fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 749 مشترک است و جایگاه 3 705 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 989 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 749 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -140 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -45 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.16% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.61% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 12 849 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 631 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 28 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 749
مشترکین
-4524 ساعت
+337 روز
-14030 روز
آرشیو پست ها
“Маданият ривожи учун нафақат илҳом, балки ижодий ғояларни рўёбга чиқариш имконини берувчи шарт-шароитлар ҳам жуда муҳим. Креатив индустрияни шакллантириш эса реал қўллаб-қувватлашни талаб этади. Бугун Президентимиз томонидан ана шундай кўмакни тақдим этувчи тарихий фармон имзоланди”, - дейди Саида Мирзиёева. Унга кўра, “Ижодга инвестиция” давлат мақсадли жамғармаси таъсис этилмоқда. Истиқболли ижодий лойиҳаларни молиялаштириш учун ушбу жамғармага ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Эндиликда концерт ташкилотчилиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар, фильм ва сериал тасвирга олувчи кинокомпаниялар, болалар учун контент ишлаб чиқарувчилар, хусусий театр ва студиялар, маданият соҳасидаги хусусий таълим муассасалари қўшилган қиймат, фойда, айланма, ер, мулк солиқлари ҳамда ходимларнинг иш ҳақидан олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилади. Хорижий кино компаниялари учун ҳам қулай шароитлар яратилади: уларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари норезидентларнинг даромади сифатида солиқ базасига киритилмайди. Нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади: гран-при ва биринчи ўрин учун тегишли равишда 300 ва 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 200 ва 50 миллион сўм, учинчи ўрин учун эса 100 ва 25 миллион сўм берилади. Педагоглар ҳам қўллаб-қувватланади: ғолибларни тайёрлаган ўқитувчи ва концертмейстерларга йил давомида ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади. Бундан ташқари, ҳар йили маданият, санъат ва ижод соҳалари вакиллари орасидан уй-жойга муҳтож бўлган минг нафар ходимга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Давлатимиз раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Telegram | Instagram | Facebook

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

Мирзо Улуғбек туманидаги 60 гектар ерда Кимё саноати учун инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил қилинади. Мазкур кластерда Жанубий Корея билан ҳамкорликда Кимё технологиялари инновация маркази барпо этилади. Ушбу марказда тажриба-синов ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ярми қоплаб берилади. ❗️ Келгуси йил якунигача Тошкент кимё-технология институти, Менделеев номидаги кимё-технология университетининг Тошкент филиали кластер ҳудудига кўчирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчилардан иборат якуний таркиби эълон қ
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчилардан иборат якуний таркиби эълон қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Рақамли молиявий платформа Қарорга асосан, 2026 йил 1 июлга қадар кредит олиш учун ариза бериш ҳамда мазкур ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа ишга туширилади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига тааллуқли маълумотлар Платформа орқали “Рақамли ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформасидан олинади ва банкларга тақдим этилади. Бунда ушбу маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар бепул асосда олинади ва тақдим этилади. Платформада қайта ишланган ва тақдим этилган маълумотлар асосида банклар ўзларининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, тижорат таклифларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига танлаб олиш ва фойдаланиш учун тақдим этади. 2026 йил 1 декабрдан бошлаб сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда Платформа доирасида муқобил скоринг модели жорий этилади. Тижорат банклари томонидан икки ой муддатда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”ни ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш имкониятларини шакллантириш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “AI маслаҳатчи” дастури ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилади
Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–210-сон, 01.06.2026 й.) қабул қилинди.
  Қарорга кўра,  АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади:   ▪️суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:   ➖ ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;   ➖ замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;   ➖ касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;   ➖ новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия Парламентида Федерал кенгаш Раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенга
+9
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия Парламентида Федерал кенгаш Раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш Раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказди. Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ-204, 26.05.2026й) Telegram | Instagram | Facebook

Самарқанддаги айрим олий таълим ташкилотлари қайта ташкил этилади Президент қарори билан қуйидаги таклифлар маъқулланди: 🔹 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университетини ташкил этиш;   🔹 Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш;   🔹 Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиалини қўшиб олиш ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолиятини йўлга қўйиш;   🔹 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш.   2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилиши таъминланади.   2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilo
1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰 Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади Шу йилнинг 1 сентябридан давлат буюртмаси асосида кино яратишда тарғибот ва реклама харажати учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади, харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади. Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади. Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини янги босқичга кўтариш мақсадида ҳар йили 5 миллиард сўмдан ажратилади. Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар ҳалигача эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаётгани қайд этилди. Шу боис, соҳада ижодий эркинлик ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ушбу комиссия ва кенгашлар фаолияти бутунлай тугатилади. Энди кинонинг ҳар бир жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, ўша соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил қилинади. Бунда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар эксперт гуруҳлари таркибига киритилади. Мутасаддиларга кино соҳасида замонавий ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш бўйича таклиф киритиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт намояндаларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди. Шунингдек, учрашувда қатор янгиликлар эълон қилинди: ➖ Театр, кино, рақс, опера, фолклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади. Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. Бу 21 та ижодий бирлашманинг ўзига хос йиллик ҳисоботи бўлади. ➖ Юқори натижа кўрсатган, асарлари оммалашган ва унвондор санъаткор ҳамда ёзувчи/шоирларга йил давомида ҳар ой 5 млн сўм қалам ҳақи, Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортида бепул юриш, тиббий марказларда бепул даволаниш ва бошқалар. ➖ 1 сентябрдан бошлаб республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 млн сўмгача мукофот берилади ва иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади. Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади. ➖ Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади. ➖ Ижодий ташкилотлар, маданият ва санъат муассасаларига бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакиллари ҳам кўп. Бугундан бошлаб уларга уй-жой ижараси учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда 1,6 млн сўмгача харажатини қоплаб бериш йўлга қўйилади. ➖ Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади. ➖ Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora ⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 s
1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora ⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 soniyada — 24/7 rejimida, dam olish va bayram kunlarisiz — hisobga o‘tkazishni yo‘lga qo‘ydi. Karta orqali savdo amalga oshirildi — pul allaqachon hisobingizda. Hatto tunda ham. Hatto dam olish kunlari ham. Endi 2–3 kunlik kechikishlar va kassadagi uzilishlar yo‘q. Tushum xaridlar, yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar va boshqa to‘lovlar uchun darhol foydalanishga tayyor. ✅ Zamonaviy POS-terminallar ijaraga taqdim etiladi. 👌 Ulanish — atigi 1 ish kunida. 📊Amaliyotlar ustidan real vaqt rejimida to‘liq nazorat. InfinBANK — biznesni boshqarishda yangi tezlik. Batafsil #reklama 16+ infinbank.com