cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ShurchiMuslim_uz

Sho‘rchi tumani "Haydarqul hoji bobo"jome masjidi bosh imom xatibi Asrorxon domla Habibullayevning telegramdagi rasmiy kanali. Eslating! Zero, eslatma mo‘minlarga manfaat yetkazur (Zoriyot surasi 55) Murojaat uchun: @Diyorbek_Dilmurodovich

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
5 483
مشترکین
-824 ساعت
-577 روز
-38030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Солиҳлардан бири шундай деган экан: Аллоҳ яхшиликка ёрдам қилишингда бир дўстни насиб қилса, билгинки, Аллоҳ сенга яхшиликни ирода қилибди. Агар дуо қилишга муваффақ қилса, билгинки, Аллоҳ сенга ато қилишни хоҳлабди. Аллоҳ сени Ўзининг зикрига муваффақ қилса, билгинки, Аллоҳ сени яхши кўрар экан. Агар яхши кўрса, сени азиз қилади, ёрдам беради, қўллаб -қувватлайди ва дуоингни ижобат қилади.
نمایش همه...
👍 24
Йиғлаб эшитиладиган ривоят... Ниҳоятда таъсирли экан https://t.me/ShurchiMuslim_uz
نمایش همه...
👍 16 2😢 1
Бу ҳаётда пул муҳим эмас. Бироқ, бундай аҳмоқона гапни айтишдан аввал ўша пулни топиш керак! Билл Гейтс
نمایش همه...
👍 18 1
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал 1.  Одамларни авф этиш: Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир”  (Шўро сураси, 40-оят). 2.  Сабр: Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур”  (Зумар сураси, 10-оят). 3.  Рўза: Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий). Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади. Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
نمایش همه...
👍 19
Ё АЛЛОҲ! ЎЗИНГ САФАРДАГИ СОҲИБСАН! У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир. (Зухруф сураси, 12-оят) «У барча жуфтларни яратган... Зотдир» жумласини «Аллоҳ дунёдаги барча нарсаларни яратган Зотдир», деб тушунишимиз даркор. Аллоҳ таоло борлиқдаги нарсаларни яратибгина қўймаган. Балки сизга, эй инсонлар, яна бошқа неъматларни ҳам ато қилган. «Сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир». Қадимги замонлардан буён одамлар улов сифатида ушбу икки хил нақлиёт воситасидан фойдаланиб келадилар. Бу нарса Аллоҳ таоло томонидан бизларга берилган улкан неъматдир. Инсофли, ўзини билган инсон ўзига миниш уловини бериб, хизмат қилдириб қўйган Зотни доимо яхшилик билан эслаб, Унга шукр этиши керак. Неъматга шукр айтиш шундай бўлади. Аллоҳ таоло меҳрибон, У Зот бандаларига мазкур неъматга нисбатан шукр одобини ҳам Ўзи ўргатиб қўйган. Сизлар уларнинг устига ўрнашганларингизда, Яъни кемаларни, чорва ҳайвонларини минганда ўзида аллақандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда Аллоҳдан шайтондан паноҳ сураб қўйидагиларни айтиб шукр қилиш керак. «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир». Яъни «Бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок Зот маркабни бизга бўйсундириб бермаганида, бунга қодир эмас эдик». Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди. «Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз», – дегайсиз. Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз». Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб, уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар!» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман. Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор•
نمایش همه...
👍 20
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли тонг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар. Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ». Ибн Сунний ривояти.
نمایش همه...
👍 18😢 2🥰 1
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди: — Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан. — Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар. — Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар? — Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак? — Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку? — Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар. — Мудирингиз арабми? — Йўқ, афғон ўзбекларидан. — Сиз-чи? — Мен хам афғон ўзбеклариданман. — Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз? — Шу ерда туғилганман. — Мудирингиз-чи? — Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан. — Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз? — 8 та тилда бемалол гаплашаман. Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик. — Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг. — 60 риёл. Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади. "Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас". Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади: Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...
نمایش همه...
👍 47😢 8🥰 5
Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди. Маҳатма Ганди Бугун халқимиз уйғонган, лекин ўзини ухлаганга солиб ётибди. Ўрнидан туришни хоҳламаяпти.
نمایش همه...
👍 17 8
Бошингизга иш тушса, яқинларингизнинг эшигига боринг, эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади.
نمایش همه...
👍 39😢 9
НЕГА ДОИМ МАҒЛУБМИЗ? Испания ҳудудидаги Кастилия қироли кунларнинг бирида ўзининг энг ишончли жосусини Андалусияга, урушдан олдин мусулмонларнинг ҳоли ҳақида маълумот йиғиш учун жўнатди. Хуллас, жосус савдогар либосини кийиб, сафарга отланди. Дарёни кечиб, мусулмонлар ҳудудига кирганида ёш болаларнинг камондан ўқ отиб, машқ қилаётганликларини кўрди. Улар орасида бир болакай йиғлаб ўтирарди. Жосус унинг олдига бориб, йиғининг сабабини сўради. Бола унга жавобан деди: — Мен нишонга қарата 10 та ўқ отдим, аммо биргина ўқим нишонга тегмай қолди. — 10тадан 9таси тегибди, бу ажойиб-ку! — Аммо жанг майдонида биргина ўқим душманга тегмай қолса, ўша душман мени ёки биродарларимдан бирини ўлдиришидан қўрқаман... Жосус унинг гапларидан ҳайрон қолди. Кўп ўтмай у қироли ҳузурига қайтди ва камончи болалар ҳақида айтиб, урушни бир қанча муддатга қолдиришни таклиф қилди. Қирол: "Агар Андалусия болакайи шу қадар бўлса, у ҳолда баҳодирлари қандай бўлиши мумкин?" деб, ўйга толди. Орадан йиллар ўтди. Мусулмонларнинг Андалусиядаги таъсири сезиларли даражада сусайди. Қирол яна жосусини маълумот йиғиш учун жўнатди. Жосус белгиланган ҳудудга кирар экан, дарё бўйида кўз-ёш тўкиб ўтирган навқирон йигитга кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди ва уни гапга солишга уринди. Маълум бўлишича, йигит ўзи севиб қолган қиз унинг совчиларини рад қилганидан йиғлаётган экан. Жосус унинг устидан кулиб, мусулмонлар орасига киришни ҳаёлига ҳам келтирмай ортига қайтди. Кўп ўтмай қирол ўз қўшини билан Андалусияга ҳужум қилди ва мусулмонлар қўшинини тор-мор қилди. Бу мағлубият ҳали-ҳанузгача давом этаяпти... Бугун умматнинг дарди майдалашди: данғиллама уй қуриш, дабдабали тўй қилиш, янги машина олиш... Бу йўлда керак бўлса бир-бирини талашдан ҳам қайтмаяпмиз...
نمایش همه...
👍 21