IBRATLI UMRLAR™
رفتن به کانال در Telegram
Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55) Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot ❗️Diniy savollarga javob berilmaydi ®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart
نمایش بیشتر706
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-97 روز
-1830 روز
آرشیو پست ها
#Ибратли
" 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса хужрасида турар эдим. Бир кечаси хожат учун ташқарига чиқдим. Хожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши хожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди.
Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шохид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Халиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик.
- Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб.
- Савоби - чи ?...
- Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?...
- Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими?
Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб:
- Савоби тугал бўлсин - дедилар ...
Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади.
Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди...
Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди .
Бир олис юртдан келиб тахсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...
МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ХАҚИҚИЙ ХАЁТ САБОҒИНИ БЕРОЛГАН ЭДИ...
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Рамазон_2025
#Саҳарлик_вақти
#Ифторлик_вақти
13 - РАМАЗОН / 13 - МАРТ ПАЙШАНБА
🕓 САҲАРЛИК: 05:20
🕓 ИФТОРЛИК: 18:30
Вақтлар Тошкент шаҳрига кўра кўрсатилган!
⏺Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/14, Наманган–9/10, Поп–6/7, Косонсой–9/9, Чортоқ–10/11, Фарғона–7/9, Риштон–6/9, Қўқон–5/7, Марғилон–9/11.
⏺Тошкентдан кейин: Бекобод–2/1, Бухоро–24/22, Газли–25/24, Ғиждувон–19/18, Қоракўл–27/26, Гулистон–3/2, Сардоба–3/2, Жиззах–8/7, Зомин–6/4, Фориш–9/8, Ғаллаорол–10/8, Навоий–20/21, Зарафшон–20/18, Конимех–19/18, Нурота–15/14, Учқудуқ–10/9, Нукус–38/39, Мўйноқ–37/40, Тахтакўпир–31/33, Қўнғирот–40/42, Самарқанд–15/13, Иштихон–13/11, Мирбозор–16/14, Каттақўрғон–14/12, Ургут–11/9, Термиз–14/9, Бойсун–13/9, Шўрчи–11/7, Қарши–18/15, Деҳқонобод–15/12, Муборак–19/17, Шаҳрисабз–14/11, Ғузор–17/14.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🗣 Fatvo.uz GA 🌐 OBUNA BO'LING ✅Ўгит
◽️ Фарзандларингизга шуни таълим берингки, оталар пул, маблағларни кўчадан топволиб келтирмайдилар... Балки (бунинг ортида) қурбон қилинган умр, йўқотилган соғлик ва кунлар еб битираётган жисм туради...
Қуртубий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Бандамнинг Мен ҳақимда айтган гумонидаман», деган сўзининг маъноси қуйидагичадир:
1. Дуо пайтидаги ижобат бўлиши гумони.
2. Тавба пайтидаги қабул гумони.
3. Истиғфор пайтидаги мағфират гумони.
4. Ибодат пайтидаги мукофот гумони.
«Фатҳул борий» китобидан.
Уч тоифа инсонлар билан ишларингда маслаҳатлашма:
1.Балоғатга етмаган ёш бола билан.
2. Ўта қариб кетган кекса билан.
3. Қай ҳолатда бўлмасин, аҳмоқ билан.
Муҳаммад Хайр Рамазон Юсуф.
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
❓РЎЗАДОР АТИР СЕПИШИ МУМКИНМИ?
Ёрқин домла Жумабоев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси.#Рамазон_саволлари #Рамазон2025 @diniysavollar
Repost from Uchko'prik City
Рўзадор аёл 2 та нарсани еса ҳам рўзаси очилмас экан:
1. Эрини миясини
2. Эрини асабини
Кимга юборишни ўзингиз биласиз)
🦁Uchko'prik City | Rasmiy kanali
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
#asl_mohiyat, #audio
💬 БЕМАЗҲАБЛИК ИЛЛАТДИР
🎙Асадуллоҳ домла Нажмиддинов
✅Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти мударриси
😄Улашинг:
📱 @AhliSunnaValJamoaUz
📱@ahlisunnavaljamoauz
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#ramazon
📜 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қултум сув билан бўлсада ифтор қилмагунларича шом намозини ўқиганларини кўрмадим”, деди.
Бошқа ривоятда, Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...”, деди. Абу Довуд ривояти.
КАЪБАТУЛЛОҲ ЭШИГИНИНГ ҚУЛФ КАЛИТИ ЭГАСИ БУГИН ОЛАМДАН ЎТДИ.
"Инна лиллаҳи ваинна илайҳи рожиъун."
15 асрдан буён отадан ўғилга мерос бўлиб ўтиб келаётган энг шарафли ананавий вазифа Байтуллоҳнинг олтин эшигини очиб ,ёпиш шу сулолада давом этиб келмоқда эди.
Усмон ибн Толха розияллоҳу анҳунинг 109-сулоласи Шайх
Солих aш Шайба вафот этди.
Аллоҳ таоло ўз рахматига олсин.
" Inna lillahi va inna ilayhi roji’un."
Жаноза намози бугин ал Масжидул харамда ўқилиб, Жаннатул Муалло қабристонига дафн этилади.
У зотга Каъбаи Муаззама эшигини очиб, ёпишдек масъулият юкланиб, калит улар оиласининн рамзий мулки хисобланиб, жаноби Пайғамбаримиз алайҳис салом замонларидан буён боболаридан мерос бўлиб сақланиб қолган.
Аллоҳ таоло жойларини Фирдавс жаннатидан ато қилсин. Омийн.
Каналимизга азо булинг
Мусулмон киши билиши лозим бўлган Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига доир савол-жавоблар.
- Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам қачон дунёга келганлар?
-Милодий тарихнинг 570(баъзи бир манбаларда 571)йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.
- Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
-Осиёда. Арабистоннинг Маккаи Мукаррома номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадинаи Мунаввара шаҳрида яшаганлар.
-Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
-Қирқ ёшларида.
-Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
-У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Амин» (ишончли Муҳаммад), дерди.
- Жаноби Пайғамбаримиз Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
-Ҳадича розияллоҳу анҳо исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадича розияллоҳу анҳо Онамизга уйландилар.
-Ҳазрати Ҳадича розияллоҳу анҳо у пайтда неча ёшда эдилар?
-Қирқ ёшда.
-Исломгача Арабистон аҳли қайси динда эди?
-Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.
- Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
-Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Ақлу эътиқод билан Аллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Аллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил алайхиссалом келиб «Иқро» сурасини ўқидилар. Яна бир келганларида Аллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.
-Сўнг нима бўлди?
-Сўнг Аллоҳнинг расули Жаноби Пайғамбаримиз халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.
-Дастлаб кимлар имон келтирдилар?
-Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, хотинлардан Хадичаи Кубро розияллоҳу анҳо, ёш болалардан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.
- Жаноби Пайғамбаримиз алайхиссалом Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
-Ўн уч йил. Сўнг Аллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилдилар. Биз Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.
-Аллоҳнинг расули Жаноби Пайғамбаримиз Мадинаи Мунавварада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?
-Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва имонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Аллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.
- Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
-Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.
-Ул зотнинг қабрлари қаерда?
-Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Хожилар Равзаи мутаҳҳарага зиёратга келиб кетадилар.
Сийрат китобларидан.
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
✍️Ўткир Ҳошимов
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)
❓Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закотни маърака учун ишлатса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен ҳам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Ҳовлимни сотсам ундай закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қорамолнинг закоти
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закот беришда ният қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закотни кечиктириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закотнинг моҳияти нима?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Чорва молларидан қандай закот берилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Fatvo.uz GA ОБУНА БЎЛИНГ ✅
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Мўмин беркитади ва насиҳат қилади, фожир эса ошкор қилиб айблайди”, деди.
“Жомеъул улуми вал ҳикам” асаридан.
🧕Ayol kishi RAMAZON oyida qancha ajr olishini bilaszmi🧕
- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!
Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти)
Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!
