Ўзбек тилида ўқиш мумкин бўлган бешта ажойиб бадиий китоб:
1. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
«Қўрқма» ўзбек замонавий адабиётида катта шов-шувга сабаб бўлди. Жадидлар ҳаракати билан ХХ аср бошида 70 нафар ўзбек талабаси Германияга ўқишга жўнатилади. Уларнинг ҳаммасининг ягона орзуси олим бўлиб қайтиб ватан ривожига ҳисса қўшиш эди. Лекин, ватанда уларни ҳалокат кутарди. Улар бирма-бир қатағон қилинди. Роман ХХ аср бошидаги воқеалар орқали бугунги ўзбек жамияти муаммоларига эътибор қаратади ва ягона нажот таълимда эканлигини кўрсатиб беради. Романнинг ўзига хос услуби ва воқеалар ривожи сизни ўзига боғлаб олади.
https://u.to/q7L2Gg
2. Жорж Оруэлл: 1984
Жаҳон адабиёти тарихидаги энг зўр асарлардан бири ҳисобланади. Антиутопия жанрида ёзилган «1984» романида биз сиёсий тоталитаризм табиатини кўришимиз мумкин. Собиқ СССР ҳаётидан намуна олган роман диктатура табиатини, у инсонлар онгини қандай бошқариши, қўрқув қанчалик хавфли қурол эканлигини кўрсатиб беради.
Оруэлл аксиомаси: эрк – қулликдир, билимсизлик – кучдир
Эркинлик икки карра икки тўрт эканлигини айта олишингдир.
https://u.to/G9BEGw
3. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар
Чарли Гордон ўзининг ақлли эмаслигини билади. Ёши 32 да, новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлайди ва арзимаган пул топади. Ҳафтада 3 марта оқшом пайти ақлий ривожланишдан ортда қолган катталар учун очилган марказда дарс олади. Аммо энди буларнинг бари ўзгариш бўсағасида турибди. Шифокорлар нозик бир тажриба ўтказмоқчи. Улар Чарлининг миясини операция қилмоқчи. Улар операция ва махсус дори Чарлининг интеллектини оширишига умид қилади, чунки бу тажриба лаборатория сичқончаси Элжернон билан ўтказилганда ижобий натижа берди. Шу аснода Чарли ҳар куни нима ҳис қилаётганини кундаликка ёзиб боради. Бу унинг мияси ва ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли ўзгаришлар битилган таъсирли қайдларга айланади.
https://u.to/LtBEGw
4. Жером Сэлинжер: Жавдарзордаги халоскор
Шу кунгача 65 миллион нусхада сотилган. 2005 йили "Time” журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. “Modern Library” нашриёти эса романни ХХ асрнинг 100 та энг сара асарлари қаторидан жой олишга лойиқ топган. 2003 йил ББCнинг “The Big Read” («Энг кўп ўқилган») сўровномасида у 15-ўринни эгаллаган.
Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.
https://u.to/M9BEGw
5. Дэн Браун: Ибтидо
«Биз қаердан пайдо бўлганмиз?»
«Бизни келажакда нима кутмоқда?»
Футуролог олим Эдмонд Кирш мана шу саволларга жавоб топганлигини, унинг кашфиёти инсоният ўтмиши ва келажагини ўзгартириб юборишини маълум қилади. Лекин, янгилик тақдимоти куни ҳаммаси ўзгариб кетади. Тақдимот вақтида уни Пальмариан католик черкови адмирали ўлдириб кетади...
Хўш, Кирш нимани кашф қилган эди?
Унинг ўлими кимга керак бўлди?
https://u.to/B_87Gw
Инсон камолоти учун китоб ўқиш жуда муҳим. Онг остида биз билмаган ҳолда кескин ўзгаришларга сабаб бўладиган бадиий китобларни ўқиш бўлса янада аҳамиятлидир.
Ҳа, айтганча...
Сиз
www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали 3000 хилдан ортиқ китобларни буюртма беришингиз мумкин. Улар Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига, ҳатто энг чекка қишлоқларга ҳам етказиб берилади.