fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 808 مشترک است و جایگاه 3 732 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 988 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 808 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 06 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 23 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 32 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.33% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.53% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 12 987 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 585 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 07 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 808
مشترکین
+3224 ساعت
+297 روز
+2330 روز
آرشیو پست ها
Андижон вилоятида гўёки “экологик вазиятни яхшилаш” важи билан сомсахона тандирларини буздирган Шаҳрихон тумани ҳокими Хикмат
Андижон вилоятида гўёки “экологик вазиятни яхшилаш” важи билан сомсахона тандирларини буздирган Шаҳрихон тумани ҳокими Хикматилло Дадахоновга интизомий жазо сифатида ҳайфсан берилди. Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Telegram | Instagram | Facebook

Кеча Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази яратилади Марказ транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш, интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ҳамда бошқариш, транспорт мастер-режаси ва каркасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби вазифалар билан шуғулланади. Марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, GPS воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади. Тизимнинг жорий қилиниши натижасида йўлларда транспорт ҳаракатининг ўртача вақти ва фавқулодда хизматларнинг ЙТҲ жойига етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўллардаги тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари камайиши кутилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Uz Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган. Жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Президент топшириғига мувофиқ Бош вазир ўринбосари О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Telegram | Instagram | Facebook

Долларнинг расмий курси ошди Марказий банк 4 декабрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 31,45 сўмга қимматлаб, 11 912,38 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Grozniyga parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️ Grozniy taklif qilmoqda - zamonaviy arxitektura do‘stona muhit va yorqin a
Toshkentdan Grozniyga parvoz — 1.8 mln so'mdan! ❤️ Grozniy taklif qilmoqda - zamonaviy arxitektura do‘stona muhit va yorqin an’analar bilan uyg‘unlashgan shaharni o‘zingiz uchun kashf eting. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Grozniyga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1.8 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

ҚҚС тушумларининг муайян қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилади Янги тартибга кўра, қўшилган қиймат солиғидан тушган маблағларнинг Тошкент шаҳри бюджетига – 5 фоизи, қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига эса 20 фоизи ажратилади.
Президент қарори билан белгиланган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно.
Маҳаллий бюджетларга тушган ушбу маблағларнинг камида ярми туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилиши шартлиги белгиланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Maqul ipoteka: 21,99 %, uy uchun 20 yilgacha "Maqul" ipotekasi bilan o‘z uyingiz eshiklarini oching — yangi qurilgan uylardan
Maqul ipoteka: 21,99 %, uy uchun 20 yilgacha "Maqul" ipotekasi bilan o‘z uyingiz eshiklarini oching — yangi qurilgan uylardan yoki ikkilamchi bozordagi kvartiralardan tanlang — Ipoteka bank (OTP Group)dan. Yillik atigi 21,99 % stavka va 240 oygacha bo‘lgan muddat moliyaviy rejalashtirishni osonlashtiradi hamda oylik to‘lov yukini kamaytiradi. Boshlang‘ich to‘lov – 26 % dan, kredit miqdori Toshkent shahri uchun 800 million so‘mgacha, viloyatlar uchun esa 500 million so‘mgacha. Yashirin komissiyalar yo‘q, shaffof shartlar bilan, barqaror daromadga ega bo‘lgan 3 tagacha hamqarz oluvchini qo‘shish imkoniyati mavjud. Keçikkan to‘lovlar avtomatik yechib olinadi, sug‘urta badali esa qoplanadi. Onlayn ariza yuboring — qarorni bugunoq oling! Batafsil #reklama 16+ ipotekabank.uz

❗️Конституцияга кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади. Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. ❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир. Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони: 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади. Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади: 1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги; 2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати; 3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги; 4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги; 5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси; 6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги; 7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.
Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook

1 декабрдан нималар ўзгаради? 1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. 2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади. 3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади. 4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади. 5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди. 6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади. 7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади. 8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади. 9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади. 🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook

⚡️ Эксклюзив кадрлар: Махсус комиссия йиғилиши якунлангач, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъуллар билан бирга ҳавони заҳарлаётган иссиқхоналар бўйлаб кечки рейдда қатнашди. Бундай рейдлар ҳар куни ўтказилмоқда. «Биз ҳам Тошкент аҳолисининг бошқа қатлами каби айнан шу ҳаводан нафас оламиз. Мен ҳам, фарзандларим ҳам. Миллат саломатлиги — президентимизнинг устувор вазифаси. Шу боис муаммо тубдан ҳал этилмагунча тўхтамаймиз», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева йиғилиш пайтида. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Бугун Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғи
+2
❗️ Бугун Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. “Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ”, — деди Саида Мирзиёева. Мутасаддилар қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Хусусан, йирик яшил ҳудудлар ва боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш, сунъий кўллар қуриш ҳақида сўз борди. Саноат зоналари ва иссиқхоналардаги экологик ҳолатни қатъий назорат қилиш билан бир қаторда, белгиланган талаб доирасида ишлашни хоҳловчи тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериш кераклиги таъкидланди. Лекин ўз навбатида, экологияни бузаётган ва қоидаларни писанд қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин қонуний чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно қилинмаслиги қайд этилди. ❗️ Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Telegram | Instagram | Facebook

Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбек–афғон давлат чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги о
Ўзбек–афғон давлат чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади. Telegram | Instagram | Facebook

SQB ва “Мутолаа”дан китобхонлар марафони Танлов учун мўлжалланган асар юкланган. Рўйхатдан ўтинг, китобни ўқинг ва тест орқал
SQB ва “Мутолаа”дан китобхонлар марафони Танлов учун мўлжалланган асар юкланган. Рўйхатдан ўтинг, китобни ўқинг ва тест орқали билимларингизни синанг. Ғолиблар 5 декабр куни “Мутолаа” иловасидаги тест натижаларига кўра аниқланади. Совринлар: 1-ўрин — 15 млн сўм + 1 йиллик обуна 2-ўрин — 10 млн сўм + 1 йиллик обуна 3-ўрин — 5 млн сўм + 1 йиллик обуна 4-ўриндан бошлаб — 2000 нафар иштирокчига premium обуна Изоҳ: Платформа жамоаси 28-ноябрь куни режалаштирилган тестни ўтказа олмади. Сабаби, бир вақтнинг ўзида 20 мингдан зиёд иштирокчи киргани боис тизимда юқори юклама юзага келди. BookChallenge’да иштирок этинг ва натижа кўрсатинг! Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди. Бунда минерал ўғит, техника, ёқилғи ва бошқа харажат учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилади. Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади, суғориш насосларига қуёш панели ўрнатиш харажатининг ярми қоплаб берилади. Картошка етиштирувчилар учун яна бир муҳим янгилик: келгуси йилдан суғориш насослари электр харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади. Шунингдек, супер элита ва элита уруғларини фермерларга етказиб беришгача бўлган даврда музлаткичли омборхоналарда сақлаш харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш механизми жорий қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Жиззахнинг Дўстлик туманидан Айдар-Арнасой кўли ҳудудигача 45 километрли янги термир йўл линияси қурилади Эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, 7 млрд сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz