Шаҳрихондан гапирамиз | Shahrixondan gapiramiz
✔️ Ушбу саҳифада Шаҳрихон туманига оид янгиликлар, расмий хабарлар бериб борилади. Боғланиш👉 @shahrixon_yangiliklari_bot Гуруҳимиз 👉 @shahri_uz
نمایش بیشتر307
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
07:52
Video unavailableShow in Telegram
15 ОКТЯБРЬ - “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ"
Манзурахон Раҳмонова Шаҳрихон туманининг фаол аёлларидан бири. У раҳбарлик қилаётган “Муҳаммадусмон юксак орзуси” фермер хўжалиги тумандаги энг илғор хўжаликлардан ҳисобланади. Жорий йилда ҳам ушбу хўжалик йиллик пахта тайёрлаш режасини туманда биринчи бўлиб бажарди. Манзурахон опа ибратли оила соҳибаси ҳамдир. Унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти бугунги ёшларга ўрнак бўлишга арзийди.
Каналга уланиш👇
@SHAHRI_UZ
90.11 MB
00:52
Video unavailableShow in Telegram
#olimpiada #shahrixon #jarayon #live #mobil_video
Respublika fan olimpiadasining Shahrixon tumani bosqichi jarayonlaridan videolavha.
Kanalga ulanish👇
@SHAHRI_UZ
20.45 MB
Repost from ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Аввал хабар берганимиздек, бугун “Кексалар ҳафталиги” доирасида Шаҳрихон туманидан 50 нафар нуронийлар Қўқон шаҳрига саёҳатга бориб қайтдилар. Улар тарихий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, зиёратгоҳлар ва музейлар билан танишдилар.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
00:55
Video unavailableShow in Telegram
ШАҲРИХОНДА “SAVE ARAL–2022” МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Каналга уланиш👇
@SHAHRI_UZ
21.34 MB
Repost from ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
ШАҲРИХОНДА “SAVE ARAL–2022” МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортни янада оммалаштириш, юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида бугун Шаҳрихон туманида “Save Aral – 2022” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этдилар.
Марафоннинг тантанали очилиши маросимида вилоят ҳокимлиги котибият мудири Э.Холмирзаев, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси бўлим мудири Ш.Усмоновлар ушбу спорт тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад-вазифалар ҳақида сўз юритишиб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тиладилар. Мазкур “Save Aral – 2022” югуриш марафони Орол денгизи ҳавзаси атрофидаги экологик вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Қизиқарли кечган мусобақа якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
آرشیو پست ها
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.