганда кийимига лой сачраган бўлса, уни нима қилиш керак, ўша лой сачраган жойин ювиш керакми ёки кийимнинг ҳамма жойин ювиш зарурми дея ўйланиб қолади. Бу иккисининг қайси бирини қилса ҳам жамоатдан қолиб кетади. Аммо Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигини қарангки, бу ишнинг иккаласини ҳам қилиш шарт эмас экан. Чунки унинг асли пок экан. “Мусаннаф”да бир қатор тобеинлардан бундай ривоят қилингани келтирилган: “Улар ёмғирдаги сув ва лойни кечиб, масжидга кирар ва намоз ўқир эдилар”. Қиш фаслида шаҳарда таҳорату ибодат унчалик қийинчилик туғдирмайди. Чунки масжидларимизнинг таҳоратхоналаридаги қулайликлар таҳорат қилаётган кишига роҳат-фароғат бағишлайди. Ҳамма жой топ-тоза, чароғон, жўмракни бир тарафга қаратиб сал қиялатсангиз, иссиқ сув келади; аксини қилсангиз, совуқ сув; ўртасига қўйсангиз, илиқ сув. Муаттар ҳидли совунларни айтмайсизми. Юз-қўл учун, оёқ артиш учун алоҳида сочиқлар, яна шамоллатиб қуритгичлар ҳам бор. Яна таҳоратни тугатиб чиқаётганингизда масжид ходимлари  мушки анбар ҳам суриб қўйишади. Намозхонага кирсангиз, юмшоқ гиламлар тўшалган, иссиққина, кўплаб масжидларда иссиқ пол қилинган. Ўша ерда ўтириб намоз бошлангунча токчаларга териб қўйилган китобларни мутолаа қиласиз, ҳатто намоз тугагандан кейин ҳам кетгиси келмайди одамнинг. Фақат шу фаслда сафарга чиқиб қолган киши ёки қишлоқ жойда яшайдиган намозхонларнинг ҳозирча бир оз машаққатлари бор. Бироқ  ана шу машаққат учун аслида жуда катта савоблар олар эканмиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Оллоҳ у билан хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага кўрсатма берайми?" дедилар. Саҳобалар: "Ҳа, кўрсатма беринг", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал тарзда адо этиш, масжидга қадамни кўпайтириш ва намоздан кейин намозни кутишдир. Мана шу риботдир (марғуб бўлинган нарса)", дедилар (Имом Муслим ривояти).   Қозий Иёз: "Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал тарзда адо этишдаги машаққат дейилганда, қаттиқ совуқ, жасаднинг совуқ қотиши ва шунга ўхшаш нарсалар назарда тутилган", деган. Буни қарангки, намознинг вақти ичида ҳам вақти бўлар экан. Ёзнинг жазирамасида пешинни бир оз салқинлатиб ўқиганимиздек, қишнинг қаҳратонида пешинни вақти киргани заҳоти ўқиб олсак фойдали бўлар экан. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам совуқ қаттиқ бўлса, намозни эрта ўқирдилар. Агар иссиқ қаттиқ бўлса, намозни совутардилар (яъни аввалги вақтидан кечиктирардилар)". (Имом Бухорий ривоят қилган). Имом Термизий ана шу ҳадиснинг маъносини тушунтириб: "Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ва улардан кейинги аҳли илмлар ихтиёр этган нарсадир, зеро, намоздан қасд қилинган нарса хушуъ ва қалбнинг ҳузуридир, қаттиқ совуқ ва қаттиқ иссиқ намозхонни машғул қиладиган нарсалар жумласидандир", деган экан. “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё” деганларидек, қиш фаслининг ҳам ҳикматлари жуда кўп ва уларни ўрганилиб борилаверса, совуқни ҳам, узун тунларни ҳам ёқтириб қоларкан одам. Айниқса, қиш фасли рўза тутишга ғоят қулай фасл. Зотан,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қишдаги рўза, салқин (роҳатли) ғаниматдир", дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Бинобарин, қиш кунларида рўза тутиш тушликни бир оз кечикиб қилишдек гап. Энг муҳими, чанқамайсиз, жигарингиз куймайди, қорнингиз очадиган вақтда ўзи ифтор вақти кирган бўлади. Шундай экан, ана шундай қулай фурсат, ғанимат дамлардан фойдаланиб қолайлик, азизлар! Манба: ЎМИ матбуот хизмати Мақола сайтидан олинди.
ادامه مطلب ...
Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ: @Iymoni_Mufassal #KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019
534
3
Каналимизда бир ёши улуғ онахонимиз бор эди дуо қилиб турар борми ҳали ҳам каналимиздан чиқетиб қолмадизми?!
549
0
@Alhamdulillah_Iyman

IMG_4951.MOV

713
2
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди. Муовия: Бу ким? – деди. Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси. Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди. Кишининг гарчи юзта ўғли бўлса-да, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади. (c) Араб мақоли ✅ Албатта яқинларга улашинг
807
19
🌤 Ассалому алайкум, Қадрдоним, Яқиним шанба кунингиз муборак бўлсин 😇Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, ҳар доим тонгингиз ҳайрли бўлсин Дастурхонингиз Файзли, Ҳаётингиз маъноли, Намозингиз умрбоқий бўлсин🤲

file

716
7
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. 🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. 🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу. 🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ. 🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

giphy.mp4

927
10
Ғийбатнинг зарарлари 1.  Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади. 2.  Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади. 3.  Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади. 4.  Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди. 5.  Ғийбат бардавом ёмонликдир. 6.  Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир. 7.  Ғийбатчи пасткаш шахсдир. 8.  Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃
Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃 Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃 Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸 Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу. Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα Aᴅᴍɪɴ: @Iymoni_Mufassal #KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019
1 126
11
Бир неча кун ёққан ёмғирдан сўнг Араб диёрларида "баҳор". Суратда Маккаи Мукаррама.
1 069
10
🍃🌸🍃 Азизларим! Бугунги улуғ Жума айёмида, қалбга яқин "Ота~Онангиздан" "Ака~Укаларингиздан" "Опа~Сингиллариздан" ҳабар олишни унутманглар!
1 383
23
Қизим Жума муборак бўлсин!
1 009
12
Укажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
636
14
Момажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
758
4
Опажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
673
26
Дадажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
660
13
Дўстим Жума айёмингиз муборак бўлсин!
673
12
Дадажониси Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤗
686
30
Аммажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
632
7
Онажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
651
20
Холажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
626
9
Ўғлим Жума муборак бўлсин!
952
17
Амаки Жума айёмингиз муборак бўлсин!
629
4
Жияним Жума айёмингиз муборак бўлсин!
634
12
Онажониси Жума айёмингиз муборак бўлсин!🤗😍
700
8
Акажон Жума айёмингиз муборак бўлсин!
635
17
Синглим Синглим айёминг муборак бўлсин!
679
29
Каналимиз аъзолари Жума айёмингиз муборак бўлсин!
708
6
Last updated: ۱۰.۱۱.۲۲
Privacy Policy Telemetrio