cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161000, Namangan viloyati, Chortoq shahri, Istiqlol xiyoboni, 24-uy Murojaatlar uchun: 👉 @MurojatChortoq_bot @chorhokuzbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 951
مشترکین
+1524 ساعت
+237 روز
-330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Аёллар бизнесини ривожлантириш – долзарб масала Чортоқ туманида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида тизимли иш ташкил этилмоқда. Хусусан, туман ҳокимининг ўринбосари Феруза Мансурова томонидан "Соз сой" маҳалласида  тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизлар билан мулоқот қилиниб, улар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишлари юзасидан тавсия ва тушунчалар берилди.
نمایش همه...
Чортоқ тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақалари давом этмоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол бўйича беллашмоқдалар. Саралаш босқичи баҳсларни "Наврўз" ва "Нурафшон" жамоалари бошлаб беришди.
نمایش همه...
Ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди Чортоқ тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудида маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилган "MAX IZMAILOV" МЧЖ  ўзининг "ECO MAX"  ёрлиғи билан ун маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Туркия технологияси асосида ишга туширилган янги тегирмон комплекси маҳсулот сифатининг юқори бўлишини таъминламоқда. Ун маҳсулотлари 25 ва 50 килогамм сиғимли қопларга қадоқланиб, сотувга чиқарилмоқда. Истеъмолчилар сифати хорижникидан қолишмайдиган арзон маҳаллий маҳсулотни афзал кўрмоқда. Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Нуриддин Камолов томонидан ўрганишлар давомида ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси билан танишилди. Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчиси "Акмал Нозим Маҳмуджон" МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди.
نمایش همه...
Сўнгги йилларда жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар, афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Рўй бераётган чанг-тўзонлар, ҳавонинг ифлосланиши, шунингдек, ёғингарчилик меъёрларининг бузилиши сўзимиз тасдиғидир. Экологик вазият яшил маконларни кенгайтиришни тақозо қилмоқда. Туман экология бўлими ҳамда ўрмон хўжалиги ҳамкорлигида чиқинди полигони атрофига манзарали дарахт кўчатлари эколмоқда.
نمایش همه...
#FUTBOL Navbat - viloyat bisqichiga Ayollar o'rtasida futbol bo'yicha DXX kubogi musobaqasining Chortoq tumani bosqichi bo'lib o'tdi. Natijalar: 🥇Arbag'ish MFY 🥈Bog' MFY 🥉Oromgoh MFY Arbag'ish MFY yoshlari viloyat bosqichi yo‘llanmasini qo'lga kiritishdi.
نمایش همه...
"Аёллар дафтари" — имкониятлар манбаи Чортоқ туманидаги "Бештол" маҳалласида яшовчи Роҳатхон Боймирзаева "Аёллар дафтари"га олинган. Давлатимиз томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида у мономарказда касбга йўналтириш бўйича ўқув курсини тамомлади. Субсидия маблағи ҳисобига давлат хусусий шерикчилик асосида оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйди. Тўрт нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлаш баробарида ўзи ҳам даромадга эга бўлмоқда.
نمایش همه...
Кичик саноат зоналари ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, энг асосийси, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. "Ўрикзор" саноат зонаси ташкил этиш учун 3-сектор ҳудудидан ер майдони ажратилган. Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Нуриддин Камолов томонидан бу ерда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда инфратузилма билан боғлиқ ишлар муҳокама қилинди.
نمایش همه...
Келажак эгаларининг етук ва баркамол бўлиб улғайишида мактабгача таълим ташкилотлари муҳим аҳамият касб этади. 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти “Юксалиш” маҳалласи аҳолиси фарзадларининг севимли масканига айланган. Туман ҳокими мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бинонинг фасад қисмида олиб борилаётган қайта пардозлаш ишларини кўздан кечирди. Муассаса ер майдонидан самарали фойдаланиш, ободонлаштириш, режадаги бунёдкорлик ишлари бўйича фикрлар билдирилди.
نمایش همه...
Иш самараси ва ҳосилдорлик фермерларнинг айни кунлардаги саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Ғўза майдонларида агротехник тадбирларни сифатли бажариш, комплекс ишлов бериш, қатқалоқ ҳосил бўлган майдонларда чопиқ ўтказиш, ягоналаш ва культивацияга эътибор қаратиш, бегона ўтлардан тозалаш зарурати туғилган. Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ҳар куни эрта тонгдан дала майдонларида бўлиб, фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда. Навбатдаги ўрганишлар давомида "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида жараёнлар кўздан кечирилди. Фермер хўжаликларида механизаторлар уйи ташкил этилиб, зарур шароитлар яратилди. Улар учун нонушта ва иссиқ овқатлар ташкил этилаётгани иш самарадорлигини таъминламоқда.
نمایش همه...
"Ёш қутқарувчи" мусобақасининг Наманган вилояти босқичи ўтказилди Наманганда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда улар содир бўлганида тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш мақсадини қамраб олган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда фахрли 1-ўрин Чортоқ туманидаги 54-мактабнинг "Халоскор" ҳамда Поп тумани 3-сонли касб-ҳунар мактабининг "Қалқон" жамоаларига насиб этди. Фаол иштирок этган жамоалар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
نمایش همه...
آرشیو پست ها