584
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
584
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад (Алайҳиссалом) дегувчиларга
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар,
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса, сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
Дард кирмасин кўнгил ҳудудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга,
Иблис ҳасад қилсин сужудингизга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар,
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!
