cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

AZAN_UZ

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 203
مشترکین
+224 ساعت
-57 روز
-5930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди. Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади. Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди. Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди". Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @AZAN_UZ
نمایش همه...
😢 10👍 2
#Бомдод_азони 📖┠ Бомдод азони 💾┠ 4.2 МB ⏳┠ 04 : 30 ❈⊱•❁•••✧✿✧•••❁•⊰❈ 📲 Дўстларингизга ҳам улашинг. ━•⊰❈⊱•🍃 😴🍃•⊰❈⊱•━ 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   ✅@AZAN_UZ 😴
نمایش همه...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh! XAYRLI TONG! Allohim, ko‘zlarimizni uyqudan ochkaning kabi, qalblarimizni ham g‘aflatdan uyg‘ot! Dunyo tong nuri ila yoritganing kabi, hayotimizni ham hidoyat nuri ila munavvar qilgin! Amin ya robbal alamin! T.me/AZAN_UZ
نمایش همه...
👍 2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  Сешанба   кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин! T.me/AZAN_UZ
نمایش همه...

👍 3
00:06
Video unavailableShow in Telegram
🌙 Хайрли тун Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз ! Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг. Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг ! Юрагингизга яқин олманг! АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг ! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР... @AZAN_UZ
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) 2024 ЙИЛ 21 МАЙ (1445ҳ - 13 Зулқаъда)   СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан) 🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:49 🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:09-12:19                                 Азон       Такбир ☪ Бомдод     ⏰ 03:11 |   | 04:00 ☪ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50 ☪ Аср             ⏰ 17:19 |   | 17:29 ☪ Шом           ⏰ 19:33 |   | 19:33 ☪ Хуфтон      ⏰  21:06 |   | 21:16 #ҚИЁМ НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган. 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
نمایش همه...
👍 1
​​ОРЗУ Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди. Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди. ― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз... Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин: ― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда. ― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз. ― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман! Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...» Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...» Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди... T.me/AZAN_UZ
نمایش همه...

😢 2👍 1
Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қилма Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 23 ёшли, оёқлари туғма шoл, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан. Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб, йирингини тозаладим.Кейин ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди. Жуда ҳам хушчақчақ йигит эди. Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.– Сен туғма шолмисан? - дедим.– Ҳа, дея жавоб берди.– Демак ҳеч юрмадинг, югурмадинг, ўйнай олмадинг шундайми? - дедим. Йигит саволимни эшитмаганга олди.Мен ҳам бўш келмадим. Бу сафар мўлжални аниқ олдим.– Ҳамма арзимаган нарсалар учун қаттиқ асабийлашади, масалан, телефоним эски, бузуқ дейди. Эрим билан тортишдик дейди. Хотиним аразлайверади, дейди.Нархлар қиммат дейди.Болам йиғлоқ дейди. Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди. Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан, - деб гапимни тугатмасимдан, йигит:«Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг», дея хонамдан чиқиб кета бошлади.Мен яна бўш келмадим.Сабабини сўрадим.Шунда йигит мени ҳайратлантирган жавобни берди:– Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади. Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти. Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман. Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман. Унинг тақдирини айбламайман. Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман, - деди Ҳаётим давомида беш мингта жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади. Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди. Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим. Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим. Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман:«Туғма шол, ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи қилма!» Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман. Асл бечора ўзим эканман… Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди. T.me/AZAN_UZ
نمایش همه...

👍 10😢 2
00:43
Video unavailableShow in Telegram
🌸 Ким 5 вақт Намоз ўқиса Аллоҳ уни...📿 давомини видеода кўрасиз❗️ Иншааллоҳ✨ @AZAN_UZ
نمایش همه...
👍 5 1