cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Муҳаммад Исмоил ижоди

Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
296
مشترکین
+124 ساعت
-17 روز
-1530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#audiohikoya #muallif Muhammad Ismoil #ijroda Raʼno Tajiboyevna @baalkim
نمایش همه...
#audiohikoya #muallif Muhammad Ismoil #ijroda Raʼno Tajiboyevna @baalkim
نمایش همه...
نمایش همه...
Sohiba Abdurahmonova

"Хайрли кун!"да " "Юрак тафти". Муҳаммад Исмоил шеъри. "Умримни узоқ қил, Парвардигорим!" Ўзбекистон халқ артисти Мухаммдсоли Юсупов Муҳаммадсоли Юсупов ҳаёти акс этгандек бу шеърий роликда....

…Qoq ikki bo‘linib ketmasin falak Qoq ikki bo‘linib bo‘zlamasin oy. Faqat seni deya uradi yurak. Faqat sen uchundir ko‘ksimdagi joy. Ushbu misralarning muallifi kim?Anonymous voting
  • A) G‘ulom Mirzo
  • B) Faxriyor
  • D) Muhammad Ismoil
  • E) Aziz Said
0 votes
БОТИР ҚОДИРОВ
نمایش همه...
Кеча, Оғабек Собиров ёру-биродарларини чақириб, элга бир пиёла чой берди. Муножот Йўлчиева, Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Ғуломжон Ёқубов, Каримбой Раҳмонов, Тўлқин Жабборов, Ҳосила Раҳимова, Гулбаҳор Эрқулова, Ботир Қодиров ва яна ўнлаб санъаткорлар қатнашди. Кеча жуда файзли ва мароқли ўтди. Ҳамма хонандалар қўшиқларини жонли ижро этди. Жонли ижро кечанинг қийматини яна бир баҳя ошириб юборди. Кеча давомида, Ботир Қодиров, онаси ҳақидаги постимни ўқигани, уни қўллаб қувватлаган ва Онаси ҳақида яхши фикрлар билдирган кишиларга миннатдорчилик билдиришини, кўпгина кишиларнинг ёзган сўзларини ўқиб йиғлаганини ва Онасини қанчалик қадрласа, Онаси ҳақида яхши фикрлар билдирган инсонлар унинг учун шунчалик қадрли эканлигини, Оллоҳга муножот қилиб уларнинг ҳақларига кечалари дуо қилаётганлигини, шу халқ қўллаб қувватлаб турганлиги учунгина Ботир Қодиров бўлиб турганлигини чуқур изтироб билан айтди. Бу сўзлар Ботирдан менга омонат бўлгани учун, сизларга етқазиб қўяяпман. Ботирнинг миннатдорчилигини қабул қилинг, дўстлар. Мен ҳам сизнинг номингиздан унга соғлик, саломатлик, омад, бахт ва саодат тиладим. Жуда озиб, тўзиб кетибди. Анча сиқилгани юз кўзидан кўриниб турибди. Унга далда бўлувчи сўзлар айтишга ҳаракат қилдим. Бутун халқимиз сизларни муросага келишларингизни кутаяпти, Шерали Жўраев минг йилда бир туғиладиган буюк санъаткор, қўшиқчилик санъатимизнинг қироли, дедим. Шу билан бирга, халқимиз Сизни ҳам ниҳаятда яхши кўради, дедим. Қўл сиқиб, хайрлашдик. Суҳбат сўнгида Ботиржон, яқин кунларда юз ёшни нишонлайдиган Зулайҳо хожи онамни, зиёрат қилишини, бир даста гул кўтариб бориш ниятида эканлигини айтди. Унинг бу сўзидан кўнглим кўтарилди. Шерали Жўраев онамни, бу менинг онам дер эди. Ботир ҳам ота изидан бораётганлигига яна бир бор иқрор бўлдим. Умрингдан барака топ, Ботиржон!
نمایش همه...
ПОЛВОНЛАР Насл суриб, суяк суриб, суриб давру-давронлар, Минг йилларки елкасига ортиб шуҳрату-шонлар, Курашда ҳалол ғолиб , билагига ишониб, Келар довруқ қозониб, марди майдон полвонлар ! Кураш тушмоқ Пайғамбардан қолган суннат дейдилар, Эл ичида эр етиши элга қувват дейдилар. Ўзбек элим кураш билан донг таратдинг дунёга, Ер юзида ўзбекларни полвон уммат дейдилар. Сенсан зафар байроғини ҳардам баланд ушлаган, Бели бақувват элни феъли бақувват дерлар, Феъли бақувват эрни, сахий, серҳиммат дерлар. Сен курашда полвон-у, доноликда подшосан, Сени ислом динини кенг ёйган миллат дерлар. Номард-у нокас чиқмас полвонлар авлодидан, Ҳазрат Алидек шерлар чиққай зурриёдидан. Дуо қилинг эй дўстлар, яна алплар туғилсин, Имом Бухорий чиқсин яна ўзбек зотидан. Ўзбек элим сен кураш тушганингда қойилман. Шоирлар полвониман, зўр бўлмоққа мойилман. Қайирма қишлоғини дуо кетган эл дерлар, Мен шу элнинг фарзанди Муҳаммад Исмоилман ! Муҳаммад Исмоил
نمایش همه...
Қарз Бир кун қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом, фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида қарзи бор-йўқлигини сўради. Тобут ёнида, раҳматлининг амакиларидан бири турарди. Одатда, бундай пайтларда, қарз берганлар индашмайди. Ҳарқалай, воз кечиб юбормаса ҳам, ҳақ талашишнинг мавриди эмаслигини билиб, сукут сақлашади. Лекин Имом ҳам шу ерлик бўлгани ва марҳумнинг бўйнида жуда кўп қарзи борлиги ва қайтарилмаган қарзлар учун, марҳум қаттиқ азобланишини инобатга олибми, саволни қайта-қайта бера бошлади. Қарз бериб турганлардан бири марҳумнинг савлат тўкиб турган бой амакисидан нажот кутиб: - Марҳум мендан қарздор эди. Бунга гувоҳларим ҳам бор, деди. Имом, талабгорга қаради ва қарзи қанчалигини сўради. Талабгор бор дардини тўкиб солди. У сўзини тугатар-тугатмас унинг ёнига яна бошқа бир талабгор келди. Имом марҳумнинг амакисига қараб мурожаат этар-этмас, талабгорнинг сони ортди. 6 кишига етди. Уларнинг айтиши бўйича марҳум ўтган йили ҳамманинг пиёзини баҳолаб, насияга олган ва вагонга ортиб Россияга олиб кетган. Йўлда пиёзларни совуқ урган. То манзилга етиб, бозорга туширгунларича пиёз музлаб, чириб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган, сасиб кетган пиёзларни сотиш тугул, ёнидан пул тўлаб, чиқинди тўкиладиган жойга ортиб бориб ташлашган. Бир ой юриб-юриб зўрға уйига қайтиб келган. Уйга қайтгач эса, пиёз берган деҳқонлар ҳар куни бирма-бир келиб ҳақларини талаб қилаверишган. Уйдаги ҳамма нарса сотиб тугаллансада, қарзнинг ўрни қопланмаган. Орадан бир йил ўтса ҳамки ўзини ўнглолмаган одам шу бўйи ўзини ўнглолмай, юрак ўйноғи билан оламдан ўтган. Ҳозир биз ўша одамнинг жанозаси устида бўлаётган жанжалнинг гувоҳи бўлиб тургандик. Имом марҳумнинг амакисидан, - «Қолган қарзларни тўлашни, ўз бўйнингизга оласизми, марҳум гўрида тинч ётсинми» - дея баралла овоз билан сўради. Амаки индамади. Имом яна қайта сўради. Амаки: - «Бу жуда катта миқдордаги пул, мен масъулиятни бўйнимга олиб , Худо олдида ёлғончи бўлиб қолишни истамайман. Ана марҳумнинг ўғли бор, омон бўлса балки бир кун узилиб кетар», - деди. Ўртага марҳумнинг ўғли чиқарилди. У чопон кийиб, белини боғлаб олган. 10-12 ёшлардаги болакай эди. Болакай афтидан гап нимадалигини тушуниб турарди. - Майли мен отамнинг ҳамма қарзларини бўйнимга оламан, – деди. Одамлар орасида норози оҳангдаги гап-сўзлар эшитилди: «Бу қачон катта бўлади-ю, қачон пул топиб ҳақимизни тўлайди?» Имом ҳам ўз вазифасини адо этиб бўлганини англаганидан елкасидан тоғ ағдарилгандай шоша-пиша жаноза ўқишга тушди. Лекин бўлиб ўтган ҳолат жуда аянчли ҳолат эди. Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Ўз ҳаётини бундай якунланишини ҳеч бир бандангга раво кўрма эй Тангрим! Жанозадан сўнг тобутни ерга қўяр эканмиз, ҳамма бир сиқим, бир сиқим тупроқ олиб, гўрингда тинч ёт, Оллоҳ мушкулингни енгил қилсин деб, дуо қилиб, лаҳадга ташлади. Шунда, қарз берганлардан бири баланд овозда, «Шу одам бизнинг қарзимизни тўлолмай оламдан ўтди, қарз ўрнига жонини берди, мен берган қарзимдан кечдим, шу одам гўрида тинч ётсин, қиёматда мен учун, ярим танаси куйган ҳолда тирилмасин, танаси бутун бўлиб тирилсин, Оллоҳ йўлига бағишладим» - деди. Унинг бу гапидан руҳланган кекса оқсоқоллар: «Баракалла, балли, умринг узун бўлсин, қани яна ким бор, қарздан кечадиган,» - дея садо берди. Қарз берганлар бирин-кетин «Мен ҳам кечдим, мен ҳам кечдим, шунча пулим бор эди, баҳридан ўтдим» дея розилик беришди. Бутун жамоат худди бошларидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. Гўрга тупроқ ташловчиларнинг кетмон тортишлари жадаллашди. МУҲАММАД ИСМОИЛ
نمایش همه...