МУҲИМ МАВЗУ
Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ номидан тарқатилаётган бир фейк ҳақида...
Уч йил олдин шайх ҳазратларига Nodirbek06 номи билан Ислом.Уз сайтининг "Савол-жавоб" саҳифасидан рўйхатдан ўтган одам қуйидаги саволни берган экан:
Кўрсатаётган тўғри йўл учун сизга мингдан минг ташаккур айтаман. Мана бу фатво бўйича фикрингизни билмоқчи эдик.
Ибн Усаймин, Ибн Боз, Ибн Таймийя, Саъд ал Хаслон, Холид ал-Мушайқиҳ ва Фатволар Кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари:
1. Свеча қўйиш- БУЗМАЙДИ (орқа (ё олдига-аёллар учун)
2. Кўзга дори томизиш- БУЗМАЙДИ
3. Сурма қўйиш- БУЗМАЙДИ
4. Қулоққа дори томизиш- БУЗМАЙДИ
5. Нафас қисишга қарши спрейдан қўлланиш- БУЗМАЙДИ
6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши- БУЗМАЙДИ
7. Пенитсиллин укол олиш-БУЗМАЙДИ
8. Инсулин укол олиш-БУЗМАЙДИ
9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш- БУЗМАЙДИ
10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш- БУЗМАЙДИ
11. Юзга бўёқ суркаш (макияж)- БУЗМАЙДИ
12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш- БУЗМАЙДИ
13. Сузиш ва сувга шўнғиш- БУЗМАЙДИ
14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши)- БУЗМАЙДИ
15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш- БУЗМАЙДИ
16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш- БУЗМАЙДИ
17. Балғамни ютиб юборишлик- БУЗМАЙДИ
18. Бурунга дори томизиш, агар ошқозонга етиб бормаса- БУЗМАЙДИ
19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши- БУЗМАЙДИ
21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса- БУЗМАЙДИ
23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш- БУЗМАЙДИ
25. Мускулга , томирга ва тери остига укол қилиш- БУЗМАЙДИ
26. Озуқалантирувчи укол-БУЗАДИ
27. Ихтиёрий равишда қусишлик-БУЗАДИ
28. Ихтиёрий равишда маний чиқариш- БУЗАДИ
29. Никотин гели- БУЗАДИ
30. Хушбўй ҳидларни билган ҳолда атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаш- БУЗАДИ
31. Атирни шунчаки ҳидлашни ўзи-БУЗМАЙДИ
Ҳазрат жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари (роҳимаҳуллоҳ) эса, одатдагидек ҳикмат билан қуйидагича жавоб берган эдилар:
"Буларни ўқиганингиз каби ҳанафий уламоларнинг ҳам фатволарини ўқинг". (Яъни, булар бошқа мазҳаб ёки мазҳабсизларнинг фатволари, буларни ўқиганингиз каби Ҳанафий мазҳабининг ҳам фатволарни ўқинг, деган маънода жавоб берганлар).
Манба: http://savollar.islom.uz/wparxiv/7462
Ижтимойи тармоқ ҳамда турли ҳил алоқа воситаларида (Телеграм, Ватсап ва ҳк) юқорида кўрсатилган ҳамда Ҳанафий мазҳабига зид бўлган ва бошқа мазҳаб ва бемазҳабларнинг фатволарининг хулосасининг рўйхати берилиб, буни Шайх ҳазратларининг имзолари (яъни, шайх ҳазратларининг номлари) билан тақдим қилинишга уринишмоқда. Бу атайин, одамларни алдаш учун қилинаётгани яққол кўриниб турибди, аммо билмасдан хайрли иш қиляпмиз деб тарқатаётганлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун азизлар огоҳ бўлинглар! Шайх ҳазратлари номидан кимдир бирон нарса тарқатса дарҳол ишониб кетаверманглар, балки ўша тарқатилаётган нарсанинг асл манбасини албатта талаб қилинг. Зеро Муҳаммад ибн Сирин айтганларидек «Илм - диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар»
Ҳазратдан катта илмий мерос қолган, роҳимаҳуллоҳ. Уларнинг деярли барчаси қўлингизда видео, аудио, китоб шаклида ҳамда веб саҳифаларимизда турибди.
Юқоридаги нохуш ҳолатга тушиб қолмаслигимиз учун огоҳ бўлишимиз шарт ҳамда ҳазрат номидан бирон нарса тарқатишдан олдин мазкур нарсани эгаларидан сўраб (хусусан, Исмоилжон Муҳаммад Юсуф ҳафизаҳуллоҳдан), ижозат олишни унутманг. Муаллифлик ҳуқуқи одобларига ҳам риоя этинг!
Қуйида биз тепада номи ўтган шахслар ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқнинг берган жавобларини ва кеча ушбу масала тўғрисида ёзилган мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.
➡️
«Зикр аҳлидан сўранг» каналига
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
@IBRATLAR
Diqqat Yeg'lashingiz mumkin😢