cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Surxonmuxlis.uz

Устоз Абдусамад домла Халиловнинг t.me/surxonmuxlis. uz саҳифасининг расмий канали. instagram.https://instagram.com/surxonmuxlis.uz?utm_source=qr&igshid=MzNlNGNkZWQ4Mg%3D%3D

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
199
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. @Surxonmuxlis_uz
نمایش همه...
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
1.00 MB
«ҲАЖИ АКБАР» ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ? Халқ орасида ҳаж жума кунига туғри келиб қолса, «ҳажи акбар» дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳадис ва фиқҳий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб аталган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ҳажи акбар наҳр (қурбонлик) куни, ҳажи асғар эса умрадир» («Сунани Насоий»). «Ҳаж «акбар» билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир» («Мирқотул мафотиҳ»). «Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳим: «Катта ҳаж ҳаждир, кичик ҳаж умрадир», дейишган («Раддул муҳтор»). «Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур роиқ»). «Мўминнинг умр сафари» китобидан. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Таҳажжуд намозининг вақти ҳақида ❓Савол: Таҳажжуд намози қайси вақтда ўқилади? 📩 Жавоб: Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Чунки бу вақт жуда баракали экани ҳақида ҳадисда бундай дейилган: “Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Раббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганида бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: “Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман”, дейди (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. 👉 Давомини ўқинг Фатволар тўплами" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
#Ҳаж_китоби ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди. Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир. Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди. Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор: 1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин. 2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин. 3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин. 4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин. 5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин. 6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин. 7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин. 8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин. 9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин. 10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин. 11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. "Мўминнинг умр сафари" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
🕋 ҲАЖ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН КИШИГА ТЕГИШЛИ ОДОБЛАР Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган киши аввало ушбу ибодатни холис Аллоҳ учун деб ният қилмоғи вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фақат Ўзининг розилиги учун қилинган ибодатнигина қабул қилади. Банда мақсадини тўғрилаши, ҳаж ибодатини холис Аллоҳнинг Ўзи учун деб ният қилиши, риё ва хўжакўрсиндан, одамлар уни эшитганда мақташи, ибодатли инсон деб ҳурмат қилишларини кўзда тутиб ҳажга киришишдан сақланиши лозим. Барча ибодатлар ихлос ила, яъни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиниши шарт. Агар банда бир ибодатни дунёвий мақсад учун қилса ва шу дунёвий ғараз бўлмаганда ушбу ибодатни қилмайдиган даражада бўлса, унинг қилаётган амали ибодат эмас, балки маъсият, яъни гуноҳга айланиб қолади. Ҳажга бораётган киши ўзини гўё бу дунёдан кетаётган кишидек ҳис қилиб, барча гуноҳларига чин дилдан тавба қилмоғи лозим. Агар ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги гуноҳ бўлса, мисол учун, зино қилган бўлса, тили билан чин қалбдан истиғфор айтиб, ўтмишда қилган ишига надомат чекади. Айни пайтда у гуноҳни тарк қилиб, келажакда уни қилмасликка азму қарор қилади. Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бирини тарк қилган бўлса, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Изоҳ: Агар тарк қилган ибодатлари кўп бўлса, масалан, кўп йиллик намоз ва рўзаларни тарк қилган бўлса, имкон қадар қазосини адо этади ва тавба қилиб, қолган қисмини ҳаёти давомида бажаришга ҳаракат қилади. Агар бандаларга алоқадор гуноҳ бўлса, масалан, одамларнинг мулкига зулм қилган бўлса, бу турдаги гуноҳларнинг тавбаси, мулк эгасига ҳаққини қайтариб, уни рози қилмагунча комил бўлмайди. Аввало мулк эгаларининг ҳаққини ҳалоллаб олади, яъни уларнинг мулкларига рози бўлиб ундан кечади, йўқса, мулкнинг эгалари ёки уларнинг ўрнида турган вакил ë меросхўрларга қайтаради. Агар ўзи танимайдиган кишилардан ёки таниса ҳам топиш имкони бўлмаган кишилардан тортиб олинган бўлса ёки зулм билан олинган мулк зиммасида бўлса, қарз эгасини топганда қарзини узишни мақсад қилиб, қарз миқдорини фақирларга садақа қилади. Шу билан бирга, тавба қилади, надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Агар бандаларнинг обрўсига зулм қилган бўлса, масалан, бир покиза аёлни зинода айблаган бўлса ёки ғийбат қилган бўлса, у гуноҳдан тавба қилиш учун надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Шу билан бирга, у киши ҳақида айтган гапи (айблаш ёки ғийбати)дан хабардор қилиб, розилигини олади. Агар бу ишнинг иложи бўлмаса, уларни учратган пайтда рози қилишни мақсад қилади. Қачон улар рози бўлса, бунинг зиммасидаги уларнинг ҳаққи (гуноҳ) соқит бўлади. Ғийбат қилинган киши вафот этганлиги ёки топилмаслиги сабабли бу ишнинг иложи бўлмаса, Аллоҳнинг фазлидан ҳақдорларни бундан рози қилишини умид қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. У карами кенг, сахий Зотдир. “Ҳаж ва умра амалларининг мағзи” китобидан. @Surxonmuxlis_uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
02:05
Video unavailableShow in Telegram
Telefondagi fahshni man qiluvchi omil Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
08_1.mp419.42 MB
00:11
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар. Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ». Ибн Сунний ривояти. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...
1.83 MB
#Ҳаж Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар». Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади. Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак. @Surxonmuxlis.uz
نمایش همه...