cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌

Andijon v. Shaxrixon t. Qipchaqqo‘rg‘on MFY Halim qori jome masjidi Imom xatibi rasmiy kanalida o‘ziz uchun Islom dini xaqida kerakli ma'lumotlarni olishingiz mumkun! @Murodjon_Siddiqov_bot Savol va takliflar @xaydarovm1 @otakuziyev_022

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
426
مشترکین
+124 ساعت
-17 روز
-1330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

02:16
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
نمایش همه...
👍 1
04:19
Video unavailableShow in Telegram
#Brifing #Haj_2024 🕋 “Haj – 2024” mavsumiga tayyorgarlik koʻrish va uni tartibli oʻtkazish yuzasidan BRIFING 📊 Joriy yilda ham Oʻzbekiston fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 nafar etib belgilandi. ✈️ Yurtimiz ziyoratchilari shu yilning 23-maydan 7-iyun kuniga qadar respublikaning 10 ta hududiy xalqaro aeroporti: Toshkent, Namangan, Fargʻona, Qarshi, Termiz, Samarqand, Buxoro, Navoiy, Urganch, Nukus shaharlari orqali hojilarni Madina shahriga yuborish hamda 22-iyundan 12-iyulga qadar Jidda shahridan Oʻzbekistonga olib kelish ishlari amalga oshiriladi.
🏢 Maʼlumot uchun, ziyoratchilarimiz Madina shahrida “Masjidi Nabaviy”dan 100 metr uzoqlikda joylashgan 5 yulduzli “Zam-zam Pullman” mehmonxonasida, Makka shahrida esa “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” mehmonxonalarida istiqomat qiladilar.
Batafsil👉: Brifing 🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati ☘️#Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇 @Oqmasjid_uz
نمایش همه...
👍 1
00:38
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #тавба 🎙Тавба эшиклари бир марта очиладими? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
​​​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ 1. Ўрта бўй эдилар. 2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. 3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 4. Икки елкалари ораси кенг эди. 5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди. 7. Суякларининг қўшилган ери йўғон. 8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди. 9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй. 10. Баданлари туксиз. 11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар. 12. Пешоналари кенг. 13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди. 14. Бурунлари баланд, қиррали. 15. Соқоллари қалин эди. 16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар. 18. Кўкраклари кенг. 19. Билаклари узун. 20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди. 21. Юришлари тез. 22. Барчадан илгари салом берардилар. 23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади. 24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар. 25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар. 26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар. 27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар. 28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар. 29. Салла ўрардилар (7-12 газ). 30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган. 31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар. 32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар. 33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар. 34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар. 35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди. 36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар. 37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар. 38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди. 40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар. 41. Еттита қиличлари бўлган. 42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит). 43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар. 44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар. 45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар. 46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди. 47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди. 48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар. 49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар. 50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар. 51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар. 52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар. 53. Сариқ либосни суймас эдилар. 54. Ҳеч кимни урмаганлар. 55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди. 56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар. 57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар. 58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар. 59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар. 60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди. 61. Кулишлари чиройли табассум эди. 62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди. 63. Туя, от минганлар. 64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар. 65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар. 66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар. 67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар. 68. Қабрни Абу Талҳа қазиган. 69. Мерослари садақа қилиб берилган... Ҳаётингизни тартибга келтирмоқчи бўлсангиз, ўзингизга юқоридаги таърифлардаги ҳислатларни қоида қилиб олинг. Ўзингизни шунга қараб ислоҳ қилинг, Ин шаа Аллоҳ, кам бўлмайсиз. Маълумотларни яқинларингизга улашиб, шунчаки, уларга ҳам яхшилик қилиб қўйинг.
نمایش همه...
👍 1
Хозирда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатаётган масжидларда жуда кўплаб хайрли ишлар, қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Анашундай хайрли ишларни Шаҳрихон туманидаги "Халимқори" жоме масжидида ҳам кўришимиз мумкин. Туманимиз бош имом хатиби Бахтиёржон домла Қодиров "Халимқори" жомеь масжидининг янгидан бунёд этилаётган тахоратхона қурилиши ишлари билан яқиндан танишиб, ўзининг бир қатор кўрсатма ва тавсияларини бердилар, ҳамда ушбу хайирли ишга хисса қўшаётганларнинг хаққига дуо хайрлар қилдилар. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @M_Roziqboy @M_Roziqboy @M_Roziqboy
نمایش همه...
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ #қарз ❓1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال “Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”. Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим. “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади: إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها “Қарзлар ўз мислича адо этилади”. Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

👍 2
​​ТАРОВИҲДА САФ МАСАЛАСИ #таровиҳ ❓1261-CАВОЛ: Намозлардаги жипслик фақат фарз намозларга тегишлими? Чунки таровех намозларида сафлар очиқ бўлиб бир-икки одам сиғадиган даражада очилиб қоляпти. Бунинг намозларимизга зарари йўқми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозларида ҳам сафни текислаш ва тўлиқ қилиш худди фарз намозларидаги каби суннат амаллардандир. Шунинг учун таровеҳ намозларида ҳам бу ишга эътиборли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Чунки фиқҳий матнларимизда жамоат билан ўқиладиган фарз ва нафл намозларда сафнинг ҳукми ажратиб кўрсатилмаган. Жумладан “Мухтасарул виқоя” китобида бу ҳақда шундай дейилади: (و) كُرِه (القِيَامُ خَلْفَ صَفٍ وُجِدَ فِيهِ فُرْجَةٌ) “(Намозда) бўш жой бор бўлган сафдан кейинги сафларда туриш макруҳдир”. Бошқа фиқҳий китобда қуйидаги иборалар келган: مِنْ سُنَنِ الصَّفِّ ، مِنْ سُنَنِهِ التَّرَاصُّ فِيهِ وَالْمُقَارَبَةُ بَيْنَ الصَّفِّ وَالصَّفِّ وَالِاسْتِوَاءُ فِيهِ ، فَفِي صَحِيحِ ابْنِ خُزَيْمَةَ عَنْ الْبَرَاءِ كَانَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي نَاحِيَةَ الصَّفِّ فَيُسَوِّي بَيْنَ صُدُورِ الْقَوْمِ وَمَنَاكِبِهِمْ وَيَقُولُ لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ ، إنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصَّفِّ الْأَوَّلِ وَرَوَى الْبَزَّارُ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ عَنْهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ سَدَّ فُرْجَةً فِي الصَّفِّ غُفِرَ لَهُ Яъни: “Сафнинг суннатларидан бири сафда жипслашиш, сафлар орасини яқин қилиш ва сафда текис туришдир. “Саҳиҳи Ибн Хузайма”да Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб қавмнинг елкалари ва кўкракларини текислаб чиқар ва: “Ихтилоф қилманглар, (сафда нотекис турманглар) яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтурлар”, дер эдилар. Имом Баззор ҳасан санад билан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сафдаги бўш жойни тўлдирса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар”. (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

​​БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ? #таровиҳ ❓1262-CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзанинг қазоси тутиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган: فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). "لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه." “Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби). Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазо тутиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ? #таҳорат ❓1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди. Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган: مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان “Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган” Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

​​ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ? #Ҳаж_умра ❓1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Агар ўша ерга бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره “Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл(ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”. “Ғунятун носик” китобида ёзилишича: لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط “Ҳилл(мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”. Юртимиздан бораётган ҳожилар асосан таматтуъ ҳажини қиладилар. Яъни Мадинадан аввал умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб умра қиладилар. Умрани тугатгач, эҳромдан чиқиб, ҳаж кунлари келишини кутиб турадилар. Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳаж учун меҳмонхона ёки масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

👍 1