Markaz24.uz | Navoiy Kanal
🌐 Markaz24.uz ахборот агентлигининг расмий саҳифаси. 📩Мурожаат учун 👉 @Markaz24uz_bot 💰Реклама учун: @hakimbuva TikTok sahifamiz: tiktok.com/@Markaz24uz info@markaz24.uz 📄АОКА томонидан берилган № 1549 гувоҳнома
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Markaz24.uz | Navoiy Kanal
کانال Markaz24.uz | Navoiy Kanal (@markaz24uz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 50 974 مشترک است و جایگاه 5 219 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 1 461 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 50 974 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 08 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -13 290 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -179 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 44.26% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 46.44% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 22 598 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 23 713 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 1 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“🌐 Markaz24.uz ахборот агентлигининг расмий саҳифаси.
📩Мурожаат учун 👉 @Markaz24uz_bot
💰Реклама учун: @hakimbuva
TikTok sahifamiz: tiktok.com/@Markaz24uz
info@markaz24.uz
📄АОКА томонидан берилган № 1549 гувоҳнома”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 09 نوامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
EFFECT.UZ нашрининг 2026-йил 2-ноябрдаги суриштирувида университет фаолиятига доир қатор жиддий саволлар кўтарилди. Биноларнинг ҳуқуқий мақоми, моддий-техник база, давлат мулкидан фойдаланиш, молиявий шаффофлик, ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан келтирилган маълумотлар ваколатли органлар томонидан холис текширилиши шарт. Бироқ бугун бундан ҳам жиддий бир савол кун тартибида турибди: ҲEМИС тизимига киритилмаган 960 нафар талабанинг тақдири нима бўлади? Улар қайси ҳуқуқий асосда таҳсил олмоқда? Уларнинг дарс машғулотлари, давомат кўрсаткичлари, ўзлаштириши ва якуний аттестацияси қандай расмийлаштирилади? Энг муҳими, бу ёшларнинг бугунги таълими эртага диплом олиш, академик ҳуқуқлар ва келгусидаги фаолиятига муаммо туғдирмаслигига ким кафолат беради? Агар ушбу маълумот тасдиқланса, бу шунчаки техник камчилик эмас, балки мингга яқин талабанинг таълим ҳуқуқи ва академик келажагига дахлдор жиддий масаладир. Апрель ойида вазирлик томонидан текширув белгиланган. Май ойида давлат мулкидан фойдаланиш бўйича расмий ҳужжатлар юзага келган. Жамоатчиликка эса ҳанузгача кўплаб саволларнинг аниқ ва ҳужжатли жавоби тақдим этилгани йўқ. Савол: яна қанча мурожаат, қанча эътироз ва қанча далил керак? Университет раҳбарияти ўз фаолиятини шаффоф ташкил этиш, талабалар ҳуқуқларини таъминлаш ва қонун талабларига риоя қилиш ўрнига, билдирилаётган эътирозлардан тегишли хулоса чиқармаётган бўлса, бунга ваколатли давлат органлари ҳуқуқий баҳо бериши керак. ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ: 1. ҲEМИС тизимига киритилмаган 960 нафар талабанинг ҳуқуқий мақоми ва таълим жараёнини зудлик билан ўрганиш, уларнинг академик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 2. Университетнинг лицензияси, таълим манзиллари, биноларининг қонуний мақоми ва моддий-техник базасини комплекс текшириш. 3. 2022–2026-йиллардаги молиявий фаолият, шартнома тушумлари ва харажатларини мустақил аудитдан ўтказиш. 4. Раҳбарият фаолиятидаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви, кадрлар тайинлови ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги мурожаатларни холис текшириш. 5. Агар қонунбузилишлар тасдиқланса, университетнинг масъул раҳбарларига нисбатан лавозимидан қатъи назар, қонуний чоралар кўриш. 6. Текширув натижалари ва аниқланган ҳолатлар юзасидан жамоатчиликка очиқ, асослантирилган расмий ахборот бериш. Биз ҳеч кимни олдиндан айбдор деб эълон қилмаймиз. Аммо жиддий мурожаатларни эътиборсиз қолдиришни ҳам мумкин деб ҳисобламаймиз. Қонунбузилишлар ҳақидаги ҳар бир даъво текширилиши, тасдиқланган ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши шарт. Унутманг: 960 нафар талаба — бу ҳисоботдаги рақам эмас. Уларнинг ортида 960 та келажак, минглаб ота-оналарнинг ишончи ва меҳнати турибди. Университет ҳеч кимнинг шахсий мулки ёки хусусий манфаатларини амалга ошириш майдони эмас. У таълим бериш, қонунларга риоя қилиш ва ёшлар келажаги учун масъул муассасадир. Энди изоҳ эмас, аниқ натижа керак. Ваъда эмас, ҳужжат керак. Сукут эмас, қонуний қарор керак! Ваколатли органлардан ушбу масалани шахсий мурожаатлар даражасида эмас, балки минглаб ёшларнинг таълим ҳуқуқига дахлдор жиддий масала сифатида назоратга олишни сўраймиз.
❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам бериладиБатафсил инфографикада👆
1. C витамини: Иммунитетни мустаҳкамлашда ёрдам беради, шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашади. C витамини кўпроқ цитрус меваларида (апельсин, лимон, мандарин), булғор қалампири, брокколи, карам, киви, майданоз ва қулупнайда учрайди. 2. Д витамини: Қуёш кам бўлган мавсумда Д витамини етишмаслиги кузатилиши мумкин. Бу витамин суякларни мустаҳкамлаш, иммунитетни ошириш ва кайфиятни яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Балиқ ёғи, лосос, селд балиғи, тухум сариғи ва қўзиқоринлар Д витамини манбаларидир. 3. Синк: Иммунитетни қўллаб-қувватлаш ва шамоллашдан сақланишда аҳамиятли. Қовоқ уруғи, мол гўшти, буғдой унига бой маҳсулотлар, ёнғоқлар ва баклагиллерда мавжуд. 4. Омега-3 ёғ кислоталари: Мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади. Лосос, селд, оркинос каби балиқлар, зиғир уруғи, чиа уруғи ва ёнғоқларда кўп учрайди. 5. Темир: Камқонликка қарши курашда ва энергияни оширишда муҳим. Қизил гўшт, жигар, кўкатлар (исмалоқ, карам), ловия ва ясмиқда темир кўп миқдорда учрайди. 6. Магний: Стресс ва чарчоққа қарши курашади, уйқу сифатини яхшилайди. Бодом, банан, исмалоқ, қора шоколад, гречка ва авокадода магний мавжуд. 7. Антиоксидантлар (А витамини ва Э витамини): Ҳужайраларни зарарли эркин радикаллардан ҳимоя қилади, тери ва кўз соғлиғини сақлайди. А витамини сабзи, ширин картошка, тухум ва яшил баргли сабзавотларда, Э витамини эса бодом, кунгабоқар уруғи ва ўсимлик ёғларида топилади.Бу моддалар ноябрда организмни қўллаб-қувватлайди, совуқ мавсумга мослаштиради ва кучли иммунитет сақлашга ёрдам беради. Каналга уланинг: 👇 http://t.me/markaz24uz Telegram | Twitter | Instagram | YouTube | Veb-sayt | Tiktok | Facebook | VK
