cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/bektosh.khatamov

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
12 094
مشترکین
-824 ساعت
-637 روز
-34830 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Давлат олийгоҳларида бюджет тақсимоти қандай ишлаши тўғрисида батафсил содда тилда тушунтириб бердим. Мана бу 👉 видеони 👈 томоша қилиб тушуниб олишингиз мумкин. @bektoshkhatamov
7 26212Loading...
02
Режалаштирилмаган ишлар режалаштирилган муаммоларни олиб келади. Бенжамин Франклин. ——- Муаммолар гирдобида қолишни истамасангиз, доимий равишда ишларингизни режалаштириб боринг. @bektoshkhatamov
3 93264Loading...
03
Эронда нималар бўлмоқда? Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. 15 соат давом этган қидирув ишлари тўхтатилди. Вертолёт қулашидан ҳалок бўлганлар: 1️⃣Эрон Президенти Иброҳим Раиси 2️⃣ Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён 3️⃣ Табриз Жума Имом Оятуллоҳ Али Ҳошим 4️⃣ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Рахмати. Вице-президент Муҳаммад Мухбар Эрон президенти в.б. бўлди. Мухбар келаси икки ой давомида ҳокимиятни бошқаради ва мамлакат конституциясига мувофиқ 50 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади. ———- Баъзи манбаларга кўра Эрондаги ушбу ҳолат Исроил учун қўлай вазиятни юзага келтирмоқда. @bektoshkhatamov
4 40918Loading...
04
СОТИШ ҲАЁТ ТАЛАБИДИР Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятингиз бўлиш-бўлмаслиги ҳаётингизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади ва қанчалик яшаб қолишингизни белгилаб беради. Ҳаётда лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир, кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Сайёрадаги ҳар бир инсон ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас; у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ҳаётда муваффақиятингиз даражаси ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш қобилиятингизга боғлиқ! Бошқалар билан савдолашиш ва кўндиришни қай тарзда уддалашингиз муҳим. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш хусусияти яшаш даражангизни белгилаб беради. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир! Сотиш (изоҳли луғатга кўра) – бошқа одамни ишонтириш ёки таъсир қилиш йўли билан ҳаракатга ундаш ёки кўндириш жараёни. Бу кимга тегишли эмас? “Сотиш” деганда мен кўндириш, ишонтириш, савдолашиш ёки ўз фикрингизни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни назарда тутаман. У баҳслашиш, келишув, товар ва хизматларни айирбошлаш, бирор қизни учра- шувга кўндириш, хонадон сотиш ёки сотиб олиш, шахсий бизнес учун банкдан кредит олиш, бошқаларни фикрингизни қўллаб қувватлашга ундаш ёки мижозни маҳсулотингизга жалб этиш кабиларни ўз ичига олади. Кўпчилик бизнес ёки якка тадбиркор омадсизликка юз тутишининг асосий сабаби маблағ етишмовчилиги деб ҳисоблайди. Хато! Аслида бизнес касодга учрашининг бош сабаби таклифлар етарлича тез ва катта ҳажмда сотилмаганидир. Натижада сармоя тугаб қолади. Ҳеч қайси тадбиркор сотиш деб аталувчи энг муҳим таркибий қисмни тушунмай туриб янги бизнесга асос солмайди! Ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай ҳолатни олсак ҳам, ишонч билан айтишим мумкинки, у ёки бу томон натижага таъсир қилишга уринаётган бўлади. Мисол: гольф ўйинчиси коптокни қисқа масофадан чуқурчага тушириши керак. У коптокни секин уради ва уни чуқурчага тушириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ўйинчи коптокка гапиради, қўли билан ишора қилади ва ҳатто секингина дуо қилиши ҳам мумкин. Рақиби эса уни кузатиб туради ва бунинг аксини қилади. Бу ҳолат ҳар биримиз натижа учун уринишимизга мисол бўлади. Ҳаётингизда рўй бераётган воқеаларга қанчалик таъсир қилишингиз муваффақият даражасини белгилайдиган омилдир. Тақдири илтимос, орзу, дуо ёки умидга боғлиқ бўлмаган инсонлар ишонтириш, кўндириш ва савдолашиш санъатини эгаллаши керак. Кимлигингиз ёки фаолиятингиздан қатъи назар нимадир сотасиз. Ўзингизни савдогар деб аташ-атамаслигингиз муҳим эмас. Чунки сиз кимгадир ёки кимдир сизга нимадир сотади. Иккала ҳолатда ҳам, томонларнинг бири натижага таъсир қилишга уринади. Якунида ё сизнинг, ё унинг айтгани бўлади. Ҳар қандай фикр алмашиш ёки мулоқот жараёнида сотиш бўлади – ҳеч қандай истисносиз. Буни истаганча рад қилишингиз мумкин, аммо бу – факт. Сиз савдогарсиз ва бу билан ҳамиша шуғулланасиз. Ишонтириб айтаманки, уйғонгандан то уйқуга кетгунга қадар кўзланган натижага эришиш учун ҳаракат қиласиз. “Савдогар” унвонингизнинг йўқлиги ва бу иш учун ҳақ олмаслигингиз фақат техник масала, холос. Сиз барибир савдогарсиз – тўлов эса турли кўринишларда бўлади. © Грант Кардоннинг "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан @allaevuzb
3 74033Loading...
05
“Маша ва айиқлар” учун сунъий интеллект ишлаган расм. Одамни психикасини бузиб юборади-эээ. Кимнидир хаёлига нимадир келди. @bektoshkhatamov
4 77241Loading...
06
Ҳа, айтганча, бир ярим ой олдин очган янги инстаграм аккаунтим обуначилари сони бугун 30 000 нафарга етибди, шундан фойдаланиб, барчангизга раҳмат деб қўймоқчиман, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга ташаккурлар деб қоламан. Кимдир обуна бўлмаган бўлса, мана бу 👉 линк 👈орқали тезгина обуна бўлиб олинглар-а… @bektoshkhatamov
4 8215Loading...
07
Муҳитда гап кўп. Атрофингизни қаранг, агар атрофингиздаги инсонлар кўпроқ китоб ўқиётган бўлса, катта эҳтимол билан сиз китобхонсиз. Агар сиз миллионерлар билан дўст бўлсангиз, катта эҳтимол билан сиз ё миллионерсиз, ё тез орада миллионерга айланасиз. Муҳит худдики вирусга ўхшайди, у одамни ичидан ўзгартириб боради, ҳар бир ҳаракатингизда ўзгариш ҳис қилишни бошлайсиз. Ёмон энергияга тўйинган одамлар албатта сизни ҳам ўша энергия билан тўйинтиради. Ижобий энергия манбаи бўлган одамлар эса сизни ва умуман дунёқарашингизни ўзгартириб юборади, уларнинг ҳар бир ҳаракатидан сиз илҳом оласиз, завқланасиз ва ўзингизни ижобий энергия билан тўйинтирасиз. Ижобий вирусни танлаш ёки салбий вирус томонда бўлиш албатта сизнинг хоҳишингиз, шунга кўра ҳаётингиз ҳам ўзгаради. Лекин умуман танламасликнинг иложи йўқ, сиз барибир қайсидир томонда бўласиз. @bektoshkhatamov
7 968180Loading...
08
Anını yaşa, kendini yaşa! Ҳозир Туркиядаман, туркларда жуда бир яхши гап бор, ҳаётингни онини яша, яъни ҳозирги замон билан яша. Биласизми, вақт жуда тез ўтиб кетади, ҳаётингиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, ёшликнинг ҳам, ўрта ёшни ҳам, қариликни ҳам ўз завқи ва даври бор. Лекин ҳар бир ондан завқ олиб яшай олганларгина чинакам ҳаётни яшайди, чинакам бахтни яшайди. Ўтган кунлар энди тарих, келажак эса мавҳум, жуда кўп инсонлар ўтган замондаги хатоларини эслаб сиқилишади, йўқотилган имкониятларини доимий равишда эслаб афсусланиб юришади. Миянинг яна бир бўлаги эса келажак ҳақидаги хавотирлар учун яшайди, эртага бундай бўлса, бундай бўлиб қолади, қора кунлар келиб қолса-чи, унақа бўлиб бўлиб қолса-чи деган хаёллар доимий равишда одамни эзилиб яшашига сабаб бўлади. Дўстим Бахтиёр айтганидек ҳаётингни онини яша, қолгани бекор. @bektoshkhatamov
17 425177Loading...
09
Бизнес эгалари бизнесни ҳар бир авлодга мослаб қайта моделлаштириб чиқиши керак, акс ҳолда истеъмолчиларнинг талаблари шу даражада тез ўзгармоқда, бизнес унга мослашмаса, банкрот бўлиши аниқ. @bektoshkhatamov
8 49415Loading...
10
Авлодлар тўқнашуви. 12.05.2024 Ростан ҳам умуман бошқа қадриятлар, одатлар, турмуш тарзига эга бўлган авлод етишиб келмоқда. @bektoshkhatamov
9 16633Loading...
11
Агар аёл киши сизга гулларни яхши кўришини айтса-ю, аммо уларга сув қўйишни унутса, биз унинг гулга бўлган муҳаббатига ишонмаймиз. Севги аслида биз севган инсонимизнинг ҳаёти, яшаш тарзи билан тўлиқ қизиқишдир. Эрих Фромм «Севиш санъати» @bektoshkhatamov
8 53686Loading...
12
Олий мақсад. Ҳаётда жуда қийналганман, ростини айтсам, бу даражага келиш учун жуда кўплаб машаққатларни босиб ўтишимга тўғри келди. Лекин ҳеч нарсага қарамай олға интилдик, жамоамга фақат профессионал кадрларни йиға бошладим, жамоадошларим билан ўтган ҳар бир кунни эслаймиз, илк бошида биз билан иш бошлаган жамоадошларимнинг кўпчилиги ҳозир ҳам бирга, чунки компанияни шу даражага олиб келган, ривожлантирган аслида улар, мен фақатгина уларга ёрдамчи бўлдим дея оламан. Улар бу компаниянинг эгалари ҳисобланади, жамоадаги ҳар бир ходим қандай қилсам, яхшироқ хизмат сифатини яхшилайман деб ҳаракат қилади, ўйлайди, фикр билдиради. Мен мана шу жамоанинг ҳар бир аъзосига чуқур таъзим қиламан, сизлар бўлмаганингизда бу ишлар бўлмас эди. Юқоридаги видеода компания тарихи ва унинг олий мақсади ҳақида сўзлаб бердим, мана шу олий мақсад жамоадаги ҳар бир инсон ақли ва шуурида чуқур ўрин олсагина биз ўз мақсадимизга эришамиз, ўз билими ва салоҳияти билан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётини яхшилай оладиган халқ бўламиз. Барчангизга раҳмат! @bektoshkhatamov
11 22625Loading...
13
Videoni ko’rdizmi? 👇 https://youtu.be/K13Z9vYHgyA?si=qkj8p_8MrV6s3glA
6 70051Loading...
14
Ҳилтонча муомала. Бугун ғалати иш бўлди, Ташкент ситидаги Ҳилтонда нонушта қилаётган эдим, сал нарироқда диванда адашмасам қозоғистонлик меҳмонлар сал кайф бўлиб ухлаб қолишган. Бироздан кейин ўша ерда ишлайдиган Али исмли охрана келди, аввалига меҳмонларни туртиб уйғотмоқчи бўлди, кейин меҳмонларнинг шериги келиб қолди. У ҳам шерикларини уйғотмоқчи бўлди, туришмади, ҳалиги Али исмли охрана нариги шеригига қараб, “Это не красиво” дея понятка бериб кетса бўладими? Ҳалиги меҳмон “биз ўзимиз нима красиво нима красивомаслигини ҳал қилиб оламиз” дея жавоб берди. Шунда ҳалиги Али ботир нима дейди денг: 10 минутдан кейин сменам тугайди, сен билан кўчада гаплашамиз, бу бизнинг меҳмонхона деб қолса бўладими… Мен беш юлдузли меҳмонхонада ўтирибманми ёки қанақадир кўчада юзидаги арзон мотелдами тушумай қолдим… Бизнес қанчалик халқаро даражага эга бўлмасин, агар ходимларда муомала маданияти шаклланмаган бўлса, ҳаммаси бир тийин деган фикр юз фоиз тўғри. Компаниянгизда энг аввало муомала маданиятини шакллантиринг. @bektoshkhatamov
8 62061Loading...
15
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар. Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади. Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти. Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади. @bektoshkhatamov
28 231477Loading...
16
1969-йилда аёллар ва алкоголдан воз кечишга қарор қилдим ва бу ҳаётимдаги энг ёмон 20 дақиқа эди. Жорж Бест, Олтин тўп соҳиби, ФИФА версиясига кўра 100 энг машҳур футболчи. @bektoshkhatamov
8 06880Loading...
17
Пздц. Акс ҳолда халқим нафратига мубтало бўлай деб қўшиб ҳам қўйишмабди-да… Ушбу кафолат хати умумтаълим мактабларининг ўқувчиларидан, ҳа, тўғри ўқидингиз ўқувчиларидан ёздириб олинмоқда экан. Барча қонуний чора нима экан-а? Ғаразгўй кимса ким бўлди? Унинг ғаразгўйлиги қандай аниқланади? Умуман боланинг ушбу ёзиб берган кафолат хати қандай ҳуқуқий асосга эга? Ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган нарса учун қоғоз ва вақт кетказишдан нима фойда? Короче, эрталабдан қоринни ушлаб бир кулиб олиш учун сизларга баҳона топиб келдим. Мазза қилиб кулинг, дўстлар! Умрингиз узаяди. Пздц бляяя. @bektoshkhatamov
9 897135Loading...
18
Илк бизнес бошлаганда нимадан бошлаш керак? Қайси жиҳатга эътибор бериш керак, нималарни кейинга қолдирсак ҳам бўлади? Ана шулар ҳақида мана бу 👉видео сўзлайди. @bektoshkhatamov
9 03852Loading...
19
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov Green card ўйнаб юта олмаганлар учун Муҳаммад Юсуфнинг “Ооо, она ватан” шеърини сокинлик билан тинглашни тавсия этаман. @bektoshkhatamov
11 531161Loading...
20
Ёлғонлар жамияти. Биз шундай жамият яратмоқдамизки, бу жамиятда ёлғон гапирмасликнинг ўзи жиноят бўлиб қолмоқда. Видеодаги ушбу аёл Шоҳида Ибрагимова, молиявий саводхонлик бўйича курс сотар экан. Энди бир эътибор беринг, 13 ёшли қизининг математикадан саволларни ечиб бериб ҳар бир боладан 10 000 сўмдан олишини баралла мақтаниб айтиб беряпти. Бу ҳалол бизнеслиги бошқа масала, масаланинг бошқа томони бор, ўзи жамиятимизда ҳаддан ташқари ёлғон кўпайиб кетди. Инсонларга эса ҳали гўдаклигидан алдашни ўргатяпмиз, уларни бу ишлари учун рағбатлантиришни ўргатяпмиз, зўр мотивация беряпмиз, эртага бу миллатдан ёлғон жамиятдан бошқа нима ҳам кутамиз. Ҳа, Шоҳидахон, бугун сиз хурсанд бўлишингиз мумкин, фарзандим шу йўл билан пул топяпти деб, ҳар қандай йўл билан пул топишни ўргатяпман деб ўйлашингиз мумкин, аммо сиз бу ишингиз билан умумий жамиятга қанчалик зарар келтираётганингизни ўйлаб ҳам кўрмагансиз шекилли. Ёлғонлар жамиятининг бошланиши айнан шу ерда бўлади. Бир кун келиб ўша математика саволларини қизингизга пул бериб ечтирган бола балки тиббиёт олийгоҳига кирар, балки молиячи бўлар, тасаввур қилинг молия вазири бўлди, бутун халқнинг пулини умаради ва буни халқнинг ўзи шундай, бу ҳалол дея кўзингизга, кўзимизга чўп тиқади. @bektoshkhatamov #boycotshohidaibragimova
1 60956Loading...
21
Қўлбола бошқарув. Сирдарё вилоят ҳокими маҳаллама-маҳалла юриб уй атрофларига ўсма, райҳонлар экилмаганлиги бўйича дашном бермоқда… Мана шу қўлбола бошқарув дейилади, KPI тизими тўғри йўлга қўйилмаса, қўлбола бошқарув устунликка эга бўлишни бошлайди. Масалан, бизда палон минг дарахт экиш акцияси дея “яшил макон” каби акциялар ўтказилади, минглаб дарахтлар экилади, лекин уларнинг кўпчилиги қуриб қолади. Нега? Чунки раҳбарга нотўғри KPI қўйилган, нечта дарахт экиш эмас, нечта дарахтни кўкартириш дея KPI қўйилганда ва раҳбарнинг иши шу билан баҳоланганда натижалар бошқача бўлар эди. @bektoshkhatamov
8 34033Loading...
22
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ 🔔Biznesdagi muammolar charchatdimi? Ularni birgalikda yechishga nima deysiz? 📈"Kichik biznesni rivojlantirish strategiyasi" ishlab chiqilish arafasida va unda sizning fikringiz inobatga olinadi, faqat bilidirsangiz. ✉️Izohlarga quyidagi mavzularda takliflaringizni kutamiz: 1️⃣ Siz yashaydigan hududning drayver sohalari qaysi va ularga e'tibor berish qanchalik zarur? 2️⃣ Kichik biznes rivojida qanday muammolar bor va ularni yechish bo'yicha takliflaringiz... 3️⃣ Biznesni rivojlantirish borasida boshqa takliflar... Sizning fikringiz kichik biznesni rivojlantirishda juda muhim. 🔣🔣🔣 Izoh qoldiring 🔣🔣🔣 📊Biznesingizni biz bilan rivojlantiring! 📱@biznes_rivojlantirish
6 9039Loading...
23
Нимадир қилиш керак-ку! Менда бошқа бизнесменларга ўхшаб олдиндан минутигача ёзиб қўйилган графигим йўқ, уйқудан тургач тренировкага бораман, бормасам бўлмайди, суякларим қақшаб оғрийди, кейин чиқиб дўстларим билан тушлик қиламан, хушимга келган одамлар билан учрашаман. Хуллас фақат ўзим севган ишлар билан шуғулланаман. Бугун эрталаб туриб уйда треникровка қилиб олдим, уч километр югуриш ҳам эсдан чиқмади, кейин эса ҳозирда тобора яқин дўстимга айланиб бораётган сунъий интеллект билан бироз суҳбатлашдим. Дўстим суъий интеллект ёрдамида ўзимни 3D ҳолатимни костюм-шим ва галстукдаги ҳолатимни яратиб кўрдим. 😂😂😂 Қалай чиқибди… вухахахааха… Кунни мана шунақа яхши кайфиятда бошлаб олдим. @bektoshkhatamov
7 42019Loading...
24
Ҳинд файласуфи ва руҳий лидерларидан бўлган Ошо шундай деган эди: “Ҳаётдаги энг катта қўрқув бошқаларнинг фикри олдидаги қўрқувдир. Сен оммадан қўрқмайдиган пайтдан бошлаб ўзингни қўй каби эмас шердай ҳис қилишни бошлайсан. Юрагингда озодлик деган ҳайқириқ жўш уришни бошлайди.” Биз кўп нарсаларни бировларнинг гапи деб қиламиз, бировларнинг гапи учун ўзгаришга ҳаракат қиламиз, бировларнинг фикри учун ўзимизни турли усулларга соламиз. Ана бўлди энди одамлар мени кўрганда “оооо” дейди деб ўйлайди, ана энди ҳамманинг кўзига кўрсатиб қўяман деб ўйлаган пайтимизда ҳаммасини ютқизиб бўлган бўламиз, чунки биз ҳеч ҳам тугамайдиган пойгага кириб бўлган бўламиз. Ҳаётимиз эса ана шу пойгада қандай ўтиб кетиб қолганини ҳам билмай қоламиз. @bektoshkhatamov
11 159168Loading...
25
Бундан 34 йил олдин. 1-май санаси Ўзбекистонда ҳам ишчилар, меҳнаткашлар куни сифатида жуда кенг нишонланган, бу алоҳида байрам бўлиб парадларга чиқилган, мана шундай оммавий йиғилишлар ташкил қилинган. Кейинчалик эса бу байрам йўқ бўлиб кетди. Видеода Каримовни ҳам кўришингиз мумкин. @bektoshkhatamov
12 294168Loading...
26
Қанот тақиш керак. Инсонлар бир-бирларига соҳиб бўлишни жуда ҳам исташади, баъзи эркаклар аёлларини аёллар эса эрларини занжирбанд қилиш, тўхтовсиз тергаш, сўроқ ва шубҳалар билан ушлаб қолиш ҳаракатида бўлишади. Аслида эса занжирлар ўрнига қанот тақиш керак, қаноқлари бўлган ҳолатда ҳам ёнингиздан кетмайдиган инсон аслида қалбан сиз билан, қаерга учиб кетишидан қатъий назар у яна ёнингизга қайтиб келади. Қанот тақа олиш учун эса инсоннинг ўзига нисбатан ишончи юксак бўлиши керак. @bektoshkhatamov #тундакелганфикрлар
9 82794Loading...
27
Бир китоб ёзаман деб хаёлга бир фикр келган эди. Шунақа десам, мени яхши биладиган дўстларим ўйлаб ҳам ўтирмасдан китоб нима ҳақида бўлишини тахмин қилиб қўйишди. @bektoshkhatamov
7 6515Loading...
28
Қанчалик тўғри? Мана бу изоҳга эътибор беринг, унга кўра эр-хотин ўқитувчилар, лекин ўқитувчиликдан рушнолик кўришмаган, шунинг учун фарзандлари бошқа йўлни танлаганликлари учун шукрона айтишмоқда. Аслида бу қанчалик тўғри? Кўпчилик якуний натижа, яъни бу касбда қанча пул топаман деган хаёл билан касб танлашади, ўқитувчилик касби эса кўпинча “ноилож” гуруҳ, худдики, жудаа бўлмаса, ўқитувчи бўламанда деган тушунча билан танланади. Олдиндан шундай эди, абитуриентларнинг кўпчилигини ўқитувчиликни завқ деб танламайди, соққа қилиш мумкинлиги ҳақида хаёл суришади. Аслида касбни севсангиз, ўз устингизда меҳнат қилсангиз, пул ҳамма соҳада бор. Яқинда кичкина қизим рақсга қизиққанига бир Шерзод ака деган устозни топдим, ҳа, эркак киши хореография ва рақсдан дарс берар экан. Жой йўқ, декабрга бир амаллаб брон қилдирдим, битта бола учун бир ойлик тўлов 200 доллар атрофида. У ҳам ўқитувчи, мактабдаги ўқитувчидан унинг нима фарқи бор, ўз касбининг устаси бўлиш билан бирга ўз устида тинимсиз ишлайди ва ўзини сота олади. Ҳа, тўғри, билимга эга бўлиш бошқа, уни етказиб бериш баробарида ўзини сота олиш умуман бошқа нарса. Агар сиз касб танлашда бу касбдагилар қанча маош олади, мен қанча соққа топаман деган хаёл билан танласангиз, билингки, бу касб сизники эмас. Касб танлашнинг энг зўр йўли биласизми қандай? Ўзингизга савол беринг: мен шу танлаётган касбимни текинга бўлса ҳам қиламанми? Ҳеч ким менга пул тўламаса ҳам завқ билан бажараманми? Агар жавоб йўқ бўлса, бу касбда соққа қилишингиз қийин, бир кун келиб мана бу эр-хотинга ўхшаб танлаган касбингиздан афсус надомат чекиб юришингиз аниқ. @bektoshkhatamov
11 29591Loading...
29
Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш тўғри қарорми? Замонавий дунёда қимор ўйнаш учун жойнинг ва рухсатнинг умуман кераги бўлмай қолди, чунки бундан буёғига интернет қиморхоналар кучайиб бораверади. Бу пойгадек гап, худди футболдаги сен урмасанг, сенга уришади. Ҳозир ҳам онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат ўзбекистонликларга ҳеч қандай фойда йўқ, солиқлар тўланмайди, лекин миллиардлаб пуллар ўзбекистонликлар сабаб четга чиқиб кетмоқда. Шу тарафларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тўғри қарор қабул қилинган. Ҳеч бўлмаса, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади. @bektoshkhatamov
8 99639Loading...
30
Ва ниҳоят ўша кунлар келди. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: ⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. @bektoshkhatamov
9 86787Loading...
31
Ишонч ва масъулият. Биласизми бизнесда ишонч ва масъулият доимо ёнма-ён келади, бир ишончдан чиққан бизнесменни, компанияни яна ишончини оқлаб олиши жуда қийин. Аслида бизнесда сўзлар билан жуда кўп ишлар битиб кетади, ҳатто пуллар ҳам керак эмас, энг асосийси бир марта берилган ишончнинг масъулиятини кўтара олсангиз бас. Ваъда берилдими шуни бажариш масъулиятини эплай олмаган одамларнинг бири икки бўлиб кетганини рости мен ўз ҳаётимда кўрмаганман. Доимий муаммолар, пул етишмаслиги, соғлиқ, оилавий муаммолар ваъдабоз инсонларга юк бўлиб келаверади. Топган пулидан ҳам роҳат олиб яшай олишмайди, чунки ишончнинг масъулиятини кўтара олишмайди, шунинг эвазига ишлари фақат орқага қараб кетаверади. Бизнесда ишончнинг масъулиятини кўтара оладиганлар билан ишланг, ўз-ўзидан ишларингиз ривожланиб ҳам кетаверади. @bektoshkhatamov
8 90934Loading...
32
Параллел дунё. Исроилда олмаларни дронлар орқали териш йўлга қўйилибди, бу олманинг нархини туширишга, ишчи кучи ва вақтнинг тежалигига олиб келмоқда. Бизда эса дрон ишлатганлик учун қамоқ жазоси бор. Дронга қўйилган тақиқлар сабаб ҳали анча йиллар ривожланишдан ортта қоламиз. @bektoshkhatamov
9 30398Loading...
33
Kichik biznesni rivojlantirish jamg‘armasi: hududlarning iqtisodiy salohiyati, tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi va boshqa mezonlardan kelib chiqib, markazlarning dastlabki ustav kapitalini shakllantiradi; Jamg‘arma va markazlar faoliyatining institutsional va moliyaviy salohiyatini oshirish maqsadida xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning ekspertlari, kreditlari, investitsiyalari va texnik ko‘maklarini jalb qiladi; Dastur doirasida markazlarning faoliyatini tashkil qilishni metodologik jihatdan qo‘llab-quvvatlaydi; markazlarni bosqichma-bosqich mustaqil tashkilotga aylantirish uchun ularning ustav kapitaliga tijorat banklari va xususiy investitsiyalarni jalb qilish bo‘yicha qisqa va o‘rta muddatli strategiya hamda yondashuvlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi; markazlarga yuklatilgan vazifalar ijrosini nazorat qiladi, ularning yagona tizim asosida ishlashini taʼminlaydi hamda bu borada zamonaviy bilim, tajriba va texnologiyalarni joriy qiladi; Biznesni rivojlantirish banki va markazlarga yuklatilgan vazifalarni samarali amalga oshirishni tashkil etish uchun muvofiqlashtiruvchi va bog‘lovchi bo‘g‘in vazifasini bajaradi; biznes jarayonlarini, shu jumladan kredit ajratishning barcha bosqichlarini avtomatlashtirgan holda tashkil etish, onlayn tarzda muvofiqlashtirib borish uchun Biznes platformasini yuritishni taʼminlaydi. kbrj.uz @biznes_rivojlantirish
7 3557Loading...
Давлат олийгоҳларида бюджет тақсимоти қандай ишлаши тўғрисида батафсил содда тилда тушунтириб бердим. Мана бу 👉 видеони 👈 томоша қилиб тушуниб олишингиз мумкин. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 19👎 2👏 1
Режалаштирилмаган ишлар режалаштирилган муаммоларни олиб келади. Бенжамин Франклин. ——- Муаммолар гирдобида қолишни истамасангиз, доимий равишда ишларингизни режалаштириб боринг. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 66🔥 11 4👏 2😁 1
Эронда нималар бўлмоқда? Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. 15 соат давом этган қидирув ишлари тўхтатилди. Вертолёт қулашидан ҳалок бўлганлар: 1️⃣Эрон Президенти Иброҳим Раиси 2️⃣ Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён 3️⃣ Табриз Жума Имом Оятуллоҳ Али Ҳошим 4️⃣ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Рахмати. Вице-президент Муҳаммад Мухбар Эрон президенти в.б. бўлди. Мухбар келаси икки ой давомида ҳокимиятни бошқаради ва мамлакат конституциясига мувофиқ 50 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади. ———- Баъзи манбаларга кўра Эрондаги ушбу ҳолат Исроил учун қўлай вазиятни юзага келтирмоқда. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 37😢 29😱 10😁 4🎉 3 1
Repost from Allaev Uz
СОТИШ ҲАЁТ ТАЛАБИДИР Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятингиз бўлиш-бўлмаслиги ҳаётингизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади ва қанчалик яшаб қолишингизни белгилаб беради. Ҳаётда лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир, кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Сайёрадаги ҳар бир инсон ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас; у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ҳаётда муваффақиятингиз даражаси ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш қобилиятингизга боғлиқ! Бошқалар билан савдолашиш ва кўндиришни қай тарзда уддалашингиз муҳим. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш хусусияти яшаш даражангизни белгилаб беради. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир! Сотиш (изоҳли луғатга кўра) – бошқа одамни ишонтириш ёки таъсир қилиш йўли билан ҳаракатга ундаш ёки кўндириш жараёни. Бу кимга тегишли эмас? “Сотиш” деганда мен кўндириш, ишонтириш, савдолашиш ёки ўз фикрингизни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни назарда тутаман. У баҳслашиш, келишув, товар ва хизматларни айирбошлаш, бирор қизни учра- шувга кўндириш, хонадон сотиш ёки сотиб олиш, шахсий бизнес учун банкдан кредит олиш, бошқаларни фикрингизни қўллаб қувватлашга ундаш ёки мижозни маҳсулотингизга жалб этиш кабиларни ўз ичига олади. Кўпчилик бизнес ёки якка тадбиркор омадсизликка юз тутишининг асосий сабаби маблағ етишмовчилиги деб ҳисоблайди. Хато! Аслида бизнес касодга учрашининг бош сабаби таклифлар етарлича тез ва катта ҳажмда сотилмаганидир. Натижада сармоя тугаб қолади. Ҳеч қайси тадбиркор сотиш деб аталувчи энг муҳим таркибий қисмни тушунмай туриб янги бизнесга асос солмайди! Ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай ҳолатни олсак ҳам, ишонч билан айтишим мумкинки, у ёки бу томон натижага таъсир қилишга уринаётган бўлади. Мисол: гольф ўйинчиси коптокни қисқа масофадан чуқурчага тушириши керак. У коптокни секин уради ва уни чуқурчага тушириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ўйинчи коптокка гапиради, қўли билан ишора қилади ва ҳатто секингина дуо қилиши ҳам мумкин. Рақиби эса уни кузатиб туради ва бунинг аксини қилади. Бу ҳолат ҳар биримиз натижа учун уринишимизга мисол бўлади. Ҳаётингизда рўй бераётган воқеаларга қанчалик таъсир қилишингиз муваффақият даражасини белгилайдиган омилдир. Тақдири илтимос, орзу, дуо ёки умидга боғлиқ бўлмаган инсонлар ишонтириш, кўндириш ва савдолашиш санъатини эгаллаши керак. Кимлигингиз ёки фаолиятингиздан қатъи назар нимадир сотасиз. Ўзингизни савдогар деб аташ-атамаслигингиз муҳим эмас. Чунки сиз кимгадир ёки кимдир сизга нимадир сотади. Иккала ҳолатда ҳам, томонларнинг бири натижага таъсир қилишга уринади. Якунида ё сизнинг, ё унинг айтгани бўлади. Ҳар қандай фикр алмашиш ёки мулоқот жараёнида сотиш бўлади – ҳеч қандай истисносиз. Буни истаганча рад қилишингиз мумкин, аммо бу – факт. Сиз савдогарсиз ва бу билан ҳамиша шуғулланасиз. Ишонтириб айтаманки, уйғонгандан то уйқуга кетгунга қадар кўзланган натижага эришиш учун ҳаракат қиласиз. “Савдогар” унвонингизнинг йўқлиги ва бу иш учун ҳақ олмаслигингиз фақат техник масала, холос. Сиз барибир савдогарсиз – тўлов эса турли кўринишларда бўлади. © Грант Кардоннинг "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан @allaevuzb
نمایش همه...
👍 36🔥 5🤩 4👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
“Маша ва айиқлар” учун сунъий интеллект ишлаган расм. Одамни психикасини бузиб юборади-эээ. Кимнидир хаёлига нимадир келди. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
😁 227🤔 15👎 9🤩 5👍 1🔥 1
Ҳа, айтганча, бир ярим ой олдин очган янги инстаграм аккаунтим обуначилари сони бугун 30 000 нафарга етибди, шундан фойдаланиб, барчангизга раҳмат деб қўймоқчиман, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга ташаккурлар деб қоламан. Кимдир обуна бўлмаган бўлса, мана бу 👉 линк 👈орқали тезгина обуна бўлиб олинглар-а… @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 79 16👏 13😁 7
Муҳитда гап кўп. Атрофингизни қаранг, агар атрофингиздаги инсонлар кўпроқ китоб ўқиётган бўлса, катта эҳтимол билан сиз китобхонсиз. Агар сиз миллионерлар билан дўст бўлсангиз, катта эҳтимол билан сиз ё миллионерсиз, ё тез орада миллионерга айланасиз. Муҳит худдики вирусга ўхшайди, у одамни ичидан ўзгартириб боради, ҳар бир ҳаракатингизда ўзгариш ҳис қилишни бошлайсиз. Ёмон энергияга тўйинган одамлар албатта сизни ҳам ўша энергия билан тўйинтиради. Ижобий энергия манбаи бўлган одамлар эса сизни ва умуман дунёқарашингизни ўзгартириб юборади, уларнинг ҳар бир ҳаракатидан сиз илҳом оласиз, завқланасиз ва ўзингизни ижобий энергия билан тўйинтирасиз. Ижобий вирусни танлаш ёки салбий вирус томонда бўлиш албатта сизнинг хоҳишингиз, шунга кўра ҳаётингиз ҳам ўзгаради. Лекин умуман танламасликнинг иложи йўқ, сиз барибир қайсидир томонда бўласиз. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👏 59👍 41 13🔥 9🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Anını yaşa, kendini yaşa! Ҳозир Туркиядаман, туркларда жуда бир яхши гап бор, ҳаётингни онини яша, яъни ҳозирги замон билан яша. Биласизми, вақт жуда тез ўтиб кетади, ҳаётингиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, ёшликнинг ҳам, ўрта ёшни ҳам, қариликни ҳам ўз завқи ва даври бор. Лекин ҳар бир ондан завқ олиб яшай олганларгина чинакам ҳаётни яшайди, чинакам бахтни яшайди. Ўтган кунлар энди тарих, келажак эса мавҳум, жуда кўп инсонлар ўтган замондаги хатоларини эслаб сиқилишади, йўқотилган имкониятларини доимий равишда эслаб афсусланиб юришади. Миянинг яна бир бўлаги эса келажак ҳақидаги хавотирлар учун яшайди, эртага бундай бўлса, бундай бўлиб қолади, қора кунлар келиб қолса-чи, унақа бўлиб бўлиб қолса-чи деган хаёллар доимий равишда одамни эзилиб яшашига сабаб бўлади. Дўстим Бахтиёр айтганидек ҳаётингни онини яша, қолгани бекор. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 121 18👏 12🔥 11🤩 1
Бизнес эгалари бизнесни ҳар бир авлодга мослаб қайта моделлаштириб чиқиши керак, акс ҳолда истеъмолчиларнинг талаблари шу даражада тез ўзгармоқда, бизнес унга мослашмаса, банкрот бўлиши аниқ. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
👍 61👏 8🔥 3 1🎉 1
Авлодлар тўқнашуви. 12.05.2024 Ростан ҳам умуман бошқа қадриятлар, одатлар, турмуш тарзига эга бўлган авлод етишиб келмоқда. @bektoshkhatamov
نمایش همه...
😁 66😢 39👍 19🤔 9🤬 7👎 3 2