cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Soliha's thoughts

•Soliha Baymurodova - arab adabiyoti magistranti •6ta tilni o'rganganman •Bu yerda ilm olishdagi tajribalarim, til o'rganish va kitoblarga oid fikrlarim, islomning go'zalligi, fikrlashning ahamiyati haqidagi mulohazalarimni yozaman

نمایش بیشتر
طاجيكستان8 545زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
319
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+17 روز
-1030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Болаликдан профессор бўлишни орзу қиламан. Худоям мана бўл бандам дегандек, умримнинг аксар қисмида тинмай илм эшикларини очяпти. Бугун Алишер Навоий давлат музейида маърузага чақиришди. Афғонистонда дунёга келган, ўзбек олими иштирокида "Афғонистонда Навоийшунослик " мавзусида. Жудаям ажойиб фактлар, янгиликлар ўргандик, Навоий шахсига бўлган ҳурмат ва эҳтиром янада ортди. Навоий деган қалбимда муҳаббат учқунлари пайдо бўлди. Маърузадан сўнг, домла билан алоҳида суҳбат қилдим, уларга Навоийлик эканимни, аждодларимдан бири Афғонистондан эканлигини айтдим... Қизиқ бугунги учрашув тасодифми ёки Яратган яна янги эшикни очяптими... Роббим, нима бўлгандаям, ҳар бир илмни манфаатли қилгин, қалбимни илм билан мунаввар қилгин. Раҳмат 💞 Илм олиб йиғлайдиган девонага айланяпман... @solihas_thoughts
نمایش همه...
10❤‍🔥 4🕊 3👍 1😍 1
Магистратурамнинг охирги семестри тугашига бир ой қолди. Бугун адабиёт фанини университет талабалари ва мактаб ўқувчиларига ўтиш бўйича тақдимот тайёрладим. Докторантурадаги фаолиятим учун мавзу топишга уриндик. Хуллас, англадимки - адабиёт ҳаётимнинг муҳим бир бўлаги, ажралмас қисми. Бу қалб фани, уни англаш, уни ҳис қилиш учун фақатгина бадиий адабиёт ўқиш эмас, балки тарихни, сиёсатни, социологияни, фалсафани, диншуносликни, психология, географияни билишингиз керак. Шунинг учун ҳам ҳамма моҳир адабиётшунос бўлавермайди. Шунинг учун ҳам адабиёт фанини ўта олмайдиган ўқитувчиларга учраб қолинади. Хуллас, адабиёт бу фанлар мажмуи, ҳаётни англатувчи фан❤️ @solihas_thoughts
نمایش همه...
14👍 3💯 2❤‍🔥 1
Уфқдан кейин яна 2 та илмий китобни тугатдим, ҳозир яна бирини тугатиш арафасидаман. Лекин бу ёмғирли куз кунларида яна бадиий асар ўқигим келди. "Война и мир" ни соғиндим, ғалати... Классика ўқишни ўрганибман шекилли, ичимдан хоҳиш келяпти...
نمایش همه...
❤‍🔥 2 2🔥 1
Ҳар нарсанинг ўз вақти, фурсати бор. Вақти-соати келгунча ҳар қанча қаршилик қилинмасин, оғриқли бўлмасин яхшиликни ният қилиб сабр билан яшаб ўтиш керак. Ҳиссиётларни жиловлаш эмас, уларни англаш, тушуниш, ҳолатни чуқурроқ тафаккур қилиш ёки шунчаки ҳеч нарса қилмаслик керак. Биласизми, ўзбек менталитети айнан салбий ҳиссиётларни тилда гапиришга, юзда ифодалашга, кўзёш қилишга рухсат бермайди. Тилингни тий, ҳаддингдан ошма, йиғлама, ёшингни оқизма, чида, сабр қил, овозингни ўчир, индама... Ўз ҳиссиётларини бошқалардан фарқли равишда ифодалаганлар эса тили бир қарич, доим хафа ва ҳоказо тамғаларда қолади. Биродарлар, биз инсонмиз, инсонларнинг ҳиссиётини тўғри яшашга ҳуқуқи бор. Эркак бўлсин, аёл бўлсин. Буни жинсга алоқаси йўқлигини қачон англаймиз? @solihas_thoughts
نمایش همه...
👍 5❤‍🔥 1👏 1💯 1
Ўзбек адабиётининг дурдоналаридан Саид Аҳмаднинг "Уфқ" романини бошладим. Ўқишни истаганлар учун: Тили жуда енгил, осон усулжа ёзилган. Бир кунда бемалол 100 бет ҳам ўқиса бўлади. Самимийлик, ўзбекчилик ва анъаналар уфуриб туради. Кўрамиз қандай таассуротлар оларканман?!
نمایش همه...
🔥 6❤‍🔥 3
Бир неча йил олдин форс тилига қизиқишни бошлаганман. Муин(Moein) овозидаги ноласи билан ўшанда форсчанинг бутун гўзаллигини очиб берганди. Шу-шу бу тилда кўп эшитаман, Эрон ҳақида ҳужжатли филмлар кўраман. Аллоҳ насиб этса сафар ҳам қиламан. Бу рўё деб номланган қўшиқда, инсон хаёлоти, ички олами, Ер юзидаги воқеалардан эзилган юрак бор. У хаёл қилади, у орзу қилади... дунёдан бир неча ранги қалам, бир парча ер, бир неча курси ва қанотлар истайди. Борсаки очликдан, азобдан қийналганларга ёрдам қилолса... Хуллас, бу қоришиқ ҳисларни уйғотди манда. Тадқиқот олиб бораётган адибимнинг ижодида ҳам шу мавзу бор. Таъсир қилди. Буюк муҳаббат бор бунда, оламга, одамга, ҳаётга... Болаларча қилинган орзу бор...
نمایش همه...
11👍 2👏 1
👍 2 1
Ассаламу алайкум! Анча бўлди, яна ўзимнинг ичимга шўнғиб кетдим, блогларимда фаолиятимни тўхтатдим. Бугун бир фикр билан келдим. Ресурс ҳақида гаплашмоқчиман, сиз билан. Замонавий дунёмиздаги янги валюта бу инсоннинг ресурси, энергияси саналади. Ўзининг ичини обод қилган, фикрлари, яшаш тарзини тартибга солган, ўзининг ички олами билан ташқи олам ўртасида алоқа ўрната олиш, балансга келтириш ресурс(куч) беради. Ҳар бир инсоннинг ўзи шуғулланиб мазза қиладиган машғулоти, гаплашганда энергия алмашиб, қувватланадиган инсони, борганида роҳат туядиган маскани бўлади. Эркак ва аёлларда бу бошқача шаклда. Ҳар ҳолда эркак эмасман, демак, аёлларнинг қувватини тўлдирадиган баъзи нарсаларни айтаман: 1. Аёллар давраси, дугоналар суҳбати. 2. Табиат билан жонли алоқа. 3. Илм олиш, ибодат, руҳий машғулотлар. Бу уч ҳолатдаям эътибор берилса, бизнинг ўзбек аёлларимиз олдиндан айнан шу ишларни қилишган. Ўзбек аёллари йиғилишиб бирга нарсалар тикишган, қўшнилик-қариндошлик алоқалари яхши бўлган. Аёлларимиз доимий ерда меҳнат қилишган, гуллар экишган, боғга қарашган. Доимий мутолаа, ғазал ва шеърлар ёдланган, Қуръон тиловати ва ибодатлар билан машғул бўлишган. Бугун эса бизда табиат билан алоқа деярли қолмаган, аёллар билан эса камдан-кам соғлом алоқа ўрнатамиз, асосан виртуал ўртоқлигимиз бору, жонли машғулотларимиз кам. Ибодатларда эса жуда сустмиз, илм оламизу, лекин ниятимизга бошқа нарсалар аралашган... @solihas_thoughts
نمایش همه...
👍 9🔥 5❤‍🔥 1
Депрессия Стресс Ўзига ишонмаслик Ижтимоий тармоқларга қарамлик ҳақида! Ҳаётингиз ҳақида қайғуринг!
نمایش همه...
❤‍🔥 1👍 1🕊 1
نمایش همه...
Дофаминовая яма. Как мы губим свой мозг

Курс от Андрея Курпатова «Деньги. Твой прорыв» — обучение финансовому мышлению для тех, кто хочет кратно вырасти в доходе — здесь и сейчас. Готовая модель зарабатывания денег, которая поможет найти новые возможности👉

https://bit.ly/3pVaFlz

Андрей Курпатов — президент Высшей школы методологии, основатель интеллектуального кластера «Игры разума». Создатель современной модели психотерапии, автор более 100 научных работ и 12 монографий, а также научно-популярных книг по психотерапии, психологии, философии и методологии, изданных тиражом более 7 млн. экземпляров и переведённых на 9 языков. Андрей Курпатов в соцсетях:

https://vk.com/av.kurpatov

https://ok.ru/andreykurpatov

https://t.me/kurpatov_tg

https://dzen.ru/andreykurpatov

Официальный сайт:

https://www.kurpatov.ru

❤‍🔥 2🕊 1