cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Uyshin.uz

ЎМИ Андижон вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Уйшин" жоме масжиди имом-хатиби Ибайдуллаев Анваржон домланинг телеграм канали.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
231
مشترکین
+124 ساعت
+67 روز
+830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Muslimun.uz
Бўлажак ҳожилар билан учрашув набатдаги учрашув Бугун, 4-июнь куни вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов ва Олтинкўл тумани “Уйшин” жоме масжиди имом-хатиби Анваржон домла Ибайдуллаев ҳамда Вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимовалар Макка шаҳрида бўлиб турган Андижон вилоятидан Муборак Ҳаж сафарига келган аёл зиёратчилар билан маърифий учрашув ўтказди. Нотиқлар ўзининг маърифий суҳбатларида Ҳажнинг рукнлари, шукроналик, вақтни қадрига етиш каби мавзуларда гўзал маърузалар қилиб бердилар. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
نمایش همه...
Тежамкор кам бўлмайди Кеча бир ҳадис ўқиб қолим. Унда бино қуришда керагидан ортиқ сарф кишига кулфат бўлиши таъкидланади. Ҳозирда биз айнан шу насиҳатга амал қилишга жуда муҳтожмиз. Биноларга сарф ҳаддан ошиб кетди, уларни иситиш, ушлаб туриш, таъмирлаш яна иш ва бунинг эвазига бошқа зарур ишларга улгирмай қолмоқдамиз. Европа сафарида кузатганларимдан ва менга маъқул келган нарсалардан бири - улар иқтисодий, илмий ва сиёсий жиҳатда биздан бир неча баробар устун бўлса да, биздек пул сарфлашмас экан. Ҳар бир ишида тежмакорлик кўрасиз. Шаҳарлар оддий, баланд иморат жуда кам, бино, шарт-шароит, таълим ва матбуотда пойтахт билан қишлоқнинг деярли фарқи йўқ. Берлинда тунда шаҳарнинг қоронғулигини кўриб дастлаб жуда ҳайрон бўлдим. Кейин тушундимки, ҳатто шунда ҳам улар тежамкорлик қилишар экан. Уйларни иситиш тизимида ҳам тежамкорлик устувор, хоналар ҳам катта эмас. Жимжимдор нарса кўрмайсиз. Қулай ва покиза. Бунинг эвазига уларда ишлаб чиқариш ва саноат, илмий тадқиқотларга зўр берилган. Ҳар бир қишлоқда завод-фабрика, институтлар бор. Биргина Тубенген университетида 30.000 талаба ўқиркан. Бу ҳудудда аҳоли сони ўзи 90.000 экан. Бу халқаро университетнинг биноси ҳам жуда содда, бетакаллуф, аммо шинам ва илм учун етарли шароит яратилган. У ердаги кутубхонада қўлёзмалар қўзқорачиғидек асровда экан. Мен масъуллардан битирувчиларни иш билан таъминлашда муаммо йўқми деб сўрадим. Улар йўқ, аксинча, ҳозир бизда чет элдан келган талабалар ҳам ишлаб қолишмоқда, деб жавоб берди. Тежакорлик эвазига аҳоли ўртасида иқтисодий тенглик ҳам барқарор. Уйлар бир-бирига ўхшаш, ўртаҳол. Бир тарафда жуда ҳашаматли бинолар, бошқа тарафда хароб кулбалар турмайди. Шаҳардаги уйлар билан қишлоқдаги бинолар ўртасида катта фарқ йўқ. Аҳолининг илмий савияси ҳам, иқтисодий имконияти ҳам, дунёқараши ҳам, усти-боши ҳам тенглашган. Қўпол қилиб айтганда, бирорта одамни "қишлоқи" дея олмайсиз. Туркияда ҳам тақрибан шу ҳолат бор. Юртнинг келажагини ўйласак, биз ҳам тежамкорлик йўлини тутишимиз даркор. Хуллас, биргина ҳадис мисолида ким қандай амал қилмоқда ва нима натижа олмоқда, бир мулоҳаза қилиб кўриш мумкин. Ҳикмат мўминнинг истаб юрган нарсаси, балки ушбу сатрлардан халқимизга бирор фойда етса, ажабмас. https://t.me/uyshin_uz
نمایش همه...
Uyshin.uz

ЎМИ Андижон вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Уйшин" жоме масжиди имом-хатиби Ибайдуллаев Анваржон домланинг телеграм канали.

sticker.webp0.87 KB
sticker.webp0.17 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Жума муборак булсин https://t.me/uyshin_uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб: – Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди. Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди: – Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди. Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб: – Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар. https://t.me/uyshin_uz
نمایش همه...
Uyshin.uz

ЎМИ Андижон вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Уйшин" жоме масжиди имом-хатиби Ибайдуллаев Анваржон домланинг телеграм канали.

sticker.webp0.87 KB
Repost from Muslimun.uz
Photo unavailableShow in Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
نمایش همه...