cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

نمایش بیشتر
أوزبكستان7 365زبان مشخص نشده استدین و مذهبی9 132
پست‌های تبلیغاتی
10 123
مشترکین
+924 ساعت
+377 روز
+4230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Амал тасдиқлайди ёки инкор қилади. Гапда эса ҳамма файласуф! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 111 20
Photo unavailableShow in Telegram
ҲИЖОБ Ҳижоб бу ихтиёрий нарса эмас. Ҳижоб бу аёлларга хос бўлган ибодатдир. Бу ибодатни эркак киши қила олмайди. Аёл киши ҳижобини ўраб чиқар экан, у ибодатдадир. Ҳатто кўчага эри билан сайрга чиқсада, у ибодатда, эри эса мубоҳ амалда ҳисобланади. Ҳижоб билан аёл нафақат ўзини, балки Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини ҳам гуноҳдан сақлайди! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 204 76👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
БИР ОЯТ "Биз улар тақдим қилган асарларини ва қолдирган асарларини ёзурмиз!". Ёсин сураси 12-оят Инсон асардир, издир... Роббим! Бизга ёрдам бер! Кишиларнинг қалбини топтамайлик... Кишиларни йиғлатмайлик... Кўнгил олганлар сафида бизни эслашсин... Юзимиз ёдларига тушганида юзларида табассум югурсин... "Яхши инсон эди, ўтиб кетди..." дея ёд этишсин... Айбларни яширайлик... Кишиларни шарманда қилмайлик... Гуноҳ билан айбламайлик, аксинча гуноҳдан қутилишга ёрдамчи бўлайлик... Келувчиларга эшигимиз очиқ бўлсин... Ишончли инсон бўлайлик, кишилар бизга сирини ишонсин... Яхши кўрайлик, қўрқмайлик... Ҳурмат қилайлик, хавфсирамайлик... Кишининг қиймати унинг қалблардаги ўрнига боғлиқ. Эй Роббим! Кишилар қалбидаги ўрнимизни гўзал қил. Юқоридаги ишларда бизга мададкор бўлгин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 99 36
КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА! Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим"ни шарҳлашга вақт топган... Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот"и ҳали ҳам тирик... Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида йигирма икки ёшда эди. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу эса Қустантинийя деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди... Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда... Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди... Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш эса нуқсон эмас. Масала, киши ўзига берилган бу умрда нима қилишидадир. Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди. Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар тақдим қилганимиз маъно бера олади. Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас. Ҳақиқий умримиз кунлар сони билан эмас, тажрибалар ва ҳислар салмоғи билан қадрлидир. Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 97 19
Photo unavailableShow in Telegram
Бетараф ва томони аниқ бўлмаган кишиларга ишонманг. Барибир бир куни сизни ташлаб кетади. Чунки у бир жойда туришдан қўрқади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 110 21
Photo unavailableShow in Telegram
АНДАЛУС (Хиёнат) Ҳижрий 463 санада қирол Алфонсо Ⅵ мамлакати Кастилия қулагач, укаси Санчодан қочиб мусулмонлар шаҳри Тулайтила(Толедо)дан ҳимоя сўрайди. Мусулмонларнинг Тулайтиладаги подшоҳи Маъмун уни ҳашаматли қилиб меҳмон қилади. Уни икром қилиб, токи мамлакатига қайтгунича унга ғамхўрлик қилиб туради. Ўн беш йил ўтиб эса Алфонсо Ⅵ Тулайтилага бостириб кириб шаҳар аҳлини қатлиом қилади. Чунки у шаҳардан паноҳ топган даврда унинг кириш-чиқиш жойларини, яширин маконларини ўрганиб олган эди! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 68 14👎 1
ЯНГИ "ДИН"! (Таҳзир) Ҳали бизга ҳижоб шарт эмас, иймон қалбда бўлади, биз Аллоҳга саҳнада рақс тушаётган раққоса яқинми ёки Сафо ва Марва орасида саъй қилаётган мастура яқинми билмаймиз, дейдиганлар чиқади. Улар ҳали ёпинчиқдаги аёлдан пляждаги яланғоч аёлнинг иймони мукаммалроқ дейишади. Мана шу уларнинг мантиқи. Мана шу уларнинг таъбири! Улар бизга инсонларнинг ичига кириб чиққанинг йўқ, зинокорнинг, ароқхўрнинг ва судхўрнинг иймонида шак қилма, дейишади. Аммо ўзлари меҳробда турган бўлсангизда сизнинг иймонингиздан гумонда бўлишади! Уларнинг бузуқ мантиғига кўра биз инсонлар ичидаги нарсаларни билмас эканмиз-да, улар бизнинг ичимиздагиларни билишар экан! Унақалар ҳадисларни ёлғонга чиқаришади. Суннат деган нарса йўқлигини айтишади. Имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофиъий ва имом Аҳмадларга бизнинг эҳтиёжимиз йўқлигини айтишади. Қуръонни тушуниш учун Баҳийронинг иймонига ўхшаш иймон кифоя дейишади. Улар сийратни тўқима дейишади, Исро ва Меърожни афсона дейишади, ойнинг иккига бўлинганини эртак дейишади.... Улар нега Ҳадича розияллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиқишдан аввал, олдинги эридан бўлган Ҳинд ва Ҳола исмли қизларини ҳижобга даъват қилмаган дейишади. Улар Ҳинд ва Ҳоланинг ўғил болалар бўлишганини билишмайди. Исмнинг кўриниши гоҳида жоҳилни алдайди. Гоҳида сеҳр ўз эгасига ҳам таъсир қилади... Улар судхўрликни иқтисодий зарурат дейишади. Бугунги ароқни ўтмишдаги хамрга тўғри келмайди дейишади. Бу руҳга ором берадиган ичимлик, ичинг, осмонга парвоз қилинг, дейишади... Улар бошқа диндагилар ҳам жаннатга киради дейишади. Каламушга ибодат қиладиганлар ҳам, инсоннинг жинсий аъзосига сиғинадиганлар ҳам жаннатга киради деб даъво қилишади. Улар бугунги Қуръонни илк нозил бўлган Қуръондан фарқланишини даъво қилишади. Улар намоз оддийгина ҳаракатлар эканлигини, иймон қалбда бўлишини, қалбингиз билан истаганингиздек ибодат қилишингиз мумкинлигини айтишади. Улар ҳақиқий дин "инсонийлик" эканлигини, уни қабул қилишингиз лозимлигини, сўнгра эса истаган динингизни қабул қилишингиз мумкинлигини айтишади. Агар сиз билан келиша олишмаса сизни ўлдиришни, терингизни шилишни жоиз деб билишади. Уларга қарши бўлганларга нисбатан, улар билан ҳамфикр бўлмаганларга нисбатан уларда "одамийлик", "инсонийлик" тушунчалари ҳеч қачон йўл топа олмайди... Улар бизни диндаги ғайбиётларни унутишга зимдан даъват қилишади. Набий алайҳис саломнинг пайғамбарликларидан кўра кўпроқ гўзал хулқларини, бошлиқликларини, давлат раҳбари бўлганликларини эслатишади. Тўғри , Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам давлат бошлиғи бўлганлар, хулқлари гўзал бўлган, қўмондон бўлганлар. Аммо шу билан бирна пайғамбар ҳам бўлганлар. У зотга ваҳий ҳам келиб турган. Осмон билан доим алоқада бўлганлар. Буни унутмаслигимиз керак. Ғайбиёт билан доим боғлиқ бўлишимиз лозим... Абу Бакр Жазоирий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг борлигини исбот қилиш борасида ёзган битиклари сўнггида ёзган жумласи киши баданини титратиб юборади: "Эй Роббим! Шафоатчим Сенинг ҳузурингда. Мени авф қилишинг учун мен ўзимдаги ҳаё ва хижилликни васила қиламан. Мен Сенга далил келтирдим, Сенинг борлигингни ўзимча исбот қилдим. Ҳолбуки, Сен ҳеч қачон яширин бўлмаган очиқ-равшан Зотсан. Сен бутун борлиқни мавжуд қилган Мавжудсан!". Мен ҳам эй Аллоҳнинг Расули, мусулмонларга ислом ҳақида ёзишга эҳтиёж сезганим учун, уларга сизнинг пайғамбар қилиб юборилганингиз, маъсумлигингиз, суннатингиз ва шариатингиз ҳақида ёзганим учун узр айтаман. Мени юпатадиган нарса фақатгина сизнинг: "Қўли билан қайтарсин...", деган гапингиздир. Сиз хабар берган кунлар келгани ҳақида гувоҳлик бераман... Бу кунлар учун сиз бизни тайёрлаганингизга гувоҳлик бераман... Сизнинг Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бераман...! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 199 83👎 2
Ҳатто шулар ҳам намоз ўқийди. Сен ҳали ҳам қалбим тоза деб юрибсан-а, бенамоз! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 149 30👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ибодатлар оғир эмас, қалблар хароб бўлган! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
👍 170 72
ФИҚҲУЛ АВЛАВИЙЁТ Бир кишига ҳаж фарз бўлди. Аммо бериши керак бўлган қарзи ҳам бор. Қарзни бериш ҳаждан устун туради. Агар ҳақдордан рухсат сўраса ва у рухсат берса ҳажга бораверса бўлади. Бир киши намоз ўқияпти. Чўкаётган кишини қутқаришига тўғри келиб қолди ёки оловда куяётганларни қутқаришига тўғри келиб қолди. Бу пайтда намоздан олдин одамларни қутқариш шарт бўлади. Имом Ғаззолийнинг даврида бир шаҳарда кишилар фақат фиқҳ илмини ўрганишга бошлари билан шўнғишди. Буни талаб қилиш фарзи кифоя эди аслида. Бошқа чегарада эса дангасаликка йўл қўйишди. Яъни, тиббиёт илмини ўрганишмади. Шаҳарда элликдан ортиқ фақиҳ бор эди, аммо бирорта ҳам мусулмон табиб йўқ эди. Фақатгина зиммийлардан бўлган биргина табиб бор эди. Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ уларга қаттиқ танбиҳ берган. Рамазон ойи келди. Ҳамма ибодатга берилади. Кечаларини бутунлай бедор ўтказади. Аммо шундай кишилар борки, улар бировнинг қўлида ишлашади. Агар кечаси бедор бўлишса кундузги ишларига халал етади. Фаол ишлай олмайди. Ишини мукаммал бажара олмайди. Бу унга юклатилган омонатга бепарволик ҳисобланади. Қолаверса оиласи ҳам қийналиб қолиши мумкин. Ҳалол пул топиш, фарзандларини таъминлаш ва ўзгаларга юк бўлмаслик буюк ибодат ҳисобланади. Баъзилар ҳатто туни билан бедор бўлиб тонгда ухлаб қолиб бомдодни қазо қилиб қўйишади... Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу кундузлари рўза тутишга, кечалари қилинадиган ибодатга берилиб хотинини унутиб қўяди. Қуда томон Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга бу иши хатолигини, ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозимлигини тайинлайдилар. Ироқ аҳлидан бўлган бир киши саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан эҳромли киши пашшани ўлдириб қўйса нима бўлишини сўрайди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: "Ироқликлар мендан пашша ҳақида сўрашади. Ҳолбуки, улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг набираларини қатл қилишган эди!". Юқоридагиларнинг бари "фиқҳул авлавийёт" ҳақидаги гаплар эди. Амалларнинг қайси бири афзал ва қилиниши лозимлигини англаш жуда муҳим. Чунки буни билмасак амалимиз дуруст бўлмайди. Айниқса бугунги кунда бу илмга эҳтиёж жуда катта. Аллоҳ тавфиқ берсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
نمایش همه...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 182 47