cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ko'ngil Kaliti﹏✍

𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙣𝙖 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙣𝙖 𝙗𝙞𝙧 𝙘𝙝𝙤𝙮𝙭𝙤𝙣𝙖, 𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙙𝙞𝙮𝙙𝙤𝙧 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙗𝙞𝙧 𝙗𝙖𝙝𝙤𝙣𝙖....

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
189
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

СЎНГГИ БОР ОНАНГНИ ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ?! Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг, Тунлари хотиржам, беғам ухладинг. Битта саволимга жавобинг борми, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга, Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга, Аччиқ тилларингни ботириб болга, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда, Бир онанг йўлинг пойларди шунда, Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда, Хаёлинг нозанин, жаноналарда, Жаннатнинг калити шу оналар-да, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Боланг билан единг ёғли паловлар, Уйингнинг тўрида турди бировлар, Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Пеш қилма қачондир берган молингни, Онанг нима қилар бу газмолингни!? Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Юрибсан-да бугун, амалдор жўра, Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира, Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб, Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб, У фақат йиғлади, боласин қумсаб, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Онаси йўқлардан бир сўра, қани, Қаердан беминнат меҳр топгани, Қабр эшикларин очмасдан ҳали, Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил, Оёқларин ўпиб, саждага эгил, Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил: Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?! Вафо Мўмин t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
👍 1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу! Айрим одамлар аҳлат қутиси каби юрагида аҳлат кўтариб юради, жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди. Қалби аҳлат билан тўлиб-тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар. Уларнинг руҳий аҳлатига мен ёки сиз нишон бўламиз. Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, ҳафа бўлманг. Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг. Ундайларнинг аҳлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг. Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг. Омадли ва бахтиёр инсонлар аҳлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар. Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа. Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликлар соғининг. Ҳаёт – 10 % қандай ишларни бажарганингиз ва 90 % уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ. t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
​​​​ШУКР  АЙТИНГ,  АЗИЗЛАР... 📖 Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.    Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди. Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар дуолар ижобатини ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан  банд эди.    Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди. Мен билан келган фаришта айтди: – Бу – Шукр бўлими, неъматларнинг зиёдаси ва баракаси шу жойдан юборилади. – Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен. Фаришта хўрсинди ва хафалик билан деди: – Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлар жуда кам шукр айтади. – Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен. – Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя... t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
Кимнидир ҳурматлаб, кўтарсанг кўкка, Истаркан пойига тушишинг чўкка. Ғуруринг билдириб гапирсанг тикка, Йўяркан одобсиз, ҳаёсизликка. Қайсидир устунроқ томони билан, Кибрга берилиб кетаркан бирам. Унутар ҳамма ҳам бўлган тупроқдан, Ҳар неки берилса ҳаммаси Ҳақдан. Илм деб ўзига қўйганлар бино, Ўзи бўлиб олган илмли гўё. Гар Аллоҳ онгига қилмасайди жо, Таний олмас эди алифни ҳатто. Баъзилар сал тезроқ ташласа қадам, Бир зина пастдагин билмайди одам. Шу қувватни бўлса Худо бермаган, Тура олмас эди ҳатто ўрнидан. Кўплар кўп гапирар бойлик ҳақида, Ҳар ишни ҳал қилар фақат нақтида. Ҳаромдан миллиардни йиғган вақтида, Гугуртнинг бир сири унинг ҳаққида. Хуллас одамзотга ярашмас кибр, Майли бўлсин ким зўр, оддийроқ кимдир. Дунё ҳам, инсон ҳам ўткинчи ахир, Келган жойимиз бир, борар жой ҳам бир... © Муфассалбегим t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
Qaysi mavzuda she'r yozsam ekan 🤔
نمایش همه...
ОТА Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён: - Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди. - Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг. - Ҳа, дада. - Қўлингдаги нима? - Неварангизни торт егиси келибди, шунга... - Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир. Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим. - Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим. - Дадам? Нега келяпти эканлар? Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди. - Бу нима, дада? - Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам сени хурсанд қилгим келди... Мен йиғладим...  Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эҳтимол дадам ҳам шундай қилгандир... t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
•Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканлигини кўрдим...! ©Хўжа Аҳрор Валий рохимахуллох t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
Она, қарздорман сиздан умрбод, Куйлаган аллангиз ёдимда ҳамон. Тилим бийрон чиқди, бердингиз савод, Дард чексам юраги қалқиган Онам. Жаннат ҳиди келган унинг пойидан, Атиргул шарманда ул чиройидан, Паҳса уйи азиз, Ҳон саройидан, Соддалик жисмига ёғрилган Онам. Икки қўли дуо учун очилган, Қалб нури қуёшдек порлаб сочилган, Қирқ ёшли фарзандин гўдак деб билган, Кеч қолсам қайғуриб соғинган Онам. © Адхамжон Анваржонов t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
- АЁЛ  ЗОТИ  ҚАНДАЙ ЗОТ  ЎЗИ...? Ўйлаб, деди - Донишманд  секин: - - АЁЛ асли  қалбнинг гавҳари, Усиз ишнинг йўқдир  самари. АЁЛ  шундай зотдир  ожиза, АЁЛ бизга  ЙЕТТИ МЎЖИЗА. Оёғининг остида ЖАННАТ, Қўли гулдир ажойиб САНЪАТ. Тишлари дур  товланиб турар, Кўзларида меҳр мавж урар. Пичирлайди лаблари фақат, АЁЛ учун берилган тоқат. Сочларида қор, қиров номи, Тилларида Бахтнинг каломи. Қулоқлари тинглар яхши сўз, Киприклари мисли бир товус. Қошларида камоннинг акси, Ҳеч ЗОТ йўқдир  АЁЛДЕК яхши. Ўзи эмас болам эсин дер, Ширин  болам ОНАМ десин дер. Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР, Бундай ЗОТ ким, АЁЛДИР ахир. Эркаксизми АЁЛНИ дерсиз, АЁЛ  менинг бир ёрим дерсиз. Онам  АЁЛ, Аёлим АЁЛ, Опа -сингил, жигарим АЁЛ. Ўзбек аёли иболари бор, Бошда рўмол, Зеболари бор. Сўзим  бисёр АЁЛ  васлига, Сўзим ожиз, АЁЛ  наслига. Деди, шундай сўзлар ДОНИШМАНД! Қишлоқ аҳлин қамради  ҲАЙРАТ!!! Наҳот Аёл, шундай УЛУҒ  ЗОТ, АЁЛЛАРНИНГ бори ўзи БАХТ...!!! t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
#Mulohaza Рўзғор — Сенга ҳеч қачон олиб келган нарсам ёқмайди, қачон қарама камчилик топасан! Фозил жаҳл устида қўлидаги юкларни силтаб-силтаб, гапириб-гапириб ошхонага ташиди. Мавлуда, барибир, ўзиникини оқлаб туриб олди. Тўғри-да, эри ўзи овқат қилмаганидан кейин билмайди-да. "Олиб келган булғор қалампирингизни қаранг. Ҳаммаси яшил. Уч хил ранглисидан олинг дегандим. Сабзини аҳволини?  Мушак сабзи олинн дегандим. Катта-катта сабзи кўтариб келибсиз! Пиёзнинг оқидан, қизилидан, оддийсидан—ҳар хил қилиб олинг десам, шуни ҳам оқини топиб келмабсиз. Қовунни узунчоғидан олинг десам, думалоғидан кўтариб келибсиз",—деди-ю боши балога қолди. Қўй гўштини тўғри танламаганини айтишга улгуролмай қолди. Эри уйни бошига кўтариб, бақириб кетди. Мавлуданинг нима айби бор? Ширин-ширин овқатлар қилиб бермоқчи эди. Агар қайнонаси кириб қолмаганда уларнинг жанжали, худо билади, нима билан тугарди. — Болам, барака топ, сен вазифангни бажардинг, бугун якшанба, кириб бироз дам ол, биз Мавлудахон билан болаларни олиб айланиб келамиз. Адолат опа  келини ва иккита неварасини олиб энг кичик овсинининг уйига кириб борганда аёл кўрпачаларни ёз офтобига ташлаётган экан. Қучоқ очиб кутиб олди. Ҳовли жуда оддий, эски, пасқам иморатдан иборат, аммо, қандайдир файзли, озода эди. —Шу ҳовлида учта овсин сира жанжал қилмай яшаганмиз, деди қайнонаси. Кейин ўтганларнинг руҳига тиловат қилди. Овсини тушликка овқат қилмоқчи эди,  Адолат опа тўхтатди —Ўтиринг, Сабо, сизни соғинганман, овқатни ана, Мавлудахон қиладилар. Рўзғорни кўрсатиб юборсангиз бўлди. Сабо келинчакни ошхонага бошлади. —Адолат опам картошка яхши кўрадилар. Пиёз билан қовурасиз, — деди аёл қопда турган картошкани кўрсатиб. Мавлуда картошкаларни кўриб оғзи очилиб қолди. У умрида бунақанги майда, қурутдан сал каттароқ картошкани кўрмаган эди. — Бу-уруғлик картошками, жудаям майда экан? —сўради у тозалашдан олдин —Йўғэ, нега уруғлик бўларкан, рўзғорбопда, барака топсинлар амакингиз кеча рўзғоримни бутлаб бердилар. Пиёз мана бу ерда Пиёз картошкадан ҳам майда эди. —Буларни қандай тўғрайсиз? Қачон тозалаб бўласиз? —гапириб юборди келинчак. —Шуни тозаламаганда нима иш қиламан. Меҳнат қилиб, пул топиб, камига ошхонамгача  олиб келадилар-у тозаламайманми? Олтин бошлари омон бўлсин. Ҳа, гўштимиз тугаган, тухум солиб юборарсиз-а? Мавлуда овқат тайёр бўлгунча қайнонаси уни нима учун бу ерга олиб келганини тушуниб бўлди. Овқат пишганда амакижон келди. Қўлтиғида кичкинагина тарвуз бор эди. Сабо опоқижон уйига Ҳазрат Пири кириб келгандек кутиб олди. Ўтирмоқчи бўлган кўрпачасини бир қоқиб тўшаб орқасига ёстиқ қўйди. Кичкинагина тарвуз тилла тарвузга тенглаштирилди. Уйга ўйчан қайтди. Доно қайнонаси бу сафар ҳам унга яхшигина сабоқ бериб қўйган эди. Феруза Салходжаева t.me/kongilkaliti
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.