cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

DILDORA_ABDINAZAROVA

Админ: @Abdinazarova_dildora Каналдан ижод намунасини олганда авторликни ўчирманг!!! Муаллифлик хуқуқига риоя қилинг! Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган! ҲАРАКАТЛАР ҚАЛБНИ АКС ЭТТИРАДИ @Dildora_abdinazarova "Нола" , "АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ" китоблари муаллифи

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
505
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
-530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ Эрмакка шеьр ёзмайман асло, Дард туғёним қоғозга кўчар. Умрим  шами  турар пирпираб, Шеьр  ёзмасам  лип этиб ўчар. Ҳатто менинг кулишим  сохта, Ичимда жанг кетмоқда  Она. Нафрат бир ён,  муҳаббат бир ён Бир бирини ютмоқда Она. “Оғриқларни йиғлаб ёзгувчи Бу йўлларни ёпиб бер” дейсиз. “Менга бундай шоир керакмас, Дилдорамни топиб бер” дейсиз. Шеьр ёзмасам нимталаб улар, Гўштларимни   ейишар бўлиб. Шеьр ёзмасам  бўлмайди Она, Шеьр ёзмасам қоламан  ўлиб. Меҳрингизни тафтидан Она, Унутаман мен нафратимни. Аммо....,  аммо қандай унутай, Хазон  бўлган  муҳаббатимни. Ўз ўзимни  беришмас менга, Яшамоқдан мени совутиб. Дард сувратин чизиб қоғозга Юрибманда қалбим овутиб...
نمایش همه...
1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
😇😇😇 😇 Ассалому алайкум қадрдоним! Кунни яхши кайфият ва гўзал табассум билан бошланг! 😇 Унутманг сиз яқинларингиз учун энг севимли инсонсиз! Бор йўғи шу  уч гапни айтинг: "Сизни севдим",  "Мени кечиринг", "Сиздан доим миннатдорман" денг, Ва бахтиёр ҲАЁТ кечиринг. @Dildora_abdinazarova
نمایش همه...
2.89 MB
3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ ҲОЛ Гоҳ бир қадам босмоқ бўлади оғир, Бардош тоши босар кураккинангни. "Яхшиман" дейсан-у,  қарайсан ерга, Томчи ёш эзади юраккинангни. Гоҳ кимнидир излаб атрофга муштоқ. Топсанг олиб кетар ҳаловатингни. Соғиниб, соғиниб қумсайсан эй воҳ, Қайтариб ололмай омонатингни. Гоҳ ёлғиз сезасан умидсиз, ночор, Атрофларинг тўла одам бўлса ҳам. Сенга зорлар бисёр, сенчи унга зор, Дунёси бир кам-да, дунёси бир кам. Гоҳ ширин сўзларин келиб эшитгинг, Изҳор дил қиласан бору гинангни. Кутмаган сўзларинг гўё аррадек, Қийнаб арралайди  кўнгилгинангни Қалбингни очасан ёмғирни севиб, Эркалаб эритар юрак музингни. Сўнг эса итқитар саҳрога, қумга, Тополмай қоласан ўзинг ўзингни. Гоҳи ўз ҳисларинг бўйсунмай сира, Асов от мисоли қочиб  кетади. Зўрға турган жонга имкон яратиб, Жончиқар эшигинг очиб кетади. Гоҳида қўл силкиб барига, қушдек, Самолар қўйнига учгинг келади. Соғинчнинг силласи қуриб, йиқилиб, Охирги бор уни қучгинг келади.. 14.07.2024 ✍ДИЛДОРА АБДИНАЗРОВА
نمایش همه...
3👍 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ "Одамлар не деркан, баҳолар қандай", Шундай қўрқув мағлуб айлади ҳар дам. Одамлар гапидан қўрқмаган кундан, Ғолиблик йўлига ташладим қадам.                ✍Дилдора Омад @Dildora_abdinazarova
نمایش همه...
4❤‍🔥 1🥰 1
00:01
Video unavailableShow in Telegram
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥              ОШИҚ БЎЛИНГ Севги оташ -- ёндиради, кул этади, Парвонанинг мунглиғ ҳоли мисол бўлсин Бу оташга бағрин бериб севдим деган, Ёлғончилар ўлар чоғи ўсал бўлсин. Севги уммон -- ғарқ этмасдан қўймас сира, Бу уммоннинг тубларида жавоҳирлар. Кимки ўзин ғарқ этмаса етолмайди, Ёлғон эрур соҳилдаги хавотирлар. Ёнмай, куймай ишқ қаьрига ғарқ бўлмасдан, Севги ҳақда сўйламангиз -- гуноҳ бўлур. Сиз шунчаки яшабдирсиз, беном нишон, Кимки ошиқ, ишқи ул кун паноҳ бўлур. Қиёматда шу севгиси гувоҳ бўлур. ✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА ------------------------------------- 👇Каналга аьзо бўлиш @Dildora_abdinazarova
نمایش همه...
0.61 KB
5🥰 1
00:01
Video unavailableShow in Telegram
Ўз исминг битилган шеърни ўқиш мароқли бўлар экан. Ажойиб шоир укам Абдумуталибнинг шеърлари ўзига хос, бетакрор. Абдумуталиб ижодларигаксаклик тилаймиз! ❤️ *КЎРГАНИМДА ДИЛДОРАНИ* Оширарми нозларини, Яшириб дил сўзларини, Олиб қочар кўзларини, Кўрганимда Дилдорани. Билолмайман ўнгми тушим? Бу севгига тушиб ишим, Еғолмайман ақлу-хушим, Кўрганимда Дилдорани. Қолмайман ҳеч изларидан, Эритай қалб музларидан, Кўз узолмам кўзларидан, Кўрганимда Дилдорани. Ой юзида кулгучи бор, Ошиқлари йўлида зор, Унга шайдо бўлдим илк бор, Кўрганимда Дилдорани. Гуллар бўйи жанонадан, Айлади маст девонаман, Кетгим келмас Фарғонадан, Кўрганимда Дилдорани. Қўшиқ учун... ✍Абдумуталиб Эргашалиев Ижодкорнинг канал ўзани 👇👇 https://t.me/Abdumutalib_ijodi
نمایش همه...
i-love-you.mp41.20 KB
3👍 1🥰 1
00:37
Video unavailableShow in Telegram
❤️❤️😄👍 Ажойиб укамиз АНВАРХЎЖА МАЪМУРХЎЖАЕВдан ажойиб дубляж. Хайратдаман.
نمایش همه...
7.59 MB
😁 4
02:30
Video unavailableShow in Telegram
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥 ОПАЖОНИМ (бу шеьр махсус латофатли, гўзал, машҳур хонанда AZODA учун ёзилган ва синглиси Zebo Yussupakhmet томонидан ўқилган) 🎙️Zebo Yussupakhmet ✍️Dildora_abdinazarova @dildora_abdinazarova
نمایش همه...
IMG_1742.MOV54.71 MB
02:30
Video unavailableShow in Telegram
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥 ОПАЖОНИМ (бу шеьр махсус латофатли, гўзал, машҳур хонанда AZODA учун ёзилган ва синглиси Zebo Yussupakhmet томонидан ўқилган) 🎙️Zebo Yussupakhmet ✍️Dildora_abdinazarova @dildora_abdinazarova
نمایش همه...
IMG_1742.MOV54.71 MB
👍 3
МЕҲР СУВРАТИ (Хонанда Азодага синглиси Зебо Юсупахмет номидан) Гар, меҳрнинг сувратини чизгин десалар, Опажоним сувратини чизиб бераман. Энг бебаҳо ҳадя тақдим этгин десалар, Юрагимни атиргулдек узиб бераман. Меҳри ила йўлим ёруғ этган фариштам, Ташвишимга елкасини тутган фариштам, Онажоним орзу боғин яшнатиб қўйиб, Армонларни устдан кулиб ўтган фариштам. Бу ўткинчи ҳаёт қизиқ, дунё бир камдир. Айтинг! Кимни  умр йўлдан кўнгли тўлгандир?! Ўксик дили йиғласада, билдирмасдан хеч, Опажоним  қалби балки, алвон бўлгандир. Изтироби тенг эдими шодонлигига!? Дийдираган жоним учун ошён бўлдилар. Пиллапоя  ясаб ўздан омад, севгига, Юлдуз мисол порлашимга осмон бўлдилар. Тоғлар бошин эгиб турар матонатига. Тошлар эриб битар сабр қаноатига. Онам, укам, синглим дея чўққин забт этган, Жоним фидо жигаримнинг садоқатига. Ой юзлигим, гулрухсорим, оппоқ фариштам, Хавотирсиз бахтли яшанг, гўзал сариштам, Онам, укам энди сиздан менга омонат, Авайлайман, қадри осмон – муқаддас риштам. Сингил бўлиб, алёр айтай, дил эркатойи, Қучоқ очсин муҳаббатнинг сирли  саройи, Тарк этмасин опажоним гул чеҳрангизни Ҳаловатнинг табассуми, бахтнинг чиройи. ✍ДИЛДОРА АБЛИНАЗАРОВА
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.