ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙
رفتن به کانال در Telegram
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Ушбу каналда юртимизда фаолият олиб бораётган Устоз имом домлаларимизнинг маърузаларидан ҳам жойлаб борилади!
نمایش بیشتر5 882
مشترکین
-324 ساعت
-247 روز
-10630 روز
آرشیو پست ها
5 882
Repost from Hikmat travel — UMRA ZIYORATI
🕋 14 КУНЛИК СТАНДАРТ ТЎПЛАМ
📆 11-18-25-ИЮЛЬ
✈️ Тўғридан тўғри рейс
✅ Нархга киритилган хизматлар:
✈️ Авиа чипта
📄 Расмий виза
👳♀️ Малакали элликбоши хизмати
🕌 Мадина ва Макка зиёратлари
🚌 Қулай транспорт хизмати
🍛 Мадинада ва Маккада таомланиш
🌊 Қизил денгиз ва у ерда зиёфат
🕌 «Рожиҳий масжиди» ва у ерда зиёфат
✅ Камзил, сумка, бежик, 5 Л зам - зам
☎️ Мурожаат учун:
+99877 415 88 55
+99891 883 88 55
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Youtube 😎 Facebook
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”
Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни... Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди. Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени амалиётга тайёрлай бошлашди. Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди.
Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади...
Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб, “Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди.
Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: *“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”,* деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.
📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуъти. "Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ОТ ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ ЁКИ ҲАРОММИ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари.
Авваламбор динни ўргатиш йўлидаги хизматларингизга Аллоҳ таолонинг Ўзи мадад берсин ва сизни бу ишингизда бардавом қилсин.
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, сизга савол беришимдан мақсад, от гўштининг ҳалол ёки ҳаром эканлигини билиш ва бу мавзуга оид фатвони ўрганишдир. Мен Ўзбекистонда бўлганимда бу мавзу ҳеч очилмаган эди. Ҳозир хориж давлатида бўлганим учун дунёнинг бошқа мусулмон мамлакатларидан келган дўстларим бор ва улар билан шу масалада гаплашиб қолдик. Уларнинг сўзларига кўра, кўпгина мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда от гўшти ейилмас экан. Сабаби эса бироз тортишувли масала экан. Аммо мен бу саволга жавобни дўстларим билан тортишиш учун сўрамаяпман, фақат шу масалага қизиқиб қолдим ва келажакда от гўштига муносабатимни сизнинг жавобингизга кўра қиламан.
Ажратган вақтингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Одамлар орасида от гўшти ва сути ҳақидаги саволлар кўп бўлганлигини эътиборга олган ҳолда бу масалани алоҳида зикр қилиб ўтишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Аввал иккита ҳадисни ўрганайлик.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ خَيْبَرَ عَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ الْأَهْلِيَّةِ، وَأَذِنَ فِي لُحُومِ الْخَيْلِ. رَوَى هَذِهِ الْأَرْبَعَةَ الْأُصُولُ الْخَمْسَةُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан қайтардилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».
Бешта асл китобда ривоят қилинган.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Хонаки эшакларнинг гўшти ҳаром эканлиги.
2. Йилқининг гўшти ҳалол эканлиги.
عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: نَحَرْنَا فَرَسًا عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَكَلْنَاهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
Асмо розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида от сўйдик ва уни едик».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Ушбу ва яна шунга ўхшаш баъзи ривоятларга асосланиб, жумҳур уламолар отнинг ҳалоллиги ҳақида иттифоқ қилганлар.
Аммо Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик розияллоҳу анҳумо от гўштини макруҳ, деганлар. Улар ўзларининг бу фатволарига Наҳл сурасидаги:
وَالْخَيْلَ وَالْبِغَالَ وَالْحَمِيرَ لِتَرْكَبُوهَا وَزِينَةً وَيَخْلُقُ مَا لَا تَعْلَمُونَ
«Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур» деган 8-оятни далил қиладилар.
Уларнинг фикрларича, ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳайвонлар ейиш учун эмас, миниш ва зийнат учундир.
Шунингдек, мазкур имомларимиз баъзи бир ҳадиси шарифларда ҳам отнинг гўштини тановул қилишга изн берилмаганлигини эслатиб ўтадилар.
عَنْ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَا يَحِلُّ أَكْلُ لُحُومِ الْخَيْلِ وَالْبِغَالِ وَالْحَمِيرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Имом Абу Довуд ва Имом Насоийлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам от, хачир ва хонаки эшакларнинг гўштини ейишдан қайтардилар», дейилган.
Миқдом ибн Адий розияллоҳу анҳудан ҳам шу маънода ривоят келган.
Жумҳури уламолар, жумладан, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бош шогирдлари Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳилар ҳам «От гўшти ҳеч кароҳатсиз, ҳалолдир», деганлар.
От гўштининг ҳалоллиги ҳақида қаттиқ турган уламоларимиз мазкур гўштни емаслик ҳақида келган ҳадислар ҳақида: «Вақтинчалик, жиҳод учун от минишга ҳожат кучайганда айтилган гаплар бўлиб, кейинчалик насх қилинган», дейдилар.
Энг қизиғи, амалга келганда ҳанафийлар жумҳурнинг, жумладан, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳиларнинг фатволарига амал қилганлар. Шофеъийлар эса Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фатволарига амал қилганлар. Бу эса шариатимиздаги ҳурфикрлик ва кенгчиликнинг бир намунасидир.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
♦️🔺🔺🔺 визангиз бўлса 14 кунлик Умра зиёрати қилинг! Виза билан 1020$ ажойиб имконият!
Фақат бугун учун котта чегирма!
6-ИЮЛ кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз!
Шошилинг!
14 кунлик Умра зиёрати
Умра сафари хизматлари:
• Расмий виза
• Бориш ва келиш учун авиабилетлар
• Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар
• 2-3 маҳал иссиқ таом
• Малакали Гид хизмати
• Транспорт хизмати
• Кутиб олиш / кузатиш
• Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик
Умра зиёрати дастури:
📌 Мадина:
• Масжид Aн-НAБAВИЙ
• Қубо масжиди
• Уҳуд тоғи
• Қиблатайн масжиди
• Хурмо боғи
• Етти масжид
• Жаннатул Бақьи қабристони
📌 Макка:
• Арофат тоғи
• Хиро ғори
• Савр ғори
• Мино водийси
• Муздалифа
• Жамарот
• Жин масжиди
• Жаннатул Муьалла қабристони
• Қизил денгиз саёҳати
• Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат
☎️ Мурожаат учун:
+99877 415 88 55
+99891 883 88 55
+99895 455 55 53
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Youtube 😎 Facebook
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ЧЎЧҚА ГЎШТИ НИМА УЧУН ХАРОМ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари! Саволга жавобни биламан, лекин кенг шаклда етказа олмаяпман. Xристиан ва мусулмон динидагиларга жавоб сайтда бўлса, қаердан топишим мумкинлигини айтинг, илтимос, катта раҳмат. Чўчқа гўшти нима учун ҳаром?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳаром деганлиги учун ҳаром.
Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик, қон каби у ҳам нажас ва ифлос бўлганлиги учун ҳаром.
Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ, ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар.
Ейилган озиқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озиқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади.
Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан-бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар. Улар бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар.
Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...
#Албатта_ўқинг
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
💎 ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРУВЧИ 8 САБОҚ
Шақиқ Балхий раҳматуллоҳи алайҳ шогирди Ҳотами Асомдан сўрадилар:
— "Анча вақтдан бери мен билан бирга юрибсан, нималарни ўргандинг?"
Ҳотам жавоб берди:
— "Саккизта масалани ўргандим:
1. Ҳақиқий дўст танлаш: Қабрга кирганда барча маҳбублар тарк этади. Шунинг учун мен билан қабрда бирга бўладиган "яхши амалларни" ўзимга маҳбуб қилдим.
2. Нафсни жиловлаш: Аллоҳнинг "Нафсини ҳавойи хоҳишдан қайтарган..."(Нозиот, 40) деган сўзига амал қилиб, нафсимни тоатга бўйсундирдим.
3. Абадий сармоя: Одамлар қадрли нарсасини асраб-авайлайди. Мен эса: "Сиздаги нарса тугайди, Аллоҳ ҳузуридаги эса боқийдир" (Наҳл, 96) оятига биноан, энг қимматли нарсаларимни (эҳсон қилиб) Аллоҳнинг ҳузурига юбордим.
4. Асл ҳурмат: Одамлар азизликни мол ва насабда деб билди. Мен эса: "Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир" (Ҳужурот, 13) оятини танладим.
5. Ҳасадга чек қўйиш: Одамлар бир-бирига ҳасад қилади. Мен эса ризқни Аллоҳ тақсимлашини билиб, ҳасадни бутунлай тарк этдим.
6. Асл душманни таниш: Инсонлар бир-бири билан душманлашди. Мен эса фақат шайтонни душман тутдим (Фотир, 6).
7. Ризқ хотиржамлиги: Ризқ учун ўзимни хор қилмадим. Зеро, ҳар бир жонзотнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир (Ҳуд, 6).
8. Таваккул: Одамлар кучи ва ҳунарига суяниб қолди. Мен эса фақат Аллоҳга таваккул қилдим.
📚 "Мухтасар Минҳожул Қосидийн" китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ИСТИҒФОРНИНГ САМАРАСИ
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
💐🤲🌸АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍀🌸🍃
🌙Қутлуғ «МУҲАРРАМ» ойининг улуғ «АШУРО» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🌸🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АШУРО» кунингиз муборак бўлсин!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, АШУРО куни муборак...!
🤲АШУРО КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин, даражаларимизни улуғ қилсин, қиёматда юзимизни ёруғ қилсин. Амийн!🤲
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from Hikmat travel — UMRA ZIYORATI
🕋 14 КУНЛИК КОМФОРТ ТОПЛАМ
22-ИЮН — 7 ТА ЖОЙ БОР
Тошкент-Жидда-Тошкент
✈️ Тўғридан тўғри рейс
✅ Нархга киритилган хизматлар:
✈️ Авиа чипта
📄 Расмий виза
👳♀️ Малакали элликбоши хизмати
🕌 Мадина ва Макка зиёратлари
🚅 Тезюрар поезд
🍛 Мадинада ва Маккада таомланиш
🌊 Қизил денгиз ва у ерда зиёфат
🕌 «Рожиҳий масжиди» ва у ерда зиёфат
✅ Камзил, сумка, бежик, 5 Л зам - зам
☎️ Мурожаат учун:
+99877 415 88 55
+99891 883 88 55
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Youtube 😎 Facebook
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
❗️ТОРЛИК ВА МАШАҚҚАТДА УЧ МАРТА УШБУ ДУО ЎҚИЛАДИ:
Я Латифан бихолқиҳи,
Я Ъалийман бихолқиҳи,
Я Хобийрон бихолқиҳи,
Ултуф бий, я Латийфу, я Ъалийму, я Хобийру!
Маъноси: Эй халқлари устида Латиф Зот! Эй халқлари устида Билувчи Зот! Эй халқлари устида Хабардор зот! Эй Латиф, Ъалим, Хобир Зот менга лутф марҳамат кўрсат!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
❗️"УНУТМА! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.
☝️ ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.
☝️ ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.
☝️ ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.
☝️ ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради.
Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?
🌸Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.🌸
Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт. 🤲
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from Hikmat travel — UMRA ZIYORATI
🕋 14 КУНЛИК КОМФОРТ ТОПЛАМ
✈️ Тўғридан тўғри рейс
✅ Нархга киритилган хизматлар:
✈️ Авиа чипта
📄 Расмий виза
👳♀️ Малакали элликбоши хизмати
🕌 Мадина ва Макка зиёратлари
🚅 Тезюрар поезд
🍛 Мадинада ва Маккада таомланиш
🌊 Қизил денгиз ва у ерда зиёфат
🕌 «Рожиҳий масжиди» ва у ерда зиёфат
✅ Камзил, сумка, бежик, 5 Л зам - зам
☎️ Мурожаат учун:
+99877 415 88 55
+99891 883 88 55
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Youtube 😎 Facebook
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ИЛГИРЛАР ҲАҚИДА
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланган мавзулардан бири бўлган иссиқ-совуқ амаллар ва уларни олиб ташлаётган (ёки олиб ташлаяпман, деб кўрсатаётган) одамлар тўғрисида.
Тақдир тақозоси билан Янгийўл шаҳридан унча узоқда бўлмаган шаҳарчалардан бирига борган эдим. У атрофларда ўзларини «илгир» деб атовчи бир нечта одамлар яшар экан. Шундай одамлардан бирининг ҳузурига бориб қолдим. У менинг бошимни, белимни, кўкрагимни ушлаб кўрди-да, «Ичинг иссиқ-совуқ амалларга тўлиб кетибди», деди ва бармоқларини оғзимдан томоғимгача тиқиб, бирин-кетин мазкур иссиқ-совуқ амалларни ола бошлади (улар илгирнинг бармоқларига ёпишиб чиқди). Шу тариқа илгир хола ичимдан саккиз дона амал олди ва «ичингда ҳали бунақа амаллар жуда кўп, менинг олдимга тўрт-беш кун қатнайсан», деди. Бир дона амални олишнинг нархи минг сўм экан. Ичимдан олинган амаллар нўхат катталигидаги ипдан тўқилган тугунлардан иборат эди ва уларни албатта оқаётган дарёга улоқтириш лозим эмиш. Илгирнинг тушунтириб беришига кўра, улар ҳар хил мақсадда қилинган экан: бахтсиз бўлишга, касал бўлишга, ишдан кетишга ва хоказо. Улар олиб ташланган тақдирда ҳам янги ой чиққандан кейин амалларни одам ичига олиб келиб ташлаган жинлар уларни бошқатдан яна олиб келиб ташлашар экан ва шу тариқа ҳар ой бу илгирга келиб, уларни олдириш лозим бўлар экан. Мендан ташқари, бу илгирнинг ҳузурида амал олдириш учун келган ҳар хил ёшдаги яна чамаси қирқ-элликта одам бор эди.
Саволимиз шундай: Ўзларини илгир деб атаётган одамлар ҳақиқатда ҳам одамларнинг ичидан иссиқ-совуқ амалларни ола биладиларми? Уларнинг олдига бориб, хизматидан фойдаланиш жоизми? Ёки улар қилаётган иш кўзбўямачилик йўли билан одамлардан пул ундиришми (тахминан ҳисоблаб кўрсам, у ерда камида қирқ киши бор экан. Илгир уларнинг ҳар биридан ўрта ҳисобда беш донадан амал олса, икки юз дона амал олар экан. Ҳар бир олинган амал эса минг сўм, шунда ҳаммаси бўлиб ўрта ҳисобда кунига икки юз минг сўм бўлади. Ундан ташқари, йигирма дона тухум олиб борсангиз, илгир ичингизга камроқ амал тушиши учун бу тухумларга қирқ минг сўм эвазига дам солиб берар экан.
Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат айтиб қоламан.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Бу каби ишларнинг барчаси фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Эътибор берсангиз, ўша сиз айтган қирқ-элликта одамнинг ҳаммасидан илгир илиб оладиган нарса чиқаверади. Бирор кишини «Ичингда ҳеч нарса йўқ экан», деб қайтармайди. Фирибгарлигини билиб қолган, уни шарманда қилмоқчи бўлганлар бундан мустасно. Бошқа ерларда бу гап йўқ. Қаерда илгир бўлса, ўша ердаги одамларнинг ичига илиб олинадиган илму амал кириб қолаверади. Баъзи фирибгарлар: «Қон олмоқдаман», деб одамнинг елкасидан илму амални «чиқариб» олади. Учинчиси қўлини одамнинг оғзига солмай, қусдириб олади. Ўша сиз айтган одамларнинг ҳаммаси қайси фирибни ўзлаштирганнинг олдига борса, ўша фирибгарнинг мутахассислиги бўйича бемор бўлиб чиқади.
Одамлар бу каби фирибларга учмасликлари керак. Бемор бўлсалар, табобат орқали даволанишлари лозим. Мен аввалроқ бир кишига ушбу мулоҳазаларни айтган эдим. У бир одам билан ўша сиз айтганга ўхшаш илгирнинг олдига кириб, разм солиб турибди. Аввалги бемор чиқиб, иккинчиси кириб, уни ҳам «даволаганда» пойлаб турган одамга ҳамма нарса аён бўлибди.
Кишилар бу каби хурофотлардан халос бўлишлари керак. Уларнинг алдовларига учмасликлари, ақлни ишлатишлари лозим.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
«МУСУЛМОН КИШИНИ СЎКИШ ФИСҚДИР. У БИЛАН УРУШИШ ЭСА КУФРДИР»
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари! Анчадан бери бу саволга жавоб тополмай юрибман. Биз биламизки, мусулмон мусулмонга қўл кўтариши, уриши куфр ҳисобланади, мумкин эмас. Мен коллеж талабасиман ва ҳеч кимга сир эмаски, бизнинг ёшимиздаги йигитлар орасида турли сабабларга кўра уруш-жанжаллар бўлиб туради. Кўп ҳолларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилиб, ғазабни ютиб, булардан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо баъзан ўша жанжал қилишни истаганлар шунақанги ҳолатга олиб келишадики, уришмасдан иложи йўқ (ўзи шунга мажбур қилади). Агар уришмаса, қўрқоқ экан деб, ҳар доим шу ишини қилаверади, ҳатто пул ҳам сўрашади.
Саволим шуки, мана шу каби иложи бўлмай қолган ҳолларда уришиш мумкинми? Агар уришсак, гуноҳкор бўламизми? Сизга бу саволимни xолис беряпман, илтимос. Тўғри йўл кўрсатинг, токи биз гуноҳкор бўлиб қолмайлик.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом!
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كُفْرٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَغَيْرُهُمْ.
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан урушиш эса куфрдир», деганлар.
Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр, дейиляпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.
Сабр қилсангиз, ажр оласиз. Одамларнинг гапи билан бирор ерингиз камайиб қолмайди.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.
2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.
3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.
4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.
6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.
Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
5 882
Repost from Hikmat travel — UMRA ZIYORATI
🕋 14 КУНЛИК КОМФОРТ ТОПЛАМ
✈️ Тўғридан тўғри рейс
✅ Нархга киритилган хизматлар:
✈️ Авиа чипта
📄 Расмий виза
👳♀️ Малакали элликбоши хизмати
🕌 Мадина ва Макка зиёратлари
🚅 Тезюрар поезд
🍛 Мадинада ва Маккада таомланиш
🌊 Қизил денгиз ва у ерда зиёфат
🕌 «Рожиҳий масжиди» ва у ерда зиёфат
✅ Камзил, сумка, бежик, 5 Л зам - зам
☎️ Мурожаат учун:
+99877 415 88 55
+99891 883 88 55
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Youtube 😎 Facebook
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
БОШҚА МАЗҲАБЛАРДА АЁЛНИНГ АВРАТИ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда аёлнинг аврати борасидаги ҳукмлар қандай, хусусан, аёл оёқларининг тўпиғидан пасти борасида? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Камчиликлар учун маъзур тутасиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ(нинг тўпиғидан пасти) бундан мустасно.
Бу ҳукмнинг далиллари: Аллоҳ таоло Нур сурасида:
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ
«Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, фақат зоҳир бўлганлари мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).
«Зоҳир бўлган зийнатлар», деганда намозда юз, икки оёқнинг тўпиғидан пасти ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида тўпиқдан пасти ҳам авратдир.
«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар».
Яъни бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ أَسْمَاءَ بِنْتَ أَبِي بَكْرٍ دَخَلَتْ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهَا ثِيَابٌ رِقَاقٌ، فَأَعْرَضَ عَنْهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَالَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ تَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلَّا هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Имом Абу Довуд Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асмо бинт Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олдилар ва: «Эй Асмо! Аёл киши балоғатга етганидан кейин унинг мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар.
Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадилар:
«Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етганидан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутамлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутамча жой қолди».
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ МУМКИНМИ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Устоз, чалқанча ётиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом!
ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ
عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ (هُوَ عَبْدُ اللهِ بْنُ زَيْدٍ بْنِ عَاصِمٍ الْمَازِنِيُّ) قَالَ: رَأَيْتُهُ - قُلْتُ لاِبْنِ عُيَيْنَةَ: النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: نَعَمْ - مُسْتَلْقِيًا وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ.
Аббод ибн Тамиймдан, у амакиси (Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ал-Мозиний)дан ривоят қилади: «Ул зотни кўрдим», деган эди, Уяйнага: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламними?» дедим. У: «Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини иккинчиси устига қўйиб ётганларини», деди».
Имом Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.
Демак, чалқанча ётиш жоиз бўлиб, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган экан. Бундай ҳолда ётишни ман қилган ривоятларда аврат очилиб қолиши эҳтимоли кўзда тутилганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар.
عَنْ أُمِّ بَكْرٍ بِنْتِ الْمِسْوَرِ، عَنْ أَبِيهَا قَالَ: رَأَيْتُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ عَوْفٍ مُسْتَلْقِيًا رَافِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ.
Умму Бакр бинт Мисвор отасидан ривоят қилади:
«Мен Абдурраҳмон ибн Авфнинг бир оёғини иккинчиси устига қўйиб, чалқанча ётганини кўрдим».
Имом Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.
Абдурраҳмон ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бардавом ҳамсуҳбат бўлган улуғ саҳобалардан ҳисобланадилар. Шундай улуғ зотлар нима иш қилган бўлсалар ҳам, буни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган бўладилар.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
5 882
Repost from ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Ёшлари улуғ бир аёлдан фарзандларининг салоҳияти, муваффақияти ва унга нисбатан бу қадар яхши муомала ва эҳтиромлари сабабини сўрашди.
У аёл: “Ҳар доим нафл намозларимдаги саждаларимда уларнинг ҳақларига ушбу дуони ўқийман:
“Аллоҳуммарзуқний ва ийяҳум алъилман наафиъ, варризқон ваасиъ, вал қолбал ҳоошиъ, вал ъамалас солиҳи.
Варзуқний бирруҳум, варзо ъанний ва ъанҳум”, деди.
(Аллоҳим! Мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб ва солиҳ амал ила ризқлантиргин. Мени уларни яхшилик, мурувватлари ила ризқлантиргин, мендан ва улардан рози бўлгин!)
Аллоҳим, бизнинг зурриётларимизни ҳолларини яхшилагин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
--------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
