cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️

Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин. Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг. Реклама бериш: @Blogeruz👈🏻

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
28 358
مشترکین
+324 ساعت
-297 روز
+34030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент - Урганч  - Хива йўналишидаги поездлар 7 соатда манзилида бўлади Жанубий Кореянинг “Ҳюндаи Ротем” компаниясидан 6 та тез юрар электропоездлар харид қилинади. Бунинг учун Корея Экспорт-импорт банки 35 йил муддатга 185 миллион евро кредит ажратади. “Жалолиддин Мангуберди” деб номланувчи поездлар Тошкент - Урганч  - Хива йўналишида қатнайди. Тошкентдан Хивагача 7 соатда етиб борувчи поездда 7 вагон ва 351 та ўриндиқ бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.
نمایش همه...
👏 37👍 23 6🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хоразмлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб ғалла топшириш бўйича шартномани режасини бажардилар Ўтган кузда Хоразм вилоятида ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга ғалла экилиб, агротехнология талаблари асосида парваришлангани натижасида буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди. Ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш учун 150 тадан ортиқ юқори унумли замонавий комбайнлар тайёрланиб, ғаллани ўриш ва қабул масканларига ташиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди. Вилоят ғаллакорлари 84 минг 400 тоннадан ортиқ буғдойни давлат заҳираси ва биржа савдолари учун етказиб бериб, шартнома шартларини ошиғи билан бажардилар. Вилоят далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд бўлиб, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.
نمایش همه...
👏 43👍 20 4
🕌Қурбон ҳайитида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга меҳр-саховат кўрсатиш хайрли ишлардан биридир. ❇️Жумладан, Гурлан туманида маҳаллалардаги якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари  топширилди. Байрам муносабати билан ҳайрия ишлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
نمایش همه...
👍 20🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
📋ХОРАЗМ ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХДА ИЛК БОР ОФК ЛИЦЕНЗИЯЛАШИДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ. Осиё футбол конфедерацияси бугун навбатдаги лицензиялаш мавсуми натижаларини эълон қилинди. ОФК Элит Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Чемпионлар лигаси икки мусобақалари талаблари асосида ўтказилган лицензиялашдан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон клублари ичида Хоразм футбол клуби ҳам бор. ОФК лицензиялаш регламенти шартлари асосида 5 та мезон бўйича ҳужжатлар тақдим этилди. Биз фахр билан таъкидлай оламизки, спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий ҳамда молиявий мезонлар бўйича талабларни Жамоамизнинг Лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими менежери Ж.Садуллаев томонидан тўлиқ тақдим этилди. Ушбу мақомни қўлга киритилишида Хоразм Профессионал футбол клуби тизимида фаолият юритаётган барчанинг ҳиссаси беқиёс! Умид қиламизки, келгусида жамоамиз ОФК лицензиялаш талабларини мунтазам бажаришади. 🖇️ ОФК лицензияси бу нима? - Ушбу лицензияни қўлга кирита олмаган футбол клуби Про лига жамоасини мисол қилсак, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган тақдирда ҳам ушбу дивизионда иштирок эта олмайди. - Кейинги мавсум учун легионер футболчи рўйхатдан ўтказиш тақиқланади. - Шунингдек, солиқ имтиёзлари ва бошқа бир қатор устунликларни беради. Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе
نمایش همه...
👍 10🔥 6 1🤔 1
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Ростовдаги тергов ҳибсхонасида гаровга олинганлар озод этилди Маҳаллий нашрларга кўра, жиноятчилар бартараф этилган, улардан икки нафари ҳалок бўлган, ярадорлар сонига аниқлик киритилмоқда. Ижтимоий тармоқларда бинога тез ёрдам машиналари кираётгани акс этган кадрлар тарқалди.
نمایش همه...
IMG_1460.MP41.66 MB
👍 23
Photo unavailableShow in Telegram
“Амударёни оғир қисмат кутяпти” — иқлимшунос Ўзбекистонда сув билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани ҳақида Амударёнинг Ўзбекистонга оқиб ўтувчи қисмидаги суви ҳажми келгуси 20–30 йил ичида кескин камайиб кетиши мумкин. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев билан суҳбатда айтиб ўтди. Бир йил серсувлик, 3 йил қурғоқчилик Таҳлилларга кўра, жорий йилда Амударёда сув меъёрида бўлиши кутилмоқда. Эркин Абдулаҳатов фикрича, бу Тинч океани марказида сув ҳароратининг меъёридан 3–4 даража исиб кетиш ҳодисаси — “Эл Нино” билан боғлиқ. “Эл Нино” юзага келган даврларда (7–9 йилда бир марта) бизда сел-сув тошқинлари ва сув омборларимиз тўлиши кузатилади. Масалан, бундай ҳолат 1991, 1998, 2010, 2016 ва 2024-йилларга тўғри келди. Энди кейинги уч йиллик “Ла Нино” (Тинч океанида сув массасининг совиши) даври бўлади. Бунда ҳаводаги нам оқимлар камайиб, қуруқлик ортади. Келгуси дастлабки икки йилда сув камайиши у қадар кўп бўлмаса-да, учинчи йилга бориб бу камайиш кучаяди. Қиш ва куз ойларида ёғинлар жуда ҳам кам ёғади, — деди мутахассис. Амударёда сув камайиши Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Амударёда 100 йиллар давомида 34 километр кубдан 70 километр кубгача сув шакланган. 1960-йилларда Амударё сувининг ярми (50 км кубгача) Орол денгизига тўғридан тўғри оқиб борган.
نمایش همه...
👍 31😱 15 1🔥 1🥰 1🙏 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
ҚУРБОН ХАЙИТ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК Аллоҳ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалари қаторида кӯришлиги насиб рӯзи айласин🤲
نمایش همه...
IMG_1455.MP42.82 MB
👍 9🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🚌 Урганч шаҳрида 16 июнь куни автобуслар вақтинчалик бепул бўлади 16- июн куни аҳолининг “Қурбон ҳайити” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳар йўналишларидаги автобуслар фаолияти тонги соат 05:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Шу билан бирга, 16- июн куни эрталабки соат 05:00 дан 10:00 гача бўлган вақтда Урганч шаҳар йўналишидаги автобуслар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз. Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе
نمایش همه...
👍 42 6🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Урганч шаҳрига 16 июнь куни юк автомобиллари кириш вақтинчалик тақиқланмоқда. Муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Урганч шаҳрида хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни соат 03.00 дан 10.00 гача Урганч шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно. Сизлардан вақтинчалик чекловларни тўғри бахолаб, чекловларга амал қилишингизни сўраймиз.
نمایش همه...
👍 28 2🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади. Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Халқимиз ҳаётида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи сифатида мустаҳкам қарор топган Қурбон ҳайити бугунги кунда биз учун барча соҳаларда инсон қадри етакчи ўринга чиқаётган Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмунига нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани билан янада аҳамиятли бўлиб бормоқда. Айниқса, маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишларимизда муқаддас динимиз, унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этадиган ушбу файзли байрам биз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Азиз дўстлар! Қалбларимиз қувончга тўлган ушбу ёруғ кунларда кейинги йилларда мамлакатимизда азалий диний қадриятларимизни тиклаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш борасидаги улкан ишлар, юртимиз мўмин-мусулмонларининг ибодат арконларини, жумладан, ҳаж ва умра зиёратларини эркин амалга оширишлари учун яратиб берилаётган қулай шароитлар ҳақида  сўз юритишимиз табиийдир. Қисқа муддатда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий марказлари ташкил этилди. Абу Исо Термизий, Абу Муин Насафий, Султон Увайс Қараний, Сузук ота ёдгорлик мажмуалари тубдан обод қилинди. Янгитдан барпо этилаётган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ва жиҳозлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Шулар қаторида шаҳар ва қишлоқларимизда кўплаб муҳташам масжидлар барпо этилмоқда. Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртимиз мусулмонлари ҳаж амалларини бажардилар. Шу кунларда яна 15 минг нафар ватандошимиз икки муқаддас шаҳар – Макка ва Мадина зиёратига бориб, ўзларининг эзгу орзуларини амалга оширмоқдалар. Пок ниятлар ижобат бўладиган мана шундай илоҳий лаҳзаларда уларнинг барчасига чин дилдан ҳаж ибодатларини тўлиқ адо этиб, юртимизга соғ-омон қайтиб келишларини тилаймиз. Ҳайит байрами арафасида Маккаи мукаррамада бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ҳурматли муфтийимиз шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали бўлган мулоқотимизда юртдошларимизнинг муқаддас ҳаж ибодатини мукаммал адо этишлари учун барча шароитлар яратилганини у киши алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Умид қиламизки, ҳожиларимиз Ватанимизга қайтгач, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ҳамда оилалар тотувлигини кучайтиришда ибрат ва намуна кўрсатадилар. Муҳтарам юртдошлар! Мана шу қутлуғ лаҳзаларда турли заруратлар билан хорижий элларда бўлиб турган ватандошларимизни ҳам самимий табриклаб, уларга соғлик-омонлик, бахт ва омад тилаймиз. Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатларидаги диндошларимизга ҳам қизғин қутловлар йўллаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз. Илоҳим, жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топсин! Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлсин! Азиз ва қадрли дўстлар! Бугун биз кўпмиллатли халқимиз билан бирга Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани. Барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бошлаган ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирсак, бу улуғ мақсадга сўзсиз етамиз. Фарзандларимизни албатта билимли, ҳунарли, одобли инсонлар, чинакам ватанпарвар авлод этиб вояга етказамиз. Шу йўлда барчамизга бахт ва омад ёр бўлсин! Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! @XORAZMBUGUNN
نمایش همه...
👏 22👍 21🥰 4🔥 1🤯 1🎉 1