fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 783 مشترک است و جایگاه 3 705 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 989 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 783 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -223 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 5 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.13% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 14.34% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 12 836 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 10 157 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 27 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 783
مشترکین
+524 ساعت
+377 روز
-22330 روز
آرشیو پست ها
Президент томонидан Бахтиёр Исломовни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Сенатга тақдимнома киритилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон — минтақанинг бош инвестицион майдони Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми дунёнинг 100 та мамлакатидан 4 000 дан зиёд иштирокчини ўзида жамлади. Германия ва Албания президентлари; Марказий Осиё, Россия, Озарбайжон, Беларусь ҳукумат раҳбарлари; Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Янги тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа инвестиция банки ҳамда етакчи хорижий банклар, трансформацион компаниялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари айни шу мақсадда Тошкентда жам бўлишди. Европадан тортиб Болқонгача, Марказий Осиёдан тортиб Кавказгача бўлган давлат ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, дунёнинг энг йирик молиявий институтларини бир вақтда, бир майдонда жамлай олиш халқаро сиёсат ва бизнес оламида камдан-кам кузатиладиган ҳодиса ҳисобланади. Бундай глобал мулоқотни ташкил этиш ва унга мезбонлик қилиш миссиясини Ўзбекистон ўз зиммасига олиб, юксак даражада уддалади. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон ўз инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда: сўнгги беш йилда мамлакатга 123 миллиард доллар сармоя жалб этилди. Эндиги асосий вазифа — форум доирасида эришилган барча келишувларни иқтисодиёт, бизнес ва жамият фаровонлигига хизмат қиладиган реал лойиҳаларга айлантиришдан иборат. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинини юқори баҳолади “Футболчиларимиз жуда катта тажрибали жамоага қарши кучли характерини кўрсатди. Биз учун биринчи жаҳон чемпионатида биринчи голимиз — бу ҳам ғалаба”, - деди давлат раҳбари. Telegram | Instagram | Facebook

+2
Терма жамоамиз мухлислари Колумбияга қарши ўйиндан сўнг ўзлари ўтирган секторни тозалади. Шунингдек, футболчиларимиз ҳам кийиниш хонасини тартибга келтириб, мезбонларга миннатдорлик билдирган. “Катта раҳмат, Мексика! Жаҳон чемпионатида омад. Раҳмат!” — деб ёзилган кийиниш хонасида. Telegram | Instagram | Facebook

LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtiradi Saytga kirish #reklama apteka.uz

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous voting

❗️Илмий даражалар беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш ва диссертация ҳимояси ҳақида эълон бериш каби талаблар бекор қилинмоқда Президент фармони билан, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар беришда қуйидаги тартиблар бекор қилинади: 🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш (мустақил изланувчилар бундан мустасно); 🔹 Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш; 🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш; 🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш; 🔹 диссертация авторефератини чоп этиш; 🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш; 🔹 ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш; 🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини ОАК томонидан тасдиқлаш; 🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади. 2027 йил 1 январга қадар ОАК томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилади. Telegram | Instagram | Facebook

WBda basseynlar chegirmada. Karkasli va puflama turlari! Yoz uchun ideal basseyn qidiryapsizmi? Wildberriesda basseynlarning
WBda basseynlar chegirmada. Karkasli va puflama turlari! Yoz uchun ideal basseyn qidiryapsizmi? Wildberriesda basseynlarning katta tanlovi mavjud: qulay puflamali basseynlardan tortib, chidamli karkaslilargacha chegirmalar bilan. Ommabop modellar qatorida — Bestway doiraviy puflamali basseyni atigi 195 000 so‘m. Mavsum boshlanishi uchun ajoyib narx! Devorlari mustahkam uch qatlamli materialdan tayyorlangan, 10 daqiqada oson yig‘iladi. Wildberries yetkazib berish xizmati tez ishlaydi — 1 kundan boshlab yetkazib beramiz. Modelni hoziroq Wildberries ilovasida tanlang! Sotib olish #reklama wildberries.uz

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб, ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқладилар. Икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистонда шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни бажариш учун грант маблағлари ажратиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувлар имзоланди. Икки мамлакат етакчилари ҳузурида бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берилди. Тошкент шаҳрида “Volkswagen” автомобилларини йирик узелли йиғишни ташкил этиш, Андижон вилоятида логистика марказини барпо этиш, суюқ маиший ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, темир йўл соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда замонавий имтиҳон марказларини очиш каби лойиҳалар шулар жумласидан. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

“Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Ўзбекистон-Колумбия ўйинини оила даврасида, набиралари билан бирга томоша қиладилар” — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент топшириғига мувофиқ, 18 июнь куни давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади. Telegram | Instagram | Facebook

Капитал ҳаракати бўйича чекловлар юмшатилмоқда Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (№2536, 23.12.2013й) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Резидентларга бир календарь йил давомида белгиланган миқдорларда чет элга капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишга рухсат берилади. Хусусан, чет элдаги корхоналар устав капиталида иштирок этиш, филиал, ваколатхона ёки савдо уйлари фаолиятини ташкил этиш учун: • давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўъба ташкилотларига – 100 минг долларгача; • давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналарга – 200 минг долларгача маблағ йўналтиришга рухсат берилади. Шунингдек, чет элдаги ўз филиал ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш учун: • давлат улуши мавжуд корхоналарга – 50 минг долларгача; • давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналарга – 100 минг долларгача лимит белгиланмоқда. Жисмоний шахслар эса чет элдаги корхоналар устав капиталида иштирок этиш учун 10 минг долларгача маблағ йўналтириши мумкин. Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзгаришсиз Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда Amazon Leo сунъий йўлдош интернети ишга тушади Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АҚШнинг Amazon Leo компанияси ва «UZ-SAT» ҚК МЧЖ ўртасида келишув имзоланди. Унга кўра, юртимизда юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматлари йўлга қўйилади. Эндиликда нафақат шаҳарларда, балки телекоммуникация инфратузилмаси етиб бормаган, чекка ва олис қишлоқларда ҳам сифатли ва тезкор интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

​​Президент кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун бир қатор устувор йўналишларга тўхталиб ўтилди. Биринчи йўналиш – инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат тизимини янада кучайтириш. Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари учун фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона божлари нол фоиз этиб белгиланади. Капиталнинг эркин ҳаракати, исталган валютада ҳисоб-китоб қилиш имконияти сўзсиз кафолатланади. Иккинчи йўналиш – капитал бозорини ривожлантириш, муқобил молия воситаларига кенг йўл очиш. Бу борада “Капитал бозори тўғрисида”ги ва “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинади. Учинчи йўналиш – юқори қўшилган қиймат занжирларини кенгайтиришга инвестицияларни жалб этиш. Очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади, “қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача” бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда барпо этилаётган “Келажак металлари” технопаркларига хорижий сармоя кенг жалб қилинади. Тўртинчи йўналиш – “яшил” энергетика ва сунъий интеллект соҳаларидаги шерикликни янада чуқурлаштириш. Қорақалпоғистонда сунъий интеллект лойиҳалари ва дата-марказлар учун махсус зона яратилди. Бу ҳудудда 2040-йилгача инвесторлар барча турдаги солиқ ва божлардан озод қилинади, йўл, электр, сув инфратузилмаси давлат ҳисобидан қуриб берилади, 1 киловатт-соат электр энергияси учун 5 цент миқдорида имтиёзли тариф белгиланади. Бешинчи йўналиш – минтақавий транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш. Жумладан, Хитой ва Қирғизистон билан ҳамкорликда стратегик темир йўл қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Жанубий денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берадиган Трансафғон коридори лойиҳаси устида фаол иш олиб борилмоқда. Олтинчи йўналиш – ҳудудларни ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш. Пойтахтимизга туташ ҳудудда 2 миллион аҳолига мўлжалланган замонавий Янги Тошкент мегаполиси бунёд этилмоқда. Шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқандни миллионли шаҳарларга айлантириш бўйича лойиҳалар бошлаб юборилган. Юртимизда уй-жой қурилиши лойиҳалари йилига камида 10 миллиард долларлик кафолатли бозорни таъминлайди. Telegram | Instagram | Facebook

​​Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда Бу йилги форумда дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда. “Сўнгги йилларда юртимизга 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йилга тўғри келмоқда. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали шерикликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқмиз”, – деди Президентимиз. Telegram | Instagram | Facebook

Jahon chempionati 2026 Jahon chempionatini Allplay’da tomosha qiling Plus Multi obunasi bilan 30 kun bepul Koʻzdan kechirish
Jahon chempionati 2026 Jahon chempionatini Allplay’da tomosha qiling Plus Multi obunasi bilan 30 kun bepul Koʻzdan kechirish #reklama 16+ allplay.onelink.me