🌹✨Muhammad Sollallohu alayhi va sallam Ummatlari🤗🤗
رفتن به کانال در Telegram
1 885
مشترکین
-324 ساعت
-117 روز
-6930 روز
آرشیو پست ها
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм,
Корганда боргим, борганда колгим келадиган манзилимсан
Мадинам
Хирo ғори (Ғори Ҳиро) — Ислом тарихида жуда улуғ ва муқаддас жой ҳисобланади. У Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлган макондир.
Жойлашуви
Хиро ғори Макка шаҳрининг шимоли-шарқидаги “Жабал ан-Нур” (Нур тоғида) жойлашган.
У Ҳаром масжидидан тахминан 3–4 километр узоқда, тоғнинг тепа қисмида, 860 метр баландликда жойлашган.
Тоғга чиқиш учун тахминан 600–700 поғона ёки 30–40 дақиқа юриш керак бўлади.
Тарихий аҳамияти
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшларига етганларида, ғорда тафаккур (тафаккур ва ибодат) билан машғул бўлар эдилар.
Илк ваҳий айнан шу ерда, “Иқро’ бисми Роббикаллазй холақ” (Алақ сурасининг илк оятлари) нозил бўлган.
Бу воқеа Рамазон ойининг 17-кечасида содир бўлгани ривоят қилинади.
Ваҳийни Жаброил (алайҳиссалом) келтирганлар ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни “Ўқи!” (Иқро) деб чақирганлар.
Илк ваҳий воқеаси
Ҳадисда келган:
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Ваҳий Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга илк бор ҳақиқатли тушлар орқали бошланган. У зотга тушда нима кўрсалар, ҳеч хато қилмай воқеа бўлар эди. Кейин у зот ёлғиз қолишни яхши кўриб, Ҳиро ғорига бориб, кунлаб ибодат қилиб, Аллоҳга тақарруб эта бошладилар. Шу ерда Жаброил келиб, “Иқро’” деди…»
(Бухорий, Муслим)
📖 Илмий ва маънавий сабоқлар
1. Ибодатда хилватнинг аҳамияти: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳийдан олдин хилватни яхши кўрар эдилар. Бу Аллоҳга яқинликни ҳис қилиш усули эди.
2. Илм ва ўқишга чақириқ: Илк ваҳий айнан “Ўқи!” сўзи билан бошланган. Бу Ислом илм дини эканини кўрсатади.
3. Ваҳийнинг бошланиши – Исломнинг бошланиши: Хиро ғори — Ислом нури бутун оламга тарқала бошлаган муқаддас нуқта.
Бугунги кунда
Хиро тоғига ҳар йили минглаб зиёратчилар чиқишади.
Ғор ичидан Макка ва Каъба томонни кўриш мумкин.
Ғорнинг ичи тахминан 3,5 метр узунликда ва 1,5 метр кенгликда.
Чиқиш анча оғир бўлса-да, зиёратчи мусулмонлар бу саъйни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларини босиб ўтиш деб биладилар.
Хиро ғори — Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни нубувватга тайёрланган, Ислом нурининг илк жойи. У ерда нозил бўлган ваҳийлар инсониятни жоҳилият зулматидан нурга чиқарди.
Сог'индингизми....?
Ният килган хаммага Мадинада яшаш бахти насиб килсин...
Амийн
Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!
وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ.
Ва қайерда бўлсангиз ҳам У сизлар биландир. Aллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
#muftiy_minbari
Фотимани хоҳласангиз, Али бўлинг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
Иймондошларим 🌹
Бугун пайшанба, 16-июль,
Сафар ойининг 2-куни.
Бизларга зикр, тавба ва ду'о эшикларини очиб қўйган АЛЛОҲ ТАБОРАка ва ТАЪАЛОни жалолига яраша, буюклигига яраша, яккаю-ягоналигига яраша ҳамду-санолар бўлсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га битмас туганмас саловоту дурудлар бўлсин!
Илоҳим АЛЛОҲ ҳамиша юрти мизга тинчлик, ҳонадонлари мизга файзу-барокот, имони мизга халовот,танимизга сало
матликлар ато этсин.
Меҳр ва оқибат, садоқат,гўзал хулқ ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин.
Беморларга шифо берсин.
Дунёдан ўтган яқинларимизни АЛЛОҲ раҳмат айласин
🤲АЛЛОҲУ АКБАР!
Солиҳ амал билан бошлайлик
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз уйғонадиган бўлса: “Алҳамдулиллааҳиллазий ãфãний фий жасадий ва родда алаййа руҳий ва азина лий бизикриҳи”, деб айтсин”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Маъноси: “Танамга офият берган ва руҳимни менга қайтарган ҳамда Ўзини зикр қилишга менга изн берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.
Уйқудан уйғонган киши кунини Аллоҳ таолонинг зикри билан бошлаши солиҳ амал ҳисобланади. Бу ҳолат тонг ва тун орасида қилиб ўтган гуноҳларимизга мағфират бўлиб қайтади.
Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Эрта тонгда мўминнинг биринчи амали Аллоҳга иймони ва Унинг зикрини янгилаш билан бошланади. Бу билан барча ишлар Аллоҳнинг қудрати остида эканини эътироф этилади”.
🌸 Хайрли тонг!🌸
Xayrlisi degan uzun yo'l bor...
Boshi mahzunli bo'lsada, oxiri faqat huzur bo'ladi. Allohga ishon.🌷
Бировлар билан банд бўлманг ўзиз билан банд бўлинг
Allohga ishoning va Unga tavakkal qiling…
InshaaAlloh, yaqin kunlarda bugun yig‘lab so‘ragan duolaringiz ichida baxtli yashayotgan bo‘lasiz
Дуо
Аллоҳим, Сендан дунё ва охиратда айбларимни ёпишингни (сатрни) сўрайман. Аллоҳим, хатоларимни ва яшириниши керак бўлган заиф жиҳатларимни беркит, мени солиҳ бандаларингдан қил. Аллоҳим, эй Ғаффор, эй Саттор Зот, мени ҳеч қачон очилиб қолмайдиган гўзал парданг билан беркит. Мени ҳифзу ҳимоянгда асра. Мендан ва яқинларимдан жин ва инс (инсон) тоифасидаги ёмон бандаларинг ёмонлигини узоқ қил. Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси, Ўз раҳматинг ила (дуойимни ижобат қил).
