cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

O’zbekiston yozuvchilar uyushmasi tarixi muzeyi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
217
مشترکین
-124 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

https://t.me/nini_mimi_shop_uz Iltimos qushilila🫶🏻
نمایش همه...

Яқинда болаликдан бирга ўсган дугонам уйига таклиф қилди. Уларнинг қишлоғига боряпману, негадир дилимда ғалати тотли туйғулар мавж уряпти. Нимадир юз берадигандек! Ана, тераклар янада баландлашибти, толлар йўл четини буткул энлабди. Кун иссиқ. Ариқда сув шилдираб оқяпти. Беихтиёр хаёлимдан аччиқ... аламли бир фикр кечди: умр ўтаётир! Шундай ўйлар билан бораётсам, йўлда бир йигит ёрқин табассум билан менга қараб кела бошлади. Бир болакайни қўлидан етаклаб олган. Кўзлари бошқачами? Мунча ўхшамаса?! Эҳ, тақдир!.. Қошу кўзлар ўша, юзлар ўша, қароқлари ҳам. Қарашлари...У менинг биринчи ва оловли муҳаббатим эди. Беихтиёр ич-ичимдан эзилиб-эзилиб йиғламоқда эдим. Ногоҳ, унинг ҳам кўзларида бир алам... бир армон учқуни йилт этди. Атиги бир зумгина...Кейин, бирдан ўғлини етаклаб, йўлдан ўтиб кетди. Ана ўшанда юраккинам – жафокашим ғалаён кўтарди. Кўзларим жиққа ёшга тўлди. Ўттизнинг остонасида туриб, энди ўйлайман: Ўн етти ёшимда ёқиб-ёндиргувчи хаёлларга берилган даврим экан. Энди улғайдим, ёшлик гўё тушда кечгандек ўтди-кетди. Хуллас, шундай қилиб, мен ёшлигимни, муҳаббатимни, гўзалдан-да гўзал ҳисларимни йилларга бой бердим. Умр эса... Мунира РАМАЗОНОВА
نمایش همه...
ҚАЛБИМ ГАВҲАРИ Ҳикоя Қишлоқ четидан уйга қайтаётган эдим. Шом маҳали. Изғирин эсмоқда. Қарғалар эса гўё, ҳадемай қор ёғади, деяётгандек чўзиб-чўзиб қағилламоқдалар. Осмон қуюқ булутлар оғушида. Сўқмоқ четидаги узун теракка яқин бордим. Бу терак болалигимдан бор. Танаси қулочга сиғмайди. Қизалоқлик чоғларимда шу теракнинг соясида ўйнардим. Ўша вақтлар теракнинг шохларида, назаримда, дунёнинг жами қушлари чуғурлашар эди. Бугун, негадир, терак ёнидан ҳеч ўтиб кета олмадим. Аллақаёқлардан ҳу-у-ув деган овоз келар, атроф шовқин, йўлдан машиналар ғизиллаб елмоқда. Теракдан сал нарида бир ариқ сув оқяпти. Сувга энгашаётиб, аксимни кўрдим ва ҳайрон қолдим: сувда оппоқ юзли, қошлари қалин бир йигит менга жим қараб турар эди. Ўрнимдан туриб, ортимга ўгирилдим. Йигитнинг кўзларига қарадим. У маҳаллар мен ўн етти ёшда эдим. Узун бўйли терак бирдан одамга айланиб, ёнимда пайдо бўлиб қолдими, деб ҳайратландим. Ўшанда... Ўшанда... бу терак ёнида мен биринчи муҳаббатимни учратган эканман! Эслаяпману... ўзимни айни ўн етти яшар қизлардай тасаввур қиляпман. Ахир, ўшанда... олам бошқача эди. Йигитни тўсатдан кўрдим. Мен ўшангача дунёда йигитлар ҳам борлигини билмас эканман... Йигит худди табиатнинг бир бўлагидай, ариқ бўйида доим тургандай эди. Унинг кўзлари юлдуздай ёниб турарди. Бошқа қизлар ҳам кўрганларида, худди мен каби мастона бўлармидилар? Ў, бу оламда унинг ўхшаши бормикан? Балки йўлдан ўтиб кетаётган эдими, мени кўриб қолиб, тўхтаганми? Қайдам?.. Ўша маҳал жойимда тўхтаб қолдимми ё олдинга қараб юрдимми, эслолмайман. Фақат у...угина ёдимда. Қош қораймоқда эди. Йўлимда паришон давом эттим. Бир нима дейишга тилим лол... Тилим ожиз. Фақат кўнглимда ажиб бир бахт истаги мавж урар эди. Балки, мени кўнглим чалғитгандир? Ҳар не бўлса ҳам, мен уни кўриб қолганимдан хурсанд эдим. Жуда! Унинг кўзлари... О-о, унинг қароқлари қорачақмоқдай чақнашини бир кўрсангиз эди! Совуқда титраб кетди, титраб!.. Йўқ, у титроқлар совуқники эмас эди... Ўшанда қалбимни эгаллаган бахту саодатни умримда яна туярмикинман-а? Юрагим тоза ва тиниқ туйғулар билан лиммо-лим! Худди самоларда учиб юргандекман. Мен ўшанда орзулари чексиз...чегарасиз бир қизгина эдим. Жисмимдаги кечинмаларнинг бари қалбимдаги туғёнларнинг натижасимиди? Унинг қалбида ҳам шундай ҳислар бормиди-билмадим. Хуллас, илк боқишдаёқ бир-биримизга маҳлиё бўлдик. Қоп-қора кўзлари менга бир бошқача қувонч билан боқди, қалдирғоч қанотидай қошлари хиёл чимирилди. Унинг ўжар, бошвоқсиз қарашларига дош беролмадим. У кўзини узмай қарарди. Кўзларимни олиб қочдим. Ногаҳон кўнглимга ёмон бир ғашлик битди. Безовта қарғалар қар-қар деб овоз берди: сал ҳушёр тортдим. ...Ахир, мен уни ўн етти ёшимда учратган эдим! Воҳ, дилим ёмон эзилди. Томоғимга аччиқ бир нарса тиқилди... Ҳали-ҳамон ёдимда: хонамдан чиқмайман. Ота-онам ҳайрон: хавотирда. Кўзимга ҳеч нарса кўринмас, қулоғим эшитмас эди. Кўз олдимдан ўша қора қош, қоп-қоракўзлар кетмайди. Табассумли, очиқ чеҳра, самимий ва меҳрибон йигит менга ҳамиша ҳамроҳ бўлиб юргандек!.. Ахир, у... Ахир, У эди. Ахир, мен ... ўн етти ёшда эдим. Кейин... ...мен ўқишга кетдим. Йиллар қандай ўтди – билмадим. Турмуш чиғириқлари бизни синовларга солди. Аямай! Бироқ, ҳар гал кўнгил ғамга ботганда, ўша кўзлар менга бир бошқача қараб тургандай бўлаверади. Кейин... ...турмушга чиқдим. Кунлар, ойлар, йиллар ўтди. Йигирма беш ёшимда, кунларнинг бирида...бир бошқача кунда ўша йигитнинг қарашларини қўмсадим. Қаттиқ! Жуда ҳам!.. Ахийри, қишлоғимга бордим. Ўша сўқмоқ бўйидаги қучоққа сиғмас терак ёнида тўхтадим. Ариққа қарадим. Сув жуда ҳам кам-жилдирабгина оқяпти. Терак эса қариган, танасининг туси ўзгарган – ғадир-будир. Атроф эса худди аввалгидай майсазор. Қушларнинг чуғур-чуғури тинмайди. Кўзларимни юмдим. Ўн етти ёшлигимни эсладим. Ўша пайт қандай эдим – ҳисларим тоза, одамларга ишончим маҳкам! Энди...Энди-чи?.. Энди улғайдим. Ҳаммаси ўзгарди. Ўзим ҳам! Мўжизалар, инъомлар қизнинг қалбига бир марттагина...атиги бир марттагина берилар экан. Орадан йиллар ўтди. Фарзандлар улғайди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Қалбим гавҳари
نمایش همه...
Педагогика институтида, кундузги бўлимда ўқидим, болаларга онам, холам келиб қарашиб туришди. Институтни битирганимда 3 та ўғлим бор эди. Ишга чиқиб кетсам, болаларимнинг тарбияси нима бўлади деб ўйладим ва дипломимни сандиққа ташлаб қўйдим. Дипломим ҳали ҳамон ўша ерда” деб кулиб қўярдилар. Дипломларини сандиққа ташлаб қўйганлари зое кетмади. Ҳамма ҳавас қиладиган, ҳаммага ўрнак бўла оладиган даражадаги 6 фарзанд - 4 ўғил ва 2 қизни тарбиялаб вояга етказишди. Қайнонамга ҳавас қилиб атоқли ёзувчимиз оиламизнинг жуда яқин дўсти, забардаст инсон Пиримқул Қодиров неварасига Шамсияхон деб исм қўйган. Қайнотамнинг ёнларида мана шундай оқила, фозила, меҳрибон, жонкуяр аёл, рафиқа, дўст бор эди! 1981 йил эди. Қайнотам турмуш ўртоғим Анвар акага (Аллоҳ раҳмат қилсин!) “Эврика” маркали ёзув машинкасини совға қилдилар. “Диссертациянгни ёзишингда асқотади” дедилар. Лекин ўзлари қўлёзмаларини бошқаларга пул бериб ёздириб юрдилар. Биз ҳарчанд “Ада, қўлёзмаларингизни беринг, ўзимиз ёзиб берамиз” десак ҳам кўнмабдилар. “Сен ташвиш қилма, ҳеч нарсани ўйлама, ҳаммаси жойида. Ундан кўра илмий ишингни тезлат, диссертациянгни ёқла, Дилдор ҳам, ёш боласи бор, ўзини қийнамасин”, дердилар. Бу меҳрни қандай аташ мумкин? Фарзандларни шу даражада аяганларини бугунги замон, бугунги давр тилига нима деб таржима қилса бўлади?! Жавоб тополмайман... Фақат кўзларимдан тирқираб ёш оқади... Отамиз меҳнатлари орқасидан халққа танилдилар, эл- юрт ардоғида бўлдилар, давлатимизнинг энг юксак мукофотлари, унвонларига сазавор бўлдилар. Лекин ҳеч қачон кибр-ҳавога, манманликка берилмадилар. Бундай нарсалар у киши учун буткул ёт эди. Улуғлик билан оддийлик наҳот эгизак бўлса, улуғлик билан оддийлик наҳот бир-биридан сира айро бўлмаса? Мен учун жуда улуғ бўлган Жуманиёз отам оддий инсон эдилар. Бундай одамлар атрофимизда балки жуда кўпдир. Мен худди шу фазилатни яна бир азиз инсонимда - падари бузрукворим, дадажонимда кўрганман. Қайнотам ҳам дадажоним Охунжон Ҳакимов ҳам ниҳоятда камтар, камсуқум, ҳалол-пок, меҳнаткаш, заҳматкаш инсонлар эди. Зиёли, камтарин, очиқкўнгил, меҳрибон, ҳазилкаш инсонларнинг фарзандлари ҳам эл хизматида бўлади, фидойи фарзандлар берган ота-оналарга шарафлар бўлсин. Мунира РАМАЗОНОВА суҳбатлашди.
نمایش همه...
— Ота-онамнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатлари, мазмунли суҳбатлари, ҳаммамизга чиройли тарбия берганлари, ҳеч бир сўзлари эсимдан чиқмайди. “Мен вафот этганимдан кейин тарқалиб кетманглар” деб уқтиришган. Онам билан бўлган муносабатлари катта тарбия деб биламан. Қайнотам билан қайнонам Шамсияхон аянинг қутлуғ хонадонларига 1979 йили келин бўлиб келганман дейди Дилдор Ҳакимова. Ўзлари Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимовнинг қизлари экан. У киши билан суҳбатлашар эканман жуда ҳам таъсирландим. — Қайнотам бу дунёда 80 йил умр кўрган бўлсалар, ҳаётлариниг охирги 30 йили давомида мен ҳам у кишидан фарзандлари қаторида сабоқ олдим, меҳр кўрдим, ижодий ютуқларидан фарзандлари сингари қувондим, хаста бўлиб ётиб қолганларида ўз отамдан йиғладим — дейди Дилдор опа. — Дилдорами опа сиз учун қайнотангизнинг қайси сўзлари ҳикмат дея оласиз? — Шунча йиллар мобайнида мен бу оилада бирор марта бирор одам ҳақида ёмон гап айтилганини, ғийбат қилинганини эшитмаганман. Хамиша бу хонадонда муҳит тоза, мусаффо бўлган. Сабаби, хонадон соҳиби, раҳматли Қайнотам ниҳоятда беғубор, қалби тоза, ҳаммага бирдек яхшилик истайдиган инсон эдилар. У киши табиатан жуда камтар, оддий одам эдилар. Лекин шунинг баробарида салобатлари ниҳоятда улуғ эди. Жуманиёз отамнинг бирор кишига қаттиқ гапириб, дилини оғритиш тугул, ҳатто овоз кўтариб гапирганларини эшитмаганмиз. Ҳеч қачон бировнинг дилини оғритмаган, жуда беозор киши эди. Ким билан муомала қилмасинлар, ўша кишининг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб гаплашардилар. У кишида ички маданият жуда кучли эди. Ҳалол-пок, тўғрисўз бўлиб ҳеч қачон ортиқча ҳашамат, бойликка ҳавас қўймаган, борига қаноат қилиб, шукур қилиб яшаганлар. Ҳаётда ҳар хил кунлар бўлади, бир кун хурсанд бўлсанг, бир кун хафа бўлишинг мумкин. У кишининг бирор нарсадан ранжиб, хафа бўлганларида ҳам буни ҳеч қачон оилага, фарзандларга сездирганлармаганлар. Оила тинчлиги, фарзандлар хотиржамлиги у киши учун ҳамма нарсадан муҳим эди. Атрофдаги оддий нарсалардан ҳам ўзлари учун гўзаллик қидириб топа билардилар. Чарақлаб турган қуёшга, дарахт шохидаги шиғил пишаётган меваларга ёки майса орасидаги миттигина тугмачадек гулга қараб ҳам завқланардилар, хурсанд бўлиб кетардилар. Ҳозир ўйлаб кўрсам, бундай кайфият биз бугун баъзан унутиб қўядиган шукроналик туйғуси экан. Турмушдаги оддий юриш- туришлари, атроф-муҳитга муносабатлари, таниш-билиш, дўст-қадрдонларига қилган муомалалари билан биз фарзандларга ҳаёт аталмиш энг мураккаб фандан сабоқ бериб кетган эканлар. Қайнона қайнотам бир кам 60 йил бирга яшашди. Уларнинг муҳаббатлари достонларда битиладиган муҳаббат каби эди. Рафиқаларини еру кўкка ишонмасдилар. Ҳатто ижодий сафарларга борсалар ҳам, иложини қилиб, онамизни ўзлари билан олиб кетардилар. Қайнотам “Ҳайрат олами” номли хотира-қиссаларида шундай ёзадилар: “Оила қурганимизнинг эллик йиллигини ўзимизча нишонлаб, яқинда қиз-ўғиллар, неваралар (дарвоқе, эваралар ҳам кўрдик!), келин-куёвларни бир жойга тўпласак, Худога шукурлар бўлсинки, ҳовлимиз тўлди. Болаларимиз ҳаммаси оилали, эл хизматида, турли ташкилотларда ишлашади. Буларнинг ҳаммасига яна бош сабабчи - рафиқам Шамсия! Озми-кўпми барча ижодий, ҳаётий ишларимнинг асосий таянчи, илҳомчиси ҳам - рафиқам! У ҳаёт йўлларимнинг барча бурама ва равон сўқмоқларидан мен билан бирга юриб, мураккаб ва қувончли дамларни бирга баҳам кўриб, шу ёрқин кунларга етишдик. То тирикдурмен, менга ишқу муҳаббат чоғидур, деган ҳикматларига амал қилиб яшашга интиламан”. Қайнонам ҳам очиқкўнгил, ниҳоятда самимий, юрагида кири йуқ, юзларида нур бор аёл эдилар. Бизга ўтмиш хотираларидан жуда кўп сўзлаб берардилар: “Ота-онамнинг жуда эрка қизлари эдим, сабаби менгача туғилган тўрт фарзандлари нобуд бўлган экан. Шунинг учун мени еру кўкка ишонишмас эди. Турмуш қурганимизда жуда ёш эдим, ғўр эдим, мени адангиз ўзлари тарбиялаганлар. Турмуш қурганимиздан кейин ёш болаларимиз бўлишига қарамай, ўқишинг керак, деб мени институтга киришга рағбатлантирдилар.
نمایش همه...
ОЛТИН ЗАНЖИР Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ҳаёт бўлганларида бу йил 90 ёшни қарши олган бўларди. Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таржимон, драматург, публицист Жуманиёз Жабборовнинг таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Ватанимни куйлайман!” деб номланган хотира кечаси ўтказилди. Шоир XX аср ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган серқирра сўз санъаткоридир. Шу муносабат билан севимли шоиримиз ҳақида у кишиниг кенжа қизлари Қундуз опа ва келинлари Дилдор Ҳакимова билан суҳбатлашдик. Ўйлаймизки, ушбу суҳбат сиз азиз ўқувчилар учун ҳам қизиқ ва ардоқли шоиримиз ҳақидаги хотираларни тинглаш мароқли бўлади. — Отам ҳақида эслаш, онам ҳақида гапириш жуда мароқли, — дейди Қундуз опа. – Оилада олтида фарзанд бўлганмиз. Катта акам Ҳамид Жабборов дипломат. Москва Ҳалкаро Дипломатия университетини битирган. Иккинчи акам Анвар Жабборов филолог, фан номзоди. Вақтида Ўзбекистон Маданият ва спорт вазири бўлиб ишлаган. 2012 йил вафот этган. Учинчи акам Фарҳод Жабборов иқтисодчи. Иқтисодиёт институтини битирган. Турли банкларда ишлаган. Шу йил оламдан ўтди. Тўртинчи акам Ҳабибулла Жабборов Маданият ва санъат инстутни тамомлаган. Анча йиллар ўз соҳасида турли лавозимларда ишлаган. Ҳозир нафақадалар. Юлдуз Жабборова опам филолог университетни тамомлаган. СамПИда домла бўлиб ишлайди. Отам ҳаммамизни ўқитди, зиёли қилишди. Тарбияни чиройли беришди. Биз ҳаммамиз оилали бўлдик. Ўн саккиз нафар набира бир нечта авара кўришди. Отам билан онамнинг турмуш қуришларининг тарихи жуда чиройли бўлган. Асли улар бир-бирларига қариндош бўлганлар. Болаликдан бирга ўсишган. Отларга миниб, адирларга югуриб кетардик дейишарди. Болаликдан бир-бирларига муҳаббат қўйганлар. 1951 йилда турмуш қуришган. Отам Ўрта Осиё универиситетда битирувчи курс бўлганлар. Онам 18 ёш бўлганлар. Тўйдан кейин Тошкент шаҳарга кўчиб келишган. 1952 йил Ҳамид Жабборов акам дунёга келганлар. Отамни ўша йили Москвадаги Максим Горкий номли адабиёт институтига ўқишга йўлланма билан жўнатишган. — Қундуз опа биламизки, сиз зиёли оилада дунёга келгансиз, китобга қандай меҳр қўйгансиз? Қайси асарларни севиб ўқийсиз? Дадангизнинг фарзандлар тарбияси ҳақидаги хотиралар билан ҳам ўртоқлашсангиз. — Эсимни танибманки, дадамнинг ижод хоналарига кирсам, кўп китоблар бўларди. Қизиқиб китобларни томоша қилардим. Ҳар куни ижодхоналарига киргим келарди. Ижод хоналарининг ойнасидан мўралаб кетардим. Бир куни ижод хоналарига кириб – дада нима қиляпсиз? Нима ёзяпсиз? — деганимда, кулиб бошларимни силаб, шеър ёзяпман қизим деб, мени эркалаб, кейин озгина шўхлик қилибманми, мени секин ташқарига чиқариб, бор ўйнагин деб чиқарсалар, “Нега мени шоирхонангиздан хайдаб чиқарасиз” деганманда, дадам росса кулиб, “Сен ўзбек лексикологиясида янги сўз пайдо қилдинг “шоирхона” деб, эркалатганлари ҳеч эсимдан чиқмайди. Яхши кўриб ўқийдиган китобларим ўзбек адабиётидан Пиримқул Қодировнинг тарихий романлари, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи жаҳон адабиётидан Грегори Дэвид Робертенинг “Шантарам” китобини ўқишни ёқтираман. Отам табиатан бағрикенг, кўнгли очиқ инсон бўлган. Жаҳллари чиққанини, қаттиқ танбеҳ берганларини эслолмайман. Тўртда акамдан кейин икки қиз дунёга келганмиз. Қизларни ниҳоятда яхши кўрганлар. Айтардиларки, “Сизларни еру кўкка ишонмайман. Ўзимни Юлдузим, ўзимни Қундузим” деб айтардилар. Мен ҳаётимдан хурсанд бўламанки, адабиётнинг буюк намояндалари даврида яшадик, уларнинг сўзларини эшитиш насиб этган. Ғафур Ғулом, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Миртемир домлалар, Туроб Тўла, Саид Аҳмад, Зулфия, Эркин Воҳидов, Асқад Мухтор, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов каби адиб ва адабиётшунослар ҳамма вақт бизнинг азиз меҳмонимиз бўлган. Уларнинг чой устидаги суҳбатлари мени китобга бўлган меҳримни оширган. Абдулла Орипов дадамни устозим деб атаганлар. Мактабга юқори синф ўқувчиларга адабиёт фанидан дарс бериб юрганимда, бирор адибнинг ҳаёти ҳақида дарс ўтадиган бўлсам, китобдан сал чекланган ҳолда, отам ўша даврнинг ижодкорлари тўғрисида гапириб берганларини сўзлаб берардим. — Дадангиздан қандай ибрат олгансиз?
نمایش همه...
00:53
Video unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi kutubxonasi durdona kitoblar maskanidir. Keling, aʼzo bo‘ling va eng sara asarlar mutolaasidan bahra oling. Zulayho Ahmadjonova lavhasi
نمایش همه...
IMG_0188.MOV10.25 MB
ЖЕМЧУЖИНА МОЕГО СЕРДЦА Рассказ Когда я ехала домой с окраины села, был вечер, со всех сторон доносился звук холодного дождя, кукарекали вороны, как будто скоро пойдет снег. Небо окутано облаками. Когда я шла по тропе, я подшла к высокому тополю на краю тропы. Я знаю этот тополь с детства. Сейчас его тело очень большое. В детстве я сидела и играла в тени этого дерева. Думаю, тогда все птицы мира щебетали на ветвях этого дерева. Сегодня я никогда не смогу пройти мимо этого тополя. Это был особый звук дерева, похожий на «у-у», шум вокруг, машины, возвращающиеся с дороги. Рядом протекает ручей. Я на мгновение наклонлась в воду и увидел свое отражение на поверхности воды. Из воды на меня смотрел молодой человек с белым лицом и густыми бровями. Я встала и обернулась, глядя в глаза этому человеку. Мне тогда было семнадцать. Мне было интересно, превратился ли в моем сознании высокий тополь в человека и появился рядом со мной. Потом ... Потом ... рядом с этим тополем я встретила свою первую любовь! Помню ... Я представляла себя семнадцатилетней девушкой. Ведь ... тогда мир был другим. Я вдруг увидела парня. Он был как бы частью природы, всегда стоящим у этого ручья. Его глаза сияли, как звезды. Когда другие увидят это, они будут такими же сумасшедшими, как и я. О, есть ли в этом мире кто-нибудь, похожий на него? Может, он переходил дорогу, увидел меня и остановился. Нет ... Я не помню, остановилась я или пошла вперед в тот момент. Только я его помню. Было поздно, и я попрощалась. Я не могла ничего сказать, мое тело застыло перед этим молодым человеком, но мое сердце было наполнено прекрасным чувством счастья. Может, это чувство меня отвлекло? Как бы я ни был счастлив видеть его, его глаза сияли, а лицо улыбалось. Если бы вы только могли увидеть перемену в его взгляде! Я дрожал от холода, дрожал! нет, дрожь не от холода ... Ощущу ли я когда-нибудь то счастье, которое охватило мое сердце тогда в моей жизни? Мое сердце было наполнено чистыми и ясными чувствами, как будто я летел в небе. Мне было семнадцать, мои мечты были бесконечны ... Я была всего лишь маленькой девочкой. Я не знала, было ли это результатом бунта в моем сердце, если были такие мысли в его сердце, мы полюбили друг друга. Его темные глаза смотрели с детской радостью, а брови вздрагивали от крыльев ласточки. Я не мог больше стоять. Он тупо уставился. Я закатила глаза. Мне стало плохо. Раздраженные вороны звучали, как снег. В конце концов, я познакомилась с ним, когда мне было семнадцать! Вау, язык сильно раздавлен. Что-то горькое застряло у меня в горле. Я не выйду из своей комнаты. Мои родители интересовались, что случилось. Я ничего не видела и не слышала. Эти черные брови, эти черные глаза никогда не покидали моих глаз. Улыбка, открытое лицо, искренний и добрый молодой человек никогда не покидает моих глаз, когда он всегда со мной. Что я искал? В конце концов, он ... в конце концов, он был. Затем ... Потом пошла учиться. Я не знала, как прошли годы. Крики брака подвергли нас испытанию. но каждый раз, когда мне грустно, эти глаза смотрят на меня с искренней добротой. просто смотрел. Я женат. Проходили дни, месяцы, годы. Однажды, когда мне было двадцать пять, я жаждал взглянуть на этого парня в другой день, и это было тяжело. Я хотела его увидеть. Слишком. Я поехала в свою деревню. Я смотрела на ручей, который тек, как всегда, перед тополями на дороге. Воды осталось очень мало. Тополь состарился, а его тело изменило цвет. Окружение такое же, как и раньше. Не утихает щебетание птиц. Я на мгновение закрыла глаза и вспомнила свои семнадцать лет. Как я тогда был. мои чувства были чисты, мое доверие к людям было твердо в нем. Я вырос сейчас. Мои взгляды тоже изменились. Чудеса, дары сердцу дарят человеку однажды. Прошли годы. Дети выросли.
نمایش همه...
Недавно друг, который рос со мной в детстве, пригласил меня к себе домой. Когда я вошла в их деревню, в моем сердце возникло странное чувство. Как будто что-то происходит. Бревна становились выше, а кусты тянулись к обочине дороги. День был жаркий. Журчала вода в канаве. Окружающая среда изменилась. Казалось, жизнь течет, как вода. Когда я шла с такими мыслями, молодой человек по дороге с улыбкой подошел ко мне. Он взял мальчика за руку. У этого человека другие глаза? Не похоже на много? Эх, судьба ... Те же брови, те же лица, те же острые глаза, те же взгляды ... Это была первая и огненная любовь. Мое сердце плакало. Заметив, что я смотрю, он посмотрел в том же направлении. Затем что-то, радость, удивление и изумление вспыхнуло в его глазах. Одно мгновение, всего одно мгновение. Затем он внезапно взял сына и перешел дорогу. Тогда сердце возмутилось. Это еще раз напомнило мне, что на моем лице течет жизнь. Стоя на пороге тридцати, я теперь думаю: когда мне было семнадцать, это было время фантазий. Теперь, когда я стала старше, моя молодость похожа на сбывшуюся мечту. Кажется, он тоже появляется в моих снах. Я потеряла молодость, любовь, прекрасные чувства на долгие годы. А жизнь ... продолжается! Мунира РАМАЗОНОВА
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.