fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 837 مشترک است و جایگاه 3 725 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 980 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 837 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 01 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 186 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 35 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.73% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.80% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 13 271 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 071 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 02 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 837
مشترکین
+3524 ساعت
+437 روز
+18630 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунига етди Статистика агентлиги маълумотига кўра, жами хонадонларнинг 82,3 фоизи ёки 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтган. Иккинчи босқичда эса жами 8,3 миллионта хонадон планшетлар ёрдамида тўлиқ қамраб олинди. Рўйхатдан ўтмай қолган фуқаролар 1851 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. Март ойида маълумотлар сифатини текшириш учун танланма асосида қайта ўрганиш ишлари ўтказилади. Тадбирнинг дастлабки натижалари 2026 йил 1 июлгача, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлгача эълон қилиниши режалаштирилган. Telegram | Instagram | Facebook

№1 TG oʻyinida ulkan mukofotlarni qoʻlga kirit! Varaqlashni toʻxtat va yutishni boshla! Telegramdagi eng tez rivojlanayotgan 25 milliondan ortiq faol foydalanuvchiga ega ijtimoiy oʻyinga qoʻshil. Oʻynash oson, chiqib ketish qiyin: ✅ Doʻstlar bilan oʻyna ✅ Peshqadamlar jadvalini boshida tur ✅ Noyob bonuslarni qoʻlga kirit Oyga safaring shu yerdan boshlanadi. Pastdagi havolani bos va ilk mukofotingni ol! Oʻynash #reklama 16+

Президент қарори: 2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди. Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади: ▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; ▪️ 8 март, якшанба — байрам; ▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰 Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади Элчихона ходимлари мамлакатимиз
Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олмоқда. Алоқа учун телефонлар: +993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров +993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев +993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул) Telegram | Instagram | Facebook

❓1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? 2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди: ▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди; ▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди: ➖ тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари; ➖ ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши. ▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди; ▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади; ▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди; ▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

ALTECO — professional va ustalar uchun eng tanlov. ALTECO asbob va uskunalari Yevropa hamda AQSh brendlari mahsulotlarini ishlab chiqaradigan, sertifikatlangan Xitoy zavodlarida tayyorlanadi. Premium sifat, uzoq xizmat muddati va ishonchlilik — hammasi qulay narxda. Batafsil #reklama toolpro.uz

Айрим ҳудудлар учун базавий меъёр муддати яна ярим ойга узайтирилди Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилгани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йил 15 мартгача узайтирилдиЭнергетика вазирлиги Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент вилояти прокуратураси ходими пора билан ушланди Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманид
Тошкент вилояти прокуратураси ходими пора билан ушланди Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шунингдек, девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг АҚШ долларини Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.): 2026 йил 1 апрелдан маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади. Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) хизматлари бўйича мазкур ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорларга 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади. 2028 йил 1 январга қадар: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банкларининг балансида бўлган мол-мулк объектлари бозор нархида қайта баҳоланиб, 10 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри реализация қилинади; ▪️ реализация қилинган мол-мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар 6 ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома қийматининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар берилади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

Тиббиёт йўналишларига супер-контрактнинг бекор қилинишига муносабатингиз қандай?
Anonymous voting

❗️Бугун, 1 мартдан бошлаб табиий газ учун базавий меъёр 100 метр/кубга туширилди Маълумки, Ўзбекистонда табиий газ истеъмоли
❗️Бугун, 1 мартдан бошлаб табиий газ учун базавий меъёр 100 метр/кубга туширилди Маълумки, Ўзбекистонда табиий газ истеъмоли учун ноябр-феврал ойлари давомида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда октябрь-февраль ойларида) 500 метр/кублик базавий меъёр амал қилган эди. Бугундан бошлаб базавий меъёр яна 100 метр/кубга туширилди. Базавий меъёр ичида 1 метр/куб учун 1000 сўм, ундан кейин эса 1800 сўм этиб белгиланган (2500 метр/кубгача).
Маълумот учун, 2025 йилда иситиш мавсуми учун базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилган эди. Жорий йилда ҳам имтиёзли муддатни узайтириш ҳақида ҳозирча бирон хабар йўқ.
Telegram | Instagram | Facebook

ACC yo'tal nima ekanligini biladi. ACC yo'talni yengillashtiradi, himoya ta'siriga ega, ba;g'amni quritadi va chiqarib yuboradi. Kuniga 1 mahal iste'mol qiling. Siz ishlarigizni qilavering, yo'tal masalasini ACC hal qiladi! Buyurtma berish Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama pharmaclick.uz

28 февралдан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади — “Ўзгидромет” Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлди. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти. Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда. Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади. Telegram | Instagram | Facebook

Қуролли кучларимизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори: 2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди. Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook