cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Хикоялар,Танланган Асарлар

ASSALOMU ALEYKUM.🤗 Кanalimizga xush kelibsiz.🥳 Kanalda ibratli: ✨VIDEO🎞️ ✨AUDIO🎧 ✨PDF 🎫 ✨MATNLI HIKOYALAR🧾, ✨STATUSLAR 🖼️ joy olgan. Kanalimizning guruhiga: https://t.me/joinchat/cCH00q1jVYc4MDZi Orqali qo'shilib oling! Админ: @sardor23_07_99

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
531
مشترکین
-324 ساعت
+117 روز
+4830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бу орада Шавкат бизникига умуман келмай қўйди. Унинг ҳарбий билим юртига ўқишга тайёргарлик кўраётганини отасидан эшитдим. Ўғлим ўқиди, ишлади, лавозими кўтарилди. Ўзи уйланди, уй қурди. Ҳа, мана шундай эпчил чиқди бу бола. Шавкат менинг ёнимда яшаганида бир оғиз ширин сўзимни аяганман, лекин ўғлим ёмонликларимга яхшилик билан жавоб қайтарди. Шавкат укасини ўгай, деб айирмади. Уни ўзига эргаштирди. Ўқишга киришига кўмаклашди. Ишга жойлашишида ҳам ёрдамини аямади ва ҳозир ҳам қўллаб туради. Мен ҳозир касалман. Бугун бир норасида етимни уриб-тепкилаган қўл-оёқларим дағ-дағ титрайди. Бу ўгай боламни қон қақшатганим эвазига берилган жазо! Мен унинг кўкрагидан итаргандим, у эса онам, деб мен билан отасига ҳаж сафарини адо этишимизга шароит яратишга тутинди. Мазам йўқлиги учун боролмадим, отаси эса бориб келди. Кўпинча кўрпа-тўшак қилиб ётганим учун Шавкатжон докторларга ўзи олиб бориб кўрсатди. Хуллас, ёрдамини аямаяпти. Мен эса уяламан. «Ахир бу болага не кунларни кўрсатмаганман, нега у мени аяйди?» дейман. Одам ҳам шунчалар оқибатли бўладими? Бир кун туш кўрдим. Тушимга онам кирибди. Онамнинг оламдан ўтганига анча бўлганди. Уни кўриб, қувонганимдан қучмоқчи бўлдим. Бироқ онам мени итариб, яқинлашишга қўймади. «Сен менинг болам эмассан. Гуноҳларинг қилган савоб ишларингдан кўп. Кимга озор берганингни ўзинг яхши биласан. Унинг олдига бор-да, шу қалтироқ қўлларинг билан бошини сила. Бағрингга бос. Шундай йиғлагинки, кўзларингдан оққан шашқатор ёшлар тинмасин. Худо де, ўша жабрдийда сени кечирсин. Гуноҳларингни Худо кечирсин. Айтганимни қил, бўлмаса, менинг ёнимга келма. Агар гапимга қулоқ солмасанг, менинг сендай болам йўқ!» деди-да, кетиб қолди. Бу тушдан эсанкираб қолдим. Наҳот мени Худо кечирмаса?! Наҳот Тангри мендан юз ўгирган бўлса?! Болажоним, Шавкатжон, мени кечир! Кўзлари сўқир онангни кечир! Сенга оналик қилолмаган онангни кечир!.. Ҳурматли таҳририят ходимлари, бу гапларни ёзишимдан мақсад менга ўхшаган етимларга она бўлганларнинг кўзлари очилсин, дейман. Улар ўзига тўғри хулоса чиқариб олса яхши бўларди. Мен қилган ишларимдан минг-минг пушаймонман. Бахт, аслида, ҳаммага кўнглингни очиб, сендан меҳр кутадиганларга меҳр улашиш экан… Тамом...
نمایش همه...
👍 1
Боламни қон қақшатдим... (ҳаётий вокеа) Мен бедаво дардга чалинган аёлман. Бироқ бу ҳақда зорланиб оғиз очишга ҳақим йўқ. Қилган гуноҳларимга яраша жазолаётганимни яхши биламан. Бўй етган қизларнинг ҳаммаси вақти-соати етганда узатилади. Мен ҳам отамнинг розилиги билан турмушга чиқдим. Эрим билан икки-уч ой яхши яшадик. Кейинчалик менга қоронғу бўлган турмушнинг сирлари очилди. Эрим ёшликдан ичкиликка берилган экан, ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган. Бунинг устига биздан бу одатини сир тутишган. Эрим ичиб келиб, мени сабабсиз калтакларди. Отамнинг уйига доим юз-кўзларим кўкариб борардим. Чунки калтак емаган кунларим оз бўларди. Сўнгги марта уйдагиларни кўргани борганимда отам эримнинг уйига қайтиб жўнатмади. Мен бир ойча дадамникида юрдим. Бир кун уйдагилар йўқлигида эрим келди. «Ичмайман, уйга қайт!» дея Худонинг зорини қилди. Шунда кутилмаганда отам ва акаларим келиб қолиб, эримни роса калтаклаб уйига жўнатишди. Пиёниста эрим юрак ютиб бошқа қайтиб келмади. Мен уйга қайтиб боролмасдим, қайтишни ҳам истамасдим. Ахир у ерда беш ой яшаб, уч ойида калтак едим ва ҳомиламдан айрилдим. Шу сабаб мен учун ортга йўл йўқ эди. Орадан икки йил ўтди. Уйимизга тағин совчилар кела бошлади. Отам мени хотини вафот этган одамга узатишга қарор қилди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор эди. Катталарнинг қистови қатъий бўлмаса-да, ўша одамга турмушга чиқдим. Бу оилага кўникишим осон кечмади, лекин иккинчи умр йўлдошим оқкўнгил одам эди. Ҳаммаси изига тушиб кетганига қарамай, мен болаларга меҳр беролмадим. Уларни ўзимга ёт тутардим. Ўзимни гўё бу уйга фақат шу икки болага қарашга олиб келинган энагадай ҳис қилардим. Отаси йўқ пайтларда улардан аламимни олардим. Ҳеч қачон етимларга ширин гапирмаганман. Мен келганимга икки ой бўлмасидан болаларни холалари олиб кетиш тараддудига тушишди. Бу гапни эшитиб қувондим. Эрим томон норози бўлди, бироқ болаларнинг холаси ўгай қизим Барнони олиб кетди. Шавкат эса биз билан қолди. Опаси кетганидан кейин бола ўзгарди. Гапирсам, гапимга жавоб қайтармас, иш буюрсам, шумшайиб турарди. Унинг бу қилиғидан жаҳлим чиқиб бечорани аёвсиз калтаклардим. Баъзан нон тугул сув ҳам бермасдим. Кўп ўтмай ўзим кетма-кет фарзандли бўлдим. Эсимда, учинчи фарзандимнинг чилласи чиқадиган куни онам келинлари билан бизникига меҳмонга келадиган бўлди. Ўша кун дастурхонни роса безадим. Бир айланиб келиб, меҳмонхонага мўраласам, ширинликларга кимдир тегинган экан. Албатта, бу ишда Шавкатнинг қўли бордай туюлди менга. Уни ўғрига чиқариб, роса урдим. Ўз болам акасини аёвсиз калтаклаганимни кўриб, ширинликларни ўзи еганини айтди. Шунда ҳам тинчимадим, барибир, уни жазоладим. Шавкат бирор марта отасига ё холаларига зорланиб, менинг урганим ҳақида оғиз очмаган. Ўгай бўлиб ўгайлигимни кўрсатганимни ҳеч қачон бошқаларга билдирмаган. У шундай мард бола эди. Бечора калтакларнинг дастидан оёқ-қўллари қалтираб, таёққа маҳкам ёпишиб олар, кўзларидан шашқатор ёш оқарди. Мўлтираб турган нигоҳи «Онажон, мени урманг. Менга раҳм қилинг», дегандай бўлаверар, доим товуш чиқармай йиғларди. Менинг эса унга сира раҳмим келмаган. Қайси йили ёдимда йўғ-у, лекин отаси иш юзасидан Янги йилда узоқ сафарга кетадиган бўлди. Ишхонадан ҳамкасби келиб, уйга бозорлик билан болаларга совғалар ташлаб кетди. Ичида эримнинг номидан менга хат ҳам бор экан. У ҳаммамизни байрам билан табриклаб Шавкатга аталган совғани бериб қўйишимни сўраган экан. Мен эса очкўзлик қилиб, унга аталганини тутқазмадим. Ўгай боламдан яшириб, ўз болаларим билан бўлишдим. Шавкат еттинчи синфда ўқиб юрган кезлар эди. Кутилмаганда касал бўлиб қолди. Чунки бечора болагинамнинг қорни нонга тўймасди. Мен эса уни аямасдим. Хуллас, Шавкат қаттиқ шамоллаб қолди. Бу ҳақда эшитган холаси Шавкатни олиб кетди. Шу билан болам бизникига қайтмади. Аҳён-аҳёнда отасини кўргани келиб турарди. Бир куни ўқитувчиси табелга қўл қўйдиргани уйимизга келди. Мен ўшанда илк марта ўгай ўғлимнинг мактабда жисмоний тарбияни айтмаганда ҳамма фандан аълога ўқишидан хабар топдим. Ўқитувчисидан раҳмат эшитдим. Ўшанда ҳам виждоним қийналмаган. «Мен ҳам онаманми?» деб ўйламаганман. Хикоялар,Танланган Асарлар
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА #ПРЕМЬЕРА 🔥🔥🔥💥 МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Хикоялар,Танланган Асарлар
نمایش همه...
🔥 5👍 2 1
00:27
Video unavailableShow in Telegram
#кун_хакикати Ҳеч ким орзу-ниятларингизни ўзингизчалик тушунмайди... Сиздан кетган инсонларнинг кетиши ортида Бир хикмати бордир! Истихора қилинг, маслаҳат солинг, тажрибали кишиларнинг насиҳатига қулоқ тутинг, кейин эса ўзингиз ишонган нарсани қилинг. Зеро, бу бировнинг эмас, сизнинг ҳаётингиздир... Хикоялар,Танланган Асарлар
نمایش همه...
An9EEA7uMUE6kRf7_7MXJ9u3iMXOnwqMeQInV6HYUtTGBVfthIdEyPHhCaupYYX.mp48.84 KB
😢 5
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Фақат болага ўхшаган одамларгина чиндан сева олади. ©️Ҳерманн Ҳессе (Сиддҳартҳа) китобидан Хикоялар,Танланган Асарлар
نمایش همه...
323827517_958159959070244_1581684376146222383_n.mp42.62 MB
👎 1 1🔥 1
-Ахир... -Эътирозларга ўрин йўқ. Бахтли бўлиш учун қадам ташлаш вақти келмадими? -Мени бу ҳолатимда... -Мен ёлғонни ёмон кўраман. Ишонишингиз учун барча нарсага тайёрман. -Касал хотин бир умр яшай оласизми? -Сен касал эмассан. Соғ одамлар сендек сабрга эга эмас. Бир марта имкон бер. Сени бахтли қиламан. Абдураҳим қўлидаги бахт қушини учириб юбормасликка ҳаракат қилишни бошлади. Уни илк қилган иши Ҳамид акани кўндириш бўладиган бўлди. Тамом. Эътиборингиз учун рахмат Шамсинур (Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи) АСАР ХАКИДА ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ КАММЕНТДА КОЛДИРИНГ!!! БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ 😊 Хикоялар,Танланган Асарлар
نمایش همه...
👍 6🔥 1
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 46-қисм Абдураҳим Паризода жуда авайлаб гаплашарди. Улар бирор марта яқиндан кўришишмади. Бунга сабаб Паризодани ҳамон олган тарбиясида эди. У доим ҳижобда ва юзини ҳам праб юрарди. Юзи оппоқ бўлгани учун, кўзлари катта катта чиройли бўлганига кўзга ташланишни истамасди. Яна бир сабаби эса улар маҳрам эмасдилар. Муносабатлардаям чегарадан чиқилмасди. Паризодани отаси ҳозир мехрибон бўлсада қаттиққўллик билан тарбия қилгани ҳамон ўз кучини сақлаб қолганди. Паризода отасини кўзига тик қараб ёки бемалол очилиб гаплашолмасди. Паризода шунча йил яшаб бировга ҳасад қилмади. Унга ҳасад сўзи бегона эди. Бировни ютуғини эшитса доим қувонарди. -Аллоҳ зиёдаси билан берсин. Омадини берсин. Соғлом одамларгаям фақат ҳавасда эди. Авваллари мехмондорчиликда қўлларидан уялса, ҳозирда буни тўғри қабул қилганди. Ўзини борича қабул қилди. Аммаларини, амакиларини ўзи тенги қизлари билан саломлашишга уялган бўлса, ҳозирда бу ҳолидан уялмайди. Аллоҳни берган дардларини сабр билан енгиб жаннатдан умид қилади. Дадасини ҳам гуноҳларини кечириб жаннатга тушишини Аллоҳдан сўрайди. Паризода доимий даволанишда бўлса ҳам оғриқлар 25% пасаярди ҳолос. Паризодани яна бир муаммоси оёқ кийим кийишга қийналарди. Чунки юмшоқ уй тапочкасидан бошқа оёқ кийимлар Паризодани оёғига ножўя таъсир қилар, кийганида деформацияга учраган бармоқлар ҳам синиб қонаб кетиши кўп бора кузатилган. Ҳеч қачон одам вазиятларидан келиб чиқиб дуо қилмаслиги керак. Тўйиб кетдим, сабрим қолмади , чидолмайман деб Аллоҳга исён қилиш энг катта гуноҳдир. Кимлардир оддий полиартиртда шунчалик касал бўлиш мумкинми деб? Мумкин экан, унинг ҳам даражалари бўларкан. Паризода доим такидлайди бу дардни ҳеч кимга раво кўрмайман деб. Паризодага докторлар полиартиртни энг охирги даражасини беришганди. Паризода оғриқ қолдирадиган дорилар ичганида ҳам тўлиқ оғриқ қолмасди. Кечасими кундузими Паризода фақат Аллоҳ деб юрийди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдан тили чарчамайди. Ҳаттоки энг кучли оғриқдаям дод солмай истиғфор айтарди. Ҳақиқатдан қийин аммо Паризода бировга юки тушишини истамайди. Неча неча докторлар эндоскопия қилиб кўриб ҳам юзига ҳақиқатни айтганди. -Синглим биз сизни давололмаймиз. Сиздаги касаллик занжир, биз уни даволашга ожизмиз. Ҳақиқатдан Паризодада уч хил вирус ҳам бўлиб томоғигаям оғриқ берарди. Вирусга қаршиям дори ичади. Буйракда ҳам муаммоси бор, қабзият кучли қон аралаш келган вақтлари бўлади. Дорилар таъсир қилмайди. Жигардаям, ошқозон ичакдаям, бошдаям, юракдаям касаллик мавжуд. Уч шохли нерв касаллиги бўлиб шамоллатмасликка ҳаракат қилади. Астеопороз, ревматоидни полиартирт шу касалликлар билан курашиб келяпти. Бир одамга шунча дард кўплик қилади. Лекин Паризода кучли аёл. Барча дардга Аллоҳдан сабр сўраб яшаб келмоқда. Ҳаётига кириб келган инсон эса уни борича қабул қилиб ўз уйига олиб кетиш ҳаракатида. Паризода касалман деб ётиб олган эмас. У тунги иккида туриб таҳажжудни қолдирмасликка ҳаракат қилади. Оғриқларга қарамай намозини ўқишга интилади. -Аллоҳим менга куч бер. Аллоҳим ўзинг менга нима хайрли эканини биласан. Ўзингдан хайрлисини сўрайман. Ўзинг билгувчисан. Паризода тушкунлик энг катта душман деб ҳисоблайди. Тушкунлик инсонни ичини емиради, асабни баттар касал қилади дейди. Дилзода ҳам онасини ҳаётига кирган инсонни тўғри қабул қилди. -Ойи мен розиман. Сиз бахтли бўлишингиз керак. Мени ўйламанг мени бувам катта қилганлар. Мен улар билан қоламан. Паризода қизини қучиб йиғлаб юборди. Паризода шунча йил яшаб умр китобини чиройли сабр билан безади. Қўшнилар ҳам уларни гапирарди кўчага чиқмайди, қамоқда яшайди булар деб. Лекин Паризодага кўча ҳаётидан кўра ибодати муҳим. Кўчада икки оғиз ғийбат қилган қўшнидан бирор бир оятни тиловат қилган афзал. ✨✨✨ -Паризода мен уйингизга совчи юбормоқчиман
نمایش همه...
👍 3
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 45-қисм Собир ҳам насибасини олмай қолмади, ҳамон оилавий бахтидан тингани йўқ. Неча бора Паризодадан кечирим сўраб келди. Аммо энди фойдаси бўлармикан? Паризода шундай сабр тоқат ила умр кечирдики тасаннолар айтмай илож йўқ. Бирор марта онасига ҳасрат қилиб уни ҳам сиқилтирмади. Ҳаттоки Паризодани онаси барча ҳақиқатларни шу ҳикоя орқали ўқиб олмоқдалар. Чунки онасини қийналиб яшаганини кўрган қаҳрамонимиз ўзи азобда яшаса ҳам онасини азобда қолдирмай дея кўп сирларини айтмаган. ✨✨✨ Барчаси яхши кетаётган бир вақтда яна бир ҳасталик аниқланди. Энди Паризодада ошқозон раки аниқланганди. -Қизим бошингда шу дард ҳам бормиди? -Она Аллоҳ бандаларини дард бериб синаркан. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ дард берилмайди. Паризода сабрнинг улкан намунаси бўлди. Бирор ерга арз қилиб чиқмади, биров билан тортишмади. Унинг ягона таскини жойнамоз эди. Шунча йиллар давомида фақат Аллоҳдангина умид қилиб келди. Дилзодага 13 ёшида Қуръони Каримни хатм қилдиришда катта ёрдами тегди. Дилзода Аллоҳни онасининг қилган меҳнатлари эвазига таниди. Ҳозирда қизалоқ ўн тўрт ёшда аммо у сураларни ёдлаб улгурган. Рости жудаям ҳавасим келди. Ошқозон ичак раки хабарини эшитган бир админ опамиз Паризодага керакли дориларни олиб жўнатди. Аслида Паризода мендан бу опани ҳамма танигани учун исмларини ошкор қилмаслигимни сўрагандилар. Лекин мен у инсонни ҳам шундай улуғ кунларда дуо олишларини истадим. Кўпчиликка таниш бўлган админ опамиз Ҳанумка номи билан танилган аёлдир. У киши ҳам Паризодани тузалишини чин дилдан истаганлар. Паризодага ёрдам қўлини чўзгувчилар анчагина бўлиб чиқди. Лекин ҳар ойда ўн миллионлик дори дармон оладиган ва ўз ҳаражатларига, қизига ўзи пул топадиган ёлғиз аёл учун бу пулни топиш жуда қийин. Ҳанумка олиб берган дорилардан кейин Паризода анча ўзига келди. Текширувларда ичаклари яхши чиқди. Катта миқдордаги кредит учун Паризодага тегишли янги иморат ҳам қўлдан кетди. Барча дўконлари давлат ҳисобига ўтди. Оилани ягона мулки яшаб турган уйи қолди ҳолос. Хатолар инсонни ўзгартиради тоблайди, Ҳамид ака Аллоҳга қайтганди, барча гуноҳларига тавба қилиб қизига ҳар кун шифо сўрайди. Қилган хатоларидан афсусда. -Қизим сен мени гуноҳларимни касрига қолдинг. Сен бунга лойиқ эмасдинг. Сенга эмас менга дард берсин эди Аллоҳим. Лекин дард Паризодага берилганди. Афсусларга энди кеч эди. Яна бир томони Мурод ҳам Ҳамид акани жуда куйдирганди. Ҳамид ака барчаси ўз хатолари сабаблигини англаб турар лекин вақтни ортга қайтариб бўлмасди. ✨✨✨✨ Паризода биринчи ва иккинчи турмушида кўнгилсиз бўлган. Уларга мехр бериш у ёқда турсин илиқлик ҳам туймаганди. Лекин Абдураҳим бошидаёқ Паризодага мехр берди, ишончига кирди. У ҳеч кимдан кўрмаган ишонч туйғусини Абдураҳимдан кўрди. Паризода хафа бўлса иложини қилиб қизни кўнглини кўтариб кулдиришга уринарди. Ҳаттоки касал бўлса Абдураҳимни далдалари сабаб тезроқ оёққа туриб кетарди. -Сизга машина оламиз, юриб қийналмайсиз. Агар зерикаман десангиз ўзингизга бирор бизнес очиб бераман. -Мен алданишдан қўрқаман. -Паризода сизни ҳаётингизни барбод қилганлар ҳозирда бахтлими? -Йўқ. -Нега алданишдан қўрқасиз, мен ожизани ярим йўлда қолдирадиган пасткаш эмасман. Энди топдим деганимда сиздан айрилиш менга оғир зарба бўлади. Менга сизсизликни раво кўрманг. Умр бўйи сизни касаллигингизни ўзимники деб тасаввур қиламан. Умуман юзизга солмайман. Солсам эркак эмасман. Сиз билан мен жаннатларда ҳам бирга бўлишни истайман. Давоми бор...
نمایش همه...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 4
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 44-қисм Паризода у инсон билан бир дўсти орқали танишиб қолди. Админ эмасми олдинига шунчаки маслаҳат сўраяпти деб қараган қиз, муносабатлар жиддийлашиб кетади деб ўйламаганди. -Мени икки бора тақдир синади. Қайта турмушга чиқиш ниятим йўқ. -Паризода сиз бахтли ҳаётга лойиқсизку? Нега Аллоҳдан бошқадан ёрдам кутмайдиган инсон буёғига ишонмаяпти? -Ўша икки инсон ҳам не не ваъдалар билан мени никоҳига олган. Аммо иккови ҳам ваъдасидан тонган. -Аллоҳ гувоҳ мен неча йиллар излаган кўнглимга яқин инсонни топдим. Абдураҳим шоир йигит эди. Биринчи турмуши ўхшамагани учун ажрашган бўлиб ҳамон кўнглига ёққан инсонни излаб юрарди. Паризода тимсолида эса уни кўрганди. Паризода бу йигитни ўзидан совитиш учун кўп уринди. Ҳаттоки бармоқларини расмга олиб узатди. -Сиз бахтингизни топасиз. Аммо у мен эмасман. -Адашасиз, мен ҳатто сизни тушларимда кўрганман. Илк бор сиз ҳақизда билганимда ҳайратда қолганман. Қўлларингизга келсак Аллоҳ дард билан синабди, шу ҳолатдаям оёқда турибсиз. Оила қургач овқат қилишга қийналсангиз ўзим ёрдам бераман. Биргалашиб овқат қиламиз. -Бу ҳаммаси эмас ахир. -Докторга ҳам ўзим олиб бораман. Оғринади деб ўйламанг. Неча йиллар излаганим, кўнглим соҳибасини энди учратганимда мени бу бахтдан айирманг. Ҳақиқатдан Абдураҳим самимий инсон эди. Паризода ҳақида кўп жойлардан суриштирган, бу қизни иродасига қойил қолганди. -Менга ишонинг ҳаммаси яхши бўлади. ✨✨✨ Муяссар Абдураҳим ҳақида эшитганида ижобий қабул қилди. -Пари сиз бахтли бўлишга лойиқсиз. Мен йигит ҳақида имкони борича суриштириб бераман. Абдураҳим ҳақида ҳеч ким нўжоя фикр билдирмади. Ҳаммани кўнглини топишга интиладиган меҳнатсевар йигит экан. Бой бўлмаса ҳам ҳамма қатори инсон бўлиб, ўз ҳалол меҳнати билан анча обрўга эга бўлиб қолган экан. Имкон қадар икки уч марта саховат кўрсатиб касалларга ёрдам қўлини чўзган инсон бўлиб чиқди. Муяссар Паризодага шу маълумотларни топиб берди. Аслида Муяссар савдо билан шуғулланарди. Туркия кийимларини сотарди. Паризодага дориларини олишда ҳам неча бора ўз ёрдамини аямаган. Ҳақиқатдан кўнгли очиқ, чин дўст эди. -Пари мен қизизга лойиқ кийим жўнатдим. Маза қилиб кийсин. -Муяссар мени ҳижолатга қўяяпсиз. -Бунақа деманг, дўстларни орасида ҳижолат деган сўзга ўрин йўқ. Муяссар Дилзода мос кийимларни узлуксиз жўнатарди. Паризодани аҳволини билгани учун ҳам ундан ёрдамини аямасди. ✨✨✨ Паризода бирорта тўй ёки маракага борса иримчилар уни кўнглини кўп бора синдирган. Чиллали уйларга уни яқинлаштиришмасди. -Анавини киритманглар, иккита эр кўрган бахтсиз, камига касал. -Бирор баҳона билан бошқа хонага чиқаринглар . -Келиб нима қиларкан а? Касри урмаса бўлди. Шундай кунлар Паризода ўксиб йиғларди. У ҳам соғлом яшашни хоҳларди. Нима қилсин шу дард билан синалаётган бўлса? Кечалари кўнглини оғритганларни кечирдим дея дуо қиларди. Дилимни оғритишгани учун Аллоҳим жазолама дерди. Лекин Аллоҳнинг адолати доим устундир. Бир куни Паризодалар оилавий Элёрни ўгай отасини уйига боришди. Ҳамид акани дўстлиги узилиб кетмаган, борди келди қилиб туришарди. Овқатлар ейилиб аёллар суҳбатга киришиб кетишганда Элёр ҳақида гап очилди. -Паризода сизга қилганлари учун Элёр жазосини тортяпти. -Нимага? Паризода ҳайрон эди. -Буткул касодга учради. Қўлида ҳеч нарсаси қолмади. Фақатгина ўша сиз яшаган дом қолди ҳолос. Хотини билан ўша ерда яшайди. Ҳозирда юк туширувчи бўлиб чой чақага кунини кўриб юрибди. Хўжайинам унга ёрдам бергилари келмай қолди. Паризода шунда тушунди у дўстларим билан биргаман деганини. У юк туширувчи бўлиб группавой ишлашар экан.
نمایش همه...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 3
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 43-қисм Паризодани топиши фақат телеграмдан бўлиб қолганди. Уйда ортиқча пул йўқ, ўзини ўзи кунини кўрарди. Дориларини ҳам вақтида ололмас,касалхонагаям вақтида ётолмай қоларди. Ҳаммаси етишмовчиликдан бўлиб қолганди. Тошкентга даволанишга ҳам бориши учун ўн миллиондан ортиқ пул кетарди. Паризода ҳаммасини ўзи ишлаб топарди. Оиласидагилардан пул олмасди. Ҳар ой даволанишига пул топо олмай ҳам қоларди, лекин сира ҳам умидини узмасди. (Шу ерида бир гапни айтиб ўтаман, Паризода доим муҳтож бўлганида Аллоҳ қўллаб келган. Орамизда олди берди бўлиб турди, биз анча яқин бўлиб қолдик. Пул керак бўлганида картадан картага ўтказиб турдик. Шамсинур шунча пул зарур ҳозирда десалар бор бўлса ўтказиб берардим. Ўша кунни ўзида қайтариб ташлаб берардилар. Аллоҳ ўзи етказди, қарз бўлиб қолмай деб. Бу жуда кўп бор такрорланди, ўзим гувоҳиман. Пулга муҳтож бўлдиларми Аллоҳ ғойибидан берарди. ) Гулёра ва эри Паризодага ёрдам бўлсин дея Дилзодани олиб кетиб мактабга керакли нарсаларни олиб берар, қўлига пул берар, имкон қадар ёрдам беришарди. Тошкентга касалхонада ётганидаям ёлғизлантириб қўйишмасди. Шунча дард, шунча оғриқлар билан буйрак фаолияти издан чиқа бошлади. Даволанишлар бесамар кетиб оқибатда битта буйрак ишламай қуриб қолди. Бу яна Аллоҳнинг бир синови эди. Шунча дардлар Паризодани Аллоҳга яқинлаштирса яқинлаштирдики, асло узоқлаштирмади. Паризода Қуръони Каримни неча бора хатм қилди. Қизига олти ёшлигидан кичик сураларни ўргатиб борди. Ўзи ҳам илм олишдан тўхтамади. Доим Аллоҳнинг ёзган тақдирига рози бўлиб келди. Шунча дардларни бир кун мукофоти бордир деб ишонади. Бирор еримиз оғриса ётиб оламиз, аммо Паризода енгилмаслик учун курашади. Уй ишларидан ҳам ўзини олиб қочмайди. Ҳамма аёл сингари меҳнатга кўмилиб юради. Хамирли овқатларда бироз ёйишда қийналишини ҳисобга олмаса ҳаммаси жойида. Борган сари танасини дард эгаллаб борсада асло таслим бўлмайди. Муолажаларни вақтида олишга интилади. Ҳамид ака қизига қараб бутун умр виждон азобида яшаяпти. Доим Паризодага: -Сен мени катта оғлимсан, -дейди. Паризода шунча азоб кўриб иккинчи бора турмуши бузилгач ота мехрини ҳис қилиб яшай бошлади. Ҳамид ака доим: -Сизлар учун яшаяпман болам. Ростдан ҳам Ҳамид ака қилган хатолари бадалини тўлаб яшай бошлади. Паризодани касали бир зарба бўлса иккинчиси Муродни катта пулга қарзга ботиб кетгани эди. Оилада фақатгина Гулёра бахтидан тинчиганди. ✨✨✨ Дилзодани отам йўқ деб ўксимасин деб Паризода унга нима деса олиб берарди. -Қизим бирор нарса керак бўлса тортиниб ўтирма. Дилзода ҳам ақлли қиз бўлиб аъло баҳоларга ўқир, онасини қийнамасликка ҳаракат қиларди. -Ойи сиз дунёдаги энг яхши онасиз. Паризода қизи ўзини қучоқлаганда дунёларга сиғмай барча дардни унутарди. Паризода оғриқлардан ётиб қолган вақтлари ҳам пул топиш илинжида бедорликда каналларда админлик фаолияти юритиб ҳаёт учун курашарди. Ҳамма нарсанинг ҳам хайрлиси бор ва бўлган. Паризоданинг ҳаётига умуман бошқа бир инсон кириб келди.
نمایش همه...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 3
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.