cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

TURKOY

Боғланиш учун: @MaftunaTuron

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
231
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+2230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Туркияда дарсликлардаги Ўрта Осиё географияси атамаси Туркистон номига ўзгартирилди Мамлакат Миллий таълим вазирлиги 2024-2025 ўқув йили бошидан дарсликларда қўлланилган баъзи географик, тарихий ва маданий атамаларнинг ўзгартирилгани ҳақида баёнот эълон қилди.
نمایش همه...
👍 1
Хивада тарихий обидалар меҳмонхона ва отхонага айлантирилган Бу тўғрими? Бугун президент туризм бўйича муҳим йиғилиш ўтказди. Тўғри, бу соҳада кўп ишлар қилиняпти, аммо уларни қониқарли ёки етарли деб бўладими?  Яқинда Хивада бўлдим. Ҳашаматли тарихий обидалар ичида БАР, кафе, меҳмонхона ва отхоналар ташкиллаштирилиб юборганини кўриб хайрон бўлдим, тўғриси. БАР бу - ичкиликхона. «Ичан Қалъа» ичида жойлашган ва Ислом илми ўргатилган муқаддас мадраса меҳмонхонага айлантирилиб, уни ичида қўшимча БАР ҳам очиб қўйишибди, қанчалик мантиқли? Хивадаги «Улли ҳовли» тарихий мажмуасида ҳам шундай ҳолат: меҳмонхона ва отхона ташкил қилишибди. У ерда туя, от боқиларкан. От ва туя тарихий қадамжоларга путур етказиб қўймайдими, хайронман. Юқорида «ИЧАН ҚАЛЪА» ВА «УЛЛИ ҲОВЛИ»да меҳмонхона ва отхонага айланган манзиллардан фотолар. Канал: TURKOY
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Биз Ўзбекистон тажрибасини ўрганамиз – Сенегал вазири Хивадаги ИҲТ сессиясида Сенегал вазири Моҳамадоу Манел Ўзбекистон ҳақда қизиқ фикрларни айтди: – Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Самарқандга аввал бир марта келганман ва бугун Хивадалигимдан хурсандман. Менга инфратузилмани қандай ривожлантираётганингиз ёқди. Ишончим комилки, 2024 йилда Хивага ИҲТнинг туристик шаҳри мақоми берилиши Ўзбекистон учун манфаатли натижа бўлади. Бу орқали турли мамлакатлардан келган меҳмонлар шаҳрингиздаги бетакрорликникўришлари мумкин бўлади. Яна ҳам аниқроғи, Ўзбекистон дунёга ўзини қандай кўрсатишни билади десам адашмайман. Биз буни сизлардан ўрганишимиз керак. Бу борада тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатларимиз тарихи ва маданиятини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Канал: TURKOY
نمایش همه...
1
«Балки, балки, балки...» Ажойиб тарихи бор қўшиқ - «Quizas». Канал: TURKOY
نمایش همه...
1644720768064579363Quizas_Quizas_Quizas-140_-_audio_only_med.m4a3.54 MB
1
Photo unavailableShow in Telegram
Одамни воқеалар эмас, фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади. Фикрларини бошқара олган инсон, ўз бахтини ҳам бошқара олади. Фридрих Нитше Канал: TURKOY
نمایش همه...
👍 1 1🔥 1
01:23
Video unavailableShow in Telegram
Хивада Ислом конференсияси доирасида Қуръон тиловати янгради Хивада Ислом ҳамкорлик ташкилоти(ИҲТ)га аъзо давлатлар туризм вазирларининг Ислом конференсиясида Қуръон тиловати янгради. Хива 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинганди. Хўш, энди Хивага ИҲТнинг капитали кириши мумкинми? Хиванинг нуфузли ташкилот пойтахти деб эълон қилиниши нимани англатади? Ўзбекистонга, хусусан, Хива аҳлига бундан қандай манфаат бўлади нима? 2 кун давом этадиган конфересияда шу саволларга жавоб излаб кўраман.
نمایش همه...
33.40 MB
⚡️Маданият вазирлиги шоуларга миллярдлар сочмоқда Аммо бу тизим қуйисидаги ходимлар энг кам иш ҳақи олади Ҳусниддин Атонинг Маданият вазирлигига эътирозлари Маданият вазирлиги «Овоз» телешоусининг гонорарларига икки милярд сарфлагани ва шоуни Ўзбекистонда ўтказиш бўйича лицзензия Talant show томонидан 5 млрд.га сотиб олгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Халқаро тоифадаги маданият ва санъат менежери, фотожурналист, «Oxus Culture» ташкилоти раҳбари Ҳусниддин Ато билан мазкур мавзуда суҳбатлашдик. P/S: Ушбу суҳбат Ҳусниддин Ато ташаббуси ва таклифи билан телефон орқли ўтказилди. Мутахассис вазирликка бир қатор саволларини йўлламоқда ва бу борада мутасаддиларни баҳсга чорлашини, муҳокамаларга тайёрлигини маълум қилмоқда. Суҳбатдош журналист Мафтуна Каримова Канал: TURKOY
نمایش همه...
Ҳусниддин Ато.aac29.84 MB
👍 5
03:32
Video unavailableShow in Telegram
#arxiv «Олдимизда яна бир хавф бор: бу Россияда пайдо бўлаётган ҳар хил кучлар, ҳар хил ҳаракатлар. Яъни, Улуғ Россияни СССР чегарасида тиклашмоқчи экан. СССР чегарасидаги Улуғ Россия дегани, Россия Ўзбекистонни — Ўзбекистон у вақтда бўлмаган — Туркистонни забт қилган вақтлардаги Россияни яна қайтариш. СССР чегарасини Россияга бутунлай бериш. Мана, қўшни давлатларимиз — булар ҳам мақтаниб юрибди-ку, мақтаниши ўзига буюрсин — айтмоқчиманки, чегарани Россия ҳарбий кучлари билан қўриқлаш — бу мустақиллик далолати эмас, бу мустақиллик далили эмас, бу заифлик далили. Нима эмиш, Россия энди мустақил, БМТга тенг аъзо давлатларга уларнинг чегараларини ҳимоялашга, қўриқлашга ёрдам берармиш. Ёрдам берармиш! Нима учун чегарамизни бошқалар қўриқлаши керак? Чегарани қўриқлайдиган куч ўзига нимани талаб қилади? Холисона ҳеч нарса бўлмайди бу дунёда. Текинга келиб сенинг чегарангни ким қўриқлаб беради? Қани бунақа аҳмоқ?», — Ислом Каримов, 1995 йил, ноябрь. Канал
نمایش همه...
13.36 MB
1
03:01
Video unavailableShow in Telegram
💸 «Банкларга етказинг, кредит фоизини сал туширишсин!» – Жамоатчилик Ўзбекистонликлар кредит тизими ҳақида қандай фикрда? Охирги йилларда ўзбек жамияти орасида кредит сўзи фаол қўлланилла бошлади. Кредит бу –  пул маблағи, товар ва хизматларни келишилган устама тўлаб, қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга олишни ифодалайди. Айни кунларда ўзбекистонликлар бу тизимга қандай муносабатда? 🌐 Ishonch.uz ушбу савол билан жамоатчилик фикрини ўрганди. ▶️ВИДЕО: https://youtu.be/JytTec8nJOU?si=mAG5gSvfvFzuNYYp Каналга уланинг: @ishonchuz_official
نمایش همه...
tayyorlash so'rov11.mp417.25 MB
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди, Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди, Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди, Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир. Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай, Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай, Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай, Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир. Юз эллик йил отангни отганни оға санаб, Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб, Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб, Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир. Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай, Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай, Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай, Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир. Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди, Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди, Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди, Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир. Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда, Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда, Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда, Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир. Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган, Ватан кутган жасорат нон топишга аталган, Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган, Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир. Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар, Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар, Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар, Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир. Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир. © Нажмиддин Эрматов Каналга уланиш https://t.me/Turkiyqizi
نمایش همه...
TURKOY

Боғланиш учун: @MaftunaTuron

👍 5🔥 1