fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 805 مشترک است و جایگاه 3 739 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 988 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 805 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 04 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 98 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -25 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.42% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.75% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 13 037 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 732 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 05 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 805
مشترکین
-2524 ساعت
+327 روز
+9830 روز
آرشیو پست ها
Мўйноқдаги янги қудуқдан табиий газ оқими олинди Устюртдаги «Мўйноқ» кони 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” томонидан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача бурғиланди. Энди 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилади. Ушбу тадқиқотлар натижасида қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа муҳим параметрлари аниқланади. Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари жадал давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда. Аввалроқ ушбу кондаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинганди. Telegram | Instagram | Facebook

Гиёҳванд моддалар сотиб 2,4 млн АҚШ доллари ишлаб топган Telegram бот асосчилари қўлга олинди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев эртага, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Техникум ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан 10 январгача давом этади Таътил давомида касбий таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун Германия методикаси асосида ишлаб чиқилган “Карьерани ривожлантириш” махсус курси ҳамда “SCAFFOLD” методикаси бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида тузилган амалиёт шартномалари мониторинги ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,8 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,8 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,8 mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,8 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда. Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Telegram | Instagram | Facebook

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди. Telegram | Instagram | Facebook

“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Buxoroga parvoz — 301,000 so'mdan! ❤️ Buyuk Ipak yo‘lining durdonasi bo‘lgan Buxoroni o‘zingiz uchun kashf eting, bu yerda qadimiy madrasalar va gumbazli maqbaralar tarix nafasini saqlaydi, eski shaharning tor ko‘chalari esa asrlar osha shoshilmasdan sayr qilishga chorlaydi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Buxoroga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 301.000 so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: ➖ 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба; ➖ 2026 йилда: 🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба; 🔹 олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба. Шу тариқа ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун, яъни 31 декабрдан 4 январга қадар дам олишади. Telegram | Instagram | Facebook

Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор
Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси эди. Шадиев Умид Рустамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–256-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади. Профессионал тутинган оилани ташкил этишга номзодлар болалардаги зўравонлик натижасида олинган руҳий жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида ўқитилади. Зўравонлик натижасида оиласидан олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилага “Инсон” марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида жойлаштирилади. Профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган болани парваришлаш учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ тўлаб борилади. Бундай оилага жойлаштирилган ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун қонунчиликка мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан 709-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланди: ▪️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги; ▪️ ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши; ▪️ ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши. Telegram | Instagram | Facebook

31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Бу бўйича тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган. Telegram | Instagram | Facebook

Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда Шу кунларда Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим (ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҲМҚО ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига қўшимча вазифалар юклатилади
Бу бўйича Президентнинг ПФ-163-сонли Фармони имзоланди.
Фармонга кўра: Ёшлар етакчилари мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг "Келажак" марказлари ва хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади. 2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.
1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Aviachiptalarga 25% chegirma! ❤️ Aviachiptalarga 25% chegirma! BARCHA YO'NALISHLAR BO'YICHA (Toshkent - Urganch)! ⚡Yangi yilni okean bo'yidagi issią mamlakatlarda yoki Yevropa Rojdestvosi muhitida kutib olamiz va bo'lg'usi sayohatlarni rejalashtiramiz — parvozlar muddati 31-oktyabrgacha! -Chipta xarid qilish: 2025-yil 19-26-dekabr -Parvoz qilish: 2025-yil 19-dekabr - 2026-yil 31-oktyabr ✅Chegirma ko'rsatilgan muddatlar doirasida aviachipta xaridida avtomat tarzda qo'llaniladi. Bandlash #reklama 16+ centrum-air.com

Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра: 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; 🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook